📜 Инструкция по применению Фромилид®
💊 Состав препарата Фромилид®
✅ Применение препарата Фромилид®
📅 Условия хранения Фромилид®
⏳ Срок годности Фромилид®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФРОМИЛИД®

FROMILID®

 

Препаратнинг савдо номи: Фромилид® (Fromilid®)

Таъсир этувчи модда (ХПН): кларитромицин (clarithromycin)

Дори шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 250 мг ва 500 мг.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар 125 мг/5 мл

Таркиби

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 250 мг ёки 500 мг кларитромицин

Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, қайта желатинланган крахмал, калий полакрилини, тальк, магний стеарати, титан диоксиди, пропиленгликоль, гипромеллоза, темир (II) оксиди бўёвчиси (Е172).

Ичга қабул қилиш учун 5 мл суспензия (1 дозаловчи шприц) қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 125 мг кларитромицин

Ёрдамчи моддалар: карбомер, повидон, гипромеллоза фталати, тальк, канакунжут мойи, ксантан камеди, банан хушбўйи, калий сорбати, сувсиз лимон кислотаси, сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди, сахароза.

Таърифи:

Таблеткалар: овал, икки томонлама қавариқ, жигаррангроқ сариқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар: банан ҳидли, оқ рангдан бироз сарғиш ранглигача бўлган майда гранулалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: макролид антибиотиги. 

АТХ коди: J01FA09.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кларитромицин – макролидлар гуруҳига мансуб яримсинтетик антибиотикдир.

50S рибосомал суббирлигининг Р-локуси билан боғланиб, микроб хужайрасида оқсил синтезини бостиради. Асосан бактериостатик таъсир қилади, айрим ҳолларда шунингдек бактерицид таъсир кўрсатади. Сезгир микроорганизмлар: Mycoplasma pneumoniae, Legionella pneumophila, Chlamydia trachomatis ва С.pneumoniae, Ureaplasma urealyticum; граммусбат микроорганизмлар (стрептококклар ва стафилококклар, Listeria monocytogenes, Corynebacterium spp.); грамманфий микроорганизмлар (Haemophilis imfluezae ва H. ducreyi, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, Neisseria gonorhoeae ва N. meningitides, Borrelia burgdorferi, Pasteurella multocida, Camplilobacter spp. ва Helicobacter pilori); айрим анаэроблар (Eubacterium spp., Peptococcus spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens ва Bacteroides melaninogenicus); Toxoplasma gondii ва микобактериялар M. tuberculosis дан ташқари.

Кларитромициндан ташқари, унинг метаболити 14-гидроксикларитромицин ҳам антибактериал самарага эга, Haemophilus influenzae га нисбатан кларитромицинга қараганда икки марта фаолроқ таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Кларитромицин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Овқат сўрилишни секинлаштиради, лекин кларитромициннинг биокираолишлигига жиддий таъсир қилмайди. Кларитромициннинг тахминан 20% дарҳол, Haemophilus influenzae га қарши яққол фаолликка эга бўлган 14-гидроксикларитромицингача метаболизмга учрайди. Кларитромицин организмнинг тўқима ва суюқликларига осон ўтади, у ерда зардобдаги концентрациясидан деярли 10 марта юқори концентрациясига эришади. Юқори концентрациялари ўпкада (8,8 мг/кг), бодомсимон безларда (1,6 мг/кг), бурун шиллиқ қаватида, терида, сўлакда, альвеоляр хужайраларда, балғамда ва ўрта қулоқда аниқланади. Кларитромициннинг плазма оқсиллари билан боғланиши паст ва қайтувчандир. 250 мг доза қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври 3-4 соатни, 500 мг доза қабул қилинганидан кейин 5 дан 7 соатгачани ташкил қилади. Кларитромициннинг 10 дан 30% гачаси ўзгармаган ҳолда сийдик билан (суспензия қабул қилинганида 40%), қолган қисми метаболитлари кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари (тонзиллофарингит, ўткир синусит, ўрта отит);
  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан, бронхит, пневмония);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • M. avium complex, M. kansasii, M. marinum, M. leprae микобактериялари чақирган инфекциялар; ОИТС ли беморларда шу инфекцияларнинг олдини олиш;
  • H.pylori эрадикацияси ва мажмуавий даволаш таркибида ўн икки бармоқ ичак ярасининг қайталаниш тез-тезлигини камайтириш;
  • препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни синдирмаслик керак. Уларни бутунлигича, оз миқдордаги суюқлик билан бирга ютиш керак.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга одатда ҳар 12 соатда 250 мг буюрилади. Синуситлар, оғир инфекцияларни даволаш учун ва Haemophilus influenzae чақирган инфекция ҳолида  500 мг кларитромицин ҳар 12 соатда буюрилади. Даволаш курси 7-14 кунни ташкил этади.

H.pylori нинг эрадикацияси учун, одатда 7 кун давомида, бошқа дори воситалари билан мажмуада 250 мг – 500 мг доза суткада икки марта буюрилади.

12 ёшдан кичик болаларга одатда суспензия суткада тана вазнига 15 мг/кг ҳисобидан, икки қабулга бўлиб берилади. Суспензия қабул қилинганидан кейин бироз суюқлик бериш тавсия қилинади. Суспензия майда гранулалар сақлайди, уларни чайнаш мумкин эмас, чунки улар аччиқ таъмга эга. Препаратни перорал юбориш учун дозаловчи шприц тақдим этилади. Бир тўлдирилган шприц 125 мг кларитромицин сақловчи 5 мл суспензия олади. Ҳар бир ишлатишдан кейин шприцни ювинг.

Педиатрияда препаратнинг дозаси тана вазнига қараб ҳисобланади. Жадвалда дозалаш принципи келтирилган:

Боланинг тана вазни Доза мл да (шприц) Доза мг да
8 кг 2,5 мл (1/2) суткада 2 марта 62,5 мг
16 кг 5 мл (1) суткада 2 марта 125 мг
24 кг 7,5 мл (1 1/2) суткада 2 марта 187,5 мг
33 кг 10 мл (2) суткада 2 марта 250 мг

Даволаш курси одатда 7-14 кун давомида давом этади.

Mycobacterium avium complex чақирган тарқалган инфекцияни даволаш ва олдини олиш учун 500 мг препаратни ҳар 12 соатда буюриш керак. Дозани ошириш мумкин. Максимал суткалик доза 2 г ни ташкил қилади. Болаларга икки қабулга бўлиб, суткада тана вазнига 15 мг/кг берилади. Препаратнинг дозаси ҳар 12 соатда 500 мг дан ошмаслиги керак. Педиатрияда максимал суткалик доза 1 г ни ташкил қилади.

Mycobacterium avium complex чақирган инфекцияни даволаш узоқ давом этади.

Буйрак етишмовчилигида, агар креатинин клиренси секундига 0,5 мл (минутига 30 мл) дан камни ташкил қилса ёки зардобдаги креатинин 290 ммоль/л (3,3 мг/100 мл) дан ортиқни ташкил этса, дозани 2 марта камайтириш ёки дозалар орасидаги интервални 2 марта ошириш керак.

Суспензияни тайёрлаш:

Суспензияни тайёрлаш учун 42 мл сув керак бўлади. 

Флаконни, ундаги гранулалар сочилиши учун олдин чайқатинг. Флаконга 1/4 ҳажм сув қўшинг ва гранулалар эригунича чайқатинг. Сувнинг қолган қисмини қўшинг ва яхшилаб чайқатинг. Тайёр суспензиянинг ҳажми флакондаги белги чизиғига етиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Кларитромицин одатда яхши ўзлаштирилади. 

Катталар ва болаларни кларитромицин билан даволашда энг тез-тез учрайдиган ва умумий ножўя реакциялари қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш ва таъмни бузилишидир. Бу ножўя реакциялар одатда аҳамиятсиз ифодаланган ва макролид антибиотикларнинг хавфсизлигини маълум бўлган профили билан тўғри келади. Клиник тадқиқотлар вақтида микобактериал инфекциялари бўлган ёки бўлмаган пациентлар гуруҳлари орасида бу ножўя реакцияларнинг тез-тезлигида аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.

Қуйида кларитромициннинг турли дори шакллари ва дозаларидаги, шу жумладан таъсири узайтирилган, клиник тадқиқотлар вақтида ва постмаркетинг қўллашда пайдо бўлган ножўя реакциялари келтирилган. Ҳеч бўлмаганда эҳтимол кларитромицин билан алоқаси бўлган ножўя реакциялари аъзолар тизими бўйича ва пайдо бўлишининг тез-тезлиги бўйича тақсимланган. 10% дам кўпроқ – жуда тез-тез, 1-10% – тез-тез, 0,1-1% – тез-тез эмас ва тез-тезлиги номаълум* (постмаркетинг кузатувларда аниқланган ножўя реакциялар; мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Агар оғирлигини баҳолаш мумкин бўлган бўлса, ҳар бир гуруҳ чегарасида ножўя реакциялар, оғирлигининг кўринишларини камайиб бориши тартибида берилган.

Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез эмас – целлюлит1, оғиз бўшлиғининг кандидози, гастроэнтерит2, инфекция3, вагинал инфекция; тез-тезлиги номаълум – сохтамембраноз колит, сарамасли яллиғланиш, эритразма.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – лейкопения, нейтропения4, тромбоцитения3, эозинофилия4; тез-тезлиги номаълум – агранулоцитоз, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – анафилактоид реакциялар1, ўта юқори сезувчанлик; тез-тезлиги номаълум – анафилактик реакциялар.

Метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – анорексия, иштаҳани пасайиши; тез-тезлиги номаълум – гипогликемия.

Руҳият томонидан бузилишлар: тез-тез – уйқусизлик; тез-тез эмас – хавотирлик, асабийлик3, бақириш3; тез-тезлиги номаълум – психозлар, онгни чалкашиши, деперсонализация, депрессия, дезориентация, галлюцинациялар, даҳшатли туш кўришлар.

Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – дизгевзия (таъм сезувчанлигини бузилиши), бош оғриғи, таъмни бузилиши; тез-тез эмас – хушдан кетиш1, дискинезия1, бош айланиши, уйқучанлик, тремор; тез-тезлиги номаълум – тиришишлар, агевзия (таъм сезувчанлигини йўқолиши), паросмия, аносмия.

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари: тез-тез эмас – бош айланиши, эшитишни ёмонлашиши, қулоқларда жаранглаш; тез-тезлиги номаьлум – эшитишни йўқолиши.

Кардиал бузилишлар: тез-тез эмас – юракни тўхташи1, бўлмачалар фибрилляцияси1, QT интервалини узайиши, экстрасистолалар1, юрак уришини ҳис қилиш; тез-тезлиги номаълум – пируэт турдаги қоринчалар тахикардияси (torsades de pointes), қоринчалар тахикардияси

Қон томирлар томонидан бузилишлар: тез-тез – вазодилатация1; тез-тезлиги номаълум – қон қуйилиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – астма1, бурундан қон кетиши2, ўпка томирларининг эмболияси1.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – диарея, қусиш, диспепсия, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; тез-тез эмас – эзофагит1, гастроээофагиал рефлюкс касаллиги2, гастрит, прокталгия2. стоматит, глоссит, қоринни дам бўлиши4, қабзият, оғизни қуриши, кекириш, метеоризм; тез-тезлиги номаълум – ўткир панкреатит, тил рангини ўзгариши, тиш рангини ўзгариши.

Гепатобилиар тизимини бузилишлари: тез-тез – жигарнинг функционал синамаларини нормадан оғиши; тез-тез эмас – холестаз4, гепатит4, АЛТ, ACT, ГГТ даражасини ошиши4; тез-тезлиги номаълум – жигар етишмовчилиги, холестатик сариқлик, гепатоцеллюляр сариқлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма, гипергидроз; тез-тез эмас – буллёз дерматит1, қичишиш, эшакеми, макуло-папулёз тошма3; тез-тезлиги номаьлум – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эозинофилия ва тизимли кўринишлар билан кечувчи медикаментоз тери реакцияси (DRESS), акне, Шенлейн-Генох касаллиги.

Таянч-ҳаракат тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – мушак спазмлари3, скелет-мушак ригидлиги1, миалгия2; тез-тезлиги номаълум – рабдомиолиз2 (рабдомиолизни пайдо бўлишининг айрим хабарларида кларитромицин статинлар, фибратлар, колхицин ёки аллопуринол билан бир вақтда қўлланган), миопатия.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – қонда креатининни ошиши1, қонда мочевинани ошиши1; тез-тезлиги номаълум – буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойи: жуда тез-тез – юборилган жойда флебит1: тез-тез – юборилган жойда яллиғланиш; тез-тез эмас – лоҳаслик, иситма3, астения, кўкракда оғриқ, этни увишиши, толиқиш.

Лаборатория текширувлари: тез-тез эмас – альбумин-глобулин нисбатини ўзгариши1, қонда ишқорий фосфатаза даражасини ошиши4, қонда лактатдегидрогеназа даражасини ошиши4; тез-тезлиги номаълум – халқаро меъёрлаштирилган нисбатни ошиши, протромбин вақтини ошиши, сийдик рангини ўзгариши.

* Тез-тезлиги номаълум, чунки бу реакциялар ҳақида ўлчами аниқланмаган пациентлар популяциясидан ихтиёрий хабар берилган. Уларнинг тез-тезлигини ёки препаратни қабул қилиш билан сабабли алоқасини ҳамма вақт ҳам аниқлаб бўлмайди. Кларитромицинни қўллашнинг умумий тажрибаси кунига 1 миллиарддан ортиқ пациентни ташкил қилади.

1,2,3,4Ножўя реакциялари ҳақида маълумотлар фақат препаратнинг қуйидаги шакллари ишлатилганда хабар берилган: 1 – инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилланган кукун, 2 – таъсири узайтирилган таблеткалар, 3 – суспензия. 4 – дарҳол ажралиб чиқадиган таблеткалар. 

Парестезиялар, артралгиялар, ангионевротик шиш ҳақида хабар берилган.

Асосан бир вақтда рифабутин қабул қилган пациентларда увеит ҳақида жуда кам ҳолларда хабарлар бўлган. Кўпчилик ҳоллари қайтувчан бўлган.

Кларитромицин ва колхицинни бирга қўлланганда, айниқса кекса пациентларда, шу жумладан буйрак етишмовчилиги фонида колхицинли токсикликни ривожланиши ҳақида хабар берилган (шу жумладан, ўлим билан якунланувчи). 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Макролид антибиотикларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
  • Қуйидаги препаратларнинг биронтаси билан бир вақтда қўллаш: астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадин (чунки бу QT интервалини узайишига ва юрак аритмияларининг, шу жумладан қоринчалар тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва пируэт турдаги қоринчалар тахикардияни (torsades de poinles) ривожланишига олиб келиши мумкин), эрготамин, дигидроэрготамин (чунки бу эрготоксикликка олиб келиши мумкин), ловастатин ёки симвастатин (рабдомиолизни пайдо бўлиш хавфи туфайли; кларитромицин билан даволаш вақтида бу дори воситалари билан даволашни тўхтатиш керак) («Махсус кўрсатмалар», «Дориларнинг ўзаро таъсири» га қаранг).
  • Анамнезида QТ интервалини узайиши ёки юрак қоринчалари аритмиялари, шу жумладан пируэт турдаги қоринчалар тахикардияси (torsades de pointes) бўлган пациентлар.
  • Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган, Р-гликопротеин ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторини (масалан, кларитромицин) қабул қилаётган пациентларда колхицинни бирга қўллаш мумкин эмас.
  • Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентлар (чунки препаратнинг бу шакли дозани кунига 500 мг дан пастга камайтириш имкониятини бермайди).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кларитромицин перорал контрацептивлар билан ўзаро таъсирлашмайди.

Ўзаро таъсирнинг оғир оқибатларини ривожланиши эҳтимоли туфайли қуйидаги препаратлар билан қўллаш қатъий тақиқланади.

Цизаприд, пимозид ва терфенадиннинг қон зардобидаги концентрациясини ошиши, улар кларитромицин билан бирга қўлланганида кузатилган, бу QT интервални узайишига ва аритмияни, шу жумладан қоринчалар тахикардиясини, қоринчалар фибрилляциясини ва torsade de pointes пайдо бўлишга олиб келиши мумкин. Бундай самаралар астемизол ва бошқа макролидлар бирга қўлланганида ҳам аниқланган.

Эрготамин/дигидроэрготамин.

Кларитромицин ва эрготаминни ёки дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш ўткир эрготизм белгилари билан ассоциацияланган, бу оёқ-қўллар ва бошқа тўқималарнинг, шу жумладан марказий нерв тизими вазоспазми ва ишемияси билан ифодаланади.

Бошқа дори воситаларини кларитромициннинг фармакокинетикасига таъсири.

CYP3A индукторлари бўлган дори воситалари (масалан рифампицин, фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, далачой препаратлари) кларитромициннинг метаболизмини индукция қилиши мумкин. Бу кларитромициннинг субтерапевтик даражаларига ва унинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, CYP3A индукторининг плазмадаги даражаларини мониторинги талаб қилиниши мумкин, улар кларитромицин томонидан CYP3A ни ингибиция қилиниши туфайли ошган бўлиши мумкин (CYP3A нинг мувофиқ индукторининг тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасига ҳам қаранг). Рифабутин ва кларитромицинни бир вақтда қўллаш, бир вақтда увеитни пайдо бўлиши хавфини ошиши билан қон зардобида рифабутиннинг даражаларини ошиши ва кларитромициннинг даражаларини пасайишига олиб келган.

Кларитромициннинг қондаги концентрациясига қуйидаги дори воситаларининг таъсири маълум ёки тахмин қилинади, шунинг учун дозани ўзгартириш ёки муқобил даволашни қўллаш керак бўлиши мумкин.

Эфавиренц, невирапим, рифампицин, рифабутин ва рифапентин

Цитохром Р450 ни эфавиренц, невирапин, рифампицин, рифабутин ва рифапентин каби кучли индукторлари кларитромициннинг, унинг қондаги концентрациясини камайтириб, аммо микробиологик фаол 14-OН-кларитромицин метаболитининг концентрациясини ошириб, метаболизмини тезлаштириши мумким. Кларитромицин ва 14-ОН-кларитромициннинг микробиологик фаоллиги турли бактерияларга нисбатан турлича бўлганлиги сабабли, кларитромицин ва цитохром Р450 ферментининг индукторларини бирга қўллаш туфайли, кутиладиган терапевтик самарага эришиш мумкин эмас.

Этравирин

Кларитромициннинг таъсири этравирин томонидан сусайтирилган; бироқ фаол метаболити 14-ОН-кларитромициннинг концентрацияси ошган. 14-ОН-кларитромицин Mycobacterium avium complex (MAC) га қарши паст фаолликка эгалиги туфайли, бу патогенга қарши умумий фаоллик ўзгарган бўлиши мумкин Шунинг учун MAC ни даволаш учун кларитромицинга муқобил дори воситаларини қўллашни кўриш керак.

Флуконазол.

Флуконазол билан бирга қўлланганида фаол метаболити 14-ОН-кларитромициннинг мувозанат концентрацияси сезиларли ўзгармайди Кларитромициннинг дозасини ўзгартириш талаб қилинмайди.

Ритонавир.

Ритонавир ва кларитромицинни қўллаш кларитромициннинг метаболизмини сезиларли сусайишига олиб келган. Кларитромициннинг Сmax– 31% га, Сmin – 182% га ва AUC 77% га ошган. 14-ОН-кларитромициннинг ҳосил бўлишини тўлиқ сусайиши аниқланган. Буйрак фаолияти нормада бўлган пациентларда катта терапевтик оралиқ мавжудлиги сабабли кларитромициннинг дозасини камайтириш талаб қилинмайди Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш керак: СLSR минутига 30-60 мл бўлганида кларитромициннинг дозасини 50% га, максимал кунига 1 узоқ муддат таъсир қилувчи таблеткагача камайтириш керак: СLSR <30 мл/мин бўлганида препаратнинг ушбу шаклини қўллаш мумкин эмас, чунки у дозани адекват камайтириш имконини бермайди. Бу тоифа пациентларда кларитромициннинг дарҳол ажралиб чиқувчи таблеткалари қўлланиши мумкин.

Кларитромицинни кунига 1 г дан юқори дозаларини ритонавир билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ритонавир ОИТВ-протеазанинг бошқа ингибиторлари, шу жумладан атазанавир ва саквинавир билан бирга фармакокинетик кучайтирувчи сифатида қўлланганида дозага шундай тузатиш киритиш керак.

Кларитромициннинг бошқа дори воситаларининг фармакокинетикасига таъсири Аритмияга қарши воситалар

Кларитромицин хинидин ёки дизопирамид билан бир вақтда қўлланганида пайдо бўладиган пируэт турдаги қоринчалар тахикардиясини ривожланиши тўғрисида постмаркетинг хабарлар мавжуд. QT интервалини узайишини ўз вақтида аниқлаш учун, ЭКГ мониторингини ўтказиш тавсия қилинади. Кларитромицин билан даволаш вақтида, бу препаратларнинг қон зардобидаги концентрациясини кузатиш керак.

СYP3A ферментининг маълум ингибитори кларитромицин ва ясосан CYP3A томонидан метаболизмга учрайдиган препарат билан бирга қўллаш, ушбу препаратларнинг қондаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида унинг терапевтик самарасини ва ножўя реакцияларни пайдо бўлиш хавфини кучайтириши ёки узайтириши мумкин.

CYP3A субстратлари бўлган дори воситалари билан даволанаётган пациентларда, айниқса агар CYP3A субстрати кичик терапевтик диапазонга эга бўлса (масалан. карбамазепин) ва/ёки бу энзим билан экстенсив метаболизмга учрайдиган бўлса, кларитромицинни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бир вақтда кларитромицин қўллаётган пациентларда дозани ўзгартириш ва иложи борича CYP3A иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг зардобдаги концентрацияларини синчиклаб мониторингини ўтказишга тўғри келиши мумкин.

Маълумки (ёки тахмин қилинади), қуйидаги дори препаратлар ёки препаратлар гуруҳлари бир хил CYP3A изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди: альпрозолам, астемизол, карбамазепин, цилостазол, цизаприд, циклоспорин, дизопирамид, шохкуя алкалоидлари, ловастатин, метилпреднизолон, мидазолам, омепразол, перорал антикоагулянтлар (масалан, варфарин), пимозид, хинидин, рифабутин, силденафил, симвастатин, такролимус, терфенадин, триазолам ва винбластин. Худди шундай ўзаро таъсир механизми фенитоин, теофиллин ва вальпроат қўлланганида аниқланган, улар цитохром Р450 тизимининг бошқа изоферменти билан метаболизмга учрайди.

Омепразол

Соғлом кўнгиллиларда кларитромицинни омепразол билан мажмуада қўллаш омепразолнинг мувозанат концентрациясини ошишига олиб келган. Омепразол фақат ўзи қўлланганида меьда ширасининг ўртача рН қиймати 24 соат давомида – 5,2 ни, омепразол кларитромицин билан бирга қўлланганида – 5,7 ни ташкил қилган.

Силденафил, тадалафил ва варденафил

Фосфодиэстераза ингибиторларининг (силденафил, тадалафил ва варденафил) плазмадаги концентрацияларининг, улар кларитромицин билан бирга қўлланганида ошишини эҳтимоли мавжуд, бу фосфодиэстераза ингибиторларининг дозаларини камайтиришни талаб қилиши мумкин.

Теофиллин, карбамазепин

Клиник тадқиқотларнинг натижалари, теофиллин ёки карбамазепиннинг қон плазмасидаги концентрациясини, улар кларитромицин билан бир вақтда қўлланганида бироз, аммо статистик аҳамиятли ошишини кўрсатди.

Толтеродин

Толтерадин кларитромицин билан бирга қўлланганида унинг дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин.

Триазолбензодиазепинлар (масалан, альпрозолам, мидазолам, триазолам)

Перорал мидазолам ва кларитромицинни мажмуавий қўллашдан сақланиш керак. Мидазолам кларитромицин билан вена ичига қўлланганида дозага ўз вақтида тузатиш киритиш учун пациентни синчковлик мониторингини ўтказиш керак. Бошқа CYP3A билан метаболизмга учрайдиган бензодиазепинлар, шу жумладан триазолам ва альпразолам қўлланганида худди шу эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Элиминацияси CYP3Ara боғлиқ бўлмаган бензодиазепинлар учун (темазепам, нитразепам, лоразепам) кларитромицин билан клиник сезиларли ўзаро таъсирини ривожланиш эҳтимоли кам.

Кларитромицин ва триазолам бирга қўлланганида марказий нерв тизими томонидан дорилар билан ўзаро таъсири ва ножўя ҳолатларни ривожланиши (уйқучанлик ва онгни чалкашиши каби) тўғрисида постмаркетинг хабарлар бор. МНТ томонидан фармакологик самараларини ошиш эҳтимолини ҳисобга олиб, пациентларни назорат қилиш керак.

Ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Колхицин

Колхицин CYP3A ва Р-гликопротеин (Рgр) субстратидир. Кларитромицин ва бошқа макролидлар CYP3A ва Рgр ни сусайтириш хусусиятига эга эканлиги маълум. Кларитромицин ва колхицин бир вақтда қўлланганида PGp ва/ёки CYP3A ни кларитромицин томонидан сусайтирилиши колхициннинг экспозициясини ошишига олиб келиши мумкин Колхициннинг токсиклигининг клиник симптомларини аниқлаш учун пациантларнинг ҳолатини кузатиш керак.

Дигоксин

Постмаркетинг тадқиқотларда кларитромицинни дигоксин билан бирга қўллаётган пациентларнинг қон зардобида, дигоксиннинг концентрациясини ошиши тўғрисида хабар килинган. Айрим пациентларда ангишвонагулнинг токсиклик белгилари, шу жумладан потенциал фатал аритмиялар ривожланган. Пациентларнинг қон зардобида у кларитромицин билан бирга қўлланганида, дигоксиннинг концентрациясини синчиклаб назорат килиш керак.

Зидовудин

ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда кларитромициннинг дарҳол ажралиб чиқувчи таблеткаларини бир вақтда қўллаш, зидовудиннинг қон зардобидаги мувозанат концентрациясини камайишини чақириши мумкин. Бундай кларитромицин ва зидовудиннинг қабуллари ўртасидаги интервалга риоя қилиш йўли орқали сезиларли даражада сақланиш мумкин. Болаларда кларитромицин ва зидовудин ёки дидеоксинозин суспензиялари қўлланганида, бундай ўзаро таъсирлар ҳақида хабар қилинмаган. Таъсири узайтирилган кларитромицин таблеткалари ва зидовудиннинг ўзаро таьсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунингдек кларитромицин ва атазанавир, итраконазол, саквинавир орасида икки йўналишли дориларнинг ўзаро таьсири ҳам бўлиши мумкин.

 

Фенитоин ва вальпроат

CYP3A ингибиторлари, шу жумладан, кларитромицин ва CYP3A томонидан метаболизмга учрамайдиган деб ҳисобланадиган дори воситалари (масалан, фенитоин ва вальпроат) билан ўзаро таъсири ҳақида спонтан ёки чоп этилган хабарлар бўлган. Улар кларитромицин билан бир вақтда буюрилганида қон зардобида бу дори воситаларининг даражаларини аниқлаш тавсия қилинади. Қон зардобида уларнинг даражаларини ошиши ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, кларитромицин ва атаназовир, интраконазол, саквинавир орасида икки йўналишли дориларнинг ўзаро таъсири бўлиши мумкин.

Верапамил

Кларитромицин ва верапамил бирга қўлланганида артериал гипотензия, брадиаритмия ва лактоацидозни ривожланиши ҳақида хабар берилган.

 

Махсус кўрсатмалар

Антибиотикларни узоқ ёки қайта қўллаш сезгир бўлмаган бактериялар ва замбуруғларнинг ошиқча ўсишини чақириши мумкин. Суперинфекция пайдо бўлганида кларитромицинни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кларитромицин қўлланганида жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан жигар ферментларининг юқори даражаси ва сариқлик билан ёки усиз гепатоцеллюляр ва/ёки холестатик гепатит ҳақида хабар берилган. Жигар фаолиятининг бу бузилиши оғир даражали ва одатда қайтувчан бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда ўлим билан якунланган жигар етишмовчилиги ҳақида хабар берилган, у асосан жиддий асосий касалликлар ва/ёки ёндош медикаментоз даволаш билан ассоциацияланган. Гепатитнинг анорексия, сариқлик, сийдикни тўқ рангга кириши, қорин соҳасида қичишиш ёки оғриқ каби кўринишлари ва симптомлари пайдо бўлганида кларитромицинни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан кларитромицин қўлланганида Clostridium difficile (CDAC) чақирган оғирлик даражаси енгилдан фатал якунланадиган сохтамембраноз колитгача бўлган диареяни ривожланиши ҳақида хабар берилган. Антибиотиклар қўлланганидан кейин диареяси бўлган барча пациентларда Clostridium difficile чақирган диареяни ривожланиши мумкинлигини доимо ёдда тутиш керак. Бундан ташқари, анамнезни синчиклаб тўплаш керак, чунки антибактериал препаратлар қўлланганидан кейин 2 ой ўтгач Clostridium difficile чақирган диареяни ривожланиши тўғрисида хабар қилинган.

Кларитромицин қабул қилаётган пациентларда myasthenia gravis белгиларини кучайиши тўғрисида хабар қилинган.

Препарат жигар ва буйрак орқали чиқарилади. Жигар фаолиятининг етишмовчилиги ёки ўртача ёки оғир даражали буйрак фаолиятининг етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кларитромицин ва колхицин бирга қўлланганида, шу жумладан жигар етишмовчилиги фонида колхицинли токсикликни ривожланиши ҳақида хабар берилган (шу жумладан ўлим билан якунланган).

Кларитромицин ва триазолбензадиазепинларни, масалан, триазолам, мидазолам («Дориларнинг ўзаро таъсири»га қаранг) бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. QТ интервалини узайишининг хавфи туфайли кларитромицинни соғлиғининг ҳолати QT интервалини узайишини ва torsades de poinles ривожланишига юқори мойиллиги билан боғлиқ бўлган пациентларда кларитромицинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Пневмония

Макролидларга Streptococcus pneumoniae ни чидамлилиги бўлиши мумкинлиги туфайли, касалхонадан ташқари пневмонияни даволаш учун кларитромицин буюрилганида сезгирликка синама ўтказиш муҳим. Госпитал пневмония ҳолида кларитромицинни бошқа мувофиқ антибиотиклар билан мажмуада қўллаш керак. 

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг оғирлиги енгил ва ўртача даражали инфекциялари

Ушбу инфекциялар кўпинча Staphylococcus aureus ва Streptococcus pyogenes микроорганизмлари томонидан чақирилган бўлиб, улардан ҳар бири макролидларга чидамли бўлиши мумкин. Шунинг учун сезгирликка синама ўтказиш муҳим. Бета-лактам антибиотикларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда (масалан, аллергия), биринчи танлов препаратлари сифатида бошқа антибиотиклар, масалан, клиндамицин қўлланиши мумкин.

Ҳозирги вақтда макролидлар фақат айрим тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларини даволашда роль ўйнайди, масалан: Corinobactehum minutissimum (эритразма), acne vulgaris, сарамасли яллиғланиш; ва пенициллинлар билан даволашни қўллаш мумкин бўлмаган вазиятларда.

Анафилаксия, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, DRESS, Шенлейн-Генох касаллиги каби ўта юқори сезувчанликнинг oғиp ўткир реакциялари ривожланганида, кларитромицин билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шу заҳоти мувофиқ даволашни бошлаш керак. 

Цитохром CYP3A4 ферментининг индукторлари билан бир вақтда буюрилганида кларитромицинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак («Дориларнинг ўзаро таьсири»га қаранг).

Кларитромицин ва бошқа макролидлар, шунингдек линкомицин ва клиндомицин орасида кесишган чидамлилик бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак.

Н.pylori даволаш учун ҳар қандай антимикроб даволашни, шу жумладан кларитромицинни қўллаш, микробни резистентликни ривожланишига олиб келиши мумкин. 

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция синдроми бўлган пациентлар препаратни қўлламасликлари керак.

Перорал гипогликемик воситалар/Инсулин

Кларитромицин ва перорал гипогликемик воситаларни ва/ёки инсулинни мажмуада қўллаш яққол гипогликемияни чақириши мумкин. Натеглинид, пиоглитазон, репаглинид ва розиглитазон каби гипогликемик воситалар бир вақтда қўлланганида кларитромицин CYP3A энзимини ингибиция қилиши мумкин, бу гипогликемия чақириши мумкин. Глюкозанинг даражасини синчиклаб мониторинг қилиш тавсия қилинади.

Перорал антикоагулянтлар

Кларитромицин варфарин билан бирга қўлланганида жиддий қон кетишини пайдо бўлиши, ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) кўрсатгичларини ва протромбин вақтини аҳамиятли ошишини хавфи бор Пациентлар бир вақтда кларитромицин ва перорал антикоагулянтларни қабул қилаётган вақтларида ХМН кўрсатгичини ва протромбин вақтини тез-тез назорат қилиш керак.

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари 

Кларитромицинни ловастатин ёки симвастатин билан мажмуада қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» га қаранг).

Бошқа макролидлар каби кларитромицин ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларининг концентрациясини ошишига олиб келган. Бу дори воситалари бирга қўлланганида пациентларда рабдомиолизни ривожланиши ҳақида кам ҳолларда хабар берилган. Пациентларни миопатиянинг белгилари ва симптомлари борлигига нисбатан кузатиш керак.

Кларитромицин аторвастатин ёки розувастатин билан бирга қўлланганида пациентларда рабдомиолизни ривожланиши ҳақида хабар берилган. Бир вақтда қўлланган ҳолда аторвастатин ёки розувастатиннинг дозасини максимал камайтириш керак. Статиннинг дозасига тузатиш киритиш ёки CYP3A метаболизмига боғлиқ бўлмаган (масалан, флувастатин ёки правастатин) статинни қўллашга нисбатан мувофиқ қарор қабул қилиниши керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Кларитромицинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида фойда/хавф нисбатини синчиклаб баҳоламасдан қўллаш мумкин эмас. Кларитромицин кўкрак сутига чиқарилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдаги реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Таъсир қилиши бўйича маълумотлар йўк. Лекин автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш олдидан тиришишлар, бош айланиши, вертиго, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, дезориентация ва бошқалар каби нерв тизими томонидан ножўя реакцияларни пайдо бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Мавжуд бўлган хабарлар кларитромициннинг дозасини ошириб юборилиши меъда-ичак йўллари томонидан белгиларни пайдо бўлишини чақириши мумкинлигини кўрсатади. Анамнезида биполяр психози бўлган бир пациентда, у 8 грамм кларитромицин қабул қилган, ақлий холатини бузилиши, параноидал хулқ, гипокалиемия ва гипоксемия ривожланган. Дозани ошириб юборилиши билан бирга кечувчи ножўя реакцияларни меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ёрдамида даволаш керак. Бошқа макролидлар билан бўлган ҳоллардаги каби, гемодиализ ёки перитонеал диализ кларитромициннинг қон зардобидаги даражасини сезиларли ўзгартиришини эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли

250 мг ва 500 мг таблеткалар: 7 таблетка блистерда, 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

Суспензия тайёрлаш учун гранулалар: 1 тўқ шиша флакон дозаловчи шприц ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити 

Таблеткалар: 

Намликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Суспензия тайёрлаш учун гранулалар:

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Тайёрланган суспензияни, агар у 25оС гача ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақланса, 14 кун давомида ишлатиш мумкин.

 

Яроқлилик муддати

Таблеткалар: 5 йил. 

Суспензия тайёрлаш учун гранулалар: 2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.