📜 Инструкция по применению АТФ-ЛОНГ®
💊 Состав препарата АТФ-ЛОНГ®
✅ Применение препарата АТФ-ЛОНГ®
📅 Условия хранения АТФ-ЛОНГ®
⏳ Срок годности АТФ-ЛОНГ®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АТФ-ЛОНГ®

ATP-LONG®

 

Препаратнинг савдо номи: АТФ-ЛОНГ®

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди.

фаол модда: 10 мг ёки 20 мг АТФ-ЛОНГ мувофиқ равишда 6,3 мг ёки 12,6 мг аденин нуклеотидлари йиғиндиси (натрий хлориди ва сув сақламайдиган моддага қайта хисоблаганда)

ёрдамчи моддалар: сахароза, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, кальций стеарати, натрий бензоати (Е 211), сувсиз коллоид кремний диоксиди.

Таърифи:

10 мг ли таблеткалар: оқ рангли, ясси юзали, фаскали таблеткалар;

20 мг ли таблеткалар: оқ рангли, ясси юзали, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кардиологик препаратлар.

АТХ коди: С01ЕВ10.

Фармакологик хусусиятлари

АТФ-ЛОНГ® моддаларининг янги синфига мансуб дори воситаси бўлиб, унинг молекуласи аденозин-5¢-трифосфати (АТФ), гистидин аминокислотаси ва магний ва калий тузларидан иборатдир, унинг кимёвий компонентларидан биронтасига ҳам хос бўлмаган, фақат ўзи учун характерли бўлган фармакологик таъсир кўрсатади.

АТФ-ЛОНГ® энергия алмашинувини рағбатлантиради, тўқималарда калий ва магний ионларининг концентрациясини нормаллаштиради, миокарднинг антиоксидант ҳимоя тизимини яхшилайди; сийдик кислотасининг концентрациясини пасайтиради; ишемия ва гипоксияда миокардда метаболик жараёнларни нормаллаштириши туфайли, ишемияга қарши, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик таъсирларга эга; марказий ва периферик гемодинамика, коронар томирларда қон айланиши кўрсаткичларини яхшилайди, миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятини оширади, чап қоринчанинг функционал ҳолатини яхшилайди ва юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини ошириб, жисмоний иш қобилияти кўрсаткичларини ошишига, жисмоний юкламалар вақтида стенокардия хуружлари сонини ва ҳансирашни камайишига олиб келади. Препарат юрак қоринчаси устки пароксизмал ва суправентрикуляр тахикардияси, бўлмачаларнинг хилпиллаши ва липиллаши бўлган беморларда нормал синусли ритмни тиклайди, шунингдек эктопик ўчоқларнинг фаоллигини (бўлмачалар ва қоринчалар экстрасистолияси) камайтиради.

 

Қўлланилиши

Препарат қуйидагиларни мажмуавий даволашда буюрилади:

  • юрак ишемик касаллиги, стабил стенокардия, тинч ҳолат ва зўриқиш стенокардияси;
  • инфарктдан кейинги ва миокардит оқибатидаги кардиосклероз (диффуз ва ўчоқли кардиосклероз);
  • пароксизмал қоринча устка ва суправентрикуляр тахикардия ва ритмнинг бошқа бузилишлари;
  • вегето-қон томир дистонияси;
  • миокардиодистрофия;
  • миокардитлар;
  • сурункали чарчоқ синдроми;
  • турли келиб чиқишга эга бўлган гиперурикемия;

Жисмоний юкламаларга толерантликни ошириш мақсадида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

АТФ-ЛОНГ® таблеткалари тил остига қабул қилинади ва  тўлиқ сўрилиб кетгунигача тутиб турилади. Бир марталик дозаси овқат қабул қилишдан қатъий назар 10-40 мг кунига 3-4 марта ни ташкил қилади. Даволаш муддатини шифокор белгилайди, у ўртача 20-30 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курси 10-15 кундан кейин такрорланади. Максимал суткалик доза – 160 мг ни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, эпигастрияда ноҳуш ҳислар, аллергик реакциялар (шу жумладан тери тошмалари, қичишиш, Квинке шиши) кузатилиши мумкин.

Шунингдек артериал босимни пасайиши, бош оғриғи, тахикардия, диурезни кучайиши, юзни қизариши, қизиш ҳисси, бош айланиши, кўкракда ноҳуш ҳислар, овқат ҳазм қилиш йўллари моторикасини кучайиши, бронхоспазм бўлиши мумкин.

Давомли ва назорат қилинмасдан қабул қилинганда – гиперкалиемия ёки гипермагниемия кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ўткир миокард инфаркти;
  • шокнинг кардиоген ва бошқа турлари;
  • бронхўпка тизимининг обструктив касалликлари;
  • бронхиал астманинг оғир шакллари;
  • II-III даражали AV-блокада;
  • гиперкалиемия, гипермагниемия;
  • геморрагик инсультда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юрак гликозидлари: атриовентрикуляр блокада пайдо бўлишини юқори хавфи кузатилади.

Калий тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ва ААФ ингибиторлари билан: гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади.

Магнерот ва бошқа магний препаратлари билан – гипермагниемия кузатилади.

Дипиридамол АТФ-ЛОНГ® препаратининг терапевтик самарасини кучайтиради. Ксантинол никотинати, кофеин, теофиллин, аминофиллин – АТФ-ЛОНГ® препаратининг терапевтик самарасини камайтиради.

АТФ-ЛОНГ® бета-адреноблокаторлар, кальций каналларининг блокаторлари, нитратларнинг антиангинал таъсирини кучайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

  • яққол артериал гипотензияда;
  • юрак гликозидлари билан, атриовентрикуляр блокаданинг пайдо бўлишини юқори хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Узоқ вақт давомида қўлланганда қонда калий ва магнийнинг даражасини назорат қилиш лозим. Бронхоспазмларга мойилликда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Таблеткаларнинг таркибига сахароза ва лактоза киради, шунинг учун қандли диабети бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак; фруктозани, глюкоза-галактозани, сахароза-изомальтозани наслий ўзлаштираолмайдиган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.

Кофеин сақловчи маҳсулотларни (кофе, чой, кола ичимликлари) истеъмол қилишни чеклаш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Агар препарат билан даволаниш вақтида бош айланиши, артериал босимни пасайиши кузатилса транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Болалар.

Болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Брадикардия, AV-блокада, артериал гипотензия, синкопал ҳолат ривожланиши мумкин.

Даволаш. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик даволашни бошлаш лозим. Брадикардияда атропин сульфати юбориш керак.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 4 блистердан қутида.

Сақлаш шароити.

Оригинал ўрамида, 2оС дан 8ºС гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.