ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГРАММИДИН® НЕО
GRAMMIDIN NEO
Препаратнинг савдо номи: ГРАММИДИН® нео
Халқаро патентланмаган ёки гуруҳлаш номи:
Грамицидин С+цетилпиридиний хлориди
Дори шакли: Сўриш учун таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка сақлайди:
фаол моддалар:
грамицидин С дигидрохлориди – 3,20 мг (грамицидин С га ҳисобланганда – 3,00 мг)
цетилпиридин хлорид моногидрати – 1,05 мг (цетилпиридиний хлоридига ҳисобланганда – 1,00 мг)
ёрдамчи моддалар:
коллоид кремний диоксиди – 5,00 мг, тальк – 60,00 мг, ацесульфам калий – 15,00 мг, ялпиз ҳушбўйи – 25,00 мг, сорбитол – 1065,75 мг, магний стеарати – 25,00 мг.
Таърифи: оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, бир томонида GR ёзуви таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик+антисептик восита
АТХ коди: [R02A]
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Томоқ ва оғиз бўшлиғининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун мўлжалланган мажмуавий препарат. Препаратнинг таркиби микробларга қарши восита грамицидин С, ва антисептик восита – цетилпиридиний хлоридидан иборат.
Грамицидин С нинг таъсир механизми микроб ҳужайрасининг цитоплазматик мембранасини препаратга нисбатан юқори ўтказувчанлиги билан боғлиқ, бу микроб хужжатларини унинг чидамлилигини бузади ва ҳужайрани халок бўлишини чақиради.
Грамицидин С оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион касалликларини қўзғатувчиларига нисбатан яққол микробларга қарши таъсир кўрсатади.
Цетилпиридиний хлориди антисептик воситалар туркумига киради. Оғиз бўшлиғида инфекцион касалликларини қўзғатувчиларининг ўсиши ва кўпайишини бостиради.
Препарат яллиғланишни камайтиради, микробларга қарши таъсир кўрсатади, томоқдаги ёқимсиз ҳисни камайтиради ютинишни енгиллаштиради, организмга сўрилганда гиперсаливацияни чақиради, оғиз бўшлиғи ва томоқни микроорганизмлардан механик тозаланишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препарат маҳаллий таъсирга эга ва деярли меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, бу амалда тизимли самараларини бутунлай йўқлигини белгилайди.
Қўлланиши
Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ангина, фарингит, тонзиллит, парадонтоз, гингивит, стоматит.
Қўллаш усули ва дозалари
Овқатдан кейин чайнамасдан оғизда шимиш йўли билан қўлланади. Препаратни бевосита қўллагандан кейин 1-2 соат давомида овқат ва ичимликларни қабул қилишдан сақланиш лозим.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта.
4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта.
Препарат 7 кун давомида қабул қилинганида терапевтик самара бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Ножўя таъсирлари
Алоҳида ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик;
– 4 ёшгача бўлган болалар;
– ҳомиладорлик (I уч ойлик);
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Граммидин® нео бошқа маҳаллий ва тизимли таъсирга эга микробларга қарши воситаларнинг самараларини кучайтиради.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.
Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Сўриш учун таблеткалар.
9 таблеткадан поливинилхлорид ёки поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва чоп этилган локланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда.
9 таблеткадан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25º С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.