ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумот)
Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг
Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг
(доперезил гидрохлориди)
Ушбу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин, ушбу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим маълумот сақлайди.
- Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқиш керак бўлади.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Ҳатто агар уларда касалликнинг худди шу симптомлари бўлса хам, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларини сезсангиз, бу хақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг (4 бўлимга қаранг).
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди:
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак.
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қўллаш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялари
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
Алзепил® препаратининг фаол компоненти донепезил гидрохлориди, антихолинестераза ингибиторлари деб номланувчи воситалар гуруҳига киради. У енгил ёки оғирлиги ўртача Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахсларда деменция симптомларини даволаш учун қўлланади.
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак.
Алзепил® препаратини қуйидаги ҳолларда қабул қилманг:
- агар Сизда донепезил гидрохлоридига, пиперидиннинг хосилалари сифатида маълум бўлган воситаларга ўхшаш воситаларга, ёки 1 бўлимда келтирилган ҳар қандай ёрдамчи воситаларга аллергия бўлса қўллаш мумкин эмас.
Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бирон-бир бўлса, бу препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин Сиз бу ҳақида шифокорга хабар беришингиз керак.
- агар Сизда юрак фаолиятини бузилиши (юрак қисқаришларининг мунтазам бўлмаган ритми ёки блокадаси) бўлса (донепезил гидрохлориди юрак қисқаришлари ритмини секинлаштириши мумкин);
- агар Сизда аввал меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган бўлса, ёки Сиз ёндош яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) қабул қилаётган бўлсангиз ;
- агар сийиш қийинлашган бўлса;
- агар Сизда аввал тиришиш хуружлари (донепезил хуружларни қайтадан бошланишига олиб келиши мумкин) ёки ҳушдан кетишлар бўлган бўлса:
- агар Сизда астма ёки узоқ давом этувчи ўпка касаллиги бўлса;
- агар Сизда жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлса;
- агар Сизда бирон-бир экстрапирамид симптомлар (тана ёки юзнинг ихтиёрсиз ҳаракатлари) бўлган бўлса.
Агар Сизда яқин орада умумий анестезияни талаб қилувчи жарроҳлик операция қилинадиган бўлса, Сиз шифокорга ва анестезиологга Алзепил® қабул қилаётганингизни айтишингиз керак.
Болалар ва ўсмирлар
Алзепил® препарати фақат катталар учун мўлжалланган.
Бошқа дори воситалари ва Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати
Даволовчи шифокорга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида хабар беринг.
Агар Сиз бошқа дори воситаларни, айниқса қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорга хабар беринг:
- оғриқ ва яллиғланишни бартараф этиш учун воситалар (НЯҚВ);
- артритни даволаш учун воситалар;
- антибиотиклар, масалан, эритромицин ёки рифампицин;
- замбуруғларга қарши препаратлар (замбуруғларни йўқотувчи ёки уларнинг ўсишини бостирувчи воситалар), масалан, кетоконазол, итраконазол;
- мушакларни бўшаштирувчи воситалар;
- антидепрессантлар, масалан, флуоксетин;
- тиришишга қарши препаратлар, масалан, фенитоин ёки карбамазепин;
- юрак касалликларини даволаш учун препаратлар;
- қон босимини пасайтирувчи айрим препаратлар (бета-блокарорлар);
- доперезил каби таъсир механизмига эга бўлган бошқа препаратлар (масалан, галантамин ёки ривастигмин), шунингдек диарея, Паркинсон касаллиги ёки астмага қарши айрим воситалар.
Алзепил® таблеткалари препаратини овқат, ичимликлар билан қабул қилиш
Таблеткаларни сув билан бирга, кечқурун уйқуга кетиш олдидан қабул қилинг. Алзепил®ни овқат қабул қилишдан қатьий назар қабул қилиш мумкин, чунки овқат унинг самарасига таъсир қилмайди.
Доперезил билан даволаш курси вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилманг, чунки алкоголь унинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Репродуктив қобилият, ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз, ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.
Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Агар бунга аниқ зарурат бўлмаса (шифокор кўрсатмаси бўйича), Алзепил®ни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу гуруҳ пациентларда етарли бўлмаган миқдорда маълумотлар олинган.
Эмизиш
Доперезил қабул қилаётган аёллар, бола эмизмасликлари керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Сизнинг касаллигингиз, Сизни транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилиятингизни бузиши мумкин. Дори асосан курсни бошида ёки доза оширилганида чарчоқлик, бош айланиши ва мушак спазмларини чақириши мумкин. Шунинг учун даволовчи шифокорингиз доимо Сизни транспорт воситаларини бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятингизни баҳолаши керак
Шифокорингиз шунингдек, ҳар бир алоҳида ҳолда, Алзепил® препаратининг ҳар бир дозасида Сизни транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқаришингиз мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилади.
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак.
Алзепил® ни доимо қатьий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилинг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Шифокорга ёки фармацевтга Сизга парвариш қилаётган шахснинг тўлиқ номини айтинг. Сизга парвариш қилаётган шахс, Сизга бу препаратни буюрилишига мувофиқ қабул қилишга ёрдам беради.
Дозалаш тартиби
Тавсия этилган бошланғич доза: 5 мг дан кунига бир марта. Бир ой ўтгач шифокор Сизга ҳар куни кечқурун 10 мг дан қабул қилишни буюриши мумкин.
Қўллаш усули
Алзепил® таблеткаларини ичга, сув билан бирга, кечқурун уйқуга кетиш олдидан қабул қилинг. Алзепил® ни овқат қабул қилишдан қатьий назар қабул қилиш мумкин, чунки овқат унинг самарасига таъсир қилмайди.
Доимо дорини қабул қилиш вақти ва усули бўйича шифокорнинг буюрганини бажаринг. Шифокорнинг буюришисиз мустақил дозани ўзгартирманг ва шифокор Сизга қабул қилишни тўхтатишни таклиф қилмагунича, таблеткаларни қабул қилишни тўхтатманг.
Шифокор Сизга бу таблеткаларни Сиз қанча вақт давомида қабул қилишингиз кераклигини хабарини беради. Сиз вақти-вақти билан даволашни назорати ва касалликнинг симптомларини бахолаш учун шифокорга боришингиз керак бўлади.
Болалар ва ўсмирлар
Бу препарат болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун тавсия этилмайди.
Агар Сиз Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини хаддан зиёд кўп қабул қилган бўлсангиз
Ҳеч қачон суткада бир таблетка 10 мг дан ортиқ қабул қилманг. Агар Сиз буюрилгандан ортиқ дозада препарат қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилинг. Агар Сиз шифокор билан боғланаолмасангиз, дарҳол маҳаллий касалхонанинг шошилинч ёки тез ёрдам бўлимига мурожаат қилинг.
Сиз нима қабул қилганингизни шифокор билиши учун, касалхонага ўзингиз билан таблеткаларни ва қутиги олиб боринг.
Агар Сиз Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Унутилган таблетканинг ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг, чунки бу ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини қоплай олмайди, лекин дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Препаратни қабул қилишни шифокорнинг буюриши бўйича давом эттиринг.
Агар Сиз препаратни қабул қилишни бир хафтадан ортиқ унутган бўлсангиз, препаратни қабул қилишни қайта бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан боғланинг.
Агар Сиз Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Даволаш курси тўхтатилганидан кейин аста-секин Алзепил® препаратининг ижобий самарасини пасайиши кузатилади. Препарат кескин бекор қилинганидан кейин, бекор қилиш самараси кузатилмайди.
Ҳатто агар Сиз ўзингизни яхши сезсангиз ҳам, шифокор билан маслаҳатлашмасдан, препаратни қабул қилишни тўхтатманг.
Агарда Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялари
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлавермайди.
Агар Сизда қуйидаги жиддий ножўя самаралардан бири пайдо бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
- Мушак спазми билан хароратни ошиши, юқори кўп терлаш ёки онгни ўзгарган холати (“хавфли нейролептик синдром, ХНС” деб номланувчи бузилиш). Сизга эҳтимол шошилинч ёрдам керак бўлиб қолиши мумкин.
Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ножўя самараларидан бирон-бир пайдо бўлса ва агар улар Сиз учун жуда ноҳуш бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
Жуда тез-тез (10 пациентларда 1-10 да):
Диарея, кўнгил айниши, бош оғриғи.
Тез-тез (100 пациентлардан 1-10 да):
Шамоллаш, анорексия (иштаҳани йўқолиши), галлюцинациялар, қўзғалиш, тажоввузкор хулқ (галлюцинациялар, қўзғалиш ва тажоввузкор хулқ доза пасайтирилганидан ёки препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади), ҳушдан кетишлар, бош айланиши, уйқусизлик (уйқуга кетишнинг қийинлиги), қусиш, меъдани бузилиши, тери тошмаси, қичишиш, мушак спазмлари, сийдикни тутаолмаслик, чарчоқлик, оғриқ, бахтсиз ходиса.
Тез-тез эмас (100 пациентларда 1 дан камроқ):
Тиришиш хуружлари, брадикардия (юрак ритмини секинлашиши), меъда-ичакдан қон кетиши, меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси, лаборатория кўрсаткичларини ўзгаришлари (қон зардобида мушак креатинкиназасининг миқдорини бироз ошиши).
Кам (1000 пациентлардан 1 дан камроқ):
Экстрапирамид симптомлар (титраш, танглик ёки юз, тил ёки қўл-оёқларнинг ихтиёрсиз ҳаракатлари), сино-атриал блокада, юрак аритмияси (юрак блокадаси), жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (жигарни инфекцион шикастланиши).
Агар Сиз бирон-бир бошқа ноҳуш самаралар, шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг. Ножўя самаралари хақида хабар бериб, Сиз бу препаратнинг хавфсизлиги бўйича қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.
- Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак.
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Сифатининг ёмонлашишини аниқ белгилари пайдо бўлганида, Алзепил® препаратини қабул қилиш мумкин эмас.
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин Алзепил® қабул қилинмасин.
Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни йўқотиш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам бериши мумкин.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима сақлайди
Таъсир этувчи модда:
Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблеткада мувофиқ 5 мг ёки 10 мг дан доперезил гидрохлориди.
Ёрдамчи моддалар:
Микрокристаллик целлюлоза, алмашиниш даражаси паст бўлган гидроксипропилцеллюлоза (L-HPC B1), магний стеарати, гипромеллоза, титан диоксида, макрогол 400.
Алзепил® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Ташқи кўриниши
Таблеткалар 5 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки томони қавариқ бир томонида “Е 381” гравировкали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таблеткалар 10 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки томони қавариқ бир томонида “Е 382” гравировкали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ўрами
14 қобиқ билан қопланган таблеткалардан блистерга жойланган. 2 ёки 4 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.