ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЦЕТИЛ Ц
ACETYL C
Препаратнинг савдо номи: Ацетил Ц
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ацетилцистеин. аскорбин кислотаси
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун апельсин таъмли эритма тайёрлаш учун кукун.
Таркиби:
фаол модда: ацетилцистеин – 200 мг, аскорбин кислотаси – 25 мг;
ёрдамчи моддалар: сахароза, натрий сахаринати, қуруқ апельсин ҳушбўйи.
Таърифи: ўзига хос апельсин ҳидли конгломератларсиз оқ кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: муколитик восита.
ATX коди: R05CB01
Фармакологик хусусиятлари
Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг ҳосиласи ҳисобланади. Муколитик таъсирга эга, балғамнинг реологик хусусиятларига бевосита таъсир қилиб, балғамнинг ажралишини енгиллаштиради. Ацетилцистеиннинг таъсири мукополисахаридлар занжиридан дисульфид боғларини узиш хусусияти ва мукопротеидларни деполяризация қилиш билан боғлиқ бўлиб, балғамнинг қовушқоқлигини камайишига олиб келади. Натижада мукоцилиар клиренс ошади ва балғамни кўчиши яхшиланади. Препарат йирингли балғам бўлганида ҳам фаоллигини сақлайди.
Сульфгидрил гуруҳларини (SН-гуруҳ) оксидловчи радикалларини боғлаш ва шу орқали уни бартараф этишга асосланган антиоксидант таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, ацетилцистеин оксидланишга қарши тизим ва организмни кимёвий детоксикациясининг муҳим компоненти бўлган глутатионни синтез қилиш қобилияти туфайли яллиғланиш кўринишларини камайтириш қобилиятига эга.
Ацетилцистеинни профилактика мақсадида қўлланганда сурункали бронхит ва муковисцидози бўлган пациентларда тез-тезлигини ва бактериал этиологияли зўрайишларнинг оғирлик даражасини камайиши кузатилади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганда препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Кейинчалик ацетилцистеиннинг метаболизми диацетилцистеинни ва фаол метаболити – цистеинни ҳосил бўлиши билан жигарда кечади. Метаболизмининг охирги махсулоти – аралаш дисульфидлардир. Ичга қабул қилинганда биокираолишлиги 10% ни (жигар орқали бирламчи ўтишини яққол самараси) ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 50% гача (ичга қабул қилингандан кейин 4 соатдан сўнг). Ичга қабул қилинганда максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 1-3 соатдан кейин эришилади. Гематоплацентар тўсиқ орқали ўтади ва ҳомила атрофи сувларида тўпланиши мумкин.
Нофаол метаболитлар сийдик билан чиқарилади (анорганик сульфатлар, диацетил -цистеин), бироқ ацетилцистеиннинг оз миқдори ўзгармаган ҳолда ахлат билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1 соатни ташкил қилади, жигар функциясини бузилишида Т1/2 8 соатгача узаяди.
Қўлланилиши
Нафас аъзоларининг ёпишқоқ балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи касалликлари ва ҳолатлари:
- ўткир ва сурункали бронхит, трахеит, ларингит,
- обструктив бронхит, трахеит, ларинготрахеит,
- ўпканинг сурункали обструктив касаллиги,
- пневмония,
- ўпка абсцесси
- бронхоэктатик касаллик,
- бронхиал астма,
- бронхиолитлар,
- бронхларни шиллиқ тиқин билан тиқилиб қолиши оқибатидаги ателектаз,
- ўткир ва сурункали синусит (секретни кўчишини осонлаштириши учун),
- ўрта қулоқнинг яллиғланиши (ўрта қулоқ отити),
- муковисцидоз (мажмуавий даволаш таркибида),
- посттравматик ва операциядан кейинги ҳолатларда нафас йўлларида ёпишқоқ секрет мавжуд бўлганда,
- парацетамол дозаси ошириб юборилганда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилиш учун эритма кўринишида, овқатдан кейин қабул қилинади. Бунинг учун пакетча ичидаги кукунни 1 стакан сувда, шарбатда ёки совуқ чойда эритиб овқатдан кейин қабул қилиш лозим.
Бошқа тавсиялар бўлмаганда қуйидаги дозаларда қўллаш тавсия этилади:
Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирларга препаратни 200 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади.
6 дан 14 ёшгача бўлган болаларга: 100 мг дан (1/2 пакетчадан) суткада 3 марта ёки 200 мг дан (1 пакетчадан) суткада 2 марта,
2 дан 5 ёшгача бўлган болаларга– 100 мг дан (1/2 пакетчадан) суткада 2 марта қабул қилиш тавсия қилинади.
Ўткир шамоллаш касалликларида қабул қилиш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади. Сурункали бронхитларда ва муковисцидозда инфекцияларни олдини олиш учун препаратни узоқроқ қабул қилиш лозим.
Муковисцидозда 6 ёшдан катта болаларга препаратни 200 мг дан (1 пакетчадан) суткада 3 марта, 2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга – препаратни 100 мг дан (1/2 пакетчадан) суткада 4 марта буюрилади.
Тана вазни 30 кг дан катта бўлган беморларга муковисцидозда, зарурат бўлганида дозани суткада 800 мг (4 пакетча) гача ошириш мумкин.
Суюқликни қўшимча қабул қилиш препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирларни учраш тез-тезлигини баҳолаш учун қуйидаги таснифлаш ишлатилади: жуда кўп (≥1/10), тез-тез (≥1/100 <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000 <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000).
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – тахикардия, артериал гипотензия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриши.
Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – аллергик реакциялар (қичишиш, эшакеми, экзантема, экзема, тошма, ангионевротик шиш).
Эшитиш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – қулоқда шанғиллаш.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – диспноэ, бронхоспазм (асосан бронхиал тизимнинг бронхиал астма билан боғлиқ гиперреактивлиги бўлган пациентлар), ринорея.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас – жиғилдон қайнаши, диспепсия, стоматит, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши.
Умумий бузилишлар: тез-тез эмас – иситма.
Тери қопламалари томонидан оғир реакциялар (Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдроми) кузатилган. Ацетилцистеин қўлланганда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши билан боғлиқ қон кетишлар кузатилган.
Клиник тасдиқланмаган тромбоцитлар агрегациясини камайиши ҳолатлари кузатилган.
Жуда кам ҳолларда – Квинке шиши, юз шиши, анемия ҳолатлари, геморрагия ва анафилактик реакциялар ёки шок кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, балғам қуюқлашмаган бронхиал астма, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги, қон туфуриш, ўпкадан қон кетиши, фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, гепатит ва буйрак етишмовчилиги (педиатрияда), 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ацетилцистеинни буйрак усти бези касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ацетилцистеинни йўталга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганда, йўтал рефлексини бостириши туфайли балғамнинг димланиб қолишини кучайтириши мумкин.
Антибиотиклар (шу жумладан, тетрациклин, ампициллин, амфотерицин В) билан бир вақтда қўлланганда ацетилцистеиннинг тиол гуруҳининг фаоллигини камайиши билан кечувчи ўзаро таъсири бўлиши мумкин.
Шунинг учун ацетилцистеинни антибиотиклар билан қабул қилишлар орасидаги интервал камида 2 соатни (цефиксим ва лоракарбендан ташқари) ташкил қилиши керак.
Ацетилцистеин парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини камайтиради. Нитроглицерин билан қўлланиши охиргининг қон томирларни кенгайтирувчи таъсирини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизишда, препаратни фақат кўрсатмаларга мувофиқ шифокорнинг кузатуви остида, ва она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки чақалоқ учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш мумкин.
Ацетилцистеиннинг гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши ва кўкрак сути билан ажралиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Ацетилцистеин бронхиал астмаси бўлган пациентларда қўлланганда балғамни дренажини (чиқарилишини) таъминлаш зарур. Узоқ муддат қўлланганда жигар, буйрак ва буйрак усти безларининг функцияларини ҳамда қон ферментларини назорат қилиш лозим.
Препаратни бевосита уйқуга кетиш олдидан қабул қилиш тавсия қилинмайди (18:00 гача қабул қилиш тавсия этилади).
Препарат қандли диабети бўлган пациентларга буюрилганда, препарат сахарозани сақлашини ҳисобига олиш лозим.
Ацетилцистеин ва антибиотикларни қабул қилишлар орасидаги 1-2 соатлик интервалга риоя қилиш лозим. Препаратни эритишда шиша идишдан фойдаланиш керак, металл ва резинадан фойдаланишдан сақланиш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: диарея, қусиш, қоринда оғриқ, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Апельсин таъмли кукун пакетчаларда 3 г дан 5, 10, 20, 25 ёки 50 пакетчалардан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.