📜 Инструкция по применению Гепафлан
💊 Состав препарата Гепафлан
✅ Применение препарата Гепафлан
📅 Условия хранения Гепафлан
⏳ Срок годности Гепафлан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕПАФЛАН

HEPAFLAN

Препаратнинг савдо номи: Гепафлан

Таъсир этувчи модда (ХПН): фланорин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби

фаол модда: фланорин – 50 мг, 100 мг, таркибида 0,2% кам бўлмаган лютеолин сақлайди;

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, аэросил, тальк, кроссповидон.

Таърифи: сариқ-жигарранг ёки жигаранг рангли доғлари бўлган, рискали ва фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Гепатопротектор восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Pseudosophora alopecuroides ўсимлигидан олинган ўсимликдан келиб чиққан дори воситаси. Гепафлан самарали гепатопротектор восита ҳисобланади. Препаратнинг таъсири унинг таркибида: глаброл, вексибидин, изобавахин, вексибинол, аммотамнидин, трифолиризин, лютеолин ларни сақловчи стандартлаштирилган флавоноидлар қоришмасини сақлаши билан асосланади.

Фланоринни таъсири остида ҳам турли токсиклар чақирадиган гепатотоксик таъсирларни камайиши, ҳам уларнинг таъсири тўхтатилгандан кейин жигардаги метаболик функционал бузилишларни янада тезроқ бартараф қилиниши аниқланган. Фланоринни таркибига кирадиган флавонидлар лизосомаларни ва ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиради, ферментларни ҳужайралардан чиқишини бартараф қилади ва натижада гепатоцитларда оқсилларни ва фосфолипидларни синтези фаоллашади, регенерация ва жигарда детоксикация жараёнлари тезлашади. Антиоксидант таъсири туфайли жигар ҳужайраларига турли токсинларни (хлор билан бириккан углеводларни, нитрозоаминларни ва бошқаларни) киришини тўхтатади.

Фланориннинг жигарни ҳимояловчи таъсири тажрибаларда жигари турли хилда зарарланган ҳайвонларга юборилганда қон зардобидаги АлАТ, АсАТ, ИФ ва ЛДГ ферментларининг фаоллигини камайишида ва гипопротеинимия, гипербилирубинемия ва гиперхолестеренимияни тезда бартараф қилинишида намоён бўлди. Жигар тўқималарида монооксидаза, антиоксидланиш ва NO-эргик системаларининг тикланиши, углеводлар, липидлар ва энергетик жараёнларининг бевосита меъёрланиши  кузатилди.

Фланорин токсик гепатит ривожланган ҳайвонларда жигарнинг  сафро ҳайдаш жараёнларини тиклайди, унинг натижасида жигар халқасидаги билирубин алмашунуви, сафро кислоталари синтези ва холестерин экскрецияси яхшиланади. Жигар патологияси ҳолатларини текшириш шароитларда кескин равишда камайган сафронинг холат-холестерин нисбати фланориннинг таъсири остида меъёрланади. Препарат токсик ҳисобланмайди.

Фармакокинетика

Гепафлан флаваноидларнинг стандартлаштирилган миқдори хисоблангани учун фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Препарат гепатобилиар патология ривожланган даврида даволанишга эҳтиёжи бўлган беморларда қўлланилади.

Даволаш-олдини олиш воситаси сифатида қуидагиларда қулланилади:

  • жигарнинг токсик шикастланиши;
  • ўткир гепатит А ни кечиргандан кейинги холат;
  • сурункали гепатит В ва С;
  • сабаби невровирус бўлган сурункали гепатит;
  • жигар стеатози (спиртли ва спиртсиз);
  • жигар циррози (комплек терапияда);
  • гиперлипидемия, атеросклерозни олдини олиш;
  • давомий дори воситасини қабул қилишда, химиотерапияда, ичкиликбозликда, сурункали захарланишда (шу жумладан профессионал) жигарнинг шикастланишини олдини олиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни индивидуал  кўтара олмаслик. 18 ёшгача бўлган болалар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқатдан олдин ёки овқатланаётганда 2 та (50 мг) ёки 1 та (100 мг) таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади. Даволаш курси хар бир касалга алоҳида касаллик табиатига ва кечишига қараб доктор томонидан белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Дори воситаси яхши ўзлаштира олинади. Кам холларда қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилади:

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: қорин дам бўлиши, кўнгил айниши, енгил диарея;

Иммун тизими томонидан: препаратнинг фаол ёки бирита ёрдамчи моддасига бўлган юқори сезувчанлик.

Препаратга юқори сезгирлик.

Ножўя таъсирлар келувчи характерли бўлиб препаратни қабул қилиш тўхтатилганданг сўнг қайтиб кетади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни транспорт воситаларни бошқаришга таъсири ўрганилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 50 мг, 100 мг.10 та таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган ва болалар ололмайдиган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецепт билан.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.