📜 Инструкция по применению Аскофер Сироп
💊 Состав препарата Аскофер Сироп
✅ Применение препарата Аскофер Сироп
📅 Условия хранения Аскофер Сироп
⏳ Срок годности Аскофер Сироп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСКОФЕР

ASCOFER

 

Препаратнинг савдо номи: Аскофер

Таъсир этувчи модда (ХПН): Темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси.

Дори шакли: Сироп

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Элементар темир 50 мг (темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси кўринишида)

Ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, глицерол, сорбитол, сукроза, ванилин-қаймоқли ёки карамелли ароматизатори, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: Карамель таъмли, қизғиш-жигарранг суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эритропоэзни рағбатлантирувчи восита. Темир препаратлари.

Код АТХ: B03AB05

Фармакологик ҳусусиятлари:

Аскофер препарати темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси кўринишида темир сақлайди. Ушбу макромолекуляр комплекс барқарор ва меъда-ичак йўлларида темирни эркин ионлар кўринишида ажратмайди. Аскоферни тузилиши темирнинг табиий бирикмаси ферритинга ўхшаш. Бундай ўхшашлик сабабли темир (III) фаол ташилиш йўли билан ичакдан қонга ўтади. Сўрилган темир ферритин билан боғланади ва организмда, асосан жигарда сақланади. Сўнгра суяк кўмигида у гемоглобиннинг таркибига киради. Темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплекси таркибига кирувчи темир, темирнинг оддий тузлари билан солиштирганда, прооксидант ҳусусиятларга эга эмас. Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси орасида корреляция мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса унинг сўрилиши шунчалик яхши бўлади. Энг кўп фаол сўрилиш ингичка ва ўн икки бармоқли ичакда содир бўлади. Аскофер препарати тишларнинг эмалини бўялишини чақирмайди.

Қўлланилиши

  • гўдаклар ва кичик ёшли болаларда турли генезли темир танқислиги анемияси ва темирнинг яширин танқислигини даволаш;
  • темирга бўлган юқори талаб (ҳомиладорлик, лактация даври, донорлик, жадал ўсиш даври, вегетарианлар, кексалик ёши).

Қўллаш усули ва дозалари

Овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол ичга қабул қилинади. Дозаси ва даволаш муддати темирнинг етишмовчилик даражасига боғлиқ. Суткалик дозасини бир неча қабулга бўлиш ёки бир марта қабул қилиш мумкин.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 2 чой қошиқдан кунига 2-3 марта.

12 ёшгача бўлган болаларга: 1 чой қошиқдан кунига 1-2 марта.

Янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болаларга: ½ чой қошиқдан ҳар куни, дозани 1 чой қошиқгача ошириш мумкин, ҳар куни.

Ножўя таъсирлари

Диспепсия (эпигастрал соҳада тўлиб кетиш ва босилиш ҳисси, кўнгил айнаши, қабзият ёки диарея), ахлатни тўқ рангга бўялиши (сўрилмаган темирни чиқарилиши билан ифодаланади ва клиник аҳамиятга эга эмас).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Анамнезида темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплексига ўта юқори сезувчанлик; темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (масалан, гемолитик анемия, В12 витаминининг етишмовчилиги туфайли келиб чиққан мегалобласт анемия, эритропоэзни бузилиши, суяк кўмиги гипоплазияси);
  • Организмда темирни ошиб кетиши (яъни, гемохроматоз, гемосидероз);
  • Темирнинг утилизациясини бузилиши (масалан, сидероахрестик анемия, талассемия, қўрғошинли анемия, терини кечки порфирияси);
  • Ослер-Рандю-Вебер синдроми;
  • Сурункали полиартрит;
  • Бронхиал астма;
  • Ўткир босқичидаги буйракларнинг инфекцион касалликлари;
  • Назорат қилиб бўлмайдиган гиперпаратиреоз;
  • Декомпенсацияланган жигар циррози;
  • Инфекцион гепатит;
  • Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорликда қўлланиши.

Назоратли текширишларда ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидан сўнг она ва ҳомилага нисбатан ножўя самараларни ривожланиши кузатилмаган. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни ҳомилага кўрсатадиган салбий самаралари аниқланмаган.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири.

Ҳозирги кунгача аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Темир препаратларининг дозаларини ошириб юборилиши ўткир асоратларга ва гемосидерозга олиб келиши мумкин. Темир танқислиги анемияси каби анемияга нотўғри ташхис қўйиш темирни ошиб кетишига олиб келиши мумкин.

Доза ошириб юборилган ҳолда даволаш симптоматик, темирнинг махсус антидоти бўлиб дефероксамин, хелат агенти ҳисобланади.

 

Чиқарилиш шакли

Сироп флаконларда 100 мл дан. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Иситилмасин ва музлатилмасин.

Флакон очилгандан сўнг салқин жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.