ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАЛЬЦИЯ ГЛЮКОНАТ
CALCII GLUCONAS
Препаратнинг савдо номи: Кальция глюконат
Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций глюконати
Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма
Таркиби:
Фаол модда: кальций глюконат моногидрати – 100 мг;
Ёрдамчи моддалар: таурин – 30 мг, инъекция учун сув – 1 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси
АТХ коди: В05ВВ01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кальций препарати, кальций ионларининг танқислигини тўлдиради, у нерв импульсларини ўтказилиши, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариш жараёнини, миокард фаолиятини, суяк тўқимасини шаклланиши, қон ивишини амалга ошириш учун зарур.
Вена ичига юборилганда вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини рағбатлантиради, буйрак усти безлари томонидан адреналин чиқарилишини кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилгандан кейин кальций глюконати қон оқими билан барча тўқималар ва аъзоларда бир текис тақсимланади. Қон плазмасида препаратнинг тахминан 45% оқсиллар билан комплексда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига тушади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Ўткир гипокальциемияни даволаш. Аллергик ҳолатларда, нотромбоцитопеник пурпурада ва экссудатив дерматозларда, масалан, герпетиформ дерматитда ва айрим дори препаратларни қўллаш оқибатидаги қичишувчи тошмада капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун.
Қўллаш усули ва дозалари
Нормада зардобдаги умумий кальцийнинг концентрацияси 2,25-2,72 ммоль/л ёки 4,5-
5,5 мЭкв/л. Кальций глюконати препарати билан даволаш қон плазмасидаги кальцийнинг нормал концентрациясини тиклашга қаратилган. Даволаш вақтида қон зардобидаги кальцийнинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак.
Катталарга препарат чуқур мушак ичига, ёки препарат периваскуляр тўқималарга тушган ҳолда маҳаллий таъсирланиш ёки некроз имкониятини истисно қилиш учун вена ичига секин (2-3 минут давомида), ёки томчилаб юборилади. Маҳаллий таъсирланиш хавфи туфайли мушак ичига инъекцияни фақат, агар вена ичига инъекция қилиш мумкин бўлмаган ҳолда бажариш мумкин. Мушак ичига инъекцияларни мушакка етарлича чуқур, авзалроғи думба соҳасига қилиш керак. Семизлик билан хасталанган пациентлар учун, ёғ тўқимасига эмас, балки мушакка, хавфсиз юбориш учун узунроқ игна танлаш керак. Агарда такрорий инъекциялар зарур бўлса, ҳар сафар юбориш жойини ўзгартириш керак. Болаларга препарат фақат вена ичига юборилади. Юбориш олдидан эритма тана ҳароратигача иситилади.
Катталарга: чуқур мушак ичига, вена ичига секин (2-3 минут давомида) ёки томчилаб 5-10 мл 100 мг/мл (10% эритма) касалликнинг характери ва пациентнинг клиник ҳолатига қараб. Кейинги дозалар қон зардобидаги кальцийнинг концентрациясига мувофиқ аниқланади.
18 ёшгача бўлган болаларга: доза ва юбориш усули гипокальциемияни ривожланиш даражасига, характерига ва симптомларнинг яққоллигига боғлиқ.
Болаларга, ёшига қараб, 100 мг/мл (10% эритма) концентрациядаги препарат қуйидаги дозаларда юборилади: 6 ойликкача – 0,1-1 мл; 7-12 ойлик – 1-1,5 мл; 1-3 ёш – 1,5-2 мл; 4-6 ёш – 2-2,5 мл; 7-14 ёш – 3-5 мл; 14 ёшдан катталарга – катталардаги каби дозалар буюрилади.
Некроз ривожланиши мумкинлиги туфайли болаларга препаратни мушак ичига юбориш мумкин эмас. Юборишни етарлича паст тезлигига эришиш мақсадида ва маҳаллий таъсирланиш имкониятини ёки препарат тасодифан периваскуляр тўқималарга тушганида некрозни истисно қилиш учун, фақат секин вена ичига инъекция ёки суюлтирилгандан кейин вена ичига инфузия тавсия этилади.
Вена ичига инфузия учун препарат 10 мг/мл концентрациягача 1:10 нисбатида қуйидаги инфузия учун эритмалар билан суюлтирилади: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси. Вена ичига юбориш тезлиги минутига 50 мг кальций глюконатидан ошмаслиги керак.
Кекса пациентлар
Кекса пациентлар томонидан кальций глюконатини ўзлаштираолмаслик нохушлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд эмас, лекин буйраклар фаолиятини бузилиши ва метаболизмни секинлашиши каби организмнинг ёшга боғлиқ ўзгаришлари, дозани пасайтиришни талаб қилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги бевосита юбориш тезлиги ва кальций глюконатининг дозаси билан боғлиқ. Тўғри юборилганда уларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги 1:1000 дан камроқни ташкил қилади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, брадикардия, аритмия, вазодилатация, циркулятор коллапс (шу жумладан ўлим билан якунланувчи), қон “қуйилишлари”, кўпроқ тез юборилганда кузатилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш.
Умумий бузилишлар: иссиқлик ҳисси, кўп терлаш.
Юбориш жойидаги бузилишлар: мушак ичига юборилганда – оғриқ ёки эритеми (<1:10, ≥1:100), мушак ичига юбориш техникаси бузилганда – тўқимани зичлашиши ва некроз шаклланиши билан ёғ тўқимасида инфильтрация; тасодифан кейин абсцесс, вена ичига юборилганда – тери гиперемияси, периваскуляр инъекцияда) ачишиш ва оғриқ ҳисси ривожланиши билан тўқималар некрози.
Кальцийни томирлардан тўқимага чиқиши оқибатидаги кейинги мумкин бўлган терини шикастланиши ва некроз билан юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияси ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Кальций глюконати ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик, гиперкальциемия (шу жумладан гиперпаратиреоз, D гипервитаминози, декальцийловчи хавфли ўсмалари, буйрак етишмовчилиги, иммобилизация, саркоидоз, сут-ишқор синдроми (Бернетт синдроми) билан боғлиқ бўлган остеопорози бўлган пациентларда), гиперкальциурия, юрак гликозидлари билан интоксикация, юрак гликозидлари билан бир вақтда даволаш, мушак ичига юбориш учун: болалар.
Эҳтиёткорлик билан
Нефрокальциноз, юрак касалликлари, эпинефрин билан бир вақтда даволаш, кексалар, саркоидоз.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кальций глюконати эритмаси билан тўлдириш олдидан, шприцда этил спиртининг қолдиқлари бўлмаслиги керак, чунки спирт мавжудлигида кальций глюконати чўкмага тушади.
Карбонатлар, салицилатлар, сульфатлар ва цефтриаксон билан фармацевтик номутаносиб (улар билан кальцийнинг эримайдиган ёки қийин эрийдиган тузлари ҳосил бўлади). Тетрациклин қатори антибиотиклари билан, уларнинг антиибактериал самарасини пасайтириб, эримайдиган комплекслар ҳосил қилади.
“Секин” кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради (верапамилдан олдин ёки кейин кальций глюконатини вена ичига юбориш, унинг гипотензив таъсирини камайтиради, лекин унинг антиаритмик самарасига кам таъсир қилади).
Хинидин билан бир вақтда қўлланганда қоринча ички ўтказувчанликни секинлашиши ва хинидиннинг токсиклигини ошиши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида кальций глюконатни қўллаш тавсия этилмайди (юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайиши мумкин).
Тиазид диуретиклар билан қўшилганда гиперкальциемияни кучайтириши мумкин.
Гиперкальциемияда кальцитониннинг самарасини пасайтиради.
Фенитоиннинг биокираолишлигини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Юбориш олдидан препарат тана ҳароратигача иситилади. Катталар ва болаларга секин, 2-3 минут давомида юборилади.
Вена ичига юборилганда бутун танада қизиш туйғуси кузатилиши мумкин, у тез ўтиб кетади.
Инъекция вақтида пациент ётган ҳолатда ЮҚТТ ва ЭКГ синчков мониторинги остида бўлиши керак.
Маҳаллий таъсирланиш хавфи туфайли мушак ичига юборишни, фақат агар вена ичига инъекция мумкин бўлмаган ҳолда бажариш керак.
Мушак ичига инъекцияларни мушакка етарлича чуқур, афзалроғи думба соҳасига қилиш керак. Семизлик билан хасталанган пациентлар учун, ёғ тўқимасига эмас, балки мушакка хавфсиз юбориш учун узунроқ игна танлаш керак. Агар такрорий инъекциялар зарур бўлса, ҳар сафар юбориш жойини ўзгартириш керак.
Даволаш вақтида қон зардобидаги кальцийнинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак.
Кальций глюконати вена ичига юборилганда, истисно ҳолларда, юрак гликозидларини олаётган пациентларда, юрак фаолиятини назорат қилиш ва яққол аритмиялар каби юрак томонидан асоратларни шошилинч даволаш учун шароитлар таъминланган бўлиши керак.
Нефрокальцинози, юрак касалликлари, саркоидози (Бек касаллиги) бўлган пациентларда, кекса пациентларда кальций тузлари эҳтиёткорлик билан ва фақат кўрсатмалар синчиклаб аниқлангандан кейин ишлатилиши керак.
Буйраклар фаолиятини бузилиши гиперкальциемия ва иккиламчи гиперпаратиреоз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга кальцийни парентерал юбориш, фақат кўрсатмалар синчиклаб аниқлангандан кейин буюрилади, бунда кальций-фосфор балансини назорат қилиш керак.
Бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганда шифокорнинг кузатуви талаб этилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Кальций йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига тушади. Препаратни ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида фақат кальцийнинг зардобдаги концентрациясини қатъий назорати остида қўллаш мумкин, гиперкальциемия ҳомила ва болага салбий таъсир қилиши мумкин.
Дори препаратини транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири
Даволаш даврида автомобилни бошқариш ва диққатни жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Гиперкальциемия симптомлари: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қорин оғриғи, полиурия, полидипсия, дегидратация, мушак заифлиги, суякларда оғриқ, буйракларни кальцификацияси, уйқучанлик, гиперосонмия, онгни чалкашиши, артериал босимни ошиши, оғир холларда – аритмия (хатто юракни тўхташигача) ва кома.
Даволаш: қон плазмасида кальцийнинг юқори концентрациясини пасайтиришга қаратилган. Бошланғич даволаш регидратацияни ўз ичига олади, оғир гиперкальциемияда хужайра ташқарисидаги суюқликнинг миқдорини ошириш учун 0,9% ли натритй хлориди эритмасини вена ичига инфузион юбориш талаб қилиниши мумкин. Қон зардобида кальций концентрациясини пасайтириш учун кальцитонин қўллаш мумкин.
Кальцийни чиқарилишини ошириш учун фуросемидни қўллаш мумкин, лекин “тиазидли” диуретикларни қўллаш мумкин эмас, чунки улар буйракларда кальцийнинг абсорбциясини оширишлари мумкин. Агар бошқа тадбирлар самарали бўлмаса ёки гиперкальциемия симптомлари сақланса, гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказилади. Дозани ошириб юборилишини даволаш қон зардобидаги электролитлар концентрациясини синчков назорат остида ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 100 мг/мл.
5 ёки 10 мл дан нейтрал шиши ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.
5 ёки 10 ампуладан поливинилхлорид пленка ёки полиэтилентерфталат тасма ва алюмин фольга ёки полиэтилен қопланган қоғоз ёки фольгасиз, ёки қоғозсиз контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.
Синдириш ҳалқаси ёки синдириш нуқтаси бўлган ампулаларга жойланганда ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори қўйилмайди.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан химояланган жойда, 20 дан 25оС гача хароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.