📜 Инструкция по применению Модитен депо
💊 Состав препарата Модитен депо
✅ Применение препарата Модитен депо
📅 Условия хранения Модитен депо
⏳ Срок годности Модитен депо

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МОДИТЕН® ДЕПО

MODITEN® DEPO

 

Препаратнинг савдо номи : Модитен® депо

Таъсир этувчи модда (ХПН): флуфеназин

Дори шакли:  инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 25,00 мг флуфеназин деконати,

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, кунжут (сезам) мойи

Таърифи: сариқ рангли, кўринадиган механик киритмаларсиз тиниқ мойли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи : антипсихотик восита (нейролептик).

АТХ коди: N05AB02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Флуфеназин – классик нейролептиклар гурухига мансуб бўлган фенотиазин антипсихотик (нейролептик) восита. Яққол антипсихотик таъсирга эга, бундан ташқари, қусишга қарши таъсирга ҳам эга. Таъсирининг асосий механизми, флуфеназинни бош миядаги D1  ва D2 дофамин рецепторларини, фенотиазин гуруҳи нейролептикларига нисбатан кўпроқ даражада блоклаши билан боғлиқ, Бошқа нейролептиклар каби, лекин камроқ даражада, флуфеназин шунингдек серотонин 5HT2 ва 5HT1 рецепторларни, адренергик альфа-1 рецепторларни, гистамин Н1 ва холинергик мускарин рецепторларни блоклайди. Шундай қилиб, унинг антихолинергик ва седатив самаралари бошқа классик нейролептикларга нисбатан камроқ ифодаланган. Дофамин рецепторларининг блокадаси барча уч – нигростриат, мезолимбик ва тубероинфундибуляр дофамин тизимларида юз беради, шунинг учун клиник самараларини ривожланиши билан бир қаторда шунингдек турли нохуш кўринишлар, хусусан, экстрапирамид реакциялар ва пролактин секрециясини ошиши бўлиши мумкин.

Мойли эритма кўринишида давомли таъсир (препарат аста-секин ажралиб чиқади) кўрсатади – самараси 1-2 ҳафта ва кўпроқ (дозага қараб) давом этади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Флуфеназин деканоати – флуфеназин ва деканоат кислотасининг эфири бўлиб, флуфеназинни ажралиб чиқиши билан секин гидролизланади, у тизимли қон оқимига тушади. Препаратнинг таъсири 24 соатдан 72 соатгача намоён бўлади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Флуфеназин деканоати жигарда метаболизмга учрайди, буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 7 кундан 10 кунгачани ташкил қилади ва такрорий инъекцияларда 14,3 кунгача узаяди. Психози бўлган пациентларда Модитен® депо препаратининг стандарт инъекциясини таъсири 15 кундан 35 кунгача давом этади. Мувозанат ҳолатига 4-6 ҳафтадан кейин эришади. Флуфеназин йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Қўлланилиши

Шизофрения ва бошқа психозларни давомли бир маромда сақлаб турувчи даволаш ва қайталанишларини олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Модитен® депо препарати мушак ичига чуқур юборилади.

Игна ва шприц қуруқ бўлиши керак.

3 ойдан кам вақт давомида даволаш курси учун мўлжалланмаган.

Энг оптимал дозалари ва препаратни қўллаш тез-тезлиги индивидуал равишда белгиланади.

Модитен® депо препаратининг бошланғич дозаси: 12,5-25 мг.

Зарурати бўлганида ва дозани ўзлаштирилишини ҳисобга олиб дозаси такрорланади ёки ҳар 1-3 ҳафтада оширилади.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза: 50 мг гача дозаси ҳар 1-4 ҳафтада юборилади. 50 мг дан юқори дозада юборилганида уни эҳтиёткорлик билан 12,5 мг дан ошириш керак.

Катталар учун максимал бир марталик доза – 100 мг.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларга одатда 3,125-6,25 мг дозалар етарли бўлади.

12 ёшли ва ундан ошган болалар

Модитен® депо препаратини бошланғич дозаси ҳафтада 6,25 мг дан 18,75 мг гача бўлган дозани ташкил қилади. Кейинги дозалари ва қўллаш тез-тезлиги индивидуал равишда белгиланади. Одатда, препаратни қўллаш орасидаги интервал 7 кундан 21 кунгача бўлган вақтни ташкил қилади. Юқорироқ дозаларга эхтиёж бўлганда, препаратнинг дозаси аста-секин 6,25 мг дан оширилади.

Бир марталик доза 25 мг дан ошмаслиги керак.

Буйраклар фаолиятини енгил ёки ўртача даражада бузилишлари (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кўп) бўлган пациентларга препаратнинг камроқ дозалари
(3,125 мг-6,25 мг) қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини таснифи (ЖССТ):

жуда тез-тез               >1/10

тез-тез                        >1/100 дан <1/10 гача

тез-тез эмас               >1/1000 дан <1/100 гача

кам ҳолларда             >1/10000 дан <1/1000 гача

жуда кам ҳолларда  <1/10000 дан, шу жумладан айрим хабарлар

Ҳар бир гуруҳда нохуш самаралар уларнинг жиддийлигини камайиши тартибида берилган.

Юрак-қон томир тизими томонидан:

  • тез-тез эмас: тахикардия, енгил даражадаги артериал гипертензия, нотурғун АБ ;
  • кам ҳолларда: QT интервали ва Т тишини узайиши;
  • жуда кам ҳолларда: аритмия, юрак қоринчалари тахикардияси, фибрилляция.

Қон яратиш тизими томонидан:

  • учраш тез-тезлиги номаълум: лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, эозинофилия, панцитопения.

Нерв тизими томонидан:

  • тез-тез: экстрапирамид бузилишлар (сохта паркинсонизм, дистония, акатизия, окулогир криз, опистотонус, гиперрефлексия), тардив дискинезия (тил, юз мушаклари, оғиз, лаблар, тана ва қўл оёқларни ихтиёрсиз харакатлари);
  • тез-тез эмас: бош оғриғи;
  • кам ҳолларда: хавфли нейролептик синдром (гипертермия, мушаклар ригидлиги, акинезия, АБ пасайиши, ступор, кома, уйқучанлик, летаргия);
  • учраш тез-тезлиги номаълум: безовталик, қўзғалиш ёки ёрқин туш кўришлар, депрессив ҳолатлар, суиқасдлик фикрларини кучайиши.

Сезги аъзолари томонидан:

  • тез-тез эмас: кўришни ноаниқлиги, глаукома, кўз ички босимини ошиши;
  • кам ҳолларда: гавхар ва шох парданинг хиралашиши.

Нафас тизими томонидан:

  • тез-тез эмас: бурунни битиши;
  • жуда кам ҳолларда: бронхиал астма.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:

  • тез-тез эмас: кўнгил айниши, иштахани йўқолиши, саливация, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуруқлиги, қабзият, фалажли илеус;
  • кам ҳолларда: холестатик сариқлик.

Сийдик чиқариш тизими томонидан:

  • тез-тез эмас: полиурия, қовуқни фалажи;
  • кам ҳолларда: тунги энурез, сийдикни тутиб туролмаслик.

Тери қопламалари томонидан:

  • тез-тез эмас: кучли терлаш;
  • кам ҳолларда: тери пигментацияси, фотосезувчанлик, аллергик дерматит, эшакеми, себорея, эритема, экзема, эксфолиатив дерматит.

Метаболизм ва овқатланишни бузилишлари:

  • тез-тез эмас: иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши.

Репродуктив тизими томонидан:

  • тез-тез эмас: гинекомастия, патологик лактация, либидони бузилиши ва импотенция, ҳайз кўриш циклининг мунтазамлигини бузилишлари, ҳомиладорликка сохтамусбат синама;
  • кам ҳолларда: приапизм, эякуляцияни бузилиши.

Аллергик реакциялар:

  • жуда кам ҳолларда: томоқни шиши, ангионевротик шиш.

Бошқалар:

Фенотиазинларни қабул қилаётган госпитализация қилинган пациентлар орасида тўсатдан, олдиндан айтиб ва тушунтириб бўлмайдиган ўлим ҳақида бир неча хабарлар бор.

Оғир даражадаги ножўя самаралар ривожланганида даволаш тўхтатилиши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан бирига, шунингдек бошқа фенотиазинларга юқори сезувчанлик; бош мияни аниқ ёки тахмин қилинган субкортикал шикастланишлари, онгни оғир даражасидаги бузилишлари, оғир даражасидаги церебрал атеросклероз, феохромоцитома, жигар етишмовчилиги, декомпенсация босқичидаги яққол буйрак ва/ёки юрак етишмовчилиги; МНТ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар (алкоголь, антидепрессантлар, нейролептиклар, седатив препаратлар, анксиолитиклар, уйқу ва наркотик дори воситалари) билан ўткир захарланиш; ҳомиладорлик, эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болалар.

Эҳтиёткорлик билан

Алкоголизм (гепатотоксик реакцияларга юқори мойиллик), қон ҳосил бўлишини бузилиши, сут бези раки (фенотиазинлар томонидан пролактинни секрециясини индукция бўлиши натижасида касалликни зўрайиши хавфи ва эндокрин ҳамда цитостатик препаратлар билан даволашга резистентлик ошади), ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг клиник кўринишлари билан кечувчи гиперплазияси, ўртача ёки енгил даражадаги буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш даври); тромбоэмболик асоратларни юқори ривожланиш хавфи билан кечувчи касалликлар; Паркинсон касаллиги (экстрапирамид самаралари кучаяди); тутқаноқ, анамнездаги тутқаноқ хуружлари; микседема; нафас фаолиятини бузилиши билан кечувчи сурункали касалликлар (айниқса болаларда); Рейе синдроми (болалар ва ўсмирларда гепатотоксикликни ривожланиши хавфини ошиши); кахексия, қусиш (фенотиазинларни қусишга қарши таъсири бошқа дори воситаларини дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган қусишни ниқоблаши мумкин), кексалик ёши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флуфеназин билан алкоголь, антигистамин воситалар, антидепрессантлар, бошқа антипсихотиклар, седатив, уйқу ёки наркотик препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, МНТ фаолиятини сусайтирувчи таъсири кучаяди.

Барбитуратлар, нобарбитурат уйқу воситалари, карбамазепин, гризеофульвин, фенилбутазон ва рифампицин фенотиазинларнинг метаболизмини кучайтиради, бу МНТ фаолиятини сусайтирувчи самарасини кучайишига ва нафасни сусайишига олиб келади.

Парацетамол, хлорамфеникол, дисульфирам, МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари гурухидан бўлган антидепрессантлар ва перорал контрацептивлар фенотиазинларнинг метаболизмини сусайтирадилар, бу хавфли нейролептик синдромни ривожланиш хавфини оширади.

Фенотиазинлар углеводларнинг метаболизмига таъсир қилади, бу қонда глюкозанинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда гипогликемик препаратларнинг дозасини ўзгартириш талаб этилиши мумкин.

Фенотиазин адреналин ва бошқа симпатомиметикларнинг самараларини блоклайди, шунингдек альфа-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирини камайтиради.

Дофамин рецепторларини блокадаси оқибатида флуфеназин левадопанинг паркинсонизмга қарши самарасини камайтиради.

Флуфеназин тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтириши мумкин, шунинг учун бир вақтда қабул қилинаётган тутқаноққа қарши препаратларнинг дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин.

Флуфеназин антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун вақти-вақти билан протромбин вақтини назорат қилиш тавсия этилади.

Флуфеназин яққол артериал гипотензияни кам чақиради. Агар артериал гипотензия шунда ҳам пайдо бўлса, вена ичига норадреналин дархол юбориш керак. Адреналинни қўллаш мумкин эмас, чунки фенотиазинлар билан бир вақтда қўлланганида у, АБ ни ошиши ўрнига, уни яна ҳам кўпроқ пасайишини чақиради. Буни ҳамма вақт, айниқса хирургик операциялар ва анестезия ўтказишда ҳисобга олиш керак.

Бир вақтнинг ўзида аритмияга қарши препаратларни қўллашдан сақланиш керак, ёки улар қатъий тиббий кузатув остида қўлланиши керак.

Махсус кўрсатмалар

Инъекциялар учун эритмани бошқа эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Модитен® депо препарати ақлий ривожланишдан орқада қолган пациентларда хулқ атвор бузилишларини даволаш учун самарали эмас.

Тутқаноғи бўлган пациентларда препарат катта эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, чунки у тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтириши ва тиришишлар ривожланишини кучайтириши, шунингдек тарқалган тутқаноқ хуружларини чақириши мумкин.

Модитен® депо препаратини юрак-қон томир касалликлари (юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, аритмиялар) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки у АБ ни пасайишини чақириши мумкин.

Модитен® депо препаратини буйраклар фаолиятини енгил ва ўртача даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Кекса ёшдаги пациентлар ва ақлий бузилишлари бўлган пациентлар Модитен® депо препаратининг минимал самарали дозаларини олишлари керак, чунки бундай пациентларда нохуш самаралари кўпроқ ривожланиши мумкин.

Модитен® депо препарати юқори ҳарорат таъсирига дучор бўлган ёки фосфорорганик инсектицидлар билан контактда бўлувчи пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Анестетикларнинг ёки МНТ фаолиятини сусайтирувчи моддаларнинг юқори дозалари ёрдамида режали жарроҳлик аралашувга дучор бўлган пациентларда Модитен® депо препаратини қўллаш мумкин эмас, чунки гипотензив реакцияларни ривожланиши хавфи мавжуд. Модитен® депо препаратини қонни дискразиялари ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек ўхшаш ўзгаришларни чақириши мумкин бўлган препаратларни қабул қилаётган пациентларда, холестатик сариқликни ривожланиши эҳтимоли борлиги туфайли қўллаш керак эмас. Сариқлик одатда даволашнинг биринчи 2-4 ҳафтасида ривожланади ва ҳамма вақт ҳам препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлигига боғлиқ бўлмайди.

Модитен® депо препаратини анамнезида сут безлари ёки кўкрак безларининг ўсмалари бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорлик талаб этилади (текширишлар фенотиазинларни қўллаш фонида пролактин секрециясини ошиши ва кўкрак безларининг ўсмалари орасида бирон-бир ўзаро боғлиқлик мавжудлиги тасдиқланмаган).

Модитен® депо препаратини қўллаш фонида симптомсиз кечувчи пневмония ривожланиши мумкин. Нейролептиклар билан, шу жумладан Модитен® депо препарати билан давомли даволанаётган пациентларда, оғир даражадаги экстрапирамид бузилишлар – тардив дискинезия ривожланиши мумкин. Уни ривожланиш хавфини пасайтириш мақсадида минимал самарали дозаларни қўллаш тавсия этилади. Тардив дискинезия белгилари пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак.

Экстрапирамид бузилишлар ривожланганида паркинсонизмга қарши дори воситаларини қўллаш керак.

Агар Модитен® депо препарати паркинсонизмга қарши препаратлар билан бир вақтда қўлланса, нейролептиклар билан даволаш кескин тўхтатилади, паркинсонизмга қарши дори воситаларини қўллашни яна бир неча ҳафта давом эттириш керак.

Препаратнинг айрим компонентлари ҳақида махсус маълумот

Модитен® депо препарати бензил спирти сақлайди, у 3 ёшгача бўлган болаларда токсик ва анафилактоид реакциялар чақириши мумкин.

Кунжут мойи аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Транспорт воситалари ва мураккаб техник мосламаларни бошқариш қобилиятига таъсири

Модитен® депо препарати психомотор реакцияларга яққол таъсир кўрсатади, шунинг учун даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқаришдан ёки диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи мураккаб техник мосламалар билан ишлашдан воз кечиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғир даражадаги экстрапирамид бузилишлар, седация, тиришишлар, онгни арефлексия билан кечувчи, комагача бузилиши, АБ ни яққол пасайиши, миоз, гипотермия, сийдикни тутилиши, ЭКГ да ўзгаришлар, юрак ритмини бузилиши.

Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти мавжуд эмас. Пациент доимий кузатув остида бўлиши керак. Аритмиялар ривожланганида: натрий бикарбонати, магний сульфати буюрилади. Экстрапирамид симптомларни паркинсонизмга қарши препаратлар билан даволаш мумкин. Яққол артериал гипотензияда – норадреналин; адреналин АБ ни қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин.

Гемодиализ ва жадаллаштирилган диурез самарали эмас.

Чиқарилиш шакли

Инъекциялар учун мушак ичига юбориш учун эритма, 25 мг/мл.

1 мл дан тўқ шиша ампулаларда. 1 мл дан 5 ампула блистерда.

1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

8оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.