ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФУРАДОНИН
FURADONINUM
Препаратнинг савдо номи: Фурадонин
Таъсир қилувчи модда (ХПН): нитрофурантоин
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нитрофурантоин моногидрати (фурадонин) – 50 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 46,15 мг, коллоид кремний диоксиди – 2,00 мг, стеарин кислотаси – 1,00 мг, полисорбат – 80 (твин-80) – 0,85 мг.
Таърифи: сариқ ёки кўкимтир тусли сариқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар, юзаси бироз мармарлик бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита, нитрофуран.
АТХ коди: J01XE01.
Фармакологик хусусиятлари
Микробларга қарши восита, нитрофуранлар ҳосиласи, энг авввало сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини даволаш учун қўлланади. Бактерияларда оқсиллар синтезини ва хужайра мембранасининг ўтказувчанлигини бузади. Граммусбат ва грамманфий бактерияларга (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Shigella dysenteriaе, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Escherichia coli, Proteus spp.) нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги – 50% (овқат биокираолишлигини оширади). Сўрилиш тезлиги кристалларнинг ўлчамларига боғлиқ (микрокристалл шакли тез эрувчанлиги ва сўрилиши, сийдикда максимал концентрацияга эришиш вақтини қисқалиги билан характерланади). Плазма оқсиллари билан боғланиши – 60%.
Жигарда ва мушак тўқимасида метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 20-25 минут. Йўлдош, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Буйраклар орқали тўлиқ чиқарилади (30-50% ўзгармаган ҳолда).
Қўлланилиши
Сийдик чиқариш йўлларининг бактериал инфекциялари (пиелит, пиелонефрит, уретрит, цистит), урологик операцияларда ва текширишларда (цистоскопия, катетеризация ва шу кабилар) инфекцияни олдини олиш.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, катта миқдордаги сув билан ичилади, катталарга – 0,1-0,15 г, кунига 3-4 марта; болаларга суткада 5-8 мг/кг ҳисобидан, суткалик доза 4 қабулга бўлинади. Катталар учун энг юқори дозалари: бир марталик – 0,3 г, суткалик – 0,6 г. Сийдик чиқариш йўлларининг ўткир инфекцияларида даволаш давомийлиги – 7-10 кун. Олдини олиш, қайталанишга қарши даволаш касалликнинг характерига қараб, 3 ойдан 12 ойгача давом этади. Ушбу ҳолда суткалик доза 1-2 мг/кг ни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, аллергик реакциялар (югуриксимон синдром, артралгия, миалгия, анафилаксия, этни увишиши, эозинофилия, тошма), бош айланиши, бош оғриғи, астения, нистагм, уйқучанлик, ўпкаларда интерстициал ўзгаришлар, бронхообструктив синдром, иситма, йўтал, кўкрак қафасида оғриқ, гепатит, холестатик синдром, периферик невропатия, панкреатит, сохтамембраноз энтероколит, кам ҳолларда – қорин оғриғи, диарея.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, сурункали буйрак етишмовчилиги, II-III даражали юрак етишмовчилиги, жигар циррози, сурункали гепатит, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ўткир порфирия, ҳомиладорлик, лактация даври, 3 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Налидикс кислотаси ва магний трисиликатини сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўллаш, антибактериал самарасини камайтиради. Фторхинолонлар билан номутаносиб.
Кальций каналларини блокловчи дори воситалари, антибактериал самарасини камайтирадилар (сийдикда нитрофурантоиннинг концентрациясини пасайиши ҳисобига) ва препаратнинг токсиклигини оширадилар (қонда концентрацияси ошади).
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Алоҳида диққат ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга препаратнинг таъсири
Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда (бош айланиши ва уйқучанлик пайдо бўлганида) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қусиш.
Даволаш: катта миқдордаги суюқликни қабул қилиш, препаратни сийдик билан чиқарилишини ошишига олиб келади. Диализ самарали.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан контур уясиз ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.
10 ёки 20 таблеткадан контур уяли ўрамда.
20 таблеткадан дори воситаларини сақлаш учун шиша банкада.
10 таблеткадан 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрам, 20 таблеткадан 1 контур уяли ўрам ёки 20 таблеткадан 1 банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.