📜 Инструкция по применению Амулакс
💊 Состав препарата Амулакс
✅ Применение препарата Амулакс
📅 Условия хранения Амулакс
⏳ Срок годности Амулакс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМУЛАКС

AMULAXUM

 

Препаратнинг савдо номи: Амулакс.

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидроксиэтилкрахмал, натрий хлориди.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: гидроксиэтилкрахмал 200/0,5 – 6,0 г, натрий хлориди – 0,9 г;

ёрдамчи модда: тозаланган сув 100 мл гача.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Плазма ўрнини босувчи восита.

АТХ коди: B05АА05

Фармакологик хусусиятлари

Гидроксиэтилкрахмал (ГЭК) амилопектиндан олинади ва молекуляр массаси ва алмашиниш даражаси бўйича характерланади. Амулакс учун ГЭК ўртача молекуляр массаси 200000 Да, алмашиниш даражаси – 0,5 атрофида ташкил қилади. ГЭК тузилиши бўйича гликогенга яқин бўлиб, бу уни  юқори толерантлигини ва анафилактик реакциялар пайдо бўлиш хавфи пастлигини кўрсатади.

Қон томир ҳавзасида узоқ айланиб юради (коллоидосмотик хусусияти), айланувчи қон ҳажмини оширади, гемодинамик кўрсаткичларни нормаллашишига ва яхшиланишига ёрдам беради. Қон ҳажмини узоқ сақлаб қолиш самарасини намоён этади, шунингдек қоннинг реологик хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатади.

Амулакс – плазма ўрнини босувчи коллоид изоонкотик ГЭК эритмаси, инфузия қилинганда қон томирда плазма ҳажмини юборилган ҳажмга мувофиқ равишда оширади. Амулакс барқарор волемик самараси препаратни қон томирга юборилган вақтдан бошлаб, 4 соат давомида кўрсатади. Терапевтик самараси 6 соат давом этади ва моддани молекуляр массасига ва алмашиниш даражасига боғлиқ.

Фармакокинетикаси

ГЭК фармакокинетикаси мураккаб характерга эга ва модданинг молекуляр массасига ва молекуляр алмашиниш даражасига боғлиқ. Унчалик катта бўлмаган молекулалар калавалар фильтрацияси ёрдамида чиқарилади, ўлчами катта бўлган молекулалар α-амилаза билан ферментатив гидролизга учрайди ва кейинчалик буйрак орқали чиқарилади. Юборилган дозанинг тахминан 50% сийдик билан 24 соат давомида чиқарилади.

500 мл Амулаксни бир марта юборилганда ГЭК молекулалари организмдан 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади. Кўнгиллиларга хатто ҳар куни 500 мл 10% ли эритмани 10 кун давомида юборилганда модданинг қон плазмасида сезиларли тўпланиши аниқланмаган.

Амулакс плазма ўрнини босувчи самараси сақланиб, яхшиланган (метаболизми ва чиқарилиши оптималлашган) фармакокинетикасига эга. Бунда препаратни кўп марта хатто юқори дозаларда юборилганда гемостаз тизимига бўлган таъсирининг сусайиши ва ГЭК тўқималарда тўпланишини пасайиши юз берган.

 

Қўлланилиши

Гиповолемияни ва гиповолемик шокни (куйишларда, қон кетишларида, жароҳатларда, инфекцион касалликларда, операцияларда) олдини олиш ва даволаш, ўткир нормоволемик гемодилюция, терапевтик гемодилюция, центрифуга ёрдамида лейкоцитар массани йиғишни ошириш (лейкоферезда қўшимча восита сифатида), қон ўрнини босишда юборилган қон препаратларини ҳажмини камайтириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма вена ичига  юбориш учун мўлжалланган. Суткалик доза ва юбориш тезлиги йўқотилган қон ҳажмига, гемодинамик кўрсаткичларга ва қонни суюлтирилиш даражасига (гемодилюция) боғлиқ.

Анафилактик реакциялар  хавфини максимал эрта аниқлаш учун беморларга препаратнинг биринчи 10-20 мл секин тиббий ходимнинг доимий назорати остида юбориш лозим.

6% эритма катталарга: максимал суткалик дозаси 50 мл/кг дан ошмаслиги керак.

Болалар: чақалоқларда ва 10 ёшгача бўлган болаларда суткалик доза – 25 мл/кг, 10-16 ёшдаги болаларда суткалик доза – 33 мл/кг ни ташкил қилади.

Болаларда 6% изоонкотик эритмани  қўллаган маъқулроқдир.

Даволаниш давомийлиги гиповолемиянинг давомийлиги ва оғирлик даражасига, гемодинамикага ва гемодилюцияга боғлиқ.

Максимал юбориш тезлиги клиник вазиятга боғлиқ. Шокнинг ўткир босқичда тавсия қилинадиган юбориш тезлиги тана вазнигача соатига 20 мл/кг (соатига 1,2 г ГЭК/ кг тана вазнига).

Ножўя таъсирлари

Турли оғирлик даражасидаги аллергик и анафилактик реакциялар, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги, қон зардобида амилаза даражасини ошиши;

юқори доза қўлланганда – коагулопатиялар (қон ивиш вақтини, протромбин ва қисман тромбин вақтини транзитор узайиши, гемодилюцияда) кузатилиши мумкин; гемодилюцияда зардобдаги умумий оқсил, альбумин, кальций, фибриноген, гемоглобин даражасини пасайииши (24 соат давомида) юз бериши мумкин. Узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганда терини қичишиши пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, оғир геморрагик диатезлар ва қон кетишлари билан кечувчи қон ивиш тизимининг бошқа бузилишларида, шу жумладан коагулопатияларда, бош мия ички қон кетишларида, гиперволемия, гипергидратация, дегидратация сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштиршини талаб қилувчи дегидратацияда, оғир димланган юрак етишмовчилиги, буйрак фаолиятини олиго- ва анурия билан кечувчи яққол бузилишларида (гиповолемия билан боғлиқ бўлмаган), оғир жигар етишмовчилиги, гемодиализда бўлган пациентларда қўллаш, гиперхлоремия, гипернатриемия.

Препаратни жигарнинг сурункали касалликларида, қон ивишини бузилишларида, (айниқса гемофилияда ва аниқланган ва ёки шубҳа қилинаётган Виллебранд касаллигида), болаларга (препаратни юбориш хавфсизлиги ва самарадорлиги етарли ўрганилмаган, шунинг учун уни болаларда препаратни қўллашдан кутиладиган терапевтик самара потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин) ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аминогликозид антибиотикларнинг нефротоксиклигини оширади. Препаратни бошқа моддалар билан аралаштиришдан сақланиш лозим. Бошқа инфузион эритмалар, инфузион эритмаларни тайёрлаш учун концентратлар, инъекцион эритмалар ва инъекция учун  эритмаларни тайёрлаш учун кукунлар билан аралаштирилганда кимёвий ва терапевтик номутаносиблик кузатилиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реациялар ривожланганида дарҳол инфузияни тўхтатиш ва тегишли шошилинч даволашни ўтказишни бошлаш лозим.

Препаратни қўллаш вақтида организмни етарли гидратациясини таъминлаш лозим. Қон зардобида электролитлар миқдорини, сув мувозанатини назорат қилиш тавсия қилинади. Яққол дегидратация ҳолларида биринчи навбатда сув-электролит мувозанатини нормаллаштириш лозим, тузли эритмаларни юбориш афзал ҳисобланади. Даволашни ўтказишда буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.

Айниқса йўлдош юрак патологияси бўлган пациентларда, кекса пациентларда қон ҳажмини хаддан зиёд ошишидан сақланиш лозим.

Препаратни катта ҳажмларини юбориш агглютинация реакцияларига таъсир қилиши мумкин ва қон гуруҳини аниқлашда сохта-мусбат натижаларини бериши мумкинлиги туфайли, пациентни қайси қон гуруҳига таалуқлигини аниқлаш учун қон синамасини Амулаксни юборишдан олдин олиш керак.

Болалар учун дозаларни болани коллоидларга бўлган эҳтиёжига кўра ва асосий касалликни оғирлиги, гемодинамик кўрсаткичлари ва сув мувозанатини ҳисобга олган ҳолда, шахсий равишда танлаш лозим. Амулаксни чала туғилган чақалоқларда фақат хавф/фойда нисбатларини синчков баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.

Препаратни юборилиши қон зардобида амилаза даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бу панкреатитни аниқлашда ҳалақит бериши мумкин. Бу самарага меъда ости бези фаолиятини бузилиши сифатида қараш керак эмас. У гидроксиэтилкрахмаллар метаболизми билан боғлиқ.

Амулаксни ошган дозалари суюлтириш самарасини (дилюция) чақиради ва гематокритни пасайишига, шунингдек гемоглобин концентрациясини, коагуляция омилларини ва бошқа плазма протеинларини  пасайишига олиб келади.

Юборилган дозага кўра ГЭК эритмалари коагуляция омилларини концентрацияларини пасайишини чақириши, қон кетиш вақтини ва ФПТВ (фаоллаштирилган парциал тромбопластин вақтини) индексини ошириши, Виллебранд омилини фаоллигини камайтириши мумкин. Аммо Амулаксни қўллаганда бу ўзгаришлар олдинги авлод ГЭК препаратлари инфузия қилингандагига нисбатан аҳамиятли дараражада пасайган ва препаратнинг инфузияси тўхтатилгандан  6 соатдан кейин дастлабки даражасига қайтади.

Қуйиш учун фақат тиниқ бироз товланувчи ва бироз сариқ ранглигача бўлган даражада рангсиз эритмаларни ишлатиш лозим.

Фақат шикастланмаган флаконлардаги препаратни ишлатиш лозим. Флакон фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Амулаксни флакон очилгандан кейин иложи борича тезроқ ишлатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препарат ҳомиладорликда препаратни ишлатилгандаги она учун бўлган фойда, ҳомила учун тадқиқот бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланади. Ҳайвонлардаги экспериментал тадқиқотларда препаратни ҳомиладорликни кечишига, эмбрионни/ҳомилани ривожланишига, туғруқларга ва постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита ножўя таъсири аниқланмаган. Тератогенлик белгилари кузатилмаган.

Ушбу препаратни эмизикли оналарда ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ. Бу препаратни аёлларга лактация даврида буюрилганда эҳтиёткорлик намоён қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни ҳаддан зиёд дозада ёки юқори тезликда юборилганда қон айланиш тизимини ортиқча юклама хавфи бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни юборишни тўхтатиш, зарур бўлганида диуретикларни буюриш.

Чиқарилиш шакли

6% инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ёки 500 мл дан шиша бутилкаларда.

Сақлаш шароити

10°С дан 25°С гача юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилишига йўл қўйилмасин!

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.