📜 Инструкция по применению Кардиолайф
💊 Состав препарата Кардиолайф
✅ Применение препарата Кардиолайф
📅 Условия хранения Кардиолайф
⏳ Срок годности Кардиолайф

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРДИОЛАЙФ

CARDIOLIFE

 

Препаратнинг савдо номи: Кардиолайф

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Ацетилсалицил кислотаси/Магний гидроксиди.

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби: 

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ацетилсалицил кислотаси – 75 мг, магний гидроксиди – 15,2 мг;

ёрдамчи моддалар: мағзи – микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, қобиғи титан диоксиди, гипромеллоза, тозаланган тальк, пропиленгликоль.

Таърифи: оқ рангли, юраксимон, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиагрегант.

АТХ коди: В01АС30

 

Фармакологик хусусиятлари

Ацетилсалицил кислотасининг таъсир механизми асосида циклооксигеназа ферментини (ЦОГ-1) қайтмас ингибиция қилиниши ётади, бунинг натижасида А2 тромбоксаннинг синтези блокланади ва тромбоцитлар агрегацияси бостирилади. Ацетилсалицил кислотасининг тромбоцитлар агрегациясини бостиришининг бошқа механизмлари ҳам бор деб ҳисобланади, бу уни турли қон томир касалликларида қўллаш соҳасини кенгайтиради. Ацетилсалицил кислотаси шунингдек яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи самараларга ҳам эга.

Магний гидроксиди меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) шиллиқ қаватини ацетилсалицил кислотасининг таъсиридан ҳимоя қилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин ацетилсалицил кислотаси МИЙ дан деярли тўлиқ сўрилади. Ацетилсалицил кислотасининг T1/2 тахминан 15 минутни ташкил қилади, чунки ферментлар иштирокида ацетилсалицил кислотаси ичакда, жигарда ва қон плазмасида тез салицил кислотасига гидролизланади. Салицил кислоталари T1/2 – тахминан 3 соатни ташкил қилади, аммо ферментли тизимга тўйинган ацетилсалицил кислоталарини юқори дозада (3,0 г дан ортиқроқ) бир вақтда юборилганда T1/2 сезиларли даражада ошиши мумкин. Ацетилсалицил кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил қилади, лекин бу катталик МИЙ шиллиқ қаватлари ва жигарда эстеразаларининг таъсири остида салицил кислотасини ҳосил бўлиши билан тизимолди гидролизи туфайли аҳамиятли индивидуал ўзгарувчанлиги билан характерланади. Салицил кислоталарининг биокираолишлиги 80-100% ни ташкил этади. Магний гидроксиди (қўлланаётган дозаларда) ацетилсалицил кислотасининг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

 

Қўлланилиши

  • хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, артериал гипертензия, семизлик, чекиш, кексалик ёши) мавжудлиги туфайли тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби юрак-қон томир касалликларини бирламчи олдини олиш.
  • қайталанган миокард инфаркти ва қон томирлар тромбозини олдини олиш.
  • қон томирлардаги жарроҳлик аралашувларидан (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) кейинги тромбоэмболияни олдини олиш.
  • ностабил стенокардияда қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни бутунлигича сув билан бирга ютиш керак. 

Хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, артериал гипертензия, семизлик, чекиш, кексалик ёши) мавжудлигида тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби юрак-қон томир касалликларини бирламчи олдини олиш учун 75 мг дозада ацетилсалицил кислотасини сақловчи Кардиолайф таблеткасидан биринчи суткада            2 таблеткадан, сўнгра 1 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади.

Қайталанган миокард инфаркти ва қон томирлар тромбозини олдини олиш учун Кардиолайф 75-150 мг дозада суткада 1 марта буюрилади.

Томирлардаги жаррроҳлик аралашувлардан (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) кейинги тромбоэмболияларни олдини олиш учун Кардиолайф 75-150 мг дозада суткада 1 марта буюрилади.

Ностабил стенокардияда Кардиолайф 75-150 мг дозада суткада 1 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсилари

Аллергик реакциялар: тез-тез – эшакеми, Квинке шиши;

Иммун тизими: кам ҳолларда – анафилактик реакциялар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – жиғилдон қайнаши; тез-тез – кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – қорин соҳасида оғриқ ҳисси, меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яралари, меъда-ичак қон кетишлари; кам ҳолларда – меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг перфорацияси, «жигар» ферментлари фаоллигини ошиши; жуда кам ҳолларда – стоматит, эзофагит, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини эрозив шикастланиши, стриктуралар, колит, ичакнинг таъсирланиш синдроми.

Нафас тизими томонидан: тез-тез – бронхоспазм

Қон яратиш тизими томонидан: жуда тез-тез – қон ивишини ошиши; кам ҳолларда – анемия; жуда кам ҳолларда – гипопротромбинемия, тромбоцитопения, нейтропения, апластик анемия, эозинофилия, агранулоцитоз.

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши, уйқучанлик; тез-тез – бош оғриғи, уйқусизлик; кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, бош мияга қон қуйилиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ацетилсалицил кислотасига, препаратнинг ёрдамчи моддаларига ва бошқа НЯҚП юқори сезувчанлик, 
  • бош мияга қон қўйилиши; 
  • қон кетишига мойиллик (К витаминининг етишмовчилиги, тромбоцитопения, геморрагик диатез); 
  • салицилатлар ва НЯҚП ни қабул қилиш билан индукцияланган бронхиал астма; 
  • меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши (зўрайиш босқичидаги); 
  • меъда-ичакдан қон кетишлари; 
  • оғир буйрак етишмовчилиги (КК <10 мл/мин); 
  • глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
  • метотрексат билан бир вақтда қабул қилиш (ҳафтада >15 мг); 
  • ҳомиладорликнинг I ва III уч ойликлари; 
  • лактация (эмизиш) даври; 
  • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Подагра,гиперурикемия, анамнезида МИЙ ярали шикастланиш ёки қон кетишлар, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, бронхиал астма, пичанли иситма, бурун полипози, аллергик ҳолатлар ва ҳомиладорликнинг II уч ойлигида эҳтиёт бўлиш зарур. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацетилсалицил кислотаси бир вақтда қўлланганида қуйидаги дори воситаларининг таъсири кучаяди:

  • метотрексатни, буйрак клиренсини пасайиши ва оқсиллар билан боғидан уни сиқиб чиқарилиши ҳисобига
  • гепарин ва билвосита антикоагулянтларни, тромбоцитлар функциясини бузилиши ва билвосита антикоагулянтларни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилиши ҳисобига
  • тромболитик ва антитромбоцитар препаратларни (тиклопидинни)
  • дигоксинни, унинг буйрак экскрециясини пасайиши оқибатида
  • гипогликемик воситаларни (инсулин ва сульфонилмочевина ҳосилаларини), ацетилсалицил кислотасининг ўзини юқори дозаларда гипогликемик хусусиятлари ва сульфонилмочевина ҳосилаларини оқсиллар билан боғланишидан сиқиб чиқарилиши ҳисобига
  • вальпроат кислотасини, уни оқсиллар билан боғланишидан сиқиб чиқарилиши ҳисобига

Ацетилсалицил кислотасини ибупрофен билан бир вақтда қўллаганда ацетилсалицил кислотасини кардиопротекторлик самарасини пасайишига олиб келади.

Ацетилсалицил кислотаси этанол (алкоголь) билан бир вақтда қўлланганида аддитив самара кузатилади. 

Сийдик кислотасининг рақобатли тубуляр элиминацияси ҳисобига ацетилсалицил кислотаси урикозурик воситаларнинг (бензбромоннинг) таъсирини сусайтиради. 

Тизимли глюкокортикостероидлар салицилатларнинг элиминациясини кучайтириб, уларнинг таъсирини сусайтиради. 

Антацидлар ва колестирамин препаратнинг сўрилишини пасайтиради.  

 

Махсус кўрсатмалар

Ацетилсалицил кислотаси бронхоспазмни қўзғатиши, шунингдек бронхиал астма хуружларини ва юқори сезувчанликнинг бошқа реакцияларини чақириши мумкин. 

Анамнезда бронхиал астма, пичан иситмаси, бурун полипози, нафас тизимининг сурункали касалликларини, шунингдек бошқа препаратларга (масалан, тери реакцияси, қичишиш, эшакеми) аллергик реакцияларни бўлиши хавф омиллари ҳисобланади.

Ацетилсалицил кислотаси жарроҳлик аралашувлар вақтида ва кейин турли даражадаги яққол қон кетишларини чақириши мумкин. Ацетилсалицил кислотасини паст дозаларда қабул қилувчи пациентларда режалаштирилган жарроҳлик аралашувларидан бир неча кун олдин қон кетишнинг ривожланиш хавфини ишемик асоратларни ривожланиш хавфи билан таққослашни баҳолаш зарур. Агар қон кетишлар ривожланиш хавфи сезиларли даражада бўлса, ацетилсалицил кислотасини қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш зарур бўлади. 

Ацетилсалицил кислотасини антикоагулянтлар, тромболитиклар ва антитромбоцитар препаратлар билан бирга қўллаш қон кетишлар ривожланишини юқори хавфи билан бирга кечиши мумкин. Ацетилсалицил кислотаси паст дозаларда мойил шахсларда (сийдик кислотасининг пасайган экскрециясига эга бўлганларда) подагранинг ривожланишини қўзғатиши мумкин. Ацетилсалицил кислотасини метотрексат билан қўшилиши қон яратиш аъзолари томонидан ножўя самараларнинг ривожланишини юқори тез-тезлиги билан бирга кечиши мумкин. Ацетилсалицил кислотасининг юқори дозалари гипогликемик самара кўрсатади, буни гипогликемик воситаларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга уни буюришда назарда тутиш керак. Глюкокортикостероидлар ва салицилатлар бирга буюрилганида, даволаш вақтида қонда салицилатларнинг даражасини пасайишини, глюкокортикостероидлар бекор қилинганидан кейин эса, салицилатларнинг дозаси ошиб кетиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. 

Ацетилсалицил кислотасини ибурофен билан бирга қўллаш юрак-қон томир касалликлари хавфи юқори пациентларга тавсия қилинмайди: ацетилсалицил кислотани 300 мг гача бўлган дозада ибупрофен билан бир вақтда қабул қилганда антиагрегант таъсирини пасайиши кузатилади, бу ацетилсалицил кислотани кардиопротектор самарасини камайишига олиб келади. 

Ацетилсалицил кислотасининг дозасини ошириш меъда-ичак қон кетишлари хавфи билан боғлиқ.

Ацетилсалицил кислотасини антиагрегант даволаш сифатида паст дозаларда давомли қабул қилганда кекса ёшдаги пациентларда меъда-ичакдан қон кетишлар ривожланиш хавфини инобатга олган ҳолда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. 

Ацетилсалицил кислотаси алкоголь билан қўшилганида меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини шикастланишини ва қон кетиши вақтини узайишини хавфи юқори бўлиши мумкин. 

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида салицилатларнинг юқори дозаларини қўллаш ҳомиланинг ривожланиш нуқсонларининг юқори тез-тезлиги билан ассоциацияланади. Ҳомиладорликнинг II уч ойлигида салицилатларни фақат хавф ва фойдани қатъий ҳисобга олиб буюриш мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида салицилатлар юқори (суткада 300 мг дан кўп) дозада туғруқ фаолиятини тормозланишини, ҳомилада артериал йўлини муддатидан олдин бекилишини, она ва ҳомилада юқори қон оқувчанликни чақиради, бевосита туғруқ олдидан буюриш эса бош мия ички қон қуйилишини, айниқса чала туғилган болаларда чақириши мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида салицилатларни буюриш мумкин эмас. 

Эмишиш даврида препаратни қўллашни мумкин ёки мумкин эмаслигини жорий қилиш учун клиник маълумотлар етарли эмас. Эмизиш даврида ацетилсалицил кислотани буюришдан аввал кўкрак ёшидаги болалар учун препарат билан даволашдан бўлган потенциал фойдани потенциал хавфга нисбатини баҳолаш лозим. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ацетилсалицил кислотаси билан даволаниш даврида пациентлар транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя этиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ўртача оғирлик даражасидаги дозани ошириб юбориш симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қулоқларда шовқин, эшитишни ёмонлашиши, бош айланиши, онгни чалкашиши. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Оғир даражадаги дозани ошириб юбориш симптомлари: иситма, гипервентиляция, кетоацидоз, респираторли алколоз, кома, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, яққол гипогликемия. 

Даволаш: шошилинч даволаш – меъда ювишни ўтказиш, кислота-ишқор мувозанатини аниқлаш, ишқорий ва жадал ишқорий диурез, гемодиализ, тузли эритмаларни юборишни ўтказиш учун дарҳол ихтисослаштирилган бўлимларга госпитализация қилиш., фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш. Ишқорий диурезни ўтказишда рН қийматини 7,5 ва 8,0 орасида бўлишига эришиш керак. Салицилатларнинг плазмадаги концентрацияси катталарда 500 мг/л (3,6 ммоль/л) дан ва болаларда 300 мг/мл                 (2,2 ммоль/л) дан кўпроқни ташкил қилганида жадаллаштирилган ишқорий диурезни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

4 блистер (24 таблетка сақловчи 1 блистер) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Препарат намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 – 250С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.