📜 Инструкция по применению Пирацезин
💊 Состав препарата Пирацезин
✅ Применение препарата Пирацезин
📅 Условия хранения Пирацезин
⏳ Срок годности Пирацезин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПИРАЦЕЗИН®

PYRACESINUM

Препаратнинг савдо номи: Пирацезин®

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: пирацетам – 400 мг, циннаризин – 25 мг;

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, магний карбонати;

капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди, натрий лаурилсульфати.

Таърифи: оқ рангли, охирлари яримсферик цилиндр шаклли №0 қаттиқ желатин капсулалар №1.

Капсулаларнинг ичидагиси – оқ ёки деярли оқ кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: психостимуляторлар ва ноотроплар.

АТХ коди: N06BX.

Фармакологик хусусиятлари

Пирацезин® – яққол гипоксияга қарши ва томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, мия қон айланишини ва мия метаболизмини яхшиловчи таъсирга эга мажмуавий (пирацетам+циннаризин) ноотроп препарат.

Пирацетам мияни алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатадиган ноотроп моддалар синфига киради. У мия тўқимасида АТФ концентрациясини оширади, рибонуклеин кислотаси ва фосфалипидларнинг биосинтезини кучайтиради, гликолитик жараёнлар ва глюкоза утилизациясини рағбатлантиради. Пирацетам бош миянинг интегратив фаолиятини яхшилайди, хотиранинг консолидациясига ёрдам беради, церебрал гипоксиянинг турли шаклларида ҳимояловчи таъсир кўрсатади, ўрганиш жараёнини енгиллаштиради.

Пирацетам ичга қабул қилинганида яхши сўрилади. Организмга киритилганида турли аъзолар ва тўқималарга киради, шу жумладан мия тўқимасига ҳам. Деярли метаболизмга учрамайди. Буйраклар орқали чиқарилади. У кам заҳарли (ҳайвонлардаги ўткир тажрибаларда вена ичига юборилганида ўлим дозаси 10 г/кг дан ортиқ).

Пирацетам неврология, психиатрия ва наркология амалиётида қўлланади.

Пирацетам кортикал миоклонияни даволашда моно- ёки комплекс терапия сифатида, ўроқсимон-ҳужайрали анемиянинг комплекс терапиясида қўлланади.

Неврология амалиётида пирацетам мия инфарктига, бош мия жароҳатига, дисциркуляторли ва посттравматик энцефалопатияга ҳамда инсульт оқибатлари бўлган беморларда неврологик, интеллектуал-мнестик ва эмоционал-ирода касалликларини даволашда қўлланади.

Педиатрия амалиётида пирацетам она қорнидаги инфекциялар, гипоксия, туғруқ жароҳати, олигофрения, ақлий ривожланишни орқада қолиши, болалар церебрал фалажи чақирган ўқиш жараёнини кучайтириш ва перинатал мия шикастланишлари оқибатларини бартараф этиш заруратидақўлланади.

Психиатрия амалиётида пирацетам клиник манзарада адинамия белгилари устун бўлган турли генезли невротик ва астеник депрессив ҳолатларда, астеник синдроми, хотира ва диққатни органик бузилишлари синдромида қўлланади.

Сурункали алкоголизмда пирацетам астения ҳолатларини, рухий фаолиятнинг интеллектуал-мнестик ва бошқа бузилишларини камайтириш учун буюрилади.

Циннаризин мия, периферик ва коронар қон айланишини ва микроциркуляцияни яхшилайди, қоннинг ошган ёпишқоқлигини камайтиради ва тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади, эритроцитларнинг деформацияланиш қобилиятини оширади.

У шунингдек қон томирларига бевосита спазмолитик таъсир кўрсатади, биоген томирларни торайтирувчи моддаларга (адреналин, норадреналин) уларни реакциясини камайтиради, қон томирларига СО2 таъсирини потенциялайди. Тизимли артериал босимга, юрак қисқаришларининг частотасига, юракнинг қисқарувчанлиги ва ўтказувчанлигига циннаризин деярли таъсир қилмайди.

Циннаризин ўртача антигистамин фаолликка эга, вестибуляр аппарат қўзғалувчанлигини камайтиради (нистагмни бостиради).

Циннаризинни фармакологик хусусиятлари кўпроқ даражада уни мембраналарнинг кальций каналларини блоклаш қобилияти билан боғлиқ. У кальций ионларининг хужайрага киришини ингибирлайди ва плазмолеммалар депосида уларнинг миқдорини камайтиради.

Циннаризин яхши сўрилади. Ичга қабул қилинганида қон плазмасида унинг чўққи концентрацияси 1-3 соатдан сўнг кузатилади; ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соат. У фаол метаболизмга учрайди. Метаболитларининг учдан бири сийдик билан, 2/3 эса аҳлат билан чиқарилади.

Циннаризин мия ва периферик қон айланишини бузилишларида, вестибуляр бузилишларда қўлланади. Гистаминга қарши фаоллиги бўлишига қарамасдан, самаралироқ препаратлар бўлганлиги учун, махсус гистаминга қарши восита сифатида ишлатилмайди.

Цереброваскуляр восита сифатида томирларнинг спазми, атеросклероз, ўтказилган бош мия жароҳатлари, инсульт билан боғлиқ бўлган мия қон айланишини бузилишларида буюрилади. Препарат цереброастеник кўринишларни, бош оғриғини, қулоқлардаги шовқинни камайтиради, умумий ҳолатни яхшилайди.

Циннаризин мигренда, Меньер касаллигида буюрилади.

Циннаризин шунингдек облитерирловчи эндартеритда, тромбангиитда, Рейно касаллигида, алмашиниб турадиган чўлақликда, акроцианозда ва бошқа периферик қон айланишини бузилишларида, периферик томирларнинг спазмини камайтиради ва қон айланишини яхшилайди.

Пирацетам ва циннаризин қўшилганида иккала компонент ўзаро бир-бирининг таъсирини, заҳарлилигини ошишисиз потенциялайди, чунки мажмуанинг заҳарлилиги алоҳида компонентларнинг заҳарлигидан ошмайди.

Препаратни МНТ бўлган таъсирида циннаризиннинг седатив самараси устунлик қилади. Препаратнинг терапевтик самараси 1-6 соатдан сўнг намоён бўлади.

Қўлланилиши

Препарат қуйидагиларда қўлланади:

  • мия инфаркти (илк ва кечки тикланиш даврида), инсульт оқибати, бош мия жароҳати (тикланиш даври), дисциркулятор ва посттравматик энцефалопатияси бўлган беморларда психоорганик синдромда;
  • Меньер синдроми (бош айланиши, қулоқларда шовқин, нистагм, кўнгил айниши, қуйиш);
  • кинетозларни олдини олиш (“йўл касаллиги”);
  • мигренни олдини олиш;
  • интеллектуал ривожланишининг қолоқлиги бўлган болаларда хотирани ва ўрганиш қобилиятини яхшилаш зарурати;
  • психоген келиб чиқишга эга бўлган астеник синдром (хавотирлик, эмоционал дискомфорт, юқори қўзғалувчанлик, хотира, диққатни бузилиши, эмоционал лабиллик);

Пирацезин®ни айниқса шифокор пирацетам ва циннаризинни бир вақтда буюрган ҳолларда қўллаш қулай – икки капсула ўрнига фақат битта қабул қилиш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга касалликнинг оғирлигига қараб препарат 1-2 капсуладан суткада 3 марта 1-3 ой давомида буюрилади.

5 ёшдан 12 ёшгача болаларга катталар дозасининг ярми буюрилади.

12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Дерматологик реакциялар: алоҳида ҳолларда – тошма, қичишиш, фотосенсибилизация.

Кучли сўлак ажралиши, бош айланиши, тремор, асабийлик, қўзғалиш (шу жумладан якка ҳолларда сексуал), қўзғалувчанлик, безовталик, уйқуни бузилиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриқлари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Пирацезин®  ни қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам);
  • паркинсонизм;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация;
  • изтироб билан кечувчи депрессия;
  • 5 ёшгача бўлган болалар;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пирацезин® билан бир вақтда қўлланганда седатив препаратлар, трициклик антидепрессантлар, ноотроп ва гипотензив воситалар, шунингдек этанолнинг таъсирини кучайиши мумкин.

Бир вақтда қўлланганда вазодилататорлар Пирацезин®нинг таъсирини кучайтиради, гипотензив воситалар эса уни камайтиради.

Кексалик ва қарилик ёшида Пирацезин® антиангинал препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Нитроглицеринга эҳтиёжни камайтиради.

Қалқонсимон бези гормонлари препаратлари, перорал антикоагулянтлар билан бирга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Махсус кўрсатмалар

Пирацезин® таркибида циннаризин бўлганлиги сабабли, препарат спортчиларда допинг-синама ўтказилганида мусбат реакция чақириши мумкин.

Пирацетам билан монотерапия беморда зўриқиш ва уйқусизлик чақирган ҳолларда, Пирацезин® танлов препарати бўлади.

Кортикал миоклонияли беморларни даволашда даволашни кескин бекор қилишдан сақланиш керак (хуружларни қайта бошланиш хавфи).

Рухий бузилишлари бўлган пациентлар учун ножўя кўринишларни ривожланиши кўпроқ характерли эканлигини кўзда тутиш керак. Коронар етишмовчиликни зўрайиши кўпроқ оғир беморларда пайдо бўлади; бундай ҳолларда дозани пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак.

Циннаризиннинг антигистаминли фаоллиги оқибатида Пирацезин® препаратини қабул қилгандан сўнг дори воситаси 4 кун ичида ўтказиладиган терининг аллергик синамалари натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Дори воситаси гемостазда, жарроҳлик аралашувларида, қон кетишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Дори воситаси транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир таъсир қилиши мумкин, айниқса даволашни бошида.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилиши симптомлари асосан циннаризиннинг антихолинэргик фаоллиги билан боғланган. Эйфория, галлюцинациялар, онгни бузилишлари (сомноленция, ступор, кома), кўнгил айнишлари, қусишлар, экстрапирамид бузилишлар, гипотониялар, тиришишлар пайдо бўлиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 1 ёки 6 контур уяли ўрамдан қутида.

 

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.