📜 Инструкция по применению Фромилид® уно
💊 Состав препарата Фромилид® уно
✅ Применение препарата Фромилид® уно
📅 Условия хранения Фромилид® уно
⏳ Срок годности Фромилид® уно

Илова варақа: пациент учун маълумот

Фромилид® уно

Таъсир узайтирилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар 500 мг

Кларитромицин

 

Ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди. 

  • Илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш зарурати туғилиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. 
  • Ушбу препарат фақат Сиз учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Агар Сизда касалликнинг белгиларига ўхшаш белгилар кузатилса ҳам, бу уларга зиён етказиши мумкин. 
  • Агар Сизда ножўя самаралар кузатилса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир. 4 бўлимга қаранг. 

 

Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади: 

  1. Фромилид® уно препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Фромилид® уно препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак.
  3. Фромилид® уно препаратини қандай қабул қилиш керак 
  4. Кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралари 
  5. Фромилид® уно препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрамининг ичидагиси ва бошқа маълумотлар 

 

  1. Фромилид® уно препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Фромилид® уно макролидлар гуруҳига мансуб антибиотикдир. Унинг таъсири одам организмида инфекцияларни чақирадиган бактерияларнинг ўсишини сусайтирилиши билан ифодаланади. 

Фромилид® уно респиратор инфекциялар (масалан, буруннинг ёндош бўшлиқлари, томоқ, муртаклар, бронхлар ва ўпка инфекциялари), шунингдек тери ва тери ости тўқималарининг инфекцияларини даволаш учун қўлланади. 

Фромилид® уно катталар ва 12 ёш ва ундан катта болаларда қўллаш учун кўрсатилган. 

 

  1. Фромилид® уно препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак.

Фромилид® уно препаратини: 

  • агар Сизда кларитромицинга ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига (6  бўлимда санаб ўтилган), ёки бошқа макролид антибиотикларга аллергия бўлса; 
  • агар Сизда қонда калийнинг концентрацияси паст (гипокалиемия) бўлса; 
  • жигар функциясини жуда оғир даражада бузилиши ва буйрак функциясини ёндош бузилиши бўлганида; 
  • агар Сиз қонда холестериннинг юқори даражасини тўғрилаш учун қўлланадиган препаратлар (ловастатин ёки симвастатин кабилар) қабул қилаётган бўлсангиз; 
  • агар Сизнинг ёки оилангиздан бирор кимсанинг анамнезида юрак ритмини бузилишлари (қоринчалар аритмияси, шу жумладан икки томонга йўналган қоринчалар тахикардияси) ёки электрокардиограммада (ЭКГ, юракнинг электрик фаоллигини қайд этиш) “QT оралиғини узайиши синдроми” деб номланган силжиши бўлса, препаратни қабул қилманг; 
  • Агар сиз қуйидаги препаратлардан бирортасини аввалдан қабул қилаётган бўлсангиз: 
  • эрготамин ёки дигидроэрготамин (мигренни даволаш учун восита), 
  • цизаприд (меъда касалликларини даволаш учун восита), 
  • пимозид (айрим руҳий касалликларни даволаш учун восита), 
  • терфенадин ёки астемизол (пичан иситмаси ёки аллергияни даволаш учун восита), 
  • юрак ритмининг жиддий бузилишларини чақириши маълум бўлган бошқа препаратлар, 
  • тикагрелор (қонни суюлтириш учун) ёки ранолазин (стенокардияни даволаш учун восита),
  • колхицин (подаграда қўлланиладиган восита). 

 

Махсус кўрсатмалар 

Фромилид® уно препаратини қабул қилишдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. 

  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз; 
  • агар Сизда оғир даражадаги буйрак касаллиги бўлса; 
  • агар Сизда жигар функциясини бузилиши бўлса; 
  • агар Сиз оғир даражадаги миастения сифатида маълум бўлган касаллик билан хасталанган бўлсангиз; 
  • агар Сиз аввалдан колхицин қабул қилаётган бўлсангиз, чунки бу жиддий ножўя самараларни чақириши мумкин; 
  • Фромилид® уно препаратини узоқ муддат қўллаш резистент бактерияларни ҳаддан зиёд тез ўсишига (суперинфекцияга) олиб келиши мумкин; 
  • агар Сиз аввалдан бошқа антибиотиклардан бирортасини қабул қилаётган бўлсангиз; 
  • агар Сиз юрак касалликлари билан хасталанган бўлсангиз; 
  • агар Сизда юракни уриши секинлашган бўлса (брадикардия); 
  • агар Сизда қонда магнийнинг даражаси патологик паст (гипомагниемия) бўлса, ушбу таблеткаларни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. 

Оғир аллергик реакциялар ушбу препарат ҳатто биринчи марта қабул қилинганида ҳам ривожланиши мумкин. Агар сизда терини қичишиши, тери тошмалари пайдо бўлса, ёки нафас олиш фаолияти тўсатдан қийинлашган бўлса, эътибор беринг ва зудлик билан шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Агар сизда Фромилид® уно препаратини қабул қилиш вақтида ёки қабул қилгандан сўнг оғир ёки барқарор диарея ривожланса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. 

 

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши 

Фромилид® уно катталар ва 12 ёш ва ундан катта болаларда қўллаш учун кўрсатилган. 

Фромилид® уно болалар учун, ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар кўринишида, 6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун кўрсатилган. 

 

Бошқа препаратлар ва Фромилид® уно 

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. 

Фромилид® уно препаратининг таъсирига, уни айрим бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш таъсир қилиши мумкин. Препаратнинг дозасини ўзгартириш, бошқа эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш ёки айрим ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш талаб этилиши мумкин. Хусусан, бу қуйидаги препаратларга тааллуқлидир: 

  • карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, вальпроат (тутқаноқни даволаш учун қўлланадиган дори воситалари), 
  • теофиллин (астмани даволаш учун восита), 
  • варфарин (қонни суюлтириш учун восита), 
  • эрготамин ёки дигидроэрготамин (мигренни даволаш учун восита), 
  • триазолам, мидазолам ёки алпразолам (транквилизаторлар), 
  • дизопирамид, дигоксин, хинидин ёки верапамил (юрак ритмини бузилишларини даволаш учун восита), 
  • статинлар (холестериннинг даражаси юқори бўлганида қўлланиладиган восита), 
  • пимозид (шизофрения ва бошқа руҳий бузилишларни даволаш учун қўлланади), 
  • флуконазол ёки итраконазол (замбуруғли инфекцияларни даволаш учун восита), 
  • рифабутин, рифампицин (айрим инфекцияларга нисбатан самарали антибиотиклар), 
  • этравирин, эфавиренз, невирапин, зидовудин, ритонавир, атазанавир ёки саквинавир (ОИТВ-инфекциясини даволаш учун қўлланадиган препаратлар), 
  • циклоспорин, сиролимус ёки такролимус (аъзолар кўчириб ўтказилганидан кейин қўлланадиган препаратлар), 
  • терфенадин ёки астемизол (пичан иситмаси ёки аллергияни даволаш учун восита), 
  • цизаприд ёки омепразол (меъда касалликларини даволаш учун восита), 
  • аминогликозидлар антибиотиклар (бактериал инфекцияларда қўлланилади), 
  • колхицин (подаграда қўлланади), 
  • амлодипин, дилтиазем (артериал босим юқори бўлганида қўлланади), 
  • толтеродин (қовуқдаги муаммоларда қўлланади), 
  • инсулин ёки бошқа ичга қабул қилиш учун қандни пасайтирувчи препаратлар (қандли диабетда қўлланади), 
  • тешик далачой (ўсимликдан олинадиган дори воситаси), 
  • цилостазол (оёқларда қон айланишини яхшилаш учун қўлланади), 
  • метилпреднизолон (яллиғланиш касалликларида қўлланади), 
  • силденафил, талалафил ёки варденафил (эректил дисфункцияда қўлланади), 
  • винбластин (ракни даволаш учун қўлланади). 

 

Фромилид® уно препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш 

Фромилид® уно препаратини овқат вақтида қабул қилиш керак. 

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври 

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилаётган ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. 

Гарчи ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратнинг ҳавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган бўлса-да, шифокорингиз Фромилид® уно препаратини, даволашдан кутиладиган фойда, бола учун ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина буюради. 

Кларитромицин кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шунинг учун даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди. 

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш 

Фромилид® уно онгни чалкашиши, дезориентация, бош айланиши ёки вертигони чақириши мумкин. Юқоридагилар сизга таалуқли эмаслигига ишонч ҳосил қилмагунча, транспорт воситаларини бошқарманг ва механизмлар билан ишламанг. 

 

Фромилид® уно таркибида лактоза ва натрий сақлайди 

Агар шифокорингиз, Сизда айрим қандларни ўзлаштиролмаслик борлиги хақида айтган бўлса, ушбу дори воситасини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Фромилид® уно препаратининг ҳар бир таблеткаси 12,85 мг натрий сақлайди. Фромилид® уно препаратининг 1 таблеткадан (ортиқ) дозалари 23 мг (ортиқ) натрий (1 ммоль) сақлайди. Препарат натрийнинг миқдори назорат қилинувчи парҳезга риоя қилувчи пациентларга қўлланганида буни инобатга олиш керак. 

 

  1. Фромилид® уно препаратини қандай қабул қилиш керак 

Шифокорингиз ёки фармацевт қандай айтган бўлса, препаратни ҳамиша шундай қабул қилиш керак. Агар Сизда шубҳа туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. 

Сиз таблеткани синдиришингиз мумкин эмас; таблеткани бутун ҳолда камида ярим стакан сув билан ютиш керак. 

Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлиги инфекциянинг тури ва локализациясига, пациентнинг ёши ва даволашга нисбатан жавоб реакциясига боғлиқ. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун стандарт дозаси – ҳар 24 соатда 500 мг ли бир таблеткани ташкил этади. Янада оғирроқ инфекцияларда суткалик доза ҳар 24 соатда 500 мг дан иккита таблеткани ташкил этади. 

Даволаш одатда 6 кундан 14 кунгача давом этади. 

Агар сизда жиддий буйрак касалликлари бўлса, шифокор сизга бошқа дозани буюриши мумкин. 

 

Болаларда қўлланиши 

Фромилид® уно ушбу дори шаклида 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган. 

Фромилид® уно ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар шаклида 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланган. 

 

Агар сиз Фромилид® уно препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз 

Дозани ошириб юборилиши одатда меъда-ичак фаолиятини бузилишлари (кўнгил айниши, ўзини ёмон ҳис этиш, қоринда оғриқ), бош оғриғи ва дезориентацияни чақиради.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари пайдо бўлганида зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Шифокорингиз тегишли чораларни (меъдани ювиш, симптоматик даволаш) кўради. Гемодиализ организмдан кларитромицинни чиқарилишини тезлаштириш учун самарали усул бўлиб ҳисобланмайди. 

 

Агар сиз Фромилид® уно препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз 

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни ҳар куни айнан бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг. Агар сиз дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз, ёдингизга тушган заҳоти қабул қилинг. Навбатдаги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг. 

 

Агар сиз Фромилид® уно препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз 

Таблеткани шифокор тайинлаган бутун вақт давомида қабул қилинг. Агар ҳатто сиз ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, инфекция организмда сақланиб туриши мумкин ва агар даволаш тез тугатилса, яна қайтадан ривожланиши мумкин. 

Агар Сизда ушбу препаратни қўллашга нисбатан қўшимча саволлар туғилган бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. 

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар 

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат, гарчи улар ҳаммада ҳам ривожланмаса-да, ножўя самараларни чақириши мумкин. 

Тез-тез: 10 нафар одамдан 1 тасида ривожланиши мумкин 

  • уйқусизлик 
  • бош оғриғи, таъм билиш ҳиссини ўзгариши 
  • диарея, кўнгил айниши ёки қусиш, меъдани бузилиши (диспепсия), меъдада оғриқ 
  • жигар функцияси кўрсаткичларини силжиши 
  • тошма, кучли терлаш (гипергидроз) 

Тез-тез эмас: 100 нафар одамдан 1 тасида ривожланиши мумкин 

  • меъда ва ичак инфекциялари каби инфекциялар, замбуруғли инфекциялар, вагинал инфекциялар 
  • лейкоцитлар даражасини паст бўлиши, анемия ва лейкоцитлар томонидан бошқа бузилишлар 
  • иштаҳани йўқолиши, иштаҳани пасайиши 
  • асабийлик, ҳавотирлик 
  • бош айланиши, уйқучанлик, титроқ
  • қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши (бош айланиши ҳисси) ва қулоқ касалликлари 
  • юрак ритмини ўзгариши, юракни уриб кетиши ҳисси (юракни уриб кетиши ҳисси) 
  • бурундан қон кетиши 
  • оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматит), тилни яллиғланиши (глоссит), меъдани яллиғланиши (гастрит), тўғри ичакда кучли кам кузатиладиган оғриқлар (прокталгия), қабзият, оғизни қуриши, кекириш, метеоризм, қоринни дам бўлиши, меъда ширасини қизилўнгачга қайтиб чиқиши (ГЭРК) 
  • сафрони оқиб чиқишини камайиши ёки тўхташи (холестаз), жигарни яллиғланиши (гепатит)
  • терини қичишиши, тошма, терида майда қизил нуқтали тошмалар тошиши (макулопапулёз тошма) 
  • мушакларда оғриқ (миалгия), мушакларни тортишиши ва тиришишлари 
  • иситма, кўкракда оғриқ, ўзини ёмон ҳис этиш, толиқиш, ҳолсизлик (астения), эт увишиши 
  • қон таҳлилида ўзгаришлар (ИФ, ЛДГ) 

Учраш тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас 

  • оғир ёки турғун диарея, бунда ахлатда шиллиқ ёки қон излари мавжуд бўлиши мумкин (сохта мембраноз колит), терининг инфекцияси (сарамас) 
  • лейкоцитлар сонини аҳамиятли даражада камайиши, бу инфекцияни (агранулоцитоз) ривожланиш эҳтимолини оширади 
  • тромбоцитлар сонини пасайиши (тромбоцитопения) 
  • нафас олишини қийинлашиши, юз, оғиз ва томоқни шишини чақирувчи оғир даражадаги аллергик реакциялар ёки бош айланиши (анафилактик реакция, ангионевротик шиш) 
  • ғайритабиий тушлар кўриш, онгни чалкашиши, дезориентация, галлюцинациялар, психотик бузилишлар, депрессия 
  • таъм билиш ҳиссини йўқолиши, ҳид билишни ўзгариши, тананинг қисмини ёки бутун танани кучли титраши кўринишида намоён бўлувчи тиришишлар 
  • терини ачишиши, санчиши, чимчилаш ҳисси, терида чумоли ўрмалаш ҳисси 
  • эшитишни йўқолиши 
  • юракни номунтазам ёки тез-тез уриши 
  • қон кетиши 
  • меъда ости безини яллиғланиши, тил ва тишлар рангини ўзгариши 
  • терини сарғайиши ва жигарнинг бошқа касалликлари 
  • тери, оғиз, кўз ва жинсий аъзоларда пўрсилдоқларни пайдо бўлиши билан кечувчи жиддий касаллик (Стивенс-Джонсон синдроми), терини қипиқланиши билан кечувчи жиддий касаллик (токсик эпидермал некролиз), акне, дори воситалари оқибатида тошма тошиши 
  • буйракда муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз), мушак оғриғи ёки кучсизлиги (миопатия) 
  • буйрак етишмовчилиги 
  • қон кетиши ҳавфини ошиши, сийдик рангини ўзгариши бўлиши мумкин. 

 

  1. Фромилид® уно препаратини қандай сақлаш керак

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин 

Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади. 

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин. 

Дори воситаларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Сиз энди қабул қилмайдиган дори препаратларни қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради. 

 

  1. Ўрамининг ичидагиси ва бошқа маълумотлар 

Фромилид® уно препаратини таркибига нималар киради 

  • Таъсир этувчи модда – кларитромицин. Таъсир узайтирилган ҳар бир таблетка 500 мг кларитромицин сақлайди. 
  • Ёрдамчи моддалар

ядроси: натрий альгинати, натрий кальций альгинати, лактоза моногидрати, повидон, полисорбат 80, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати ва тальк; 

қобиғи: гипромеллоза, тальк, темир оксиди сариқ бўёвчиси (Е 172), титан диоксиди ва пропиленгликоль. 

 

Фромилид® уно препарати қандай кўринишга эга ва ўрамининг ичидагиси 

Таъсири узайтирилган таблеткалар: капсуласимон, икки томонлама қавариқ, бир томонида “U” белгиси босилган, жигарранг-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. 

5 ёки 7 таблеткадан ПВХ/ПВДХ фольга ва алюмин фольгали блистерга жойланади. 

1 блистер (5 таблеткали блистер) дан ёки 1 ёки 2 блистер (7 таблеткали блистер) дан илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Шифокор рецепти бўйича берилади. 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.