📜 Инструкция по применению Натрий хлорид-SEEM
💊 Состав препарата Натрий хлорид-SEEM
✅ Применение препарата Натрий хлорид-SEEM
📅 Условия хранения Натрий хлорид-SEEM
⏳ Срок годности Натрий хлорид-SEEM

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЙ ХЛОРИД-SEEM

NATRIY XLORID-SEEM

 

Препаратнинг савдо номи: Натрий хлорид-SEEM

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1 л эритма қуйдагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий хлориди  9,0 г.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз шўрроқ мазали суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тузли эритма.

АТХ коди: В05СВ01

Фармакологик хусусиятлари

Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатида организмда суюқлик етишмовчилигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик компонетлари бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари мувофиқ суюқликнинг осматик босимини тутиб туради.

Натрий хлориди организмга овқат билан киради. Одатда одам суткада 10 г га яқин (170 ммоль) натрий хлоридини истеъмол қилади ва унинг бу миқдори организмнинг электролит мувозанатини таъминлайди. Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси қон плазмасига нисбатан изотоник бўлиб, тиббиёт амалиётида кенг қўлланади. Натрий хлоридининг изотоник эритмаси қитиқловчи таъсир кўрсатмаслиги туфайли, парентерал юборилиши ҳам, яра, шиллиқ пардаларни ювиш учун ҳам қўлланиши мумкин. Натрий хлоридининг изотоник эритмаси қон плазмасига нисбатан изотоник бўлганлиги туфайли, қон томирлардан тез чиқиб кетади ва қон томирлардаги суюқлик ҳажмини фақат вақтинчалик оширади, шунинг учун кўп қон йўқотишларда ва шокда препаратнинг самараси юқори эмас.

Фармакокинетикаси

Бўйрак орқали ўзгаришсиз тез чиқарилади.

Қўлланилиши

Натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси плазмани ўрнини босувчи суюқлик сифатида эндоген ва экзоген заҳарланишларда, сувсизланишни тиклаш учун, диареяда, токсик диспепсияда, ичак тутилишида, гипохлоремик алколозда, дори воситаларини эритиш ва суюлтириш учун қўлланади.

Натрий хлоридининг изотоник эритмаси шунингдек жароҳатларни, кўзнинг конъюнктивасини, қорин ва плевра бўшлиқларини, қинни, қовуқни ювиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Юборишдан олдин флаконни визуал назоратдан ўтказиш лозим. Эритма тиниқ бўлиши, заррачалар ва чўкма сақламаслиги керак. Бутунлиги ва ўрамнинг герметиклиги сақланган ҳолда, препарат қўллаш учун яроқли деб ҳисобланади. Одатда натрий хлоридининг изотоник эритмаси вена ичига томчилаб юборилади. Препаратни юборишдан олдин флакондаги эритма 35-370С гача иситилади. Юбориладиган эритманинг ҳажми беморнинг аҳволи, йўқотилган суюқликнинг, натрий ва хлор ионларининг қон плазмасидаги миқдорига боғлиқ. Инфузия тезлиги шахсий равишда танланади. Вена ичига натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси нисбатан кўп бўлмаган ҳажмда юборилса, уни оқим билан юбориш мумкин.

Катта ҳажмдаги эритмани юбориш керак бўлса, тана вазни 70 кг бўлган беморга препарат томчилаб, соатига 500-600 томчи тезликда юборилади. Кўп миқдорда суюқлик йўқотилганида, заҳарланишларда суткада 3000 мл гача натрий хлоридининг изотоник эритмаси юборилиши мумкин. Натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмасини тери остига, бўшлиқларга, тўғри ичакка юбориш мумкин. Натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси шунингдек жароҳатлар ва шиллиқ қаватларни ювиш учун ҳам қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёш оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертензия. Буйрак фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриқ, бош айланиши, безовталик, холсизлик, мушакларни тортиши ва гипертонуси.

Натрий хлоридининг изотоник эритмаси катта ҳажмларда юборилганида гипергидратация, хлоридли  ацидоз, гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • гипернатриемия;
  • ацидоз;
  • гиперхлоремия,
  • гипокалиемия;
  • гипергидратация;
  • бош мия ва ўпка шиши  хавфи билан циркулятор бузилишлари;
  • бош мия шиши, ўпка шиши;
  • юқори дозада глюкокортикостероидлар ёндош қўллаш;
  • юрак чап қоринчаси ўткир етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги; сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия); буйрак фаолиятини бузилиши (изотоник эритмани катта ҳажмларда юборилганида); артериал гипертензия; периферик шишларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Натрий хлоридининг изотоник эритмасини бошқа гидрофил дори воситалари билан аралаштириш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Натрий хлоридининг изотоник эритмаси катта ҳажмларда юборилганида қон плазмасида электролитларнинг миқдорини назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Натрий хлоридининг изотоник эритмасини ҳомиладорлик ва эмизикли аёлларга қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўллаш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат кам заҳарли. Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

100 мл, 250 мл ва 500 мл дан инфузия учун эритма пластик флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.