📜 Инструкция по применению Фунгозил-NGP
💊 Состав препарата Фунгозил-NGP
✅ Применение препарата Фунгозил-NGP
📅 Условия хранения Фунгозил-NGP
⏳ Срок годности Фунгозил-NGP

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФУНГОЗИЛ-NGP

FUNGOZILUM-NGP

 

Препаратнинг савдо номи: Фунгозил-NGP

Таъсир этувчи модда (ХПН): Тербинафин

Чиқарилиш шакли: Капсулалар 250 мг дан контур уяли ўрамда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Тербинафин кимёвий жиҳатдан аллиламин бўлиб, замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Таъсир механизми замбуруғларнинг ҳужайра мембранасидаги скваленэпоксидазани ингибирлаш йўли орқали стеринлар биосинтезининг илк босқичини специфик сусайтириши билан боғлиқ. Бу эргостеролни танқислигига ва скваленни ҳужайра ичида тўпланишига олиб келади, бу эса замбуруғ ҳужайрасини ҳалок бўлишини чақиради. Скваленэпоксидаза цитохром Р450 тизимига мансуб эмас, шунинг учун препарат гормонлар ва бошқа дори препаратларининг метаболизмига таъсир қилмайди. 

Тербинафин дерматофитлар, ачитқисимон ва моғор замбуруғларига, айрим диморф замбуруғларга таъсир кўрсатади. Паст концентрацияларда дерматофитларга (Trychophyton rubrum, Trychophyton mentagrophytes, Trychophyton verrucosum, Trychophyton violaceum, Trychophyton tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), моғор замбуруғларига (шу жумладан Aspergillus, Cladosporium, Scopulariopsis brevicaulis) га нисбатан фунгицид фаолликка эга. Candida тури ачитқисимон замбуруғларига (асосан Candida albicans)га қарши таъсири замбуруғнинг турига қараб, фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин тербинафин яхши (>70%) сўрилади; тербинафиннинг мутлоқ биокираолишлиги биринчи ўтиш самараси оқибатида тахминан 40% ни ташкил қилади. Тербинафинни ичга бир марта 250 мг дозада қабул қилгандан кейин унинг плазмадаги максимал концентрациясига (Сmах) 2 соат ўтгач эришилади ва у 0,97 мкг/мл ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш тербинафинни биокираолишлигига таъсир кўрсатмайди.

Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99% ни ташкил қилади. Препаратни ичга қабул қилиш бошланганидан кейин биринчи бир неча ҳафта давомида тербинафин тери ва тирноқ пластинкаларида фунгицид таъсирни таъминловчи концентрацияларда тўпланади. Биотрансформация натижасида тербинафин метаболитларга айланади, улар замбуруғларга қарши фаолликка эга эмас ва асосан сийдик билан чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т½) 11-17 соатни ташкил қилади. Препаратни организмда тўпланиб қолишини бирон бир исботи йўқ.

 

Қўлланилиши

  • дерматофит замбуруғлари чақирган онихомикозлар (тирноқларнинг замбуруғли инфекцияси);
  • терининг замбуруғли инфекциялари- тана, болдирлар, оёқ панжалари дерматомикозлари, шунингдек Candida тури (масалан, Candida albicans) замбуруғлари чақирган терининг ачитқисимон инфекцияларини, инфекциянинг жойлашиши, яққоллиги ёки тарқалиши оғиз орқали даволашни мақсадга мувофиқлигини кўрсатувчи ҳолларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: препарат ичга 250 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

Даволашнинг тавсия этиладиган давомийлиги: оёқ панжаларининг дерматомикозида: (бармоқлар ораси, товон ёки пайпоқ тури бўйича) – 2-6 ҳафта; тана, болдирлар дерматомикозида: 2-4 ҳафта; тери кандидозида: 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Инфекциянинг кўринишлари ва улар билан боғлиқ бўлган шикоятларни бутунлай йўқолиши, микологик жиҳатдан тузалишдан кейин бир неча ҳафта ўтгач юз бериши мумкин; қўл ва оёқ панжаларининг онихомикозида: 6-12 ҳафтани ташкил қилади. Айрим беморларга (катта бармоқ шикастланган ҳолда), тирноқларини ўсиш тезлиги секинлашган беморларга янада узоқроқ даволаш талаб қилиниши мумкин. 

Оптимал клиник самара микологик тузалиш ва даволаш тўхтатилгандан кейин бир неча ой ўтгач кузатилади. Бу соғлом тирноқни ўсиши учун керак бўлган вақт билан белгиланади. 

 

Ножўя таъсирлари

Препарат умуман яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсирлар одатда кучсиз ёки ўртача ифодаланган ва ўткинчи характерга эга бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъдани тўлиб кетиш ҳисси, иштаҳани йўқолиши, диспепсия, кўнгил айниши, қоринда кучсиз ифодаланган оғриқлар, диарея, метеоризм, таъм билиш ҳиссини бузилиши, шу жумладан уларни йўқолиши (ушбу бузилишларни тикланиши даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча ҳафта атрофида кузатилади).

Суяк-мушак тизими томонидан: артралгия, миалгия.

Қон яратиш тизими томонидан: агранулоцитоз, тромбоцитопения, нейтропения.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тошма, қичишиш, жуда кам – токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми).

Агарда кучайиб борувчи тери тошмаси ривожланса, тербинафин билан даволашни тўхтатиш керак.

Кам: гепатобилиар (бирламчи холестаз билан боғлиқ бўлган) бузилишлар, жигар етишмовчилиги, жигар трансаминазалари даражасини симптомсиз ошиши, гепатобилиар дисфункция ривожланган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • 2 ёшгача бўлган ва тана вазни 20 кг гача бўлган болалар;
  • жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, алкоголизм, қон касалликлари, ўсмалар, моддалар алмашинувини бузилиши, қўл-оёқларнинг томирларини патологияси, псориазда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат in vitro шароитида цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган кўпчилик препаратларнинг (масалан, циклоспорин, терфенадин, толбутамид, триазолам ёки орал контрацептивлар) клиренсини жуда кам бостириш ёки ошириш қобилиятига эга.

Препарат ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўлланганида ҳайз кўриш циклини бузилиши кузатилиши мумкин.

Цитохром Р450 ферментларининг индукциясини чақирувчи дори препаратлар (масалан, рифампицин) тербинафиннинг умумий клиренсини тезлаштириши, ва цитохром Р450 тизимини сусайтирувчи дори препаратлар (масалан, циметидин) секинлаштириши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни Тербинафин билан бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида, тербинафиннинг дозасини тўғирлаш талаб қилиниши мумкин.

Тербинафин кофеин таъсирини (вена ичига қўлланганида) кучайтириши ёки плазмада унинг концентрациясини ошириши мумкин.

Препарат антипирин, дигоксин, варфариннинг клиренсига таъсир қилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ўткир ёки сурункали жигар касалликлари бўлган беморларга буюриш тавсия қилинмайди. Буюришдан олдин жигарнинг олдинги касалликларини баҳолаш керак. Анамнезида жигар касалликлари бўлган ёки бўлмаган пациентларда гепатотоксикликни ривожланиш хавфи мавжуд. Пациент қуйидаги симптомлар: тушунтириб бўлмайдиган барқарор кўнгил айниши, чарчоқлик ҳисси, қусиш, иштаҳани йўқолиши, сариқлик, ўнг қовурға остида оғриқлар, сийдик тўқ ранг ёки ахлат оч ранг бўлиб қолганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак. Бундай симптомлар пайдо бўлган ҳолларда дарҳол препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва жигар фаолиятини текширишни (АЛТ, АСТ фаоллигини аниқлашни) ўтказиш керак.

Анамнезида псориази бўлган беморга Тербинафинни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки касалликни зўрайиш ҳоллари ҳақида маълумотлар бор.

Препартни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг клиник тажрибаси чекланганлиги туфайли, уни фақат она учун кутиладиган ижобий самара, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Тербинафин кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун препаратни буюриш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш лозим.

Препарат автотранспортни ҳайдаш, шунингдек диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ушбу препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ ва бош айланиши.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни буюриш ва меъдани ювиш, зарурати бўлганида симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.