ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРОКСЕРУТИН СОФАРМА
TROXERUTIN SOPHARMA
Препаратнинг савдо номи: Троксерутин Софарма
Таъсир этувчи модда (ХПН): троксерутин
Дори шакли: қаттиқ капсулалар.
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 300 мг троксерутин;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 5 мг, сувсиз коллоид кремний диоксиди – 8 мг, макроголь 6000 – 15 мг, магний стеарати – 7 мг;
қобиғининг таркиби: қаттиқ желатин капсулалар №1 (Е104, Е110, Е171, желатин).
Таърифи: қаттиқ, тиниқ бўлмаган, сариқ рангли, цилиндрик шаклли желатин капсулалар.
Капсуланинг ичидагиси: хидсиз, сариқдан сарғиш-жигарранг ранглигача, сиқилганда парчаланадиган цилиндрик массали гранулалар.
Фармакотерапевтик гурухи: сурункали веноз етишмовчилигини даволаш учун восита (биофлавоноидлар)
АТХ коди: С05СА04
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Биофлавоноид (рутиннинг ҳосиласи) бўлиб, Р-витамини фаоллигига эга, веналарнинг тонусини оширувчи, ангиопротектор, яллиғланишга қарши ва шишга қарши таъсир кўрсатади, капиллярларнинг синувчанлиги ва ўтказувчанлигини камайтиради. Троксерутиннинг фармакодинамик хусусиятлари гиалуронидазани ва антиоксидант фаолликни сусайтириши билан боғлиқ. Гиалуронидазанинг фаоллигини сусайтириб, у хужайраларнинг қобиғидаги гиалурон кислотасини барқарорлаштиради ва уларнинг ўтказувчанлигини камайтиради. Троксерутин аскорбин кислотаси ва адреналиннинг оксидланишини олдини олади, липидларнинг перекисли оксидланиши сусайтиради. Бундан ташқари, троксерутин мембраналарни барқарорлаштирувчи, антигеморрагик, детоксик, аллергияга қарши ва венотоник самараларга эга.
Тўқималарнинг трофикасини яхшилайди, шиш ва веноз етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бошқа симптомларни камайтиради.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганида троксерутинни сўрилиши чекланган. 10% дан камроғи меъда-ичак йўлларида сўрилади. Плазмадаги максимал концентрацияси иккинчи ва саккизинчи соатлар орасида аниқланган. Плазмадаги концентрациясининг иккинчи марта максимал бўлиши препарат қабул қилингандан сўнг тахминан 30 соатдан кейин намоён бўлади. Плазма протеинлари билан боғланиши тахминан 30% ни ташкил қилади. Жигарда аглюкогон шакллар моно-, ди- ва тригидроксиэтилрутозидлар, глюкоронидлар ва арилсирка кислотасининг ҳосилаларигача метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 10-25 соат орасида ўзгаради. Сийдик билан тахминан 25%, сафро билан тахминан 70% чиқарилади.
Қўлланилиши
– шиш ва сурункали веноз етишмовчилиги билан боғлиқ симптомларни енгиллаштириш;
– варикоз дерматит, варикоз яраларни мажмуавий даволаш;
– геморройларда симптомларни енгиллаштириш;
– диабетик ретинопатияни мажмуавий даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сурункали веноз етишмовчилиги ва унинг асоратлари, геморройни симптоматик даволаш учун:
Даволашнинг бошида 1 капсуладан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Симптомлари одатда икки хафтадан кам вақт давомида йўқолади. Симптомлар тўлиқ йўқолгунича препаратни айнан шу дозада қабул қилишни давом эттириш тавсия қилинади. Самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: 1 капсуладан кунига 2 марта. Болаларда қўллашнинг клиник тажрибаси ҳақида маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Диабетик ретинопатия
3-5 капсуладан кунига 2 марта (суткада 1800-3000 мг) қабул қилиш тавсия қилинади.
Капсулалар овқат вақтида бир стакан сув билан ичга қабул қилинади.
Агар Сиз препаратни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агар Сиз бир дозани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар навбатдаги дозанинг вақти деярли яқинлашган бўлса, унутилган дозани ўтказиб юборинг, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун дозани икки марта қабул қилманг.
Йўриқномага мувофиқ равишда ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилишни давом эттиринг.
Агар Сизда ушбу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай қўшимча саволлар бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ножўя таъсирлари
Бошқа барча дори воситалари каби Троксерутин Софарма ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Бироқ улар, барча пациентларда кузатилмайди, шунинг учун Сизда ҳеч қандай реакция пайдо бўлмаслиги мумкин.
Троксерутин Софарма капсулалари билан даволашда ножўя реакциялар кам ҳолларда кузатилади. Алоҳида ҳолларда қуйидагилар ривожланиши мумкин:
Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – анафилактик шок, анафилактоид реакциялар, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи.
Қон томирлар томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – экхимозлар (каттароқ кўкаришлар).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – қорин оғриғи, дискомфорт, диспепсия, метеоризм, диарея.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – тошма, қичишиш, эшакеми.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойда бузилишлар: жуда кам ҳолларда – толиқиш.
Агар ножўя таъсирлардан биронтаси жиддийлашса ёки бу илова варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Токсерутин Софармани қабул қилманг, агар:
Сизда препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Троксерутин Софарма препаратини дорилар билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Махсус кўрсатмалар
Юрак, буйрак ёки жигар касалликлари натижасида оёқларида шишлари бўлган пациентлар, препаратни қабул қилишлари мумкин эмас, чунки бу ҳолатларда у самарали эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида дори препаратини қабул қилиш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва эмизиш даврида препарат она учун кутилаётган фойда ва бола учун потенциал хавфнинг нисбатини ҳисобга олиб буюрилади.
Транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусиятлари.
Троксерутин Софарма транспорт воситаларини бошқариш ва машиналарни ишлатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препаратнинг баъзи ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим ахборот.
Агар шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, бу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан боғланинг.
Е110 бўёвчи аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Агар Сиз буюрилгандан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга ёки яқиндаги даволаш муассасасига мурожаат қилинг.
Чиқарилиш шакли
Бирламчи ўрами
Қаттиқ желатин капсулалар 300 мг.
10 (ўн) капсула қаттиқ, рангсиз тиниқ ПВХ плёнкали ва алюмин фольгали блистерга жойланади.
Иккиламчи ўрами
5 (беш) блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга бир томондан пигмент билан қопланган картондан тайёрланган йиғма қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланаган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.