ИЛОВА ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
Медаксон, инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун 250 мг
Медаксон, инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун 500 мг
Медаксон, инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун 1 г
Медаксон, инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун 2 г
цефтриаксон (цефтираксон натрий)
Препаратни қўллашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади:
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, у Сизга такроран танишиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
- Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бирон-бир шахсга бериб юбориш тақиқланади, чунки, агар касаллик симптомлари Сиздаги симптомлар билан мос келсада, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Ҳар қандай ножўя самаралар юзага келган ҳолатларда – даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг. Шулар ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя самаралар юзага келиши ҳолатларига ҳам тааллуқли. (4-бўлимга қаранг)
Илова-варақанинг қисқача мазмуни
- Медаксон препаратининг таркиби ва таърифи
- Медаксон препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
- Медаксон препаратини қўллаш усули
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
- Медаксон препаратини сақлаш шароити
- Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот
- Медаксон препаратининг таркиби ва таърифи
Медаксон қуйидаги инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади:
- менингит;
- юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан пневмония);
- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан ўрта қулоқни яллиғланиши);
- қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан перитонит);
- буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
- суяклар ва бўғимлар инфекциялари;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
- қон инфекциялари;
- юрак инфекциялари.
Препарат шунингдек қуйидагиларда ҳам қўлланади:
- жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (гонорея ва сифилис);
- бактериал инфекция қўшилиши оқибатида иситмали ҳолат билан кечувчи қонда гранулоцитлар сони камайган (нейтропения) пациентларни даволаш учун;
- сурункали бронхити бўлган шахсларда нафас йўллари инфекциясини даволаш учун;
- катталар ва болаларда, шу жумладан 15 кунлик янги туғилган чақалоқларда Лайма касаллиги (кана боррелиози) ни даволаш учун;
- операциядан кейин инфекцион асоратларни олдини олиш учун.
- Медаксон препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
Қуйидаги ҳолатларда Медаксон препаратини қўллаш тақиқланади:
- цефалоспорин гуруҳи антибиотикларигга юқори сезувчанлик бўлганида (6 бўлимдаги таърифга қаранг);
- анамнезида пенициллин ёки шунга ўхшаш антибиотикларга (цефалоспоринлар, карбапенемлар ёки монобактамлар) ўткир аллергик реакциялар мавжудлиги. Симптомлар томоқ ёки юзни шиши, бу ўз навбатида нафас олиш ва ютиш жараёнини қийинлаштиради, қўллар, тўпиқ ва товонни шиши ва тез тарқалувчи тери тошмаси билан намоён бўлади;
- лидокаинга аллергия бўлганида ва мушак ичига юбориш кўринишида Медаксон билан бир вақтда буюрилганда.
Медаксонни янги туғилган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас, айниқса:
- агар бола чала туғилган бўлса;
- агар бу янги туғилган чақалоқ (28 кунликкача) бўлса ва ундан қон яратиш билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлса, сариқлик (тери қопламалари ва кўз олмасини сарғайиши) бўлса ёки, агар унга кальций сақловчи дори воситасини вена ичига юбориш буюрилган бўлса.
Махсус кўрсатмалар
Медаксон препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак, агар:
- аввал Сизга кальций сақловчи дори воситаси буюрилган бўлса ёки Сиз шу препарат билан даволашни режалаштирган бўлсангиз;
- яқинда антибиотик билан даволаш курсидан кейин Сизда диарея кузатилган бўлса. Сизда анамнезда овқат ҳазм қилиш билан муаммолар, хусусан колит (ичакни яллиғланиши) кузатилган бўлса;
- Сизда жигар ёки буйраклар билан боғлиқ муаммолар бўлса;
- Сизда ўт қопида ёки буйракларда тош бўлса;
- Сизда масалан гемолитик анемия (қизил қон таначалари сонини қисқариши, бу терини оч-сариқ тусга кириши, шунингдек ҳолсизлик ва бўғилишни чақириши мумкин) каби бошқа касалликлар бўлса;
- Сиз ҳозирда натрийнинг миқдори паст бўлган парҳезга риоя қилаётган бўлсангиз.
Қон ва сийдик таҳлилини ўтказиш зарурлиги
Медаксон препарати билан узоқ вақт даволаганда, эҳтимол Сизга мунтазам равишда қон таҳлилини ўтказиш талаб этилиши мумкин. Медаксонни қабул қилиш қанд даражасини аниқлаш учун қон таҳлили, шунингдек Кумбс синамаси каби маълум қон таҳлилига таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Сизга таҳлил ўтказилиши керак бўлса:
- Сизда таҳлил қабул қилаётган масъул шахсга Медаксон препаратини қабул қилиш ҳақида албатта хабар беринг.
Болалар
Болангизда Медаксон препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз, фармацевт ёки ҳамшира билан маслаҳатлашиш тавсия этилади, агар:
- аввал ёки ҳозирги вақтда унга кальций сақловчи дори воситасини вена ичига юбориш буюрилган бўлса.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Сиз аввал қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори препаратлари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга албатта хабар беринг.
Хусусан, қуйидаги препаратларни қабул қилишингиз ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг:
- аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотиклар;
- хлорамфеникол деб номланувчи антибиотик (инфекцион касалликларни, айниқса кўз инфекцияларини даволашда қўлланадиган).
Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, ёки ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган ёки ҳомиладорлик режалаштирилган ҳолларда ушбу тиббий препаратни қўллашдан олдин даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этиш тавсия этилади.
Шифокор ваколатига Медаксон препарати билан даволаш фойдасини болангизнинг ҳаёти учун бўлиши мумкин бўлган хавф нисбатини баҳолаш киради.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Медаксонни қабул қилиш бош айланишини чақириши мумкин. Агар Сиз бош айланишини сезсангиз, автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқаришдан сақланишингиз керак. Агар Сиз юқорида таърифланган симптомларни ҳис қилсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
- Медаксон препаратини қўллаш усули
Одатда Медаксон препаратини юбориш учун шифокор ёки ҳамшира жалб этилади. Препаратни оқим билан/томчилаб (вена ичига юбориш орқали) бевосита венага ёки мушакка юбориш мумкин. Медаксон эритмаси бевосита шифокор, фармацевт ёки ҳамшира томонидан тайёрланади, аралаштирилмайди ва кальций сақловчи инъекциялар билан бир вақтда қўлланилмайди.
Тавсия этилган дозаси
Даволовчи шифокорингиз ваколатига Медаксоннинг Сиз учун мос келадиган дозасини ҳисоблаш киради. Дозалаш касалликнинг оғирлик даражаси ва типи; қўшимча қабул қилинаётган антибиотикларга; беморнинг тана вазни ва ёши; жигар ва буйракларнинг ҳолатига боғлиқ. Сизга буюрилаётган даволаш давомийлиги касалликнинг турига боғлиқ бўлади.
Катталар, кексалар ва тана вазни 50 килограмм (кг) дан ортиқ ёки тенг бўлган 12 ёшдан ошган болалар:
- касалликнинг оғирлик даражаси ва типига қараб, суткада 1 марта 1 г дан 2 г г гача. Агар касаллик оғир бўлса, даволовчи шифокорингиз Сизга юқорироқ дозани (суткада 1 марта 4 г гача) буюради. Агар Сизнинг кунлик дозангиз 2 г дан ортиқни ташкил этса, эҳтимол Сизга суткада 1 марта бир марталик доза ёки алоҳида иккита доза ҳисобидан буюрилиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва 15 кунликдан катта ва тана вазни 50 кг дан кам бўлган болалар:
- касалликнинг оғирлик даражаси ва типига қараб, суткада 1 марта боланинг ҳар 1 кг тана вазнига 50 мг дан 80 мг гача Медаксон буюрилади. Агар касаллик оғир бўлса, даволовчи шифокорингиз Сизга юқорироқ дозани, ҳар 1 кг тана вазнига 100 мг, суткада 4 г гача буюради. Агар Сизнинг кунлик дозангиз 2 г дан ортиқни ташкил этса, эҳтимол Сизга суткада 1 марта бир марталик доза ёки алоҳида иккита доза ҳисобидан буюрилиши мумкин;
- тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болаларга катталар учун одатдаги доза буюрилади.
Янги туғилган чақалоқлар (0 дан 14 кунликкача)
- касалликнинг оғирлик даражаси ва типига қараб, суткада 1 марта боланинг ҳар 1 кг тана вазнига 20 мг дан 50 мг гача Медаксон буюрилади
- максимал кунлик доза янги туғилган чақалоқнинг ҳар 1 кг тана вазнига 50 мг дан ошмаслиги керак.
Жигар ва буйрак билан боғлиқ муаммолари бўлган пациентлар
Тавсия этилган дозадан фарқли равишда, Сиздан дозангиз бошқача ҳисобланиши мумкин. Даволовчи шифокорингиз Сизга Медаксоннинг қандай миқдори талаб этилишини ҳисоблайди ва жигар ва буйрак касаллигининг оғирлик даражасига қараб, Сизнинг ҳолатингизни кузатади.
Медаксон препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари
Медаксон препаратининг дозаси оширилган ҳолатда (доза ошириб юборилганда) дарҳол даволовчи шифокорингиз билан боғланиш ёки яқиндаги тиббиёт муассасасига ёрдам учун мурожаат этиш керак.
Медаксон препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш
Агар инъекция ўтказиб юборилган бўлса, уни иложи борича тезроқ қўллаш керак. Лекин, агар кейинги инъекцияни юбориш вақти келган бўлса, аввалги дозани ўтказиб юбориш керак. Препаратнинг ўтказиб юборилган дозасини ўрнини тўлдириш учун икки дозани (иккита инъекцияни бир вақтда) қўлламанг.
Медаксон препаратини қабул қилишни тўхтатиш
Шифокорингиз томонидан тегишли тавсиялар бўлмагунча, Медаксон препаратини қабул қилишни тўхтатиш мумкин эмас. Ушбу препарат юзасидан бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда, даволовчи шифокорга ёки ҳамширага мурожаат этиш тавсия этилади.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
Бошқа ҳар қандай дори воситалари каби ушбу дори препарати ҳам бир қатор ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин, улар намоён бўлмаслиги ҳам мумкин.
Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг тахминий рўйхати:
Ўткир аллергик реакциялар (маълумотлар йўқ, мавжуд кўрсаткичлар асосида статистик ҳисоблаш имконияти йўқ)
Аллергик реакция юзага келганда, бу ҳақида дарҳол даволовчи шифокорни хабардор қилиш керак.
Аллергия сипмтомлари қуйидагилар кўринишида намоён бўлади:
- юз, томоқ, лаблар ёки оғизни шиши. Бу ўз навбатида нафас олиш ва ютиш жараёнларини қийинлаштиради
- қўл, тўпиқ ва товонларни шиши.
Ўткир тери тошмалари (маълумотлар йўқ, мавжуд кўрсаткичлар асосида статистик ҳисоблаш имконияти йўқ)
Аллергик реакция юзага келганда, бу ҳақида дарҳол даволовчи шифокорни хабардор қилиш керак.
- аллергия сипмтомлари пуфаклар ва терини кепакланиши билан кечувчи тез тарқалувчи тери тошмаси, шунингдек оғиз бўшлиғида пуфакларни ҳосил бўлиши кўринишида намоён бўлади.
Кузатилиши мумкин бўлган бошқа ножўя таъсирлар:
Тез-тез (10 пациентдан биттасида)
- лейкоцитлар (лейкоцитлар даражасини пасайиши ва эозинофиллар даражасини ошиши каби) ва тромбоцитлар (тромбоцитлар даражасини пасайиши) даражасининг кўрсаткичларини оғиши;
- ични тез-тез суюқ келиши ёки диарея;
- жигар синамаларининг таҳлил натижаларини ўзгариши;
- тошма.
Тез-тез эмас (100 пациентдан биттасида)
- замбуруғли инфекция, микоз (масалан афтоз стоматит);
- қонда гранулоцитлар (лейкоцитларни бир тури) сонини камайиши (гранулоцитопения);
- қонда функционал тўлиқ қизил хужайраларни, эритроцитларни камайиши (анемия).
- қон ивиши билан боғлиқ муаммолар. Кўринарли сабабсиз пайдо бўлувчи танадаги кўп сонли кўкаришлар, бўғимларда оғриқ ва шиш билан намоён бўлади;
- бош оғриғи;
- бош айланиши;
- кўнгил айниши;
- қичишиш;
- Медаксон препарати юборилган вена бўйлаб оғриқ ёки ачишиш ҳисси. Вена ичига юбориш соҳасида оғриқ;
- тана ҳароратини ошиши (иситма);
- буйрак дисфункцияси юзасидан синама олинганда (қонда креатинин даражасини ошиши аниқланади).
Кам ҳолларда (1000 пациентдан биттасида)
- йўғон ичакни яллиғланиши. Симптомлар қон кетиш ва шиллиқ, абдоминал оғриқ ва иситма билан кечувчи диарея;
- нафасни сусайиши (бронхоспазм);
- қичишиш ва шиш билан кечувчи, тананинг катта соҳаларини қопловчи ғуддасимон тошма (эшакеми);
- сийдикда қон ва қанд аниқланиши;
- эдема (суюқликни тутилиши);
- тремор.
Маълумотлар йўқ (мавжуд кўрсаткичлар асосида статистик ҳисоблаш имконияти йўқ)
- аввал буюрилган антибиотик билан даволашга берилмайдиган иккиламчи инфекция;
- қонда эритроцитларни парчаланиши юз берадиган анемиянинг бир тури (гемолитик анемия);
- лейкоцитлар даражасини жуда пасайиши (агранулоцитоз);
- тиришишлар;
- вертиго (бош айланиши);
- меъда ости безини яллиғланиши (панкреатит). Белга узатилувчи ўткир оғриқ кўринишида намоён бўлади;
- оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касаллиги (стоматит);
- тилни яллиғланиши (глоссит). Тил соҳасида шиш, қизариш ва оғриқ кўринишида намоён бўлади;
- оғриқ ва кўнгил айнишини пайдо бўлиши сабаби ҳисобланган ўт қопи билан боғлиқ муаммолар;
- янги туғилган чақалоқларда юзага келадиган ва ўткир сариқлик билан кечадиган неврологик синдром (билирубинли энцефалопатия);
- буйракларда цефтриаксон кальцийни тўпланиши чақирган муаммолар. Сийганда оғриқ ёки ажралаётган сийдик миқдорини камайиши билан намоён бўлади;
- Кумбс синамасининг (гематологияда кенг қўлланадиган текширув) сохта мусбат натижалари;
- галактоземияга сохта мусбат натижалар (галактозани глюкозага айланишини бузилиши);
- Медаксонни қабул қилиш шунингдек қонда глюкоза даражасини ўлчашнинг айрим турдаги тестларига таъсир кўрсатиши мумкин – бундай ҳолларда ёрдам учун дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат этиш керак.
Ножўя таъсирлар юзага келиши ҳақида хабар бериш
Ножўя таъсирлар юзага келганда даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этинг. Худди шу ушбу илова-варақада таърифланган ҳар қандай ножўя таъсирлар юзага келишига ҳам тааллуқли. Шунингдек Сиз ножўя таъсирлар ҳақида шу турдаги маълумотларни таҳлил қилиш ваколатига эга маҳаллий органларга бевосита хабар беришингиз мумкин.
Ножўя таъсирларни аниқлашга ёрдам бериб, Сиз шу орқали ушбу препаратнинг сифатини яхшилашга ёрдам берасиз.
- Медаксон препаратини сақлаш шароити
- Медаксон препаратини сақлаш шароити учун масъул шахс беўлиб даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт ҳисобланади. Шунингдек уларга ишлатилмаган препаратни тегишли равишда утилизация қилиш вазафаси юклатилади.
- Инъекция учун кукун 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин
- Тайёр эритма: Тайёр эритмани дарҳол ишлатиш тавсия этилади. Препарат ҳеч қандай микробларга қарши консервация қилувчи моддалар сақламайди. Акс ҳолда, препаратни сақлаш шароити ва сақлаш муддати бўйича жавобгарлик истеъмолчига юклатилади
- Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин
- Ёруғликдан ҳимоя қилиш учун флакон оригинал картон қутида сақлансин
- Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.
Ҳамшира ёки шифокор томонидан тайёрланган эритмани дарҳол ишлатиш тавсия этилади. Лекин, зарурати бўлганда эритмани 25°С ҳароратда 6 соатгача ва 2°С-8°С ҳароратда 24 соатгача сақлаш мумкин.
Дори воситасини чиқиндилар билан ёки канализацияга ташлаш тақиқланади. Керак бўлмаган дори воситаларини утилизация қилиш масалалари бўйича фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ушбу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот
Медаксон препаратининг таркиби
Медаксон, вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукуннинг таъсир этувчи моддаси бўлиб цефтриаксон ҳисобланади.
Медаксон 250 мг, вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун цефтриаксон натрийли тузи кўринишида 250 мг цефтриаксон сақлайди.
Медаксон 500 мг, вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун цефтриаксон натрийли тузи кўринишида 500 мг цефтриаксон сақлайди.
Медаксон 1 г, вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун цефтриаксон натрийли тузи кўринишида 1 г цефтриаксон сақлайди.
Медаксон 2 г, вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун цефтриаксон натрийли тузи кўринишида 2 г цефтриаксон сақлайди.
Ҳеч қандай тўлдирувчилар сақламайди.
Медаксон препаратининг қобиғи ва унинг ичидагиси
Деярли оқ ёки сарғиш рангли кристалл кукун.
Медаксон 250 мг, Медаксон 500 мг ва Медаксон 1 г диаметри 20 мм бўлган кулранг бромбутилкаучук тиқин ва алюмин қопқоқ билан беркитилган сиғими 10 мл бўлган тиниқ шиша флаконда (I тип), қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Медаксон 2 г диаметри 20 мм бўлган кулранг каучук тиқин ва алюмин қопқоқ билан беркитилган сиғими 20 мл бўлган тиниқ шиша флаконда (I тип).
Медаксон 250 мг, Медаксон 500 мг ва Медаксон 1 г учун 1, 10, 50 ёки 100 флаконлар картон қутида.
Медаксон 2 г учун 1, 10, 25, 50 ёки 100 флаконлар картон қутида.
Маркировка барча ўрамларда бўлмайди.