📜 Инструкция по применению Аспарагиназа медак
💊 Состав препарата Аспарагиназа медак
✅ Применение препарата Аспарагиназа медак
📅 Условия хранения Аспарагиназа медак
⏳ Срок годности Аспарагиназа медак

АСПАРАГИНАЗА МЕДАК

(ASPARAGINASE MEDAC)

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

йўриқнома

Рўйхатдан ўтказиш рақами:

Препаратнинг савдо номи: Аспарагиназа медак

Халқаро патентланмаган номи: аспарагиназа (asparaginase)

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5000 ХБ ёки 10000 ХБ L-аспарагиназа;

ёрдамчи моддалар: йўқ.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли лиофилланган масса ёки кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши восита – фермент.

АТХ коди: L01XX02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аспарагиназа – бу хужайраларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган аминокислота – аспарагиннинг парчаланишини катализлайдиган ферментдир. Пролиферацияни сусайтириш бўйича унинг максимум фаоллиги хужайра циклининг митоздан кейинги G1– фазасида кузатилади. Аспарагиназанинг таъсири хусусий аспарагинни синтезлашга қодир бўлмаган нормал хужайралардан фарқланадиган лейкемик ўсма хужайраларида аспарагиннинг даражасини пасайишига асосланган деб ҳисобланади. Натижада, оқсилнинг синтези, шунингдек ДНК ва РНК нинг синтези бузилади.

Фармакокинетикаси

Плазмада максимал концентрацияга вена ичига юборилганида биринчи дақиқаларда, мушак ичига юборилганида – 14-24 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг 30% плазма оқсиллари билан боғланади. Аспарагиназа ретикуло-эндотелиал тизимга киради ва нофаол моддаларга секин парчаланади. Яримчиқарилиш даври вена ичига юборилганида 8 соатдан 30 соатгача тебранади, мушак ичига юборилганида у 39-49 соатни ташкил қилади.

Препарат ҳар куни қўлланганида қонда етарли даражани тутиб туришга эришилади, бунда плазмада ферментнинг изларини даволаш курси тугаганидан сўнг яна 10 сутка давомида аниқлаш мумкин. Орқа мия суюқлигида юборилган дозанинг 1% камроғи аниқланади.

Препаратнинг чиқарилиш йўли аниқланмаган. Сийдикда препарат фақат излари миқдорларда пайдо бўлади.

Қўлланилиши

Катталар ва болалардаги ўткир лимфобласт лейкоз;

Болалардаги ноходжкин лимфомалари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнездаги ёки ҳозирги вақтдаги панкреатит, чунки аспарагиназа юборилганидан кейин ўткир геморрагик панкреатитни ривожланиш ҳоллари мавжуд,

  • Анамнезда E.coli штаммларидан олинган аспарагиназага аллергик реакциялар,
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Эҳтиёткорлик билан: МНТ касалликлари, қандли диабет, ўткир инфекциялар (шу жумладан сувчечак, герпес, ўраб олувчи темиратки), подагра (анамнездаги), нефролитиаз, гемостаз тизимини бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Аспарагиназа билан даволаш фақат ўсмаларга қарши кимётерапияни ўтказиш тажрибасига эга бўлган онкогематолог-шифокор томонидан ўтказилиши лозим.

Даволашни бошлаш ёки қайта бошлашдан олдин IgE билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциясини пайдо бўлиши хавфини камайтириш учун, олдин прик-тест ёки препарат билан тери ички синамасини ўтказиш керак.

Игнали (прик) тестни ўтказиш: препаратнинг қўллашга тайёр бўлган («Препаратнинг эритмасини тайёрлаш» бўлимига қаранг) эритмасининг 1 томчиси зондсимон асбоб билан билакнинг ички юзасига қўйилади ва томчи орқали стерил игна ёрдамида эпидермис тешилади. Қонни пайдо бўлишига йўл қўймаслик лозим. 3 минутдан сўнг препаратнинг томчиси олиб ташланади. Реакция натижаси 20 минутдан кейин баҳоланади: гиперемия ва/ёки эшакеми пайдо бўлганида L-аспарагиназа билан даволашдан воз кечиш лозим.

Тери ички синамасини ўтказиш: препаратнинг концентрациясини аста-секин ошириб бориб (эртманинг тегишли равишда суюлтирилган серияларини тайёрлаш йўли билан), аспарагиназанинг кетма-кет бир нечта тери ички инъекциялари ўтказилади.

Нафақат IgE билан, балки IgG ва IgM билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциясилари тўғрисида хабар берилганлиги туфайли, препаратни вена ичига юборишдан олдин, вена ичига юбориш синамасини ўтказиш (препаратнинг асосий дозасини юборишни бошлашдан 1 соат олдин 1000 ХБ вена ичига қисқа муддатли инфузия куринишида юбориш) тавсия қилинган.

Агарда бошқача буюрилмаган бўлса, монотерапия тартибида катталар ва болаларда вена ичига юбориш учун суткалик доза ўртача тана вазнига 200 мг/кг ни ёки тана юзасига нисбатан 6000 ХБ/м2 ни ташкил қилади. Шахсий клиник жавобга қараб, суткалик доза     1000 ХБ/кг гача ва кўпроққа оширилиши мумкин. Янада юқорироқ бир марталик дозаларни (1500 ХБ/кг ёки 45000 ХБ/м2 ва ундан кўпроқни), айниқса препарат ҳар куни юборилмаётган бўлса (масалан ҳафтада икки марта юборилаётган бўлса), юбориш мумкин. Бундай дозалар қўлланганида препаратни фақат вена ичига юбориш керак.

Одатда Аспарагиназа медак бошқа цитостатиклар билан бирга мажмуавий кимётерапияда даволаш ўтказиш учун ишлатилади. Бунда юбориш усули ва даволашнинг давомийлиги тегишли даволаш протоколига мувофиқ белгиланади.

Мушак ичига юборилганида суткалик дозалари одатда тана вазнига 100 дан 400 ХБ/кг ёки тана юзсига нисбатан 3000-12000 ХБ/м2 ни ташкил қилади. Бунда бир жойга 2 мл эритмада кўпи билан 5000 ХБ юбориш керак. Катта бир марталик дозани юбориш зарурати туғилганида, ҳар хил жойларга бир нечта инъекцияларни ўтказиш керак.

Эритмани тайёрлаш   

Эритмани тайёрлаш учун шприц ёрдамида флаконга аста-секин оқим билан ички девори бўйлаб 2,0 мл (флакон 5000 ХБ) ёки 4,0 мл (флакон 10000 ХБ) инъекция учун сув қуйилади. Сув оқимини бевосита лиофилизатга йўналтириш мумкин эмас! Флаконнинг ичидагисини эритиш учун, кўпикни ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун чайқатмасдан, аста-секин айлантириш керак.

Ҳосил бўлган эритма бироз товланиши мумкин.

Бу йўл билан тайёрланган эритма мушак ичига юбориш учун тайёр ҳисобланади ва бундай юбориш учун яна суюлтириш талаб қилинмайди.

Узлуксиз томчилаб юбориладиган инфузияни ўтказиш учун Аспарагиназа медакнинг ҳисобланган миқдори 250-500 мл 0,9% натрий хлориди ёки 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади ва вена ичига бир неча соат давомида юборилади.

 

 

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги кимётерапиянинг протоколига мувофиқ шахсий равишда танланади. Бироқ, жиддий ножўя самаралари ёки организм аъзоларида оғир бузилишлар пайдо бўлганида, даволашни тўхтатиш заруратини кўриб чиқиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Аспарагиназа организм учун ёт оқсил бўлиб ҳисобланади ва иммунологик реакцияларни чақириши мумкин. Бундан ташқари, аспарагиназани қўллаш, организмнинг оқсил синтези жадал амалга ошириладиган аъзолари ва тизимларида (айниқса жигарда ва меъда ости безида) бузилишларга олиб келиши мумкин.

Аспарагиназа одатда бошқа дори воситалари билан мажмуада қўлланиши туфайли, препаратни қўллаш ва у ёки бу ножўя реакция орасидаги сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқлаш кўпинча қийин бўлади.

Қуйидаги жадвалда аниқланган ножўя самараларнинг тез-тезлиги келтирилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10) тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам (≥1/10000, <1/1000), жуда кам (<1/10000, шу жумладан алоҳида хабарлар), тез-тезликни баҳолашнинг иложи йўқ (тез-тезлигини мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлашнинг иложи йўқ).

Намоён бўлиш тез-тезлиги бўйича бирлаштирилган самараларнинг ҳар бир гуруҳи доирасида, ножўя самаралар, уларнинг жиддийлик даражасини камайиб бориш тартибида келтирилган.

Реакцияларнинг тури Ножўя реакциялар ва уларни намоён бўлиш тез-тезлиги
Лаборатория кўрсаткич-ларини ўзгаришлари Тез-тез: қон зардобида амилазанинг концентрациясини ошиши
Қон томир ва лимфатик тизим, гемостаз тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: гемопоэзнинг барча учта ўзакларини енгилдан ўртача оғирлик даражасигача миелосупрессия. Оқсил синтези жараёнидаги ўзгаришлар туфайли қон ивишини бузилишлари: қон кетишлари, диссеминирланган қон томир ички қон ивиши (ДВС синдром), тромбозлар. Оғир қон кетишлари ва тромбозларнинг тахминан ярми бош мия қон томирларида кузатилади ва инсульт, тиришишлар, хушни йўқотиш каби бузилишларга олиб келиши мумкин.

Жуда кам: гемолитик анемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: марказий нерв тизимининг фаолияти томонидан бузилишлар: қўзғалиш, депресия, галлюцинациялар, онгни чалкашиши ва уйқучанлик (эс-ҳушни ўртача даражали бузилиши), электроэнцефалограмма кўрсаткичларини бузилиши (альфа-тўлқинларнинг фаоллигини пасайиши, тета- ва дельта- тўлқинларнинг фаоллигини ошиши); бу ҳолатларнинг сабаби гипераммониемия бўлиши мумкин.

Кам: тиришишлар ва онгни оғир бузилишлари, шу жумладан кома ривожланиши мумкин; қайтувчи кечиккан лейкоэнцефалопатик синдром.

Жуда кам: бармоқлар тремори.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Жуда тез-тез: меъда-ичак йўлларининг анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида спатик оҳриқлар, диарея ва тана вазнини камайиши каби енгилдан оғир даражалигача бўлган бузилишлари.

Тез-тез: ўткир панкреатит, меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини диарея билан кечувчи бузилиши.

Тез-тез эмас: паротит.

Кам: геморрагик ёки некротик панкреатит.

Жуда кам: меъда ости безининг псевдоцистози, ўлим билан якунланувчи панкреатит, ўткир паротит билан кечувчи панкреатит.

Сийдик-жинсий тизими томонидан бузилишлар

 

Кам: ўткир буйрак етишмовчилиги.
Тери ва тери ҳосилалари томонидан бузилишлар Жуда тез-тез: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Жуда кам: токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: меъда ости безининг эндокрин фаолиятини диабетик кетоацидоз билан кечувчи бузилиши; гиперосмоляр гипергликемия.

Жуда кам: транзитор иккиламчи гипотиреоз, тироксин боғловчи глобулиннинг концентрациясини пасайиши, гипопаратиреоз.

 

Метаболизмни бузилишлари Жуда тез-тез: қонда липидларнинг концентрациясини ўзгариши (холестериннинг концентрациясини ошиши ёки пасайиши, триглицеридлар концентрациясини ошиши, жуда паст зичликдаги липопротеидлар (ЖПЗЛП) нинг концентрациясини ошиши ва паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) нинг концентрациясини пасайиши, липопротеин липазанинг фаоллигини ошиши). Кўпчилик ҳолларда ушбу метаболик бузилишлар клиник кўринишлар билан кечади. Қонда мочевина азотининг концентрациясини буйракдан ташқари метаболизмни бузилишлари туфайли ошиши.

Тез-тез эмас: гиперурикемия, гипераммониемия.

Инфекциялар ва инвазия-лар Тез-тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ: инфекцияларни ривожланиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар Жуда тез-тез: инъекция жойида оғриқ, шишлар.

Тез-тез: тана ҳароратини ошиши, оғриқ синдроми (белда, бўғимларда, абдоминал соҳада оғриқ).

Жуда кам: ҳаётга хавф туғдирувчи гиперпирексия.

Иммун тизими томони-дан бузилишлар Жуда тез-тез: аллергик реакциялар: маҳаллий эритема, эшакеми, нафасни қийинлашиши.

Тез-тез: анафилактик шок, бронхоспазм.

Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар Жуда тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши (ишқорий фосфатаза, зардоб трансаминазалари, лактатдегидрогиназа-нинг концентрациясини, зардоб билирубинини ошиши), гипераммо-ниемия, жигарнинг ёғли дистрофияси, бошқа омиллар билан бирга шишларни ривожланишига олиб келувчи гипоальбуминемия.

Кам: холестаз, сариқлик, жигар хужайраларининг некрози ва ўлим билан якунланиши мумкин бўлган жигар етишмовчилиги.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача аспарагиназаниниг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Махсус антидоти номаълум.

Даволаш: госпитализация, ҳаётий муҳим фаолиятларни мониторинг қилиш, симптоматик даволаш.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Умумий қонуниятлар: Аспарагиназа жигар фаолиятига таъсир қилиб, бошқа препаратларнинг токсиклигини ошириши мумкин.

Винкристин: юқори токсиклик ва анафилактик реакцияларнинг юқори хавфи винкристинни бир вақтда қўллаш ёки аспарагиназани юборилишидан олдин бевосита қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Преднизолон: преднизолонни аспарагиназа билан бирга қўллаш қон ивиши тизимида бузилишлар хавфини ошириши (шу жумладан фибриноген ва антитромбина III нинг  концентрацияси пасайиши) мумкин.

Метотрексат ва цитарабин: аспарагиназа билан турлича ўзаро таъсир қилиши мумкин: бу препаратларни олдиндан юбориш аспарагиназанинг самарасини синергик кучайтириши мумкин; аспарагиназадан кейин метотрексат ва цитарабинни юбориш унинг таъсирини антагонистик сусайтириши мумкин.

Антикоагулянтлар: аспарагиназани қўллаш қон кетишлари ва/ёки тромбозларнинг ривожланишини қўзғатиши мумкин. Шунинг учун препарат кумарин, гепарин, дипиридамол каби антикоагулянтлар, шунингдек ацетилсалицил кислотаси, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликни намоён қилиш лозим.

Вакцинация: мажмуавий кимётерапиянинг таъсири, шунингдек касалликнинг ўзини таъсири натижасида, тирик вакциналар билан вакцинация қилиш жиддий инфекцияларнинг хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун тирик вакциналар билан вакцинация қилиш, ўсмаларга қарши даволаш курси тугаганидан кейин камида 3 ойдан сўнг ўтказилиши лозим.

Махсус кўрсатмалар

Аспарагиназа билан даволаш фонида қуйидаги ҳаётга хавф солувчи асоратлар пайдо бўлиши мумкин: анафилаксия; инсулин билан даволашга берилувчи гипергликемик ҳолатлар; қон кетишларни ривожланиш хавфини камайтириш учун янги музлатилган плазмани қўллаш билан ўринбосар даволашни ўтказишни талаб қилувчи қон ивишини бузилишлари.

Тавсия қилинган назоратли текширишлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Даволашни бошлашдан олдин буйраклар фаолиятини текшириш ва қонда электролитлар, трансаминазалар, глюкоза ва оқсилнинг концентрациясини аниқлаш керак.

Аспарагиназа билан даволаш бошланганидан кейин қоннинг шаклий элементларини санаш, электролитлар, сийдик билан чиқариладиган моддалар, қон ва сийдикда глюкозанинг концентрацияси, гемостаз параметрлари (қисман фаоллаштирилган тромбопластин вақти (ҚФТВ-АЧТВ), протромбин вақти, антитромбин ва D-димернинг концентрацияси), қондаги амилаза ва липаза, ишқорий фосфатаза, билирубин, аммиак, триглицеридлар, холестерин миқдорини, зарурати бўлганида – жуда паст зичликдаги липопротеидлар (ЖПЗЛП) ва паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) нинг концентрациясини даволаш бошланган пайтдан ушбу кўрсаткичлар тўлиқ нормаллашгунигача назорат қилиш билан қон тахлилини ўтказиш тавсия қилинади.

Қоннинг шаклий элементларни назорат қилиш ва физикал текширишлар даволаш тугаганидан кейинги биринчи йил давомида ҳар 4 ҳафтада, 2- ва 3- йиллар давомида ҳар чоракда, сўнгра ҳар ярим йилда бажарилиши керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш хавфи препаратнинг юборилган дозалари ошган сайин ошади. Бироқ, кам ҳолларда аллергик реакциялар аспарагиназа биринчи марта юборилганида пайдо бўлиши мумкин.

Айрим пациентларда аспарагиназага қарши, унинг таъсирини нейтралловчи антителоларни ҳосил бўлиши, ўта юқори сезувчанликнинг клиник кўринишларисиз кечиши мумкин. Шундай бўлсада, бундай антителоларнинг борлиги аспарагиназани жадал фаолсизланишига ва организмдан тез чиқарилишига олиб келиши мумкин (аспарагиназа «аста инактивацияси»).

Ўта юқори сезувчанликни ёки «аста инактивация» оқибатида даволашнинг самарадорлигини пасайишини аниқлаш учун даволаш пайтида вақти-вақти билан қонда аспарагиназанинг концентрациясини, масалан, MAAT (medac Asparaginase Activity Test) тест-тизими ёрдамида аниқлашни ўтказиш тавсия қилинади.

Даволашни бошлашдан олдин ўтказилган тери ички тестларининг манфий натижалари анафилактик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини инкор қилмайди.

Касалликни клиник кечишига қараб, қўшимча текширишлар талаб қилиниши мумкин.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Аспарагиназа медак билан даволаш вақтида аллергик реакцияларнинг симптомлари ривожланган ҳолларда препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Ривожланган аллергик реакцияларнинг оғирлигига қараб, тегишли даволаш чоралари: антигистамин препаратлар, глюкокортикостероидлар ва агарда зарурати бўлса, гемодинамикани барқарорлаштирувчи препаратларни юборишни ўтказиш керак. Кўпчилик ҳолларда даволаш аспарагиназанинг бошқа препаратига ўтиш йўли билан давом эттирилиши мумкин.

Гемопоэзга таъсири

Аспарагиназа гемопоэзнинг барча учта ўзагининг енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бўлган миелосупрессиясини чақириши мумкин; умуман олганда бу ўтказилаётган даволаш учун ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас.

Қон ивишини бузилишлари

Тромбозларнинг хавфи даволаш тугаганидан кейин вақт ўтиши билан ошади. Қон ивиш тизимидаги юқорида кўрсатилган бузилишларнинг сабаби, аспарагиназадан ташқари, бошқа миелосупрессив препаратлар билан йўлдош даволаш, шунингдек касалликнинг ўзи бўлиши мумкинлигини назарда тутиш лозим..

Тромбозларнинг юқори хавфи қон ивишининг V омилини мутацияси, фаоллашган С протеинга резистентлик ёки қон зардобида S протеин, антитромбин III ёки С протеиннинг концентрацияси паст бўлган болаларда таърифланган. Бундай беморларда марказий веноз катетерларни ишлатишдан иложи борича сақланш керак, чунки бу мавжуд бўлган тромбоэмболик асоратларнинг хавфини ошириши мумкин. Ўткир лимфобласт лейкози бўлган беморларда индукцион даволашни ўтказишда, веноз катетерни иложи борича, аспарагиназа билан даволаш тугаганидан кейин қўйиш лозим.

Қон ивиши кўрсаткичларини лаборатория назоратини ўтказишда қон ивиш тизими ва фибринолизни бузилиш белгилари, масалан, фибриноген, қон ивишининг IX, XI омиллари, антитромбина III, С протеини ва плазминогеннинг концентрациясини пасайиши, шунингдек Виллебранд омилини, 1 тур активаторининг ингибитори, протромбиннинг 1 ва 2 фрагментларини, фибриногенни парчаланиши оқибатидаги маҳсулотларнинг (D-димерларнинг) концентрациясини ошиши аниқланиши мумкин. Фибриноген про- ва антикоагуляцион тизимнинг назорат кўрсаткичи сифатида қаралиши мумкин. Фибриноген ва антитромбина III нинг концентрацияси анча пасайганида селектив ўринбосар даволашни ўтказиш заруратини баҳолаш лозим. Антитромбин III, 100% доза минус фоизларда ўлчанган қон зардобидаги жорий концентрация, тана вазнини  кг ларда кўрсаткичига кўпайтирилган дозада инфузия кўринишида буюрилади. Фибриноген янги музлатилган плазма кўринишида тана вазнига 10-15 мл/кг дозада юборилади.

Тромбоцитопения ва сепсис қон кетишлари хавфини оширади.

Нерв тизимига таъсири

Кам ҳолларда қайтувчи лейкоэнцефалопатик синдром ривожланиши мумкин. Лейкоэнцефалопатик синдромнинг симптомлари асосан артериал босимни ошиши, тиришишлар, бош оғриғи, руҳий ҳолатни бузилиши ва кўришни ўткир бузилиши (асосан пўстлоқ қисмига боғлиқ кўрлик ёки трактус гемианопияси) кўринишида намоён бўлиши мумкин. Лейкоэнцефалопатик синдромни даволаш симптоматик равишда ўтказилади. Бундай ҳолларда асосий чоралар антигипертензив даволаш ва тутқаноққа қарши препаратлар ёрдамида тиришишларни бартараф қилиш ҳисобланади. Шунингдек иммуносупрессив даволашни тўхтатиш ёки дозани пасайтириш тавсия қилинади.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Меъда ости безининг сохта цисталарини (даволаш тугаганидан кейин 4 ойгача бўлган вақт давомида) ҳосил бўлиши тўғрисида алоҳида хабарлар бор. Шу сабабли пациентларга аспарагиназани охирги марта юборишдан кейин 4 ой давомида тегишли текширувларни (масалан, ультратовуш текширувлари – УТТ) ўтказиш лозим. Сохта цисталарни  ҳосил бўлишининг аниқ патогенези номаълум бўлганлиги туфайли, бундай ҳолларда фақат симптоматик даволашни ўтказиш тавсия қилинади.

Адабиётларда аспарагиназани юборилиш тўхтатилганидан кейин, панкреатит билан боғлиқ бўлмаган паротитни ривожланишининг 2 ҳолати тўғрисида хабар берилган, паротит симптомлари бир неча кун давомида тузалиб кетган.

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар

Меъда ости безининг эндокрин фаолиятини кўп кузатиладиган ўзгаришлари асосан глюкозанинг метаболизмини бузилиш кўринишида намоён бўлади. Бунда, одатда инсулин препаратлари билан даволаш мумкин бўлган диабетик кетоацидоз ҳам, гиперосмоляр гипергликемия ҳам ривожланиши мумкин. Гипергликемияни ривожланиш омилларига 10 ёшдан катта ёш, ориқча тана вазни, Даун синдроми киради.

Меъда ости безининг экзокрин фаолиятини бузилиши диареяни чақириши мумкин.

Метаболизм бузилишлари

Зардобда липидларнинг концентрациясини ўзгариши глюкокортикоидларни йўлдош буюрилиши билан чақирилиши мумкин.

Ушбу кўрсаткичлар анча ошганида (масалан, триглицеридларнинг концентрацияси            >2000 мг/дл бўлганида) панкреатитни ривожланиш хавфи ошиши туфайли синчков мониторинг ўтказиш тавсия қилинади.

Умумий бузилишлар

Кўпчилик ҳолларда спонтан ўтиб кетувчи тана ҳароратини ошиши, аспарагиназа юборилганидан кейин 2-5 соат ўтгач кузатилиши мумкин. Кўпинча бўғимларда, белда, қорин соҳасида кузатиладиган оғриқ, одатда аллергик реакциялар ва панкреатит билан қўшилиб келиши мумкин. Жуда кам ҳолларда ҳаётга хавф солувчи гиперпирексия аниқланган.

Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар

Оқсил синтезини бузилиши зардобдаги протиенларнинг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Кўпчилик беморларда даволаниш вақтида зардобдаги альбуминнинг дозага боғлиқ пасайиши ривожланиши мумкин. Кўпроқ бузилишлар альбуминнинг α2 ва β фракцияларида юз бериши мумкин, айни пайтда  α1 фракция эса ўзгаришсиз қолади. Зардобдаги альбуминнинг концентрацияси айрим дори воситаларни боғланиши ва транспорти учун жиддий аҳамиятга эгалиги туфайли, зардобдаги альбуминнинг концентрациясини, айниқса мажмуавий кимётерапияни ўтказишда назорат қилиш муҳимдир. Гипоальбуминемия натижасида шишлар ривожланиши мумкин.

Аспарагиназа билан даволаш вақтида зардобда амилазанинг концентрацияси ошиши мумкин. Бундай ҳолларда аспарагиназа билан кейинги даволаш тўхтатилиши керак.

Препарат билан даволаш вақтида ва у тугаганидан кейин 3 ой давомида пациентлар жинсий алоқадан сақланишлари ёки контрацепциянинг ишончли чораларини ишлатишлари лозим.

Автомобилни бошқариш/механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 5000 ХБ ёки 10 000 ХБ дан шиша флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ҳар бири 1 флакон ва қўллаш бўйича йўриқномани сақловчи 5 картон қути тиниқ, полимер плёнкага жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2-8°С ҳароратда, оригинал ўрамда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.