📜 Инструкция по применению Алледрокс
💊 Состав препарата Алледрокс
✅ Применение препарата Алледрокс
📅 Условия хранения Алледрокс
⏳ Срок годности Алледрокс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЛЕДРОКС

ALLEDROX

 

Препаратнинг савдо номи: Алледрокс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): алюминий гидроксидининг қуритилган гели+магний гидроксиди+фаоллаштирилган диметикон

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун мева таъмига эга гель

Таркиби:

Ҳар 10 мл гель қуйидагидаларни сақлайди:

фаол моддалар: алюминий гидроксидининг қуритилган гели 830,0 мг, магний гидроксиди 180,0 мг, фаоллаштирилган диметикон 50,0 мг

ёрдамчи моддалар: метилпарабен натрий, пропилпарабен натрий, натрий бензоати, аэросил, натрий сахарини, сорбитол 70%, ментол, ксантан гам, эритрозин бўёвчиси, қалампир ялпиз таъм қўшимчаси, тозаланган сув.

Таърифи: пушти рангли гель

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига қарши восита (антацид).

АТХ коди: А02АХ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Алюминий гидроксиди ва магний бирикмалари спирт ва сувда деярли эримайди, антацид восита ҳисобланади. Бу моддаларнинг мажмуаси меъдада хлорид кислотасини нейтрализацияси, простагландинлар ажралиб чиқишини рағбатлантириш, ўт кислоталари ва пепсинни адсорбция қилиш йўли орқали самара кўрсатади. Пепсиннинг фаоллигини камайтиради, цитопротектив самара кўрсатади (бикарбонатлар томонидан шиллиқ қават сақланиб қолишини рағбатлантиради). Препарат таркибида алюминий ва магний тузлари мавжуд, бу ичакни нормал фаолият кўрсатишига ёрдам беради.

Магний гидроксиди – антацид ва сурги воситаси ҳисобланади. Меъдада эркин хлорид кислотасини нейтрализация қилади, меъда ширасининг пептик фаоллигини камайтиради. Магний гидроксидининг таъсири хлорид (сульфат) кислотасини иккиламчи гиперсекрецияси ва кислота-ишқор мувозанатини ўзгаришлари билан кечмайди. Сурги таъсири 0,5-6 соатдан кейин кузатилади. Магний гидроксиди ичакнинг барча соҳаларини перистальтикасини ошишига олиб келади.

Диметикон – ичакда газ ҳосил бўлишини камайтиради, моторикани кучайтиради, кўпикни бартараф этувчи фаоллик намоён қилади. Ичакдаги газ пуфакчаларининг сирт таранглигини камайтириб, уларни парчаланишини чақиради. Ажралиб чиқаётган газлар ичак деворлари орқали қисман сўрилади, шунингдек ичак перистальтикаси ҳисобига организмдан чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Алюминий гидроксиди

Ичга қабул қилингандан кейин алюминийнинг фақат оз миқдори сўрилади. Алюминий сўрилгандан кейин суяклар, ўпкалар ва нерв тизими тўқималарида тўпланади.

Магний гидроксиди

Меъда шираси таъсири остида магний хлоридига айланади, шу кўринишда сўрилади. Магний гидроксидининг биокираолишлиги 10% дан кўпроқни ташкил қилади.

Чиқарилишнинг асосий йўли буйраклар орқалидир. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлганда магний организмда тўпланиши мумкин.

Диметикон

Минимал даражада сўрилади, препарат меъда-ичак йўллари бўшлиғида таъсир кўрсатади. Диметикон перорал юборилгандан кейин меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди. Кимёвий жиҳатдан инертлиги туфайли меъда-ичак йўлларидаги микроорганизмлар ва ферментларга таъсир қилмайди. Овқатни сўрилишини камайтирмайди, меъда ширасининг реакцияси ва хажмини ўзгартирмайди.

Ўзгармаган кўринишда тўғри ичак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

– гастрит ва меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигидаги оғриқ;

– рефлеюкс-эзофагит;

– диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси;

– айрим дори воситаларини (глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) қўллаш оқибатида юзага келувчи диспептик кўринишлар (ва уларни олдини олиш);

– парҳездаги йўл қўйилган ҳатоликлар, кофе, никотин, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш оқибатида юзага келувчи эпигастрийдаги дискомфорт ва оғриқ, жиғилдон қайнаши, кислотали кекириш;

– метеоризмда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Алледроксни овқатдан 1-1,5 соатдан кейин ёки оғриқлар пайдо бўлганда қабул қилиш керак.

Катталарга 2 чой қошиқ (10 мл) дан кун давомида 3 марта ва кечқурун буюрилади.

4 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга ½ чой қошиқдан суткада 3 марта, 1 ёшдан ошган болаларга 1 чой қошиқдан суткада 3 марта буюрилади. Қўллашдан олдин флаконни чайқатиш керак.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга катталар учун тавсия этилган дозанинг ярмини ташкил этувчи дозада буюриш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

– кўнгил айниши, меъдада спазмлар, таъм билишни ўзгариши;

– меъда-ичакдан ўткир қон кетиши, ичак перфорацияси;

– гипермагниемия, гипофосфатемия, гипокальциемия, гиперкальциурия, остеомаляция, остеопороз, гипералюминиемия;

– аллергик реакциялар;

– нефрокальциноз, буйрак фаолиятини бузилиши.

Ёндош буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда – чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, гипорефлексия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Оғир буйрак етишмовчилиги, натрийни ичтеъмол қилиниши назорат қилиш керак бўлган, масалан димланган юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, жигар циррози бўлган пациентларда гипофосфатемияда қўллаш мумкин эмас.

Метаболик ёки респиратор алкалоз, гипокальциемия ёки гипохлоремияси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Альцгеймер касаллиги.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дориларнинг ўзаро таъсири кузатилиши мумкинлиги туфайли Алледроксни индометацин, салицилатлар, гистамин Н2-рецепторлари блокаторлари, бета-адреноблокаторлар, аминазин, дифлунизал, изониазид, фенитоин, тетрациклин қатори антибиотиклари, фосфат сақловчи препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Алледроксни ҳомиладорликда кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Препаратни кўкрак сути билан ажралиши ҳақидаги маълумотлар йўқлиги туфайли, лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: нерв-мушак блокадасини авж олиши ва чуқур пай рефлксларини йўқолиши билан кечувчи гипермагниемия ривожланиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш кўрсатилган.

Чиқарилиш шакли

200 мл дан гель флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.