📜 Инструкция по применению Аскорбин кислотаси
💊 Состав препарата Аскорбин кислотаси
✅ Применение препарата Аскорбин кислотаси
📅 Условия хранения Аскорбин кислотаси
⏳ Срок годности Аскорбин кислотаси

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСКОРБИН КИСЛОТАСИ

ACIDUM ASCORBINICUM

Препаратнинг савдо номи: Аскорбин кислотаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): аскорбин кислотаси

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: аскорбин кислотаси – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонат – 23,85 мг, сувсиз натрий сулфит – 2 мг, инъекция учун сув – 1 мл гача карбонат ангидрид гази билан тўйинган.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

АТХ коди: А11GA01

Фармакологик хусусиятлари

Яққол антиоксидант хусусиятларга эга. Кўпчилик биокимёвий реакцияларда водороднинг ташилишини бошқаради, уч карбон кислоталари циклида глюкозанинг ишлатилишини яхшилайди, тетрагидрофолат кислотасининг ҳосил бўлишида ва тўқималарнинг регенерациясида, стероид гормонлар, коллаген, проколлагеннинг синтезида иштирок этади. ²ужайралараро модданинг коллоид ҳолатини ва капиллярларни меъёрий ўтказувчанлигини (гиалуронидазани сусайтиради) сақлаб туради. Протеолитик ферментларни фаоллаштиради, ароматик аминокислоталар, пигментлар ва холестерин алмашинувида иштирок этади. Жигарда гликогеннинг тўпланишига ёрдам беради. Жигарда нафас ферментларини фаоллашуви ҳисобига унинг детоксикацион ва оқсил ҳосил қилиш фаолиятини кучайтиради, протромбин синтезини оширади.

Сафро ажралиб чиқишини яхшилайди, меъда ости безини ташқи секретор ва қалқонсимон безининг инкретор фаолиятини тиклайди. Иммунологик реакцияларни бошқаради (антителолар, С3 – комплемент компоненти, интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга ёрдам беради, организмни инфекцияларга бўлган қаршилигини оширади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Гистаминнинг ажралиб чиқишини тормозлайди ва деградациясини тезлаштиради, ПГ ва бошқа яллиғланиш медиаторларини ва анафилаксияни ҳосил бўлишини сусайтирди.

 

Фармакокинетикаси

Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса барча тўқималарга осон киради; гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғи, кўз эпителийси, уруғ безларининг оралиқ ҳужайралари, тухумдонлар, жигар, мия, талоқ, меъда ости бези, ўпкалар, буйраклар, ичак девори, юрак, мушаклар, қалқонсимон безида тўпланади. Асосан жигарда дезоксиаскорбин ва кейин шовилсирка ва дикетогулон кислоталаригача метаболланади. ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, аҳлат, кейин кўкрак сути билан чиқарилади. Юқори дозаларда чиқарилиши кескин кучаяди, бундай юқори чиқарилиш қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ҳам сақланиши мумкин. Чекиш ва этил спиртини истъемол қилиш организмдаги заҳираларини кескин пасайтириб (нофаол метаболитларга айланиши) парчаланишини тезлаштиради.

 

Қўлланилиши

С гипо- ва авитаминозни олдини олиш ва даволаш, геморрагик диатез, капилляротоксикоз, геморрагик инсульт, ёрдамчи воситаси сифатида: қон кетишлари (бурун, ўпка, бачадон ва бошқалардан), инфекцион касалликлар, интоксикациялар, алкоголли ва инфекцион делирий, ўткир нур касаллиги, посттрансфузион асоратлар, жигар (Боткин касаллиги, сурункали гепатитлар ва циррозлар), меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ахилия, яра касаллиги, айниқса қон кетишидан кейинги, энтеритлар, колитлар, гельминтозлар), холецистит, буйрак усти безларининг етишмовчилиги (Аддисон касаллиги), узоқ битмайдиган яралар, жароҳатлар, суяк синишлари, дистрофия, жисмоний ва ақлий юкламалар, ҳомиладорлик ва лактация, гемосидероз, меланодермиялар, эритродермиялар, псориаз, сурункали тарқалган дерматозлар, атеросклерз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермия) ва бошқалар; антикоагулянтлар дозасини ошириб юбориш, аконит, анестезин, анилин, антабус, барбитуратлар, бензол, дихлорэтан, калий перманганат, метил спирти, маргимуш, углерод оксиди, синил кислотаси, сульфаниламидлар, таллий, фенол, хинин билан заҳарланишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга мушак ичига ва вена ичига 5% аскорбин кислота эритмаси 1-5 мл дан, болаларга – 1-2 мл дан юборилади. Заҳарланишда 60 мл гача юборилади.

Даволаш курси касалликнинг характери ва кечишига қараб белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Артериал гипертензия, модда алмашинувини тузилиши, меъда ости безининг инсуляр аппарати фаолиятини (гипергликемия, глюконурия) ва гликоген синтезини сусайиши, капиллярлар ўтказувчанлигини ва тўқималар трофикасини пасайиши, тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, тромб ҳосил бўлиши, эритроцитопения, нейтрофил лейкоцитоз, миокард дистрофияси, буйракларнинг гломеруляр аппаратини шикастланиши, аллергик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок); узоқ вақт қабул қилинганида сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, МНТ қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатияларни ривожланиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни катта дозаларда юқори қон ивиши ошган, тромбофлебит, тромбозларга мойиллиги бўлган беморларга, қандли диабетда, ҳамда аскорбин кислотасига юқори шахсий сезувчанликда буюриш тавсия қилинмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қонда салицитлар (кристаллурия хавфини оширади), этинилэстрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклинлар концентрациясини оширади, орал контрацептивларни – камайтиради. Кумарин ҳосилаларининг антикоагуляцион самарасини камайтиради. Ичакда темир препаратларининг сўрилишини яхшилайди. Хинолин қатори препаратлари, кальций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт қўлланганида, С витаминининг заҳирасини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Аскорбин кислотаси тикловчи сифатида турли лаборатория синамаларининг натижаларини ўзгартириши (қондаги глюкоза, билирубин миқдорини, трансаминазалар, ЛДГ фаоллигини) мумкин.

Узоқ даволаниш вақтида буйраклар фаолиятини, АБ ни ва меъда ости безини фаолиятини (унинг инсуляр аппаратини сусайиши туфайли) айниқса юқори дозаларда буюрилганида назорат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

5% инъекция учун эритма, 1 мл, 2 мл ва 5 мл дан ампулаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1 йил 6 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.