ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОЗИТРОМ
PROZITROM
Препаратнинг савдо номи: Прозитром
Таъсир этувчи модда (ХПН): азитромицин
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:
Ингредиентнинг номи | Миқдори, мг/5мл |
фаол модда:
Сувсиз азитромицинга эквивалент азитромицин |
216,78 мг (200,00 мг) |
ёрдамчи моддалар
Сахароза |
3000,00 мг |
Глицерин | 100,00 мг |
Араб камеди | 10,00 мг |
Натрий метилгидроксибензоати | 10,00 мг |
Натрий пропилгидроксибензоати | 1,00 мг |
Натрий цитрати | 7,50 мг |
Сувсиз коллоид кремний | 10,00 мг |
Натрий сахаринати | 25,00 мг |
Апельсин таъми | 0,025 мл |
Аспартам | 30,00 мг |
Пропиленгликол | 10,00 мг |
Ментол | 1,25 мг |
Сувсиз лимон кислотаси | 2,50 мг |
Натрий гидроксиди | 7,50 мг |
Сариқ сансет буёвчи | 0,20 мг |
Полисорбат 80 | 5,00 мг |
Тозаланган сув | q.s. |
Таърифи: тўқ сариқ рангли, қовушқоқ суспензия
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (макролидлар гуруҳи)
АТХ коди: J01FA10.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Азитромицин лактон ҳалқасига метилен гуруҳи боғланган, азот атоми қўшилган эритромицин тузилишига эга, макролид гуруҳига мансуб, яримсинтетик азалид антибиотикидир. Кимёвий тузилиши бўйича азалидларнинг кичик гуруҳи макролидларни аъзосидир. Кенг микробларга қарши таъсир доирасига эга. Рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан боғланади, микроорганизмларнинг оқсиллари биосинтезини сусайтиради.
In vitro шароитларида азитромицин кўпчилик граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes (А гуруҳи) ва бошқа кўринишдаги стрептококклар: Streptococcus aureus, Crynebactetium diphtheria, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Branhamella catarrhalis, Bacteroides fragilis, Escherichia coli, Bordetella pertussis, Bordetella parapertussis, турли Pasturella, Vibrio, Peptococcus, Parastreptococcus ва Shigella; Fusobacterium necrophorum, Propionibacterium acnes, Yersinia, Clostridium perfrtngens, Borrelia burgdorferi, Haemofilius ducrei, Neisseria gonorrhoeae, Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae га қарши фаоллик намоён қилади.
Шунингдек азитромицин Legionella pneumophila, Mycoplasma hominis, Mycobacterium avium, Helicobacter нинг турли кўринишларига, Ureaplasma urealyticum, Toxoplasma gondii ва Treponema pallidum га нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида азитромицин МИЙ дан тез сўрилади ва аъзолар ва тўқималарга яхши киради. Натижада тўқима хужайраларида азитромициннинг концентрацияси плазмадагига қараганда аҳамиятли даражада юқори бўлади. Препарат 500 мг дозада бир марта қабул қилинганидан кейин ўпкалар, бодомсимон безлар, простата бези каби нишон аъзоларида азитромициннинг концентрацияси эҳтимоли мумкин бўлган микроорганизмлар учун MIC90 (минимал сусайтирувчи концентрация) қийматидан ошиб кетади.
Плазмадаги чўққи даражасига тахминан 2-3 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади. Азитромицин сафро билан, асосан ўзгармаган кўринишда чиқарилади ва бу асосий чиқарилиш йўли деб ҳисобланади; дозанинг тахминан 6% сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 2 кундан 4 кунгача.
Қўлланилиши
Азитромицин препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни:
- юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекцияларини (ангина, синусит, тонзиллит, фарингит, ўрта отит);
- қуйи нафас йўлларининг инфекцияларини (бактериал ва атипик пневмония, бронхит);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларини (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
- урогенитал йўлларнинг инфекцияларини (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит); шу жумладан Chlamydia trachomatis ва Ureaplasma urelyticum чақирган жинсий йўлларнинг асоратланмаган инфекцияларини даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Азитромицинни суткада 1 марта қўллаш керак.
Доза болалар учун тана вазни ва ёшига қараб ҳисобланади:
Тана вазни | 3 кунлик даволаш | 5 кунлик даволаш |
15 кг гача
(6 ойликдан 3 ёшгача): |
Бир марталик ҳар кунги доза
10 мг/кг ёки 2,5 мл (100 мг) |
1-куни бир марта 10 мг/кг ёки 2,5 мл
(100 мг), сўнгра 4 кун давомида 5 мг/кг дан суткада 1 марта ёки 1,25 мл (50 мг) |
15-25 кг
(3-7 ёш): |
5 мл (200 мг) суткада 1 марта | 1-куни суткада 5 мл (200 мг), сўнгра 4 кун давомида суткада 2,5 мл (100 мг) дан |
26-35 кг
(8-11 ёш): |
7,5 мл (300 мг) суткада бир марта | 1-куни суткада 7,5 мл (300 мг), сўнгра 4 кун давомида суткада 3,75 мл (150 мг) дан |
36-45 кг
(12-14 ёш): |
10 мл (400 мг) суткада бир марта | 1-куни суткада 10 мл (400 мг), сўнгра 4 кун давомида суткада 5 мл (200 мг) дан |
Суспензияни тайёрлаш:
Суспензияни хона ҳароратида 10 кун давомида сақлаш мумкин.
Овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин албатта наҳорга қабул қилиш керак, чунки овқат билан бир вақтда қабул қилиш азитромициннинг сўрилишини пасайтиради.
Қабул қилишдан олдин флакон яхшилаб чайқатилади!
Ножўя таъсирлари
Азитромицин, асосан яхши ўзлаштирилади. Азитромицин қабул қилинганида ножўя реакциялар кам учрайди.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, диспепсия, метероизм, қусиш. Бошқа макролидлар ва пенициллинларни қўллашдаги каби, жигар трансаминаза ферментлари фаоллиги орқага қайтувчи ўртача ошиши мумкин
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, аритмия, шу жумладан қоринчалар тахикардияси.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, тиришишлар.
Сийдик-таносил тизими томонидан: қин кандидози, нефрит.
Аллергик реакциялар: тошма, фотосенсибилизация, Квинке шиши.
Бошқалар: юқори чарчоқлик, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидомикози.
ҲАР ҚАНДАЙ НОЖЎЯ САМАРА РИВОЖЛАНГАНИДА ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРГА ХАБАР БЕРИШ КЕРАК!
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Азитромицинни макролид антибиотиклар ёки таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.
Гепатобилиар тизими азитромицинни чиқарилиши учун асосий бўлганлиги туфайли, жигар етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда уни қўлламаслик мақсадга мувофиқдир.
Эҳтиёткорлик билан – буйрак фаолиятини яққол бузилиши бўлган пациентларда, ҳомиладорликда (қўллашдан кутилган фойда хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин).
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.
6 ойликкача бўлган болаларга азитромицинни қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу ёшда азитромициннинг ишончлилиги ва самарадорлиги етарли даражада ўрганилмаган.
Препаратни анамнезида QT интервалини туғма узайиш синдроми ва қоринчалар липиллашига тахмин қилинган ёки тасдиқланган пацинтларга буюрилиши мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсирлари
Антацидлар азитромициннинг сўрилишини секинлаштирадилар ва пасайтирадилар. Препарат ва антацид қабул қилиш орасидаги интервални (камида 1-2 соат) сақлаш тавсия қилинади.
Препаратни циклоспорин билан бир вақтда қабул қилишга эътибор қаратиш керак, чунки макролид антибиотиклари циклоспориннинг самарасини кучайтириши мумкин.
Макролид қатори баъзи антибиотиклар дигоксиннинг биотрансформациясини камайтирадилар. Гарчи азитромицин билан бундай самарасига нисбатан ҳеч қандай маълумотлар бўлмаса-да, дигоксин билан ўзаро таъсирини текшириш керак.
Макролидлар гуруҳининг бошқа антибиотиклари каби азитромицинни шохкуя ҳосилалари билан бирга буюриш мумкин эмас.
Микросомал оксидланишга учрайдиган дори воситалари, масалан терфенадиннинг заҳарлилигини ва плазмадаги концентрациясини оширади ва чиқарилишини секинлаштиради.
Махсус кўрсатмалар
Дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолда ўтказиб юборилган дозани иложи борича эртароқ, кейинги дозани 24 соатли интервал билан қабул қилиш лозим.
Даволаш бекор қилинганидан сўнг ўта юқори сезувчанлик реакциялари баъзи пациентларда сақланиб қолиши мумкин, бу шифокорнинг кузатуви остида махсус даволаш ўтказишни талаб этади.
Азитромицин QT интервалини узайишини ва юрак қоринчалари хилпиллашини чақириши мумкин, шунинг учун препарат юқорида кўрсатилган ҳолатларни ривожланиши мумкин бўлган пациентларда қўлланмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланмасин!
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кучли кўнгил айниши, қусиш, диарея, эшитишни вақтинчалик йўқолиши.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
200 мг/5 мл азитромицин сақловчи суспензия (15 мл) қопқоқли флаконда, ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга комплектда картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.