📜 Инструкция по применению Кетопрофен-RG
💊 Состав препарата Кетопрофен-RG
✅ Применение препарата Кетопрофен-RG
📅 Условия хранения Кетопрофен-RG
⏳ Срок годности Кетопрофен-RG

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕТОПРОФЕН-RG

KETOPROFEN-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Кетопрофен-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): Кетопрофен

Чиқарилиш шакли: 2,5% сиртга қўллаш учун гель, 30г дан тубаларда.

Таркиби:

таъсир этувчи модда: кетопрофен.

ёрдамчи моддалар: карбомер 940, полиэтиленоксид 400, пропиленгликоль, нероли мойи, натрий бензоат, 96% этил спирти, тозаланган сув.

Фармокотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

 

Фармокологик ҳусусиятлари

Ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ), пропион кислотасининг ҳосиласи. Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми циклооксигеназа даражасида простагландинлар синтезини ингибирланиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, кетопрофен липооксигеназани ингибирлайди, брадикининга қарши фаоллика эга, лизосомал мембраналарни барқарорлаштиради, яллиғланиш жараёнида иштирок этадиган ферментларни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади.

Кетопрофен бўғим тоғайлари холатига салбий таъсир кўурсатмайди.

Фармококинетикаси

Маҳаллий қўлланганда кетопрофен секин сўрилади ва организмда деярли тўпланмайди. Биокираолишлиги 5% ни ташкил қилади. Кетопрофен тери ости қаватига, боғлам ва мушакларга, синовиал суюклигига яхши киради ва у ерда терапевтик концентрациясига эришилади. Препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда паст. Кетопрофен жигарда коньюгатларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди, улар асосан сийдик билан чиқарилади. Кетопрофеннинг метаболизми ёшга, оғир буйрак етишмовчилигига ёки жигар циррозига боғлик эмас.

 

Қўлланилиши

Турли генезли оғриқли ва яллиғланиш жараёнларини, шу жумладан:

  • Ревматоид артрит ва периартрит;
  • Анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги);
  • Псориатик артрит;
  • Реактив артрит (Рейтер синдроми);
  • Турли локализацияли остеоартрит;
  • Тендинит, бурсит;
  • Миалгиялар;
  • Невралгиялар;
  • Радикулит;
  • Таянч-харакат аппаратининг жароҳатлари (шу жумладан спортдаги), мушакларни лат ейиши ва бўғимларни ва мушакларнинг пайларини лат ейишини симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Гелнинг оз миқдорини (3-5 см) юпқа қилиб, терига шикастланиш ўчоғига суткада 1-2 марта, оҳиста ишқалаб суртилади. Доза шикастланиш майдонига боғлиқ 5 см гель 100 мг кетопрофенга мос келади, 10 см гель 200 мг кетопрофенга мос келади.

Гелни бошқа дори шакллари (капсулалар, таблеткалар, шамчалар) билан мажмуада қўллаш мумкин. Умумий максимал суткалик доза, дори шаклидан қатъий назар 200 мгдан ошмаслиги керак. Шифокорнинг маслаҳатисиз даволаниш давомийлиги – 14 кундан ошмаслиги керак. Окклюзион боғловларни қўллаш тавсия қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Дермотологик реакциялар: 3% ҳолатларда – эритема, қичишиш, кучсиз намоён бўлувчи транзитор дерматит; кам холларда – фотосенсибилизация кузатилади. Ёмон гигиеник шароитлар ва қуёш нурининг таъсири оқибатидаги оғир контакт дерматитнинг бир ҳолати ва оғир тарқоқ дерматитнинг 1 ҳолати тарифланган.

Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – астматик хуружлар (аллергик реакциянинг варианти каби) кузатилади.

Сийдик – чиқариш тизими томонидан: гелни сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентга қўлланганидан кейин буйрак фаолиятини ёмонлашишининг бир ҳолати таърифланган; якка ҳолларда – интерстициаль нефрит.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Анамнезида НЯҚВ ва салицилатларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан бронхоспазмга, эшакемига ва ринитга кўрсатмалар;
  • Тери қопламаларини бутунлигини бузилиши (экзема, хўлланувчи дерматит, очиқ ёки инфекцияланган жароҳат);
  • Ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;
  • Лактация даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • Кетопрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанлик.

Препаратни жигар ва\ёки буйрак фаолиятини бузилишларида, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишларида, қон касалликларида, брохиал астмада, сурункали юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида она учун даволашдан кутиладиган файда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг плазмадаги концентрацияси жуда паст бўлганлиги туфайли, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг белгиларини (тизимли қўллашдаги белгиларга ўхшаш) намоён бўлиши фақат тез-тез ва узоқ-вақт қўлланганда бўлиши мумкин.

Кетопрофен ёки бошқа НЯҚВ сақлаган бошқа дори шаклларини (суртмалар, гелларни) бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қабул қилиш кетопрофенни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражасини камайтирада.

Кетопрофен метотрексатни чиқарилишини камайтиради ва уни заҳарлилигини ошишига олиб келади.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва уларни чиқарилишига таъсири аҳамиятли эмас. Препарат кумаринларни олаётган пациентларга буюрилганда тиббий назорат тавсия қилинади.

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

Гелни қўллаганда препаратни кўзнинг шиллиқ қаватига ва кўз атрофидага терига тушишидан сақланиши лозим.

Ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Суткалик умумий доза дори шаклидан қатъий назар, 200 мг дан ошмаслиги керак. Даволаш вақтида ва даволаниш тўхтатилгандан кейин 2 ҳафта давомида тўғри қуёш нурларидан ва ультрабинафша нурланишидан сақланиш лозим. Гелни суртилгандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Терини таъсирланиши пайдо бўлганида даволанишни вақтинча тўхташиш лозим. Яққол таъсирланишда даволашни давом эттириш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кетопрофеннинг сиртга қўллаш учун дори шакллари қўлланганда дозани ошириб юборилиши қайд этилмаган. Тери реакциялари – таъсирланиши, эритема, қичишиш бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, гелни қўллаганда терини оқар сув билан яхшилаб ювиш лозим. Зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150 дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.