📜 Инструкция по применению Артрокол гель
💊 Состав препарата Артрокол гель
✅ Применение препарата Артрокол гель
📅 Условия хранения Артрокол гель
⏳ Срок годности Артрокол гель

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТРОКОЛ

ARTROCOL

 

Препаратнинг савдо номи: Артрокол

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен

Дори шакли: гель

Таркиби

100 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 2,5 г кетопрофен;

ёрдамчи моддалар: карбомер 980, троламин, 96% этанол, метилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.

Таърифи: бир хил тиниқ гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар.

АТХ коди: М02АА10

Фармакологик ҳусусиятлари

Кетопрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, пропион кислотаси гуруҳининг ҳосиласидир. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция қилиши билан боғлиқ. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши, антиэкссудатив таъсир кўрсатади.

Гель кўринишида маҳаллий қўлланганида жуда секин сўрилади ва организмда деярли кумуляция бўлмайди. Гель шаклидаги кетопрофеннинг биокираолишлиги тахминан 5% ташкил этади, бу эса уни организмга маҳаллий таъсир қилиш ҳусусиятига эга эканлигини ва тизимли самараларининг йўқлигини кўрсатади.

Қўлланилиши

  • таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (подагранинг зўрайишидаги бўғим синдроми, ревматоид артрит, псориаздаги артрит, анкилозланувчи спондилоартрит, турли локализацияли остеоартроз, остеохондроз, боғламлар ва пайларнинг яллиғланиши, бурсит, ишиас, люмбаго);
  • ревматик ва норевматик миалгиялар;
  • юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг посттравматик яллиғланиши (асоратланмаган жароҳатлар, шу жумладан спортдаги жароҳатлар, суякларни чиқиши, боғламлар ва пайларни чўзилиши ва узилиши, лат ейишлар, посттравматик оғриқларни симптоматик даволаш);
  • веналарни яллиғланиш касалликларида (флебит, перифлебит), лимфа томирлари ва лимфа тугунларини яллиғланиш касалликларида (лимфангит, юзаки лимфаденит) мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Гелнинг кўп бўлмаган миқдорини (3-5 см узунликдаги устунча) оғриқли ёки яллиғланган соҳаларга суткада 2-3 марта суртиш керак, бир неча минут давомида ишқалаб терига сингдириш керак.

Даволаш курсининг давомийлиги шифокор маслаҳатисиз 7 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Терини қизариши, тери тошмалари, фотосенсибилизация ва аҳамиятсиз даражадаги аллергик реакциялар кузатилган.

Илгари кузатилган буйрак етишмовчилигини зўрайиши ҳақида алоҳида хабарлар бор. Бирон-бир ножўя самаралари пайдо бўлганида, препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) га шахсий юқори сезувчанлик (шу жумладан, анамнездаги);
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорликни III уч ойлиги;
  • лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маҳаллий қўлланганидан кейин қон зардобидаги концентрацияси кам бўлганлиги сабабли ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Махсус кўрсатмалар

Гелни экзема ёки акне каби терининг патологик ўзгаришлари бўлган соҳаларига ёки очиқ жароҳатлар ёки терининг инфекцияланган соҳаларига қўйиш мумкин эмас. Гелни кўзга ёки шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Гель суртилганидан кейин қўлларни дарҳол ювиш керак.

Препаратни окклюзион (ҳаво ўтказмайдиган) боғловлар билан қўллаш тавсия этилмайди. Кетопрофен гель шаклида қўлланганидан кейин плазмадаги концентрацияси оғиз орқали қабул қилинганидагига нисбатан анча кам бўлишига қарамасдан, анамнезида меъда-ичак йўлларининг яра касаллиги, буйрак ёки жигар етишмовчилиги, шунингдек кумарин антикоагулянтларини қабул қилаётган беморларга препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат суртилганидан сўнг тери тошмаларини пайдо бўлиши уни қўллашни тўхтатиш учун асос бўлади.

Даволаниш вақтида ва даволанишдан сўнг 2 ҳафта давомида тўғридан тўғри тушадиган қуёш нурларидан, шунингдек солярийдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида ва лактация даврида (эмизиш даврида) қўллаш мумкин эмас. Препарат ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тизимли сўрилиши жуда паст бўлганлиги сабабли препаратнинг дозасини ошириб юборилиш эҳтимоли кам.

Гель тасодифан ютиб юборилганида, ютилган миқдорига қараб тизимли ножўя самаралар намоён бўлиши мумкин. Улар юзага келганида даволаш симптоматик бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

45 г гель алюмин тубада.

Алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

15-250С ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.