ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЮГОЛНИНГ ГЛИЦЕРИНЛИ ЭРИТМАСИ
SOLUTIO LUGOLI CUM GLYCERINO
Препаратнинг савдо номи: Люголнинг глицеринли эритмаси
Таъсир этувчи моддалар: Йод, калий йодиди, глицерин.
Дори шакли: Суюқлик
Таркиби:
100 г эритма қуйидагиларни сақлайди:
Йод 1 г, калий йодиди 2 г , глицерол 94 г, сув 3 г.
Таърифи: Тиниқ, қизил-қўнғир рангли, йод ҳидли сиропсимон суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.
АТХ коди: D08A
Фармакологик хусусиятлари
Антибактериал таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Юқори нафас йўлларининг яллиғланиш жараёнлари, ангинани даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Сиртга буюрилади. Томоқ ва халқумни шиллиқ қаватларига эритма суртилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Йодга бўлган юқори сезувчанликда (идиосинкразия) қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
25, 30, 40, 50, 90 ва 100 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.