📜 Инструкция по применению Аугментин
💊 Состав препарата Аугментин
✅ Применение препарата Аугментин
📅 Условия хранения Аугментин
⏳ Срок годности Аугментин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АУГМЕНТИНтм

AUGMENTINтм

 

Препаратнинг савдо номи: Аугментинтм

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):амоксициллин тригидрати+ клавуланат кислотаси

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг/125 мг ва 875 мг/125 мг

Таркиби:

Аугментинтм таблеткалари 625 мг

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 573,96 мг амоксициллин тригидрати (500 мг амоксициллинга эквивалент), 148,91 мг калий клавуланати (125 мг клавуланат кислотасига эквивалент)

ёрдамчи моддалар: 7,27 мг магний стеарати, 21,00 мг натрий крахмалгликоляти А тури, 10,50 мг сувсиз коллоид кремний, 288,36 мг микрокристаллик целлюлоза

плёнка қобиғининг таркиби: 11,6 мг титан диоксиди, 8,91 мг гипромеллоза 5 cps, 2,97 мг гипромеллоза 15 cps, 1,76 мг макрогол 4000, 1,76 мг макрогол 6000, 0,013 мг диметикон 500 (силикон мойи)

Аугментин таблеткалари 1 г

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 875 мг амоксициллин тригидрати (амоксициллинга эквивалент), 125 мг калий клавуланати (клавуланат кислотасига эквивалент)

ёрдамчи моддалар: 14,50 мг магний стеарати, 29,00 мг натрий крахмалгликоляти А тури, 10,00 мг сувсиз коллоид кремний, 396,50 мг микрокристаллик целлюлоза

плёнка қобиғининг таркиби: 13,76 мг титан диоксиди, 10,56 мг гипромеллоза 5 cps, 3,52 мг гипромеллоза 15 cps, 2,08 мг макрогол 4000, 2,08 мг макрогол 6000, 0,013 мг диметикон 500 (силикон мойи)

Таърифи:

Аугментинтм таблеткалари 625 мг: овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида бўлиш учун рискаси ва “АС” гравировкаси бўлган, оқдан деярли оқ ранглигача бўлган таблеткалар.

Аугментинтм таблеткалари 1 г: овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида бўлиш учун рискаси ва ҳар икки томонида “АС” гравировкаси бўлган, оқдан деярли оқ ранглигача бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бета-лактамаза ингибитори билан кенг таъсир доирасига эга пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. клавуланат кислотаси+амоксициллин

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кўпчилик антибиотикларга нисбатан чидамлилик антибиотик патоген микрорганизмларга таъсир қилишидан олдин, антибиотикни парчалайдиган бактерия ферментлари томонидан чақирилади. Аугментинтм нинг таркибидаги клавуланат бета-лактамаза ферментларини блоклаб, бу ҳимоя механизмини бартараф қилади, шу билан микроорганизмларни организмда амоксициллин осон эришадиган концентрацияларда сезгир қилиб қўяди. Клавуланат кучсиз антибактериал фаолликка эга, бироқ Аугментинтм нинг таркибидаги амоксициллин билан бирга умумий клиника ва госпитал амалиётида кенг қўлланадиган кенг таъсир доирали антибиотик воситасини ҳосил қилади.

Қуйида келтирилган рўйхатда, микроорганизмлар Аугментинтм га нисбатан in vitro шароитда сезгирлигига қараб бўлинади.

Микроорганизмларнинг Аугментинтм га нисбатан in vitro шароитда сезгирлиги

Аугментинтм нинг клиник самарадорлиги клиник тадқиқотларда намойиш қилинган микроорганизмлар юлдузча (*) билан белгиланган.

Бета-лактамазалар ишлаб чиқармайдиган микроорганизмлар (+) билан белгиланган. Агар алоҳида микроорганизм амоксициллинга сезгир бўлса, уни Аугментинтм га сезгир деб ҳисоблаш мумкин.

Кўпчилик сезгир микроорганизмлар
Граммусбат аэроблар:

Bacillus anthracis

Enterococcus faecalis

Listeria monocytogenes

Nocardia asteroids

Streptococcus pyogenes*+

Streptococcus agalactiae*+

Streptococcus spp. (бошқа β-гемолитик)*+

Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир)*

Staphylococcus saprophyticus (метициллинга чидамли)

Коагулазонегатив стафилококклар (метициллинга сезгир)

Грамманфий аэроблар:

Bordetella pertussis

Haemophilus influenza*

Haemophilusparainfluenzae

Helicobacter pylori

Moraxella catarrhalis*

Neisseria gonorrhoeae

Pasteurellamultocida

Vibrio cholera

Бошқалар:

Borrelia burgdorferi

Leptospira ictterohaemorrhagiae

Treponema pаllidum

Граммусбат анаэроблар:

Clostridium spp.

Peptococcus niger

Peptostreptococcus magnus

Peptostreptococcus micros

Peptostreptococcus spp.

Грамманфий анаэроблар:

Bacteroidesfragilis

Bacteroides spp.

Capnocytophaga spp.

Eikenella corrodens

Fusobacterium nucleatum

Fusobacterium spp.

Porphyromobas spp.

Prevotella spp.

Даволашда орттирилган чидамлиликни эътиборга олиш керак бўлган микроорганизмлар
Грамманфий аэроблар

Escherichia coli*

Klebsiella oxytoca

Klebsiella pneumonia*

Klebsiella spp.

Proteus mirabilis

Proteus vulgaris

Proteus spp.

Salmonella spp.

Shigella spp.

Граммусбат аэроблар:

Corynebacterium spp.

Enterococcus faecium

Streptococcus pneumonia*+

Viridans гуруҳи стрептококклари

Табиий чидамлиликка эга бўлган микроорганизмлар
Грамманфий аэроблар

Acinetobacter spp.

Citrobacter freundii

Enterobacter spp.

Hafnia alvei

Legionella pneumopnila

Morganella morganii

Providencia spp.

Pseudomonas spp.

Serratia spp.

Stenotrophomas maltophilia

Yersinia enterolitica

Бошқалар

Chlamydia pneumonia

Chlamydia psittaci

Chlamydia spp.

Caxiella burnetti

Mycoplasma spp.

 

Фармакокинетикаси

Аугментинтм нинг ҳар иккала компонентларнинг фармакокинетикаси бир-биргига яқин. Қон зардобида ҳар иккала компонентларнинг чўққи концентрацияси перорал қабул қилинганидан сўнг тахминан бир соатдан кейин кузатилади. Аугментинтм овқатланишни бошида қабул қилинганида энг яхши сўрилишига эришилади.

Аугментинтм нинг дозаси икки мартага оширилганида зардобдаги даражаси тахминан икки марта ошади.

Иккала компонент: клавуланат ва амоксициллин плазма оқсиллари билан паст даражада боғланади; тахминан 70% қон зардобида эркин ҳолда қолади.

Хавфсизликнинг клиника олди маълумотлари

Қўшимча маълумотлар мавжуд эмас.

Қўлланилиши

Аугментинтм – кенг таъсир доирасига эга антибиотик бўлиб, одатда умумий клиника ва госпитал амалиётида учрайдиган кўпчилик патоген бактерияларга нисбатан фаолдир. Клавуланатни бета-лактамазаларга бостирувчи таъсири амоксициллиннинг таъсир доирасини, шу жумладан, бошқа бета-лактам антибиотикларга чидамли кўпчилик мироорганизмларга нисбатан кенгайтиради.

Аугментинтм нинг антибиотикларни қўллаш бўйича расмий маҳаллий тавсиялар ва антибиотикларга нисбатан сезувчанлик бўйича маҳаллий маълумотларга мувофиқ равишда қўллаш керак.

Аугментинни перорал кунига 2 марта қабул қилинадиган шакллари қуйидаги препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бактериал инфекцияларни қисқа муддатли даволаш учун кўрсатилган:

Юқори нафас йўлларининг (шу жумладан ЛОР-аъзолари) инфекциялари, масалан, тонзиллит, синусит, ўрта отит.

Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, масалан, сурункали бронхитни зўрайиши, бўлакли пневмония ва бронхопневмония.

Сийдик жинсий йўлларининг инфекциялари, масалан, цистит, уретрит, пиелонефрит.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, масалан, фурункуллар, абсцесслар, целлюлит, жароҳат инфекциялари.

Суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, масалан остеомиелит.

Дентал инфекциялар, масалан, дентоальвеоляр абсцесс.

Бошқа инфекциялар, масалан, септик аборт, туғруқдан кейинги сепсис, интраабдоминал сепсис.

Аугментинтм га сезувчанлик географик жойлашиш ва вақтга қараб ўзгариши мумкин (“Фармакологик хусусиятлари, Фармакодинамикаси” га қаранг). Қаерда амалга ошириш мумкин бўлса, ўша ерда антибиотикларга сезувчанликнинг маҳаллий маълумотлари эътиборга олиниши керак. Зарурати бўлганида микробиологик намуналарни олиш ва бактериал сезувчанликни таҳлилини ўтказиш лозим.

Қўллаш усули ва дозалари

Инфекцияларни даволаш учун стандарт дозаси

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар*

Енгил ва ўртача оғирликдаги инфекциялар- Аугментинтм 625 мг 1 таблеткадан кунига икки марта.

Оғир инфекциялар – Аугментинтм 1 г 1 таблеткадан кунига 2 марта.

Зарурати бўлганида босқичма-босқич даволаш ўтказиш мумкин (бошида препарат парентерал юборилади кейинчалик перорал қабул қилишга ўтилади).

Дентал инфекцияларни (масалан, дентоальвеоляр абсцесс) даволаш учун тавсия қилинган дозалар

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар*

Тавсия этилган доза – Аугментинтм 625 мг бир таблеткадан суткада 2 марта беш кун давомида.

* Аугментинтм 625 мг ва 1 г таблеткаларини 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентлар

Катталар

Аугментинтм 1 г таблеткаларни фақат креатинин клиренси >30 мл/мин бўлган пациентларда қўллаш керак.

Буйрак фаолияти енгил даражада бузилиши бўлган пациентлар (>30 мл/мин) Буйрак фаолиятини ўртача оғирлик даражада бузилиши (минутига 10-30 мл) Буйрак фаолиятининг оғир бузилиши (<10 мл/мин)
Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди (яъни ёки 625 мг 1 таблеткадан суткада 2 марта ёки 1 г 1 таблеткадан суткада 2 марта 625 мг 1 таблеткадан суткада 2 марта

1 г дозани буюриш мумкин эмас

625 мг 1 таблеткадан ошмасин, ҳар 24 соатда

 

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Даволаш эхтиёткорлик билан ўтказилади; жигар фаолияти мунтазам равишда мониторинг қилинади.

 

Қўллаш усули

Таблеткаларни чайнамасдан бутун ҳолда ютиш керак. Агар зарурати бўлса, таблеткани тенг иккига бўлиш (риска бўйича бўлиш) ва чайнамасдан ютиш мумкин.

Оптимал даражада сўрилиши ва меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган ножўя самараларини камайтириш учун Аугментинтм ни овқатланишни бошида қабул қилиш тавсия этилади.

Клиник вазиятни қайта кўриб чиқмасдан даволашни 14 кундан ортиқ давом эттириш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлигини таснифи йирик клиник тадқиқотларнинг маълумотларига асосланган. Барча бошқа ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлиги (яъни <1/10000), асосан постмаркетинг маълумотлар ёрдамида аниқланган ва ҳисобот маълумотлари, хусусан ҳақиқий ривожланиш тез-тезлигига таянади.

Ножўя реакцияларининг тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги тоифалар ишлатилган:

жуда тез-тез >1/10,

тез-тез >1/100 ва <1/10,

баъзида >1/1000 ва <1/100,

кам ҳолларда >1/10000 ва <1/1000,

жуда кам ҳолларда <1/10000.

Инфекциялар ва инвазиялар

Тез-тез                      шиллиқ қаватлар кандидози

Қон ва лимфатик тизими томонидан

Кам ҳолларда            қайтувчан лейкопения (шу жумладан нейтропения) ва тромбоцитопения

Жуда кам ҳолларда қайтувчан агранулоцитоз ва гемолитик анемия. Протромбин вақти ва

қон кетиши вақтини узайиши

Иммун тизими томонидан

Жуда кам ҳолларда  ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит

Нерв тизими томонидан

Баъзида                      бош айланиши, бош оғриғи

Жуда кам ҳолларда  қайтувчан ўта юқори фаоллик ва тиришишлар. Тиришишлар буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда ёки препарат юқори дозаларда қабул қилинганида намоён бўлиш мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан

Катталар

Жуда тез-тез           диарея

Тез-тез                       кўнгил айниши, қусиш

Болалар

Тез-тез                        диарея, кўнгил айниши, қусиш

Барча гуруҳ пациентлари

Кўнгил айниши, асосан препарат юқори дозаларда қабул қилиниши билан боғлиқ. Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралари эҳтимолини камайтириш учун, Аугментинтм ни овқатланишни бошида қабул қилиш тавсия этилади.

Баъзида                      овқат ҳазм қилишни бузилиши

Жуда кам ҳолларда  антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган колит (шу жумладан, сохтамембраноз колит ва геморрагик колит), (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

                                    Қора “тукли” тил.

Жигар ва ўт йўллари томонидан

Баъзида                      Аспаргин ва/ёки аланин аланин аминотрансфераза (АСТ ва АЛТ)

ларнинг даражасини ўртача ошиши бета-лактам антибиотикларини қабул қилган пациентларда кузатилган, бироқ ушбу кўринишларни клиник аҳамияти номаълум.

Жуда кам ҳолларда  гепатит ва холестатик сариқлик. Бу реакциялар бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан ёндош даволанганда кузатилган.

Жигар томонидан кузатиладиган ножўя самаралари асосан эркаклар ва кекса ёшли пациентларда ривожланади ва узоқ муддат даволаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Болаларда жигар томонидан кузатиладиган ножўя самаралари жуда кам ҳолларда ривожланади. Симптомлар ва белгилар одатда даволаш вақтида ёки даволаш тугаганидан сўнг дарҳол ривожланади, аммо баъзи пациентларда даволаш тугаганидан сўнг бир неча ҳафтадан кейин ҳам ривожланади. Жигар томонидан кузатиладиган ножўя самаралари одатда қайтувчан ҳисобланади. Жигар томонидан кузатиладиган ножўя самаралари етарли даражада оғир, хатто ўлим билан тугаши мумкин. Бундай реакциялар деярли доимо олдиндан жиддий касалликлари бўлган пациентларда ёки жигар томонидан ножўя самаралари бўлиши мумкин бўлган ёндош препаратларни қабул қилганларда пайдо бўлади.

Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан

Баъзида                      Тери тошмаси, қичишиш, эшакеми.

Кам ҳолларда                        Кўп шаклли эритема

Жуда кам ҳолларда  Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ўткир тарқалган экзантематоз пустуллёз.

Ҳар қандай юқори сезувчанлик симптомлари ривожланганида Аугментинтм билан даволашни тўхтатиш керак.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан

Жуда кам ҳолларда  интерстициал нефрит, кристаллурия (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аугментинтм препаратини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • бета-лактам антибиотикларга, масалан, пенициллинлар, цефалоспоринларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда;
  • анамнездаги Аугментинтм препаратини қўллаш фонида сариқлик/жигар фаолиятини бузилиши эпизодлари бўлган пациентларда.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аугментинтм ни пробенецид билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Пробенецид амоксициллиннинг найчалар орқали секрециясини пасайтиради. Аугментинтм ва пробенецидни бирга қўллаш амоксициллиннинг қондаги даражасини ошишига ва персистенциясига олиб келиши мумкин, лекин клавуланат кислотасини эмас.

Аллопуринол ва амоксициллин бир вақтда қўлланганида тери аллергик реакцияларининг ривожланишини хавфи ошиши мумкин. Ҳозирги вақтда Аугментинтм ва аллопуринолни бир вақтда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Бошқа антибиотиклар каби, Аугментинтм ичак микрофлорасига таъсир кўрсатиши мумкин, бу эстрогенларнинг қайта сўрилишини пасайишига ва мувофиқ мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин.

Адабиётда аценокумарол ёки варфарин ва амоксициллинни буюрилган курсини қабул қилаётган пациентларда халқаро меъёрлашган нисбатни (ХМН) ошишининг кам ҳоллари таърифланган. Шунинг учун Аугментинтм ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида Аугментинни қўшиш ёки бекор қилиш билан ХМН ва протромбин вақтини мувофиқ мониторингини ўтказиш керак.

Микофенолат мофетил қабул қилаётган пациентларда амоксициллин ва клавуланат кислотасини перорал қабул қилишни бошлагандан кейин навбатдаги доза қабул қилингунигача микофенол кислотаси фаол метаболитининг концентрациясини тахминан 50% га пасайиши аниқланган. Навбатдаги доза қабул қилингунигача препаратнинг концентрацияси даражасини ўзгариши микофенол кислотасининг умумий экспозициясини ўзгаришини аниқ акс эттирмаслиги мумкин.

Номутаносиблик.

Номаълум.

Махсус кўрсатмалар

Аугментинтм билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ва бошқа аллергенларга нисбатан илгари кузатилган юқори сезувчанлик реакциялари бўйича батафсил анамнез йиғиш керак.

Пенициллинларга нисбатан жиддий, баъзида эса ўлим билан тугаган юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик реакциялар) таърифланган. Бундай реакцияларни ривожланиш хавфи анамнезида пенициллинлар гуруҳи антбиотикларига нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда жуда юқори (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг).

Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолда, Аугментинтм ни қўллаш мумкин эмас, чунки у билан касалланган пациентларда амоксициллин қизамиқсимон тери тошмаларини чақириши мумкин, бу касалликка ташхис қўйишни қийинлаштиради.

Аугментинтм билан узоқ муддат даволаш баъзида сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг ҳаддан ташқари ўсишига олиб келади.

Антибиотиклар қўлланилганида сохтамембраноз колит ҳолатлари ҳақида хабар берилган, у енгил ва ҳаёт учун хавф солувчи даражада бўлиши мумкин. Антибиотикларни қўллаш вақтида ёки қўллагандан кейин пациентларда диарея ривожланиши ҳолатларига эътибор бериш лозим. Агар диарея давомли ёки аҳамиятли бўлса ёки пациент қоринда санчиқ ҳис қилса, даволаш дарҳол тўхтатилиши керак, пациент эса қўшимча текширилиши керак.

Аугментинтм қабул қилаётган пациентларда, кам ҳолларда протромбин вақтини ошиши (ХМН ошиши) кузатилади, шунинг учун Аугментинтм ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида тегишли мониторинг ўтказиш керак. Керакли антикоагуляция даражасига эришиш учун перорал қабул қилинадиган антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Аугментинтм қабул қилган баъзи пациентларда жигар фаолиятини аниқлаш бўйича ўтказиладиган синамаларнинг натижаларида ўзгаришлар кузатилган. Бу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти номаълум, аммо Аугментинтм ни жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш, жигар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиш керак.

Холестатик сариқлик у жиддий,бироқ одатда қайтувчан бўлиши мумкин, пайдо бўлганлиги ҳақида кам хабарлар берилган. Симптомлари одатда даволаш тўхтатилганидан сўнг олти ҳафта давомида ўтиб кетади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Аугментинтм нинг дозасига “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида келтирилган тавсиялар асосида тузатиш киритиш керак.

Диурези пасайган пациентларда жуда кам ҳолларда кристаллурия, асосан, парентерал даволанишда ривожланиши мумкин. Амоксициллиннинг юқори дозалари юборилган вақтда амоксициллиннинг кристалларини ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтириши учун, етарли миқдорда суюқлик ичиш ва адекват диурезни тутиб туриш тавсия қилинади (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг”).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳайвонларнинг (сичқонлар ва каламушлар) репродуктив фаолиятини Аугментинтм ни қабул қилиш билан ўтказилган тадқиқотларида, бу препаратни перорал ва парентерал юбориш тератоген самараларни чақирмаган.

Ҳомила олди қобиғини муддатидан олдин ёрилиши (рPROM) бўлган аёлларда ўтказилган ягона тадқиқотда, Аугментинтм препарати билан профилактик даволаш янги туғилган чақалоқларда некрозловчи энтероколит хавфини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги аниқланган.

Ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлигида бошқа дори препаратлари каби Аугментинтм ни буюришдан сақланиш керак. Уни қўллашнинг зарурати даволовчи шифокор томонидан баҳоланиши керак.

Лактация даврида Аугментинтм ни қўллаш мумкин. Кўкрак сути билан Аугментинтм нинг фаол компонентларини жуда оз миқдорда ажралиши билан боғлиқ бўлган юқори сезувчанлик хавфидан ташқари, эмизикли болага бирон-бир зарарли таъсири аниқланмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Механизмларни бошқариш ва/ёки ишлаш қобилиятига салбий таъсири кузатилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Меъда-ичак бузилишлари ва сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин.

Баъзи ҳолларда буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келувчи амоксициллинли кристаллурия таърифланган (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

Аугментинтм қондан гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

 

Чиқарилиш шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг/125 мг ва 875 мг/125 мг, 14 дона.

7 таблеткадан ПВХ/ПВДХ ламинат ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда (блистерда). 1 блистердан (1х7) намликни шимиб олувчи пакетча билан бирга ламинацияланган алюмин фольгали пакетда (намликдан ҳимоя қилувчи пакет).

2 намликдан ҳимоя қилувчи пакет қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Қуруқ жойда, намликдан ҳимояловчи ёпиқ оригинал ўрамида сақлансин.

Намликдан ҳимояловчи пакет очилганидан кейин 30 кун давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

36 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.