📜 Инструкция по применению АСКОЦИН®
💊 Состав препарата АСКОЦИН®
✅ Применение препарата АСКОЦИН®
📅 Условия хранения АСКОЦИН®
⏳ Срок годности АСКОЦИН®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСКОЦИН®

ASCOZIN®

 

Препаратнинг савдо номи: АСКОЦИН®

Таъсир этувчи моддалар: аскорбин кислотаси ва рух.

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Аскорбин кислотаси                                                       100 мг;

Натрий аскорбати аскорбин кислотасига эквивалент 400 мг;

Рух оксиди рухга эквивалент                                         15 мг;

ёрдамчи моддалар: маннит (E421), повидон K 30, кросповидон, FCF (E110) сариқ шафақ бўёғи, этилцеллюлоза, аспартам (E951), магний стеарати, 844763 апельсинли ароматизатори ва изопропил спирти.

Таърифи: оч-тўқ сариқ рангли, бир текис доғли, думалоқ, икки томони қавариқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аскорбин кислотаси бошқа дори препаратлари билан мажмуада.

АТХ коди: A11GB

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аскорбин кислотаси (С витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини тартибга солувчи, антиоксидант ва метаболик восита сифатида организмнинг адаптацион имкониятларини оширади, унинг инфекцияларга қаршилигини кучайтиради.

Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини тартибга солишда, углеводлар, аминокислоталар, пигментлар ва холестерин алмашинувида, стероид гормонлар, катехоламинлар синтезида, қон ивиши жараёнида иштирок этади. Коллаген синтезини кучайтиради, регенерация жараёнларини рағбатлантиради, капиллярлар ўтказувчанлик қобилиятини нормаллаштиради. Жигарда нафас олиш ферментларини фаоллаштириш ҳисобига унинг детоксикация ва оқсил ҳосил қилувчи фаолиятини кучайтиради, коллаген ва протромбин синтезини оширади. Сафро ажралишини яхшилайди, меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини тиклайди. Гистамин ажратилишини тормозлайди ва унинг деградациясини тезлаштиради, простагландинлар ҳосил бўлишини ҳамда яллиғланиш ва анафилаксиянинг бошқа медиаторларини сусайтиради. Иммунологик реакцияларни тартибга солади (антителолар, комплементнинг С3-компоненти, интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга ёрдам беради, организмнинг инфекцияларга қаршилигини оширади. Яллиғланишга ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Аскорбин кислотасига бўлган суткалик эҳтиёж катталарда 70–100 мг ни, ҳомиладорларда ва лактация даврида 100–120 мг ни, болаларда ёшга боғлиқ ҳолда 30–70 мг ни ташкил этади.

Рух биологик мембраналар, ҳужайра рецепторлари, протеинларнинг тузилмавий компоненти бўлиб ҳисобланади, 200 дан ортиқ энзиматик тизимлар таркибига киради. Иммун ва антиоксидант ҳимоя реакцияларида, қон ҳосил қилишда, аминокислоталар синтезида, генетик ахборотни сақлаш ва узатишда иштирок этади. Ретинолни ташувчи оқсил компоненти бўлгани ҳолда рух А витамини ва С витамини билан биргаликда антителалар синтезини рағбатлантирган ва вирусларга қарши таъсирни амалга оширган ҳолда иммун танқислиги юзага келишига тўсқинлик қилади. У эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементлари ҳосил бўлиши учун зарур. Рух ёғ алмашинувини нормага келтиради, эндокрин безларининг нормал фаолиятини, шу жумладан инсулин, ўсиш гормони, кортикотропин ва соматотропин синтезини таъминлайди. Жинсий ва репродуктив фаолиятни қўллаб-қувватлайди – жинсий гормонлар ўтмишдоши бўлган ва тестостерон ҳосил бўлишига қўшиладиган Е витамини метаболизми учун зарур; рух шунингдек простатанинг нормал фаолият кўрсатиши учун ҳам муҳим. Рухга бўлган суткалик эҳтиёж 15 мг ни ташкил этади.

Фармакокинетикаси

Аскорбин кислотаси ингичка ичакда фаол сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин 4 соат ўтгач плазмада максимал концентрациясига эришилади. Организмда заҳира даражаси тахминан 1,5 г ни ташкил этади. Тахминан 25% плазма протеинлари билан боғланади. Метаболизмга учрамаган аскорбат ва метаболитлар буйраклар, ичак, шунингдек тер ва кўкрак сути орқали чиқарилади. Меъда-ичак йўллари касалликларида (гастрит, яра, қабзият, ич кетиши, гижжа инвазияси, лямблиозда), янги тайёрланган мева ва сабзавот шарбатлари истеъмол қилинганида, ишқорли сув ичилганида С витаминининг сўрилиши бузилиши мумкин. Плазмада препарат концентрацияси 1,4 мг/100 мл дан ортиқ ошганида унинг чиқарилиши ортади. Препаратнинг сўрилиши янги тайёрланган мева ва сабзавот шарбатлари истеъмол қилинганида, ишқорли сув ичилганида камаяди. Чекиш ва этил спиртини суистеъмол қилиш организмда аскорбин кислотаси захираларини кескин камайтиргани ҳолда унинг парчаланишини жадаллаштиради.

Рух ичакдан сўрилади, тўқималарда тақсимланади ва қатор ферментлар ва биологик фаол моддалар таркибига киради. Организмдан чиқарилган рухнинг 90% ахлат билан, 2–10% сийдик билан чиқарилади. Кальций препаратлари ва кальцийга бой рацион рух ўзлаштирилишини деярли 50% пасайтиришга қодир, кофеин ва алкоголь эса уни жадал равишда организмдан чиқаради.

 

Қўлланилиши

Аскоцин® шамоллаш, инфекция ва иммун танқислиги касалликларига мойиллик бўлганида, С витаминининг гипо- ва авитаминозида, қон кетишларида (бачадон, ўпка, бурундан қон кетишларида, нур касаллигида), жигар касалликларида (А гепатити, сурункали гепатит, циррозда), ҳомиладорлар нефропатиясида, Аддисон касаллигида, антикоагулянтлар дозаси ошириб юборилганида, суяк синишларида ва узоқ муддат битмайдиган яраларда, дистрофияда буюрилади. Аскоцин® иммунитет пасайиши, бириктирувчи тўқималар шикастланиши, углевод, ёғ алмашинуви бузилишлари, ички секреция безлари фаолияти бузилишлари, қон томирларининг юқори ўтказувчанлиги ва мўртлиги билан кечадиган касалликларни комплекс даволашда, шунингдек простата безининг гипофункциясида қўлланилиши мумкин. Препарат атеросклероз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқималар касалликларида (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермияда) буюрилиши мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Аскоцин® овқатдан кейин қабул қилинади; таблеткани чайналади ва кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичилади.

Катталарга бир кунда 1 марта 1 тадан таблетка буюрилади. Яққол ифодаланган авитаминозда ва инфекция касалликларини даволашда қисқа муддатда (5-7 сутка давомида) бир кунда 2 марта 1 тадан таблетка қабул қилиниши мумкин. Даволаш муддати касаллик табиати ва кечишига боғлиқ.

Болалар

Аскоцин® болаларга буюрилмайди.

 

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда, яхши ўзлаштирилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганида қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, ич кетиши.

МНТ томонидан: марказий нерв тизими қўзғалувчанлигининг ошиши, бош оғриғи.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: конкрементларнинг ҳосил бўлиши.

Тери ва яқин орада жойлашган тўқималар томонидан: аллергик реакциялар.

Қон тизими томонидан: қон таначаларининг глюкозо-6-фосфатдегидрогеназаси етишмовчилиги бўлган беморларда эритроцитлар гемолизини келтириб чиқариши мумкин.

 

Қўлланилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аскорбин кислотасига ва препаратнинг бошқа компонентларига индивидуал юқори сезувчанликда. Тромбофлебит, тромбозларга мойиллик, қандли диабет. 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аскоцин® қонда салицилатлар, этинилэстрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклин концентрациясини оширади, перорал контрацептивлар концентрациясини пасайтиради. Кумарин ҳосилаларининг антикоагуляция таъсирини камайтиради. Ичакда темир препаратлари сўрилишини яхшилайди. Этил спиртининг умумий клиренсини оширади. Хинолон қатори препаратлари, кальций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт қўлланилганида С витамини захираларини камайтиради. Кортикостероидлар С витамини ва рух даражасини камайтиради.

Аскорбин кислотаси ва дефероксаминни бир вақтда қўлланилиши темирнинг тўқималарда, айниқса юрак мушагида токсиклигини оширади, бу қон айланиши тизимининг декомпенсациясига олиб келиши мумкин. Уни дефероксамин инъекциясидан кейин фақат 2 соат ўтгач қабул қилиш мумкин.

Препаратнинг юқори дозалари трициклик депрессантлар самарадорлигини камайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Аскоцин® юқори дозаларда қўлланилганида буйрак функцияси ва артериал босимни, шунингдек меъда ости бези функциясини назорат қилиш зарур.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, буйрак функциясини бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланилади; сийдик-тош касалликларида С витаминининг суткалик дозаси суткалик дозаси 1 г дан ошмаслиги керак.

Препарат турли хил лаборатория тестлари (қонда глюкоза, билирубин миқдори, трансаминазалар, лактатдегидрогеназа фаоллиги) натижаларини ўзгартириши мумкин. Узоқ вақт даволанганда глюкоза даражасини назорат қилиш зарур.

Аскорбин кислотаси темир сўрилишини ошириши туфайли, гемохроматози, талассемия, полицитемия, лейкемия ва сидеробласт анемияси бўлган пациентларда уни юқори дозаларда қўлланилиши хавфли бўлиши мумкин. Организмда темир миқдори юқори бўлган пациентларда аскорбин кислотаси минимал дозаларда қўлланилиши зарур.

Аскоцин® ни рак касаллиги ривожланиб бораётган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюриш зарур, чунки уни қўлланилиши жараённинг кечишини тезлаштириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик даврида С витаминини юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилиши ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун келадиган хавфдан устун бўлганида қўлланилиши мумкин. Аскорбин кислотаси кўкрак сутига ўтади, шу сабабли лактация даврида препаратни шифокор назорати остида қўллаш зарур.

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат ҳайдовчиларга ёки мураккаб техника билан ишловчи одамларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги кўрсатмалар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ичак спазмлари, диарея; эҳтимол аллергик реакциялар, буйрак функциясини бузилиши, артериал босимнинг ошиши, марказий нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлиги, уйқунинг бузилиши.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблетка стрипда; 3 ёки 10 та стрип тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.

 

Сақлаш шароитлари

Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.