📜 Инструкция по применению Фталазол-Здоровье
💊 Состав препарата Фталазол-Здоровье
✅ Применение препарата Фталазол-Здоровье
📅 Условия хранения Фталазол-Здоровье
⏳ Срок годности Фталазол-Здоровье

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФТАЛАЗОЛ-ЗДОРОВЬЕ

PHTHALAZOL-ZDOROVYE

 

Препаратнинг савдо номи: Фталазол-Здоровье 

Таъсир қилувчи модда (ХПН): фталилсульфатиазол (phthalysulfathiazole)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: 500 мг фталилсульфатиазол;

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати, тальк.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ясси юзали, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ичак инфекцияларида қўлланадиган микробларга қарши воситалар. Сульфаниламидлар.

ATХ коди: A07A B02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фталазол-Здоровье – кенг таъсир доирасига эга сульфаниламид препарат бўлиб, таъсир этувчи модда сифатида фталилсульфатиазол сақлайди. 

Препарат ичак инфекцияларининг қўзғатувчилари – граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол. Микроорганизмларнинг ўсиш омиллари – микроорганизмларда пурин ва пиримидинларнинг синтези учун зарур бўлган фолат ва дигидрофолат кислоталарининг синтезини бузилишига олиб келувчи бактериостатик таъсир кўрсатади.

Шунингдек лейкоцитларнинг миграциясини чеклаш, миграцияланувчи хужайра элементларини умумий сонини камайтириш ва глюкокортикоидларни ишлаб чиқарилишини қисман рағбатлантириш хусусияти билан боғлиқ яллиғланишга қарши таъсир ҳам кўрсатади.  

Фталилсульфатиазол меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди, биокираолишлиги 5-10% ни ташкил қилади. Унинг асосий қисми ичакда тутилиб қолади, у ерда молекуланинг фаол сульфаниламид қисми – сульфатиазол ажралиб чиқади. Сўрилган препаратнинг бир қисми жигарда ацетилланади ва сийдик билан чиқарилади. Препаратнинг ичак флорасига нисбатан специфик бактериостатик фаоллигини ҳисобга олиб, сульфатиазолнинг ичакда ҳосил бўладиган юқори концентрацияси ичак инфекцияларида Фталазол-Здоровьенинг самарадорлигини белгилайди. 

 

Қўлланилиши 

Ўткир дизентерия (шигеллез), зўрайиш босқичидаги сурункали дизентерия, колит, энтероколит, гастроэнтерит; ичакда операцияларни ўтказишда инфекцион асоратларни олдини олиш. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда ичга қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар.

Ўткир дизентерияда қуйидагича қўлланади: даволашнинг биринчи 2 куни – суткада 6 г дан (ҳар 4 соатда 1 г дан), 3-4 кунлари –суткада 4 г дан (1 г дан ҳар 6 соатда), 5-6 кунлари –суткада 3 г дан (1 г дан ҳар 8 соатда) буюрилади. Курслик доза 25-30 г ни ташкил қилади. 

Даволашнинг биринчи курсидан сўнг 5-6 кун ўтганидан кейин иккинчи курси ўтказилади: биринчи 2 кун – 1 г дан ҳар 4 соатдан сўнг (тунда – ҳар 8 соатда), жами суткада 5 г; 3-4 кунлари – суткада 1 г дан 4 соатдан сўнг (тунда буюрилмайди), жами суткада 3 г; 5-куни – суткада 1 г дан 3 марта (тунда берилмайди), жами суткада 3 г. Курслик доза 21 г ни ташкил қилади (касалликни енгил кечишида курслик доза 18 г гача камайтирилиши мумкин).

Максимал дозалар: бир марталик – 2 г, суткалик – 7г.

Бошқа касалликларни даволашда фталазол ичга биринчи 2-3 кунда ҳар 4-6 соатда 1-2 г дан, кейинги 2-3 кунда – 0,5-1 г дан қўлланади. 

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.

Ўткир дизентерияда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга препарат 0,5 г дан бир марта қабул қилишга, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга бир марта қабул қилишга 0,5-0,75 г дан суткада 4 марта буюрилади. Даволаш курси – 7 кунгача.

Бошқа касалликларни даволашда пренпарат 1-чи куни суткада тана вазнига 0,1 г/кг дан буюрилади. Препарат тенг дозаларда тунги танаффус билан ҳар 4 соатда қабул қилинади. Кейинги кунлари 0,25-0,5 г дан ҳар 6-8 соатда берилади. Даволаш курси – 7 кунгача.

Агар бола таблеткани юта олмаса, уни майдаланади ва қайнатиб, совутилган сувнинг оз миқдорида эритилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат кўпчилик ҳолларда яхши ўзлаштирилади. Сульфаниламидлар учун хос бўлган тизимли ножўя реакциялар таъсир этувчи моддани бироз сўрилиши туфайли жуда кам ҳолларда юз беради.

Қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин:

аллергик реакциялар: иситма, тошма;

қон яратиш тизими томонидан: агранулоцитоз, апластик анемия;

бошқалар: ичак микрофлорасини сусайиши оқибатида В гуруҳи витаминларининг (тиамин, рибофлавин, никотин кислотаси ва бошқалар) гиповитаминози. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Фталилсульфатиазолга, сульфаниламид препаратларга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • базедов касаллиги;
  • қон касалликлари;
  • ўткир гепатит;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Касалликнинг характерига қараб, препаратни антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин (микробларга қарши таъсирини кучайиши кузатилади). Препарат билан бир вақтда яхши сўриладиган сульфаниламидларни (сульфадимезин, этазол, этазол-натрий ва бошқаларни) буюриш мақсадга мувофиқдир.

Парааминосалицил кислотаси, салицилатлар, дифенин билан (фталилсульфатиазолнинг токсик таъсири ошади), оксациллин билан (оксациллиннинг фаоллиги камаяди), нитрофуранлар билан (анемия ва метгемоглобинемияни ривожланиш хавфи ошади), эркаклар ва аёллар жинсий гормонларининг препаратлари билан (жинсий безларнинг фаолиятини сусайтиради), кальций хлориди ва К витамини билан (қон ивишини сусаяди) номутаносиб. 

Препаратни энтерособентлар ва сурги воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклик кўринишларини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Нефроз ва нефрити бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Фталазол-Здоровье билан бир вақтда В гуруҳи витаминларини қўллаш мақсадга мувофиқдир, чунки ичак таёқчасини ўсишини сусайиши туфайли бу гуруҳ витаминларини синтези камаяди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Фталилсульфатиазол йўлдош орқали ўтади, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда эса ҳомилага унинг ноҳуш таъсири аниқланган, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўлланмайди.

Фталилсульфатиазол кўкрак сутига ўтади ва болаларда сариқликни, шунингдек глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган болаларда гемолитик анемияни чақириши мумкин, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болалар. Препарат 3 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Ҳозирга вақтда таъсири аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: макроцитоз ва панцитопения юз бериши мумкин, бу фолат кислотасининг танқислиги билан боғлиқ. Буни фолат кислотасини ёки кальций фолинатини буюриш билан олдини олиш мумкин. Ўзига хос ножўя реакцияларнинг кўринишлари намоён бўлиши мумкин. 

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли  

Таблеткалар 500 мг дан №10 блистерда, қутида. №10 блистерда.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.