📜 Инструкция по применению Ринил
💊 Состав препарата Ринил
✅ Применение препарата Ринил
📅 Условия хранения Ринил
⏳ Срок годности Ринил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНИЛ

RINIL

Препаратнинг савдо номи: Ринил

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, хлорфенирамин малеат, фенилэфрин гидрохлориди, кофеин.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 2 мг хлорфенирамин малеат, 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 30 мг кофеин;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти, желатин, метил парабен, пропил парабен, магний стеарати, тозаланган тальк, микрокристалл целлюлоза, сариқ шафақ бўёвчиси, тозаланган сув.

Таърифи: тўқ сариқдан то оч сариқ ранггача бўлган, юзасида тўқ сариқ нуқтали, бир томонида синдириш чизиқчаси ва бошқа томони силлиқ, қобиқсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: N02BE51.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Парацетамол ҳароратни туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади, хлорфенирамин аллергияга қарши ва шиш қайтарувчи таъсирга эга. Қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, бурун шиллиқ қавати гиперемияси ва шишини йўқотади, нафасни енгиллаштириб аллергик ринит симптомларини йўқотади. Фенилэфрин қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, натижада бурунни битиши йўқолади ва бурундан суюқлик ажралиши камаяди. Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга эга, бу чарчоқлик ва уйқучанликни камайишига, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини ошишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

Тумов, бурун битиши, бош оғриғи, иситма, қалтираш, бўғимлар ва мушаклар оғриғи билан кечувчи шамоллаш касалликларида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: 2 таблеткадан кунига 1-4 марта.

6-12 ёшли болалар: 1 таблеткадан кунига 1-4 марта.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозада қабул қилинганида, ножўя таъсирлари кам кузатилади. Ножўя таъсирлари кузатилган ҳолларда, улар аллергик реакциялар, бош айланиши, уйқуни бузилиши, қўзғалувчанликни ошиши, кўнгил айниши, бош оғриғи, оғизни қуриши кўринишида намоён бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик; Ринил таркибига кирувчи моддаларни сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш; трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш; ҳомиладорлик, лактация даври; болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан қуйидагиларда: глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқбурчакли глаукомада, простата безининг хавфсиз гиперплазиясида, Жильбер синдромида, артериал гипертензияда, қалқонсимон безининг касалликларида, қандли диабетда, бронхиал астмада қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради.

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади.

Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади.

Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради.

Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш қоринча аритмиясини ривожланиши хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адреностимулловчи фаоллигини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш даврида алкоголь қабул қилишдан сақланиш лозим.

Диққатни жамлаш, тезкор ҳаракат ва рухий реакцияни талаб қилувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ринил 6 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди.

Ринилни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни фақат тавсия этилган дозаларда қабул қилиш керак. Дозани ошириб юборилиши одатда парацетамол билан боғлиқ.

Тери қопламаларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз; «жигар» трансаминазалари фаоллиги ошиши; протромбин индекси ошиши мумкин. Дозани ошиб кетишини белгиларида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Даволаш: кейинги фаоллаштирилган кўмирни буюриш билан меъдани ювиш; симптоматик терапия.

Чиқарилиш шакли

4 таблетка блистерда, 5 блистер картон қутида.

10 таблетка блистерда, 1 блистер картон қутида.

4 таблетка блистерларда, 1 блистер конвертда, 25 конверт картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.