ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОЛАН
AMBROLAN
Препаратнинг савдо номи: Амбролан
Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди
фаол модда – амброксол гидрохлориди 30 мг,
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, микрокристалл целлюлоза, повидон, магний стеарати, сув.
Таърифи: оқ рангли, думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бўлиш рискаси бщлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Шамоллаш ва йўтал симптомларини бартараф этиш учун препаратлар. Балғам кўчирувчи препаратлар. Муколитиклар. Амброксол.
Код АТХ: R05CB06
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амброксол бромгексиннинг метаболити ҳисобланади. Бронхиал секретининг сероз компонентини ошиши, гидролизловчи ферментларнинг ва лизосомаларни фаоллашиши ҳисобига балғамнинг ёпишқоқлигини камайтиради.
Амбролан сурфактантнинг синтези ва секрециясини рағбатлантиради. Балғамни бронхлардан чиқарилишини енгиллаштириб мукоцилиар транспортни оширади.
Фармакокинетикаси
Амброксол қабул қилинганидан кейин деярли тўлиқ сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин максимал концентрациясига 1 соатдан 3 соатгача эришади. Ичга қабул қилинганидан кейин таъсири 30 минутдан кейин бошланади ва 6-12 соат давом этади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 85% (80-90%) ни ташкил қилади. Амброксол гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади ва йўлдош орқали киради.
Дибромантранил кислотаси ва глюкурон конъюгатларини ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1,3 соатни ташкил этади, плазмада сўнгги ярим парчаланиш даври тахминан 7 соатдан 12 соатни ташкил этади. Буйрак орқали чиқарилади: 90% – сувда эрувчан метаболитлари, 5% – ўзгармаган кўринишда.
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда амброксолнинг буйрак клиренси 20 дан 40% гача камаяди.
Қўлланилиши
- балғам чиқарилишини қийинлашиши билан бўлган ўткир ва сурункали респиратор касалликлар
- сурункали бронхит
- балғам чиқарилишини қийинлашиши билан бўлган бронхиал астмада қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Амброланни овқатдан кейин, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга ичга қабул қилинади.
12 ёшдан ошган болалар ва катталарга 1 таблеткадан (30 мг) суткада 2 марта буюрилади, зарурати бўлганида терапевтик самарани кучайтириш учун шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин доза суткада 3 марта 30 мг гача оширилиши мумкин.
Даволаш курсининг давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва ўртача 4-5 кунни ташкил қилади.
Буйрак ва жигар фаолиятини жиддий етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳар кунлик дозани камайтириш ёки дозалаш интервалини узайтириш талаб этилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Нохуш самаралари уларнинг жиддийлиги ва тез-тезлиги бўйича таснифланади.
Жуда тез-тез (≥1/10)
Тез-тез (≥1/100 <1/10 гача)
Тез-тез эмас (≥1/1000 <1/100 гача)
Кам ҳолларда (≥1/10000 <1/1000 гача)
Жуда кам ҳолларда (<1/1000 гача)
Номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди)
Тез-тез
– диарея
Тез-тез эмас
– кўнгил айниши, қусиш
– аллергик реакциялар
Кам ҳолларда
– юрак соҳасида оғриқ
Жуда кам ҳолларда
– диспепсия
– тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш
– анафилактик реакциялар (шу жумладан, анафилактик шок)
– терини шикастланиши (Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми)
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик
- галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза етишмовчилиги, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси
- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги
- ҳомиладорлик ва лактация даври
- 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Амброланни ва йўталга қарши воситаларини бир вақтда қўллаш, йўталнинг камайиши фонида балғамнинг чиқарилишини қийинлашиши туфайли тавсия қилинмайди. Амброланни антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) билан бирга қўллаш антибиотикларнинг ўпка тўқимасидаги концентрациясини ошишига олиб келади.
Махсус кўрсатмалар
Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда суткалик дозани камайтириш ёки препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални ошириш керак.
Аллергиянинг тери кўринишлари пайдо бўлганида – Амброланни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Бронхомотор фаолиятни етишмовчилиги ёки балғам кўп миқдорда ажралганида препаратни қабул қилишни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина тўхтатиш мумкин.
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Пациентнинг автотранспортни бошқариш ёки бошқа операторлик фаолият қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қисқа муддатли безовталик, кўп сўлак ажралиши, қусиш, артериал босимни пасайиши, диарея.
Даволаш: симптоматик. Препарат қабул қилингандан 1-2 соатдан кейин сунъий қусишни чақириш, меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилиш.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади.
2 контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.