ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АРТРОКОЛ
ARTROCOL
Препаратнинг савдо номи: Артрокол
Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
Препаратнинг 1 ампуласи қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг кетопрофен;
ёрдамчи моддалар: аргинин, лимон кислотаси моногидрати, бензил спирти, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Пропион кислотасининг ҳосилалари.
АТХ коди: M01AE03
Фармакологик ҳусусиятлари
Артрокол – ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, пропион кислотасининг ҳосиласидир. Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми циклооксигеназа-1 ва циклооксигеназа-2 ларнинг фаоллигини сусайиши ва яллиғланиш, оғриқ ҳамда иситмани патогенезида асосий роль ўйнайдиган простагландинлар биосинтезини камайиши билан боғлиқ.
Кетопрофеннинг яққол оғриқ қолдирувчи таъсири иккита механизм билан боғлиқ: периферик – простагландинлар синтезини сусайиши билан ифодаланади, ва марказий – марказий ва периферик нерв тизимида простагландинлар синтезини ингибиция бўлиши, шунингдек орқа мияда оғриқ медиаторларини ажралиб чиқишида муҳим роль ўйнайдиган бошқа нейротроп субстанцияларнинг биологик фаоллигига таъсири билан ифодаланади. Бундан ташқари, кетопрофен антибрадикинин фаолликка ҳам эга, лизомал мембраналарни барқарорлаштиради, ревматоид артрит билан хасталанган беморларда нейтрофилларнинг фаоллигини аҳамиятли даражада тормозланишини чақиради. Тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.
Фармакокинетикаси
Биокираолишлиги 90% ни ташкил этади. Қонда максимал концентрациясига 30 минут давомида эришади. Оқсиллар билан, асосан альбуминлар билан боғланиши – 99%. Тақсимланиш ҳажми 0,1-0,2 л/кг ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври – тахминан 2 соат.
Кетопрофен гематоэнцефалик тўсиқ орқали, синовиал суюқликка тез ўтади. Синовиал суюқликда кетопрофеннинг концентрацияси қондагига нисбатан пастроқ, аммо у ерда узоқроқ муддат сақланиб туради, бу препаратнинг таъсири узоқ вақт давом этиши билан ифодаланади.
Организмдан асосан сийдик билан (50% дан кўпроқ қисми метаболитлар кўринишида), 1% ахлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Турли генезли оғриқли яллиғланиш жараёнларини симптоматик даволаш учун қўлланади:
- ревматоид артрит;
- анкилозланувчи спондилит;
- псориатик артрит;
- реактив артрит;
- подагра, сохта подагра;
- остеоартроз;
- бўғимдан ташқари ревматизм (тендинит, бурсит, елка капсулити).
Оғриқ синдроми (шу жумладан, операциядан кейинги ҳамда жароҳатлардан кейинги оғриқлар, альгодисменорея, ўсмаларни метастазларида кузатиладиган оғриқлар) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мушак ичига юбориш учун эритма.
Препарат 2 мл (100 мг) дан суткада 1-2 марта юборилади.
Максимал суткалик дозаси 300 мг дан ошмаслиги керак.
Қўллаш давомийлиги бир неча кунни ташкил этади.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм бўлиши мумкин; кам ҳолларда – МИЙдан қон кетиши мумкин.
МНТ томонидан: кам ҳолларда – астения, бош оғриғи, бош айланиши.
Бошқалар: кам ҳолларда – транзитор дизурия, тери тошмалар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Кетопрофенга, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВларга юқори сезувчанлик;
- МИЙ касалликларини зўрайиш босқичи;
- жигар ва буйрак фаолиятини яққол ифодаланган бузилишлари;
- қон томонидан кузатиладиган бузилишлар (лейкопения, тромбоцитопения, қон ивиши тизимини бузилишлари);
- компенсацияланмаган юрак етишмовчилиги;
- аортакоронар шунтлаш ўтказилганидан сўнг операциядан кейинги давр;
- анамнезида ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВни қабул қилиш оқибатида чақирилган бронхиал астма, эшакеми ва ринитни ривожланганлигига кўрсатмаларни бўлиши;
- ҳомиладорликни III уч ойлиги;
- лактация;
- 15 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кетопрофен плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланганлиги туфайли, Артрокол билан бир вақтда қўлланадиган антикоагулянтлар, дифенилгидантоин ёки олтингугурт сақловчи препаратларнинг дозаларини камайтириш керак.
Гепарин, тиклопидин, кортикостероидлар, перорал диабетга қарши воситалар ва алкоголнинг самарасини кучайтиради, спиронолактон, периферик вазодилататорларнинг таъсирини сусайтиради.
Артрокол метотрексатнинг токсиклигини оширади.
Пробенецидни фонида қонда кетопрофеннинг концентрацияси ошади (буйрак экскрециясини сусайтиради).
Махсус кўрсатмалар
Мушак ичига юборишни шифокорнинг назорати остида ўтказиш керак. Фақат касалхона шароитларида препаратни узоқ муддат қўллашга йўл қўйилади.
Артрокол препаратини ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ, литий препаратлари, антигипертензив воситалар, диуретиклар, метотрексат ва диабетга қарши воситалар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат анамнезида буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари, МИЙни касалликлари бўлган пациентларга, бронхиал астма, ринит, бурун шиллиқ қаватини полипларида, юрак-қон томир тизимини касалликлари бўлган пациентларга, кекса ёшдаги шахсларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади.
Артрокол препаратини қўллаш фонида алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорликни I ва II уч ойликларида препаратни, она учун кутилган потенциал фойда ҳомила учун ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Ҳомиладорликни III уч ойлигида ва лактация даврида Артроколни қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда Артрокол препаратини қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Артрокол қўлланганида юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, мудраш, кўнгил айниши ва қусиш бўлиши мумкин. Шунингдек гипотензия, нафас фаолиятини сусайиши ва цианоз пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: специфик антидоти йўқ; зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 2 мл дан сариқ рангли шиша ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.