📜 Инструкция по применению Метронидазол
💊 Состав препарата Метронидазол
✅ Применение препарата Метронидазол
📅 Условия хранения Метронидазол
⏳ Срок годности Метронидазол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТРОНИДАЗОЛ

METRONIDAZOLUM

Препаратнинг савдо номи: Метронидазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): Метронидазол

Дори шакли: Вена ичига инфузия учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: Метронидазол – 0,5 г.

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 0,7 г; этилендиаминотетрасирка кислотасини натрийли тузи – 0,01 г; инъекция учун сув – 10 мл гача.

Таърифи: Тиниқ, яшил тусли бироз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Протозойларга қарши ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва соддаларнинг ҳужайра ички транспорт оқсилларнинг 5-нитрогуруҳини  биокимёвий тикланишига боғлиқ.  Тикланган  5-нитрогуруҳи микроорганизмлар ҳужайрасининг ДНК си билан, уларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибирлаб ўзаро таъсир қилади, бу бактериянинг ҳалок бўлишига олиб келади. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giardia intestinalis, Lamblia spp., ҳамда облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides  vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonela spp., Prevotella (P.bivia, P.buccae, P.disiens), ва айрим граммусбат микроорганизмларга (Eubacterium  spp., Clostridium spp.,  Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.) нисбатан фаол. Ушбу штаммалар учун МБК 0,125-6,25 мкг/мл ни ташкил қилади. Амоксициллин билан бирга Helicobacter pylori га нисбатан (амоксициллин метронидазолга чидамлилик ривожланишини бостиради) фаоллик намоён қилади.

Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас, аммо аралаш флора борлигида (аэроблар ва анаэроблар) метронидазол антибиотиклар билан оддий аэробларга қарши самарали синергик таъсир қилади.

Ўсмаларни нурланишга сезгирлигини оширади, алкоголга сенсибилизация (дисульфирамсимон таъсир) чақиради, репаратив жараёнларни рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Юқори кириш қобилиятига эга, организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ўпкалар, буйраклар, тери, жигар, орқа мия суюқиги, мия, ўт-сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцесслар бўшлиғи, қин секрети уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларга эришади, гемато-энцефалик ва йўлдош тўсиғидан ўтади.Тақсимланиш ҳажми: катталарда – тахминан 0,55 л/кг; янги туғилган чақалоқларда – 0,54-0,81 л/кг.

Плазма оқсиллари билан боғланиши – 10-20%.

Қондаги максимал концентрацияга Смах 30-60 минутдан кейин, эришилади, терапевтик концентрацияси эса 6-8 соат давомида сақланади. Препаратнинг қондаги минимал концентрацияси (Смин) кейинги юборишда-18 мкг/мл. Меъёрда ўт-сафро ҳосил бўлишида метронидазолнинг ўт-сафродаги концентрацияси вена ичига (в/и) юборилганида, плазмадаги концентрациясидан анча юқори бўлиши мумкин.

Организмда метронидазолнинг тахминан 30-60% гидроксилланиш, оксидланиш ва глюкоуронланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболит (2-окси метронидазол) ҳам протозойларга ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Жигарнинг меъёрий фаолиятида ярим чиқарилиш даври (Т½) – 8 соат, жигарнинг алкоголли шикастланишида – 18 соат (10 дан 29 соатгача), янги туғилган чақалоқларда: ҳомиладорликнинг 28-30 ҳафталигида туғилган тахминан – 75 соат, 32-35 ҳафтасида мувофиқ равишда – 35 соат, 36-40 ҳафтасида 25 соат. Буйраклар орқали – 60-80%, (20% ўзгармаган ҳолда), ичаклар орқали – 6-15% чиқарилади.

Буйрак клиренси – минутига 10,2 мл. Буйраклар фаолияти бузилган беморларга қайта юборилганидан кейин метронидазолнинг қон зардобида тўпланиб қолиши кузатилиши (шунинг учун буйраклар фаолиятнинг оғир бузилишлари бўлган беморларда қабул қилиш сонини камайтириш керак) мумкин. Метронидазол ва асосий метболитлари гемодиализда қондан тез чиқарилади (Т½ 2,6 соатгача қисқаради). Перитонеал диализда оз миқдорда чиқарилади.

Қўлланилиши

Протозой инфекциялари: ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигарнинг амёбали абсцесси, ичак амёбиази (амёбали дизентерия), трихомониаз, гиардиазис, балантидиоз, лямблиоз, тери лейшмониози, трихомонад вагинит, трихомонад уретрит, Bacteroides spp., (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides  thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), чақирган инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, ўпка эмпиемаси ва абсцесси.

Bacteroides турлари, шу жумладан Bacteroides fragilis гуруҳи, Clostridium, Peptococcus ва Peptostreptococcus турлари чақирган инфекциялар: қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), чаноқ аъзоларининг инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар  абсцесси, жарроҳлик операцияларидан кейинги қин равоғи инфекциялари), тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари, сепсис.

Сохтамембраноз колит (антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ), Helicobacter pylori, алкоголизм билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўникки бармоқ ичак яраси.

Операциядан кейинги асоратларни (айниқса тўғри ичак олди чамбар ичакдаги, соҳасидаги аралашувлар, апендэктомия, гинекологик операциялар) олдин олиш.

Ўсмалари бўлган беморларда нур билан даволашда – ўсманинг чидамлилиги ўсма ҳужайраларидаги гипоксия билан боғлиқ, бўлган ҳолларда, радиосенсибилловчи воситаси сифатида. Алкоголизм.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга бошланғич 0,5-1 г дозада в/и томчилаб (инфузиянинг давомийлиги 30-40 минут), кейин ҳар 8 соатда 500 мг дан минутгига 5 мл тезлиқда. Яхши ўзлаштирилганида биринчи 2-3 инфузиядан кейин оқим билан юборишга ўтилади. Даволаш курси 7 кун. Зарурати бўлганида в/и га юбориш узоқроқ муддат давом эттирилади. Максимал суткалик доза – 4 г. Кўрсатма бўйича ичга, 400 мг дозада суткада 3 марталик сақлаб турувчи қабулга ўтиш амалга оширилади. 12 ёшгача бўлган болаларга худди шундай бир марталик 7,5 мг/ кг дозадаги тартибда буюрилмайди.

Йирингли – септик касалликларда одатда 1 даволаш ўтказилади.

Олдини олиш мақсадида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга в/и га томчилаб операция арафасида 0,5-1 г дан, операция куни ва кейинги кунлари суткада 1,5  г дан ( 500 мг дан ҳар 8 соатда) буюрилади. 1-2 кундан кейин ичга сақлаб турувчи даволашга ўтилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) ва креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда максимал суткалик доза – 1 г дан кўп эмас, қабуллар сони – суткада 2 марта.

Радиосенсибилизацияловчи воситаси сифатида в/и га томчилаб 160 мг/кг ёки тана юзасининг 4-6 г/кв.м ҳисобидан нурлантириш бошлашдан 0,5-1 соат олдин юборилади.

Нурлантиришнинг ҳар бир сеансидан олдин 1-2 ҳафта давомида қўлланади. Нур билан даволашнинг қолган даврида метронидазол қўлланмайди. Максимал бир марталик доза 10 г дан, курслик – 60 г дан ошмаслиги керак. Нурлантириш чақирган интоксикацияни бартараф қилиш учун глюкоза, гемодез ёки натрий хлоридининг изотоник эритмаларини томчилаб юбориш қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, қабзият, оғизда «металл» таъми, оғизни қуриши, глоссит, стоматит, панкреатит.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишлар, галлюцинациялар, периферик нейропатиялар.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, терини қизариши, бурунни битиши, иситма, артралгиялар.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни ушлаб тураолмаслик, кандидоз, сийдикни қизил-жигарранг ранга бўялиши.

Маҳаллий реакциялар: тромбофлебит (оғриқ, инъекция қилинган жойда қизариш ва шиш).

Бошқалар: нейтропения, лейкопения, ЭКГ да Т тишчасини текисланиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан анамнездаги), МНТ органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), жигар етишмовчилиги, (катта дозаларда буюрилган ҳолда), ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан – ҳомиладорлик (II-III уч ойликлар), буйрак/жигар етишмовчилиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Метронидазол в/и га юбориш учун бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Билвосита антикоагулянтларнинг таъсири кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлиши вақтини узайишга олиб келади.

Дисульфирамга ўхшаб этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради. Дисульфирам билан бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларнинг (буюришлар оралиғи – 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак) ривожланишга олиб келиши мумкин.

Циметидин метронидазолнинг метаболизмни ингибирлайди, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя таъсирларининг ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Жигар микросомол оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи (фенобарбитал, фенитоин) препаратларни бир вақтда буюриш, метронидазол элиминациясини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида унинг плазмадаги концентрацияси пасаяди.

Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилганда, охиргисининг плазмадаги концентрацияси ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин.

Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.

Сульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас (дисульфирамсимон реакцияларни ривожланиши мумкин: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга тўсатдан қон оқиб келиши. 18 ёшгача бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.

Узоқ муддат даволашда қон манзарасини назорат қилиш керак.

Лейкопенияда даволашни давом эттириш инфекцион жараённи ривожланиш хавфига боғлиқ.

Атаксия, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларда бошқа ҳар қандай неврологик ҳолатнинг ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.

Трепонемаларни иммоубилизация қилиш ва сохта мусбат Нельсон синамасига олиб келиши мумкин.

Сийдикни тўқ, ранга бўяйди. Аёллардаги трихомонад вагинити ва эркаклардаги трихомонад уретритни даволашда жинсий ҳаётдан сақланиш керак. Жинсий шерикларни бир вақтда даволаш керак. Даволаш хайз кўриш вақтида тўхтатилмайди. Трихоманиазни даволагандан кейин хайз кўришнинг навбатдаги уч цикли олдидан ва кейин назорат синамаларини ўтказиш лозим. Лямблиозни даволагандан кейин, агарда белгилар сақланса, 3-4 ҳафтадан кейин бир неча кун оралиғида аҳлатни 3 марта таҳлилини (айрим муваффақиятли даволанган беморларда инвазия чақирган лактозани ўзлаштираолмаслик бир неча ҳафта ёки ойлар давомида, лямблиоз белгиларини эслатиб сақланиши мумкин) ўтказиш лозим.

Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни юбориш (препарат ичга қабул қилинган ҳолда), гемодиализни ўтказиш. Метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

0,5% инфузия учун эритма 100 мл дан шиша бутилкаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.