📜 Инструкция по применению Проглутрол G1/G2
💊 Состав препарата Проглутрол G1/G2
✅ Применение препарата Проглутрол G1/G2
📅 Условия хранения Проглутрол G1/G2
⏳ Срок годности Проглутрол G1/G2

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОГЛУТРОЛ G1/G2

PROGLUTROL G1/G2

 

Препаратнинг савдо номи: Проглутрол G1/G2.

Таъсир этувчи моддалар (МНН): глимепирид+метформин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблеткада қуйидагилар сақланади:

фаол моддалар: микронланган глимепирид – 1 мг/2 мг, метформин гидрохлорпиди –
500 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, натрий крахмал гликоляти, темир (III) оксиди, темир (II) оксиди, титан диоксиди, микрокристалл целлюлоза, ўта желатинланган крахмал, повидон, магний стеарати, гипромеллоза, натрий карбоксиметилцеллюлоза, метакрил кислотаси сополимерининг дисперсияси, тозаланган сув.

Таърифи:

Проглутрол G1: глимепирид сақлаган томони қизғиш-жигарранг рангли ва метформин сақлаган томони оқ рангли капсуласимон икки томонлама қавариқ қобиқ билан қопланмаган икки қатламли таблеткалар;

Проглутрол G2: глимепирид сақлаган томони сариқ рангли ва метформин сақлаган томони оқ рангли капсуласимон икки томонлама қавариқ қобиқ билан қопланмаган икки қатламли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: перорал қўллаш учун мажмуавий гипогликемик восита (бигуанид + сульфонилмочевина ҳосиласи).

АТХ коди: A10BD02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Проглутрол G2 таркибига глимепирид ва метформин кирувчи мажмуавий гипогликемик препарат ҳисобланади.

Глимепириднинг фармакодинамикаси

Проглутрол G2 препаратининг фаол моддаларидан бири бўлган глимепирид, ичга қабул қилиш учун сульфонилмочевинининг учинчи авлод ҳосиласи бўлган гипогликемик препаратдир.

Глимепирид инсулиннинг секрециясини ва меъда ости безининг бета-хужайраларидан ажралиб чиқишини рағбатлантиради (панкреатик таъсири), эндоген инсулиннинг таъсирига периферик тўқималарнинг (мушак ва ёғ) сезгирлигини яхшилайди (экстрапанкреатик таъсири).

Метформиннинг фармакодинамикаси

Метформин бигуанидлар гуруҳига мансуб гипогликемик препарат ҳисобланади. Унинг гипогликемик таъсири фақат инсулиннинг секрецияси сақланган шароитдагина (гарчи пасайган бўлса хам) мумкин. Метформин меъда ости безининг бета-хужайраларига таъсир кўрсатмайди ва инсулиннинг секрециясини оширмайди. Метформин терапевтик дозаларда одамда гипогликемия чақирмайди. Метформиннинг таъсири ҳозирча охиригача аниқланмаган.

Метформин инсулиннинг самараларини потенция қилиш мумкин ёки, у периферик рецепторлар сохаларида инсулиннинг самараларини ошириши мумкин деб тахмин қилинади. Метформин хужайра мембраналари юзасида инсулинли рецепторларнинг миқдорини ошириши ҳисобига тўқималарнинг сезгирлигини оширади. Бундан ташқари метформин жигарда глюконеогенезни тормозлайди, эркин ёғ кислоталари ҳосил бўлишини ва ёғларининг оксидланишини камайтиради, қонда триглицеридлар (ТГ), паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) ва жуда паст зичликдаги липопротеидлар (ЖПЗЛП) концентрациясини пасайтиради. Метформин аҳамиятсиз даражада иштаҳани пасайтиради ва ичакда углеводларнинг сўрилишини камайтиради. У плазминогеннинг тўқима активатори ингибиторини сусайтириши ҳисобига қоннинг фибринолитик хусусиятларини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Глимепириднинг фармакокинетикаси

Глимепирид 4 мг суткалик дозада кўп марта қабул қилинганида қон зардобидаги максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 2,5 соат ўтгач эришилади ва 309 нг/мл ни ташкил қилади; доза ва Cmax орасида, шунингдек доза ва AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони) орасида пропорционал боғлиқлиқ мавжуд. Глимепирид ичга қабул қилинганида унинг мутлоқ биокираолишлиги тўлиқ бўлади. Овқат қабул қилиш, унинг тезлигини аҳамиятсиз секинлашишидан ташқари, сўрилишга аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Глимепирид учун жуда паст (тахминан 8,8 л), тахминан альбуминнинг тақсимланиш ҳажмига тенг тақсимланиш ҳажми, плазма оқсиллари билан юқори даражали боғланиши (99% дан кўпроқ) ва паст клиренс (тахминан минутига 48 мл) характерлидир.

Глимепирид ичга бир марта қабул қилинганидан кейин қабул қилинган дозанинг 58% буйрак орқали (метаболитлари кўринишида) чиқарилади, қабул қилинган дозанинг 35% эса ичак орқали чиқарилади. Кўп марта қабул қилишга тўғри келувчи қон зардобидаги глипемириднинг плазма концентрацияларида ярим чиқарилиш даври, 5-8 соатни ташкил қилади. Юқори дозалар қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври бироз ошади.

Сийдик ва ахлатда, жигардаги метаболизми натижасида ҳосил бўлаётган икки фаол бўлмаган метаболитлари чиқарилади, улардан бири гидрокси ҳосиласи, бошқаси эса – карбокси ҳосиласи ҳисобланади. Глимепирид ичга қабул қилинганидан кейин бу метаболитларининг ярим чиқарилишини терминал даври мувофиқ 3-5 соат ва 5-6 соатларни ташкил қилади.

Глимепирид кўкрак сутига чиқарилади ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Глимепирид гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Глимепиридни бир марта ва кўп марта (суткада 2 марта) қабул қилишни қиёслашда, фармакокинетик кўрсатгичларида ишончли фарқлар аниқланмаган, турли пациентлардаги фарқ эса аҳамиятсиз бўлган. Глимепиридни аҳамиятли тўпланиши кузатилмаган.

Турли жинс ва турли ёш гуруҳи пациентлдарида глимепириднинг фармакокинетик кўрсатгичлари бир хил бўлган.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда (креатинин клиренси паст бўлган) глимепириднинг клиренсини ошишига ва қон зардобида унинг ўртача концентрацияларини пасайишига мойиллик кузатилган, бу эҳтимол, уни қон плазмаси оқсиллари билан пастроқ боғланиши оқибатида глимепиридни тезроқ чиқарилиши билан боғлиқ бўлса керак. Шундай қилиб, бу гуруҳ пациентларида глимепириднинг тўпланишини қўшимча хавфи йўқ.

Метформиннинг фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин метформин меъда-ичак йўлларидан етарлича тўлиқ сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги 50-60% ни ташкил қилади. Ўртача 2 мкг/мл ни ташкил қилувчи Сmax га 2,5 соат ўтгач эришилади. Бир вақтда овқат қабул қилинганида метформинни сўрилиши пасаяди ва секинлашади.

Метформин тўқималарда тез тақсимланади, деярли қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди. Жуда кам даражада метаболизмга дучор бўлади ва буйрак орқали чиқарилади. Соғлом кўнгиллилардаги клиренси минутига 440 мл ни (креатинин клиренсига қараганда 4 марта катта) ташкил қилади, бу метформинни фаол найчалар секрецияси мавжудлигидан далолат беради. Ярим чиқарилиш даври тахминан 6,5 соатни ташкил қилади.

Буйрак етишмовчилигида метформинни тўпланиши хавфи пайдо бўлади.

Қўлланилиши

Қандли диабетнинг 2 типини даволаш (парҳез, жисмоний юклама ва тана вазнини пасайтиришга қўшимча):

  • глимепирид ёки метформин билан монотерапия ёрдамида гликемик назоратга эришиб бўлмаган ҳолда;
  • глимепирид ва метформин билан мажмуавий даволашни бир Проглутрол G2 мажмуавий препаратини қабул қилишга алмаштиришда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Одатда, Проглутрол G2 препаратининг дозаси пациентнинг қонидаги глюкозанинг мақсадли концентрацияси билан белгиланади. Керакли метаболик назоратга эришиш учун етарли бўлган энг кам дозани қўллаш керак.

Проглутрол G2 билан даволаш вақтида мунтазам қон ва сийдикдаги глюкозанинг концентрациясини аниқлаш керак. Бундан ташқари қонда глюкоза молекуласи билан бириккан гемоглобиннинг фоизли миқдорини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Препаратни нотўғри қабул қилиш, масалан навбатдаги дозани қабул қилишни ўтказиб юбориш, ҳеч қачон юқорироқ дозани кейинги қабул қилиш йўли билан тўлдирилмаслиги керак.

Препаратни қабул қилишдаги хатолардаги (хусусан навбатдаги дозани қабул қилишни ўтказиб юбориш ёки овқат қабул қилишни ўтказиб юборишда), ёки препаратни қабул қилишни имконияти бўлмаган вазиятлардаги пациентнинг ҳаракати, пациент ва шифокор томонидан олдиндан келишиб олиниши керак.

Метаболик назоратни яхшиланиши тўқималарни инсулинга сезгирлигини ошиши билан ассоциацияланиши туфайли, Проглутрол G2 препарати билан даволаниш давомида глимепиридга талаб камайиши мумкин. Гипогликемия ривожланишидан сақланиш учун ўз вақтида дозани камайтириш ёки Проглутрол G2 препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препаратни суткада бир ёки икки марта овқат қабул қилиш вақтида қабул қилиш керак.

Бир қабулга метформиннинг максимал дозаси 1000 мг ни ташкил қилади.

Максимал суткалик доза: глимепирид учун – 8 мг, метформин учун – 2000 мг.

Фақат пациентларнинг катта бўлмаган гуруҳи учун глимепириднинг 6 мг дан кўпроқ дозаси самаралироқдир.

Гипогликемия ривожланишидан сақланиш учун, Проглутрол G2 препаратининг бошланғич дозаси, пациент қабул қилаётган глимепирид ва метформиннинг суткалик дозасидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пациентларни глимепирид ва метформиннинг алоҳида препаратларининг мажмуасидан Проглутрол G2 препаратига ўтказишда, унинг дозаси алоҳида препаратлар кўринишида қабул қилинаётган глимепирид ва метформиннинг дозалари асосида аниқланади.

Суткалик дозасини оширишнинг зарурати бўлганида Проглутрол G2 препаратининг дозаси фақат қадам билан 1 таблетка препарат Проглутрол G2 1 мг/250 мг ёки ½ таблетка препарат Проглутрол G2 2 мг/500 мг га титрланиши керак.

Даволаш давомийлиги

Одатда Проглутрол G2 препарати билан давомли даволаш ўтказилади.

Болаларда қўлланиши

Қандли диабетнинг 2 типи бўлган болаларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини ўрганишлари ўтказилмаган.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши

Маълумки, метформин асосан буйрак орқали чиқарилади, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда метформинга оғир нохуш реакциялар ривожланишини хавфи юқори бўлганлиги туфайли, уни фақат буйракнинг фаолияти нормал бўлган пациентларда қўллаш мумкин. Ёш ўтиши билан буйрак фаолиятини пасайиши туфайли, кекса ёшдаги пациентларда метформинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Дозани синчиклаб танлаш ва буйрак фаолиятини синчиков ва мунтазам мониторингини таъминлаш керак.

Ножўя таъсирлари

Глимепирид + метформин

Бу икки препаратларнинг мажмуасини, глимепирид ва метформиннинг алоҳида препаратларидан ташкил топган эркин мажмуа сифатида ҳам, глимепирид метформиннинг маълум дозалардаги мажмуавий препарат кўринишида ҳам қабул қилиш, бу препаратларнинг ҳар бирини алоҳида қўллашдаги хавфсизлигини шундай характеристикалари билан ассоциацияланади.

Глимепирид

Глимепириднинг қўллашни клиник тажрибаси ва сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари ҳақидаги маълум бўлган маълумотлар асосида, қуйида санаб ўтилган нохуш реакциялар ривожланиши мумкин.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Гипогликемия ривожланиши мумкин, у узоққа давом этадиган характерга эга бўлиши мумкин. Ривожланаётган гипогликемиянинг симптомларига бош оғриғи, очликни ўткир хис қилиш, кўнгил айниши, қусиш, кучсизлик, бўшашиш, уйқуни бузилиши, безовталик, тажоввузкорлик, диққатни жамлашни пасайиши, хушёрликни пасайиши ва психомотор реакцияларни секинлашиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқни бузилишлари, афазия, кўришни бузилиши, тремор, парез, сезувчанликни бузилиши, бош айланиши, ожизлик, ўзини назорат қилишни йўқолиши, делирий, тиришишлар, уйқучанлик ва хатто кома ривожланишигача хушдан кетиш, юзаки нафас ва брадикардия киради. Бундан ташқари, ривожланаётган гипогликемияга жавобан, кўп тер ажралиши, тери қопламаларини ёпишқоқлиги, юқори хавотирлик, тахикардия, артериал босимни ошиши, юракни кучли уриш туйғуси, стенокардия ва юрак ритмини бузилиши каби адренергик гликемияга қарши бошқарилишнинг симптомлари ривожланиши мумкин. Оғир гипогликемия хуружининг клиник манзараси, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишини эслатиши мумкин. Симптомлар деярли доимо гипогликемия бартараф қилинганидан кейин йўқолади.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Кўришни вақтинчалик ёмонлашиши, айниқса даволашни бошида, қонда глюкозанинг концентрациясини ўзгариши туфайли бўлади. Кўришни ёмонлашиши сабабли қондаги глюкозанинг концентрациясига боғлиқ бўлган гавхарларнинг вақтинчалик шиши, ва бунинг ҳисобига уларнинг синдириш кўрсатгичини ўзгариши ҳисобланади.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Кўнгил айниши, қусиш, меъдани тўлиб келиш ҳисси, қорин оғриқлари ва диарея каби меъда-ичак йўллари томонидан симптомларини ривожланиши.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Гепатит, “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши ва/ёки холестаз ва сариқлик, улар ҳаёт учун хавф солувчи жигар етишмовчилигигача ривожланиши мумкин, лекин глимепирид бекор қилинганидан кейин орқага қайтиши мумкин.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Тромбоцитопения, алоҳида ҳолларда – лейкопения ёки гемолитик анемия, эритроцитопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз ёки панцитопения. Препарат савдога чиқарилганидан кейин оғир тромбоцитопения (тромбоцитлар миқдори 10000/мкл дан кам) ва тромбоцитопеник пурпура ҳоллари таърифланган.

Иммун тизими томонидан бузилишлар (юқори сезувчанлик реакциялари)

Аллергик ёки сохта аллергик реакциялар (масалан, қичишиш, эшакеми ёки тошмалар). Бу реакциялар деярли доимо енгил шаклга эга бўлади, лекин, ҳансираш ёки артериал босимни пасайиши билан, хатто анафилактик шок ривожланишигача бўлган оғир шаклга ўтиши мумкин. Эшакеми ривожланган ҳолда бу ҳақида кечиктирмасдан шифокорга хабар бериш керак. Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларига, сульфаниламидларга, ёки уларга ўхшаш моддаларга кесишган аллергия бўлиши мумкин.

Аллергик васкулит.

Бошқалар

Фотосенсибилизация, гипонатриемия.

Метформин

Моддалар алмашинуви томонидан бузилишлар

Лактоацидоз (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Меъда-ичак симптомлари (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриқлари, кўп газ ҳосил бўлиши, метеоризм ва анорексия) – метформин билан монотерапияда энг кўп учрайдиган реакциялар – плацебо қабул қилгандагига қараганда тахминан 30% кўпроқ учрайди, айниқса, даволашнинг бошланғич даврида. Бу симптомлар, асосан, вақтинчалик бўлиб, даволаш давом эттирилганида ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Алоҳида ҳолларда дозани вақтинчалик пасайтириш фойдали бўлиши мумкин. Даволашнинг бошланғич давридаги меъда-ичак симптомларини ривожланиши дозага боғлиқ бўлганлиги туфайли, бу симптомларни дозани аста-секин ошириш ва препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш ҳисобига камайтириш мумкин. Кучли диарея ва/ёки қусиш дегидратация ва преренал азотемияга олиб келиши мумкинлиги туфайли, улар пайдо бўлганида бу препаратни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш керак. Барқарор ҳолатдаги қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда Проглутрол G2 препаратини қабул қилиш фонида специфик бўлмаган меъда-ичак симптомларини пайдо бўлиши, на фақат даволаш, балки интеркуррент касалликлар ёки лактоацидозни ривожланиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Метформин билан даволашни бошида 3% пациентларда оғизда нохуш ёки металл таъми пайдо бўлиши мумкин, у одатда ўз-ўзидан йўқолиб кетади.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тери реакциялари: эритема, қичишиш, тошма.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Анемия, лейкоцитопения ёки тромбоцитопения. Метформинни давомли қабул қилаётган пациентларда, одатда, ичакдан сўрилишини пасайиши ҳисобига қон зардобида В12 витаминининг концентрациясини, одатда симптомсиз пасайиши кузатилади.

Пациентларда мегалобласт анемия бўлганида, метформинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган В12 витаминининг сўрилишини пасайиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Функционал “жигар” тестлари кўрсатгичларини нормадан оғиши ёки гепатит, улар метформинни қабул қилиш тўхтатилганида орқага қайтиши мумкин. Юқорида кўрсатилган ёки бошқа нохуш реакциялар ривожланганида, пациент бу ҳақида кечиктирмасдан даволовчи шифокорига хабар бериши керак.

Айрим нохуш реакциялар, шу жумладан гипогликемия, лактоацидоз, гематологик бузилишлар, оғир аллергик ва сохта аллергик реакциялар ва жигар етишмовчилиги пациентнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин, бундай реакциялар ривожланган холда, пациент бу ҳақида кечиктирмасдан даволовчи шифокорига хабар бериши ва шифокордан кўрсатма олгунича препаратни кейинги қабул қилишни тўхтатиши керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Қандли диабетнинг 1 типи.
  • Анамнездаги диабетик кетоацидоз, диабетик кетоацидоз, диабетик кома ва кома олди, ўткир ёки сурункали метаболик ацидоз.
  • Сульфонилмочевина ҳосилаларига, сульфониламид препаратларга ёки бигуанидларга, шунингдек препаратнинг ёрдамчи моддаларидан ҳар қандай ўта юқори сезувчанлик.
  • Жигар фаолиятини оғир бузилиши (қўллаш тажрибасининг йўқлиги; бундай пациентларда адекват гипогликемик назоратни таъминлаш учун инсулин билан даволаш керак).
  • Гемодиализдаги пациентлар (қўллаш тажрибасининг йўқлиги).
  • Буйрак етишмовчилиги ва буйрак фаолиятини бузилиши (қон зардобида креатининнинг концентрацияси: ≥ 1,5 мг/дл (135 мкмоль/л) эркакларда ва ≥ 1,2 мг/дл (110 мкмоль/л) аёлларда ёки креатинин клиренсини пасайиши (лактоацидоз ва метформиннинг бошқа ножўя самараларини ривожланишининг юқори хавфи).
  • Буйрак фаолиятини бузилиши мумкин бўлган ўткир ҳолатлар (дегидратация, оғир инфекциялар, шок, йод сақловчи контраст моддаларни томир ичига юбориш, “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
  • Тўқима гипоксиясини чақириши мумкин бўлган ўткир ва сурункали касалликлар (юрак ёки нафас етишмовчилиги, ўткир ёки нимўткир миокард инфаркти, шок).
  • Лактоацидоз ривожланишига майиллик, анамнездаги лактоацидоз.
  • Стрессли вазиятлар (оғир жароҳатлар, куйишлар, жарроҳлик аралашувлари, иситмали ҳолат билан кечувчи оғир инфекциялар, септицемия).
  • Озиб кетиш, очлик, гипокалорияли пархезга (суткада 1000 ккал дан кам) риоя қилиш.
  • Меъда-ичак йўлларида овқат ва дори препаратларининг сўрилишини бузилиши (ичак тутилиши, ичак парезида; диареяда, қусишда).
  • Сурункали алкоголизм, ўткир алкоголли интоксикация.
  • Ҳомиладорлик, ҳомиладорликни режалаштириш.
  • Эмизиш даври.
  • Болалик ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас (клиник қўллашнинг тажрибаси етарли эмас).

Эҳтиёткорлик билан

  • Гипогликемия ривожланишини хавфи ошадиган ҳолатларда (хохламайдиган ёки қобилиятга эга бўлмаган пациентлар (хаммадан кўпроқ кекса ёшдаги пациентлар) шифокор биланг ҳамкорлик қилишлари керак; ёмон овқатланадиганлар, овқатни номунтазам қабул қиладиганлар, овқат қабул қилишни ўтказиб юборадиган пациентлар; жисмоний юклама ва углеводларни истеъмол қилиш орасидаги номувофиқликда; пархез ўзгартирилганида; этанол сақловчи ичимликлар истеъмол қилинганида, айниқса овқат қабул қилишларни ўтказиб юборишлар билан бирга; жигар ва буйрак фаолиятини бузилишларида; қалқонсимон без фаолиятининг айрим бузилишлари, углеводларнинг метаболизмига ёки гипогликемияда қондаги глюкозанинг концентрациясини ошишига қаратилган механизмларни фаоллашишига таъсир кўрсатувчи гипофизнинг олдинги бўлаги ёки буйрак усти безлари пўстлоғининг гормонларини етишмовчилиги каби айрим компенсацияланмаган эндокрин бузилишларда; даволаш вақтида ёки хаёт тарзи ўзгарганда интеркуррент касалликлар ривожланганида (бундай пациентларда қондаги глюкозанинг концентрациясини ва гипогликемия белгиларини синчиклаб назорат қилиш керак, уларда гоимепириднинг дозасини ёки хамма гипогликемик даволашни тўғрилаш талаб қилиниши мумкин).
  • Айрим дори воситалари бир вақтда қўлланганида (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
  • Кекса ёшдаги пациентларда (уларда кўпинча буйрак фаолиятини симптомсиз пасайиши бўлади), улар томонидан гипотензив препаратлар ёки диуретиклар, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилишни бошлаш каби, буйрак фаолиятини ёмонлашиши мумкин бўлган вазиятларда (лактоацидоз ва метформиннинг бошқа ножўя самараларининг ривожланишини юқори хавфи).
  • Оғир жисмоний иш бажарилганида (метформин қабул қилинганида лактоацидоз ривожланишининг хавфи ошади).
  • Ривожланиб бораётган гипогликемияга жавобан адренергик гипогликемик бошқарилишга қарши симптомларнинг ноаниқлигида ёки йўқлигида (кекса ёшдаги пациентларда, вегетатив нерв тизимининг нейропатиясида ёки бета-адреноблокаторлар, клонидин, гуанетидин ва бошқа симпатолитиклар билан бир вақтда ўтказилаётган даволашда) (бундай пациентларда қондаги глюкозанинг концентрациясини синчиклаб мониторинг қилиш керак).
  • Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилигида (бундай пациентларда сульфонилмочевина ҳосилаларини қабул қилишда, гемолитик анемия ривожланиши мумкин, шунинг учун сульфонилмочевина ҳосилалари бўлмаган муқобил гипогликемик препаратларни қўллаш масаласини кўриш керак).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глимепиридни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Глимепирид қабул қилаётган пациентга, бир вақтда бошқа дори препаратлари буюрилса ёки бекор қилинса, глимепириднинг гипогликемик таъсирини нохуш кучайиши ҳам, сусайиши ҳам мумкин.

Глимепирид ва сульфонилмочевинанинг бошқа препаратларини қўллашнинг клиник тажрибасидан келиб чиқиб, қуйида санаб ўтилган дориларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш керак.

CYP2C9 изоферментининг индукторлари ва ингибиторлари ҳисобланган препаратлар билан

Глимепирид цитохром Р450 2С9 (CYP2C9 изоферменти) ёрдамида метаболизмга учрайди. Унинг метаболизмига CYP2C9 изоферментининг индукторларини, масалан, рифампицинни (CYP2C9 изоферментининг индукторлари билан бир вақтда қўлланганида глимепириднинг гипогликемик самарасини хавфи ва глимепириднинг дозасига тузатиш киритишсиз улар бекор қилинган холда гипогликемия ривожланиши хавфини ошиши) ва CYP2C9 изоферментининг ингибиторларини, масалан, флуконазолни (гипогликемия ва глимепириднинг ножўя самаралари ривожланиши хавфини ошиши, у бир вақтда CYP2C9 изоферментининг ингибиторлари билан қабул қилинганида ва глимепириднинг дозасига тузатиш киритишсиз улар бекор қилинганида унинг гипогликемик самарасини камайишини хавфи) бир вақтда қўллашни таъсир кўрсатиши маълум.

Глимепириднинг гипогликемик таъсирини кучайтирувчи дори воситалари билан: инсулин ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик препаратлар; ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари; анаболик стероидлар, эркаклар жинсий гормонлари; хлорамфеникол, билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари; циклофосфамид; дизопирамид; фенфлурамин; фенирамидол; фибратлар; флуоксетин; гуанетидин; ифосфамид; моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари; миконазол; флуконазол; аминолсалицил кислота; пентоксифиллин (юқори дозалари парентерал); фенилбутазон; азапропазон; оксифенбутазон; пробенецид; микробларга қаргши препаратлар хинолон ҳосилалари;тетрациклинлар; тритоквалин; трофосфамид.

Улар глимепирид билан бир вақтда қўлланганида гипогликемиянинг ривожланиш хавфи ва глимепириднинг дозасига тузатиш киритишсиз улар бекор қилинганида гипогликемик назоратнинг ёмонлашишини хавфи ошади.

Гипогликемик таъсирини сусайтирувчи дори препаратлари билан: ацетазоламид; барбитуратлар; глюкокортикостероидлар; диазоксид; диуретиклар; эпинефрин (адреналин) ёки бошқа симпатомиметиклар; глюкагон; сурги воситалар (давомли қўллаш); никотин кислота (юқори дозалари); эстрогенлар; прогестагенлар; фенотиазинлар; фенитоин; рифампицин; қалқонсимон бези гормонлари.

Бу препаратлар билан бирга қўлланганида гипогликемик назоратнинг ёмонлашишини хавфи ва глимепириднинг дозасига тузатиш киритишсиз улар бекор қилинган холда гипогликемия ривожланиши хавфини ошиши.

 

Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, бета-адреноблокаторлар, клонидин, резерпин, гуанетдин билан

Глимепириднинг гипогликемик самарасини кучайиши ҳам, камайиши ҳам мумкин.

Қонда глюкозанинг концентрациясини синчиков мониторингини ўтказиш керак.

Бета-блокаторлар, клонидин, гуанетидин ва резерпин гипогликемияга жавобан симпатик нерв тизимининг реакцияларини блокланиши натижасида, пациент ва шифокор учун гипогликемия ривожланишини билинмайдиганроқ қилиши ва шу билан унинг пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин.

Этанол билан

Этанолни ўткир ёки сурункали истеъмол қилиш глимепириднинг гипогликемик таъсирини олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада сусайтириши ёки кучайтириши мумкин.

Билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари билан

Глимепирид билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилаларининг самараларини кучайтириши ҳам, камайтириши ҳам мумкин.

Тавсия этилмайдиган мажмуалар

Этанол билан

Ўткир алкоголли интоксикацияда лактоацидоз ривожланишини хавфи ошади, айниқса овқат қабул қилиш ўтказиб юборилган ёки етарли бўлмаган холда, жигар етишмовчилиги мавжудлигида. Алкоголь (этанол) ва этанол сақловчи препаратларни қабул қилишдан сақланиш керак.

Йод сақловчи контраст моддалар билан

Йод сақловчи конраст препаратларни томир ичига юбориш буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида метформинни тўпланишига ва лактоацидоз ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Текширишгача ёки текшириш вақтида метформин қабул қилишни тўхтатиш ва ундан кейин 48 соат давомида қайта тиклаш мумкин эмас; метформин қабул қилишни фақат текширишдан ва буйрак фаолиятининг нормал кўрсатгичлари олинганидан кейин қайта тиклаш мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Яққол нефротоксик самарага эга бўлган антибиотиклар (гентамицин) билан

Лактоацидоз ривожланиши хавфини ошиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Эҳтиёткорликка риоя қилишни талаб қилувчи препаратларни метформин билан қўшилиши, глюкокортикостероидлар (тизимли ва маҳаллий қўллаш учун), ички гипергликемик фаолликка эга бўлган бета-2-адреностимуляторлар ва диуретиклар билан.

Қондаги глюкозанинг эрталабки концентрациясини тез-тезроқ мониторингини ўтказиш кераклиги, айниқса мажмуавий даволашни бошида, хақида пациентни хабардор қилиш керак. Юқорида кўрсатилган препаратларни қўллаш вақтида ёки бекор қилгандан кейин гипогликемик даволаш дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

ААФ ингибиторлари

ААФ ингибиторлари қонда глюкозанинг концентрациясини пасайтириши мумкин. ААФ ингибиторларини қўллаш вақтида ёки бекор қилинганидан кейин гипогликемик даволаш дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Метформиннинг гипогликемик таъсирини кучайтирувчи препаратлар билан: инсулин, сульфонилмочевина препаратлари, анаболик стероидлар, гуанетидин, салицилатлар (ацетилсалицил кислота ва х.к.), бета-адреноблокаторлар (пропранолол ва бошқ.), МАО ингибиторлари.

Бу препаратлар метформин билан бир вақтда қўлланган ҳолда, пациентни синчиклаб кузатиш ва қонда глюкозанинг концентрациясини назорат қилиш керак, чунки глимепириднинг гипогликемик таъсири кучайиши мумкин.

Метформиннинг гипогликемик таъсирини сусайтирувчи препаратлар билан: эпинефрин, глюкокортикостероидлар, қалқонсимон бези гормонлари, эстрогенлар, пиразинамид, изониазид, никотин кислота, фенотиазинлар, тиазид биуретиклари ва бошқа гуруҳ диуретиклари, перорал контрацептивлар, фенитоин, симпатомиметиклар, “секин” кальций каналларининг блокаторлари

Бу препаратлар метформин билан бир вақтда қўлланган холда, пациентни синчиклаб кузатиш ва қонда глюкозанинг концентрациясини назорат қилиш керак, чунки гипогликемик таъсир сусайиши мумкин.

Эътиборга олиш керак бўлган ўзаро таъсирлар

Фуросемид билан

Метформин ва фуросемиднинг ўзаро таъсири бўйича клиник тадқиқотларда, улар бир марта қабул қилинганда соғлом кўнгиллиларда, бу препаратларни бир вақтда қўллаш уларнинг фармакокинетик кўрсатгичларига таъсир қилмаслигини кўрсатган. Фуросемид метформиннинг қон плазмасидаги Сmax ни 22% га, AUC ни эса 15% га, метформиннинг буйрак клиренсини бирон-бир аҳамиятли ўзгаришисиз оширган. Метформин билан қўлланганида фуросемиднинг Сmax ва AUC, фуросемид билан монотерапия билан солиштирганда мувофиқ 31% ва 12% га пасайган, якуний ярим чиқарилиш даври эса, фуросемиднинг буйрак клиренсини бирон-бир аҳамиятли ўзгаришларисиз 32% га пасайган. Метформин ва фуросемидни давомли қўллашдаги ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.

Нифедипин билан

Метформин ва нифедипиннинг ўзаро таъсири бўйича клиник тадқиқотларда, улар бир марта қабул қилинганда соғлом кўнгиллиларда, нифедипинни бир вақтда қўллаш метформиннинг қон плазмасидаги Сmax ва AUC ни мувофиқ 20% ва 9% га ошириши, шунингдек метформиннинг буйрак орқали чиқарилаётган миқдорини ошириши кўрсатилган. Метформин нифедипиннинг фармакокинетикасига минимал самара кўрсатган.

Катион препаратлар билан (амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен, триметоприм, ванкомицин)

Буйрак найчалар секрецияси ёрдамида чиқариладиган катионли препаратлар, назарий умумий найчалар транспорт тизим учун рақобат натижасида метформин билан ўзаро таъсир қилиш қобилиятига эга. Метформин ва перорал циметидин орасидаги бундай ўзаро таъсир соғлом кўнгиллилардаги метформин ва циметидинни бир марта ва кўп марта қўлланганидаги ўзаро таъсирининг клиник тадқиқотларида кузатилган, унда метформиннинг плазмадаги максимал концентрациясини ва қондаги умумий концентрациясини 60% га ошиши ва метформиннинг плазма ва умумий AUC ни 40% га ошиши аниқланган.

Бир марта қабул қилинганида ярим чиқарилиш даврининг ўзгаришлари бўлмаган. Метформин циметидиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. Шунга қарамасдан, бундай ўзаро таъсирлар тоза назарий (циметидиндан ташқари) бўлиб қолади, организмдан буйракнинг проксимал секретор найчалар тизими орқали чиқариладиган катионли препаратлар бир вақтда қабул қилинган холда, пациентларнинг синчиков мониторингини таъминлаш ва метформин ва/ёки у билан ўзаро таъсир қилувчи дори препаратларининг дозаларига тузатиш киритиш ўтказиш керак.

Пропранолол, ибупрофен билан

Соғлом кўнгилликларда метформин ва пропранололни, шунингдек метформин ва ибупрофенни бир марта қабул қилиш бўйича тадқиқотларда, уларнинг фармакокинетик кўрсатгичларини ўзгаришлари кузатилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Лактатацидоз

Лактатацидоз, кам ҳолларда кузатиладиган, лекин оғир (мувофиқ даволаш бўлмаганида юқори ўлим кўрсаткичи билан) метаболик асорат ҳисобланади, у даволаш ватида метформинни тўпланиши натижасида ривожланади. Метформин қабул қилинганида лактатацидоз ҳоллари, асосан, яққол буйрак етишмовчилиги бўлган қандли диабетли пациентларда кузатилган. Лактатацидоз ривожланишини тез-тезлиги пациентларда, ёмон назорат қилинадиган қандли диабет, кетоацидоз, узоқ давом этувчи очлик, этанол сақловчи ичимликларни жадал истеъмол қилиш, жигар етишмовчилиги ва тўқималарнинг гипоксияси билан бирга кечувчи холатлар каби лататацидоз ривожланишини бошқа ассоциацияланган хавф омиллари мавжудлигини бахолаш ҳисобига пасайтирилиши мумкин ва керак.

Лактатацидоз ташхиси

Лактоацидоз ацидотик хансираш, қорин оғриқлари ва кейинги комани ривожланиши билан, гипотермия билан характерланади. Диагностик лаборатория кўринишлари қонда лактат концентрациясини ошиши (>5 ммоль/л), қоннинг рН ни пасайиши, анионлар танқислиги ва лактат/пируват нисбатини ошиши билан сув-электролит мувозанатини бузилиши ҳисобланади. Лактатацидознинг сабаби метформин бўлган ҳолларда, метформиннинг плазмадаги концентрацияси, одатда, >5 мкг/мл ни ташкил қилади. Лактатацидоз ривожланишига гумон қилинганда, метформин қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва пациент дархол госпитализация қилиниши керак.

Метформин қабул қилаётган пациентларда лактатацидоз ҳолларини қайд қилиниш тез-тезлиги жуда кам (тахминан 0,03 ҳоллар/1000 пациент-йил). Қайд этилган ҳоллар асосан, яққол буйрак етишмовчилиги бўлган қандли диабетли пациентларда, шу жумладан, буйракнинг туғма касалликлари ва буйрак гипоперфузияси бўлган пациентларда, кўпинча медикаментоз ва жаррахлик даволашни талаб қилувчи кўпсонли ёндош холатлар бўлганида кузатилган.

Лактатацидоз ривожланишини хавфи буйрак фаолиятини бузилишларининг яққоллигини ошиши ва ёш ўтиши билан ошади. Метформинни қабул қилишдаги лактатацидознинг эҳтимолини буйрак фаолиятини мунтазам назорат қилиш ва метформиннинг минимал самарали дозаларини қўллаш билан аҳамиятли пасайтириш мумкин. Шу сабабга кўра гипоксемия ёки дегидратация билан ёндош холатларда, бу дори препаратини қабул қилишдан сақланиш керак.

Одатда, жигар фаолиятини бузилиши лактатнинг чиқарилишини аҳамиятли чеклаши мумкинлиги туфайли, жигар касалликларининг клиник ёки лаборатория белгилари бўлган пациентларда, бу препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Бундан ташқари, йод сақловчи контраст моддаларини томир ичига юбориш билан рентген текширишларни ўтказиш ва жаррохлик аралашувлар олдидан препаратни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш керак.

Кўпинча лактатацидоз аста-секин ривожланади ва фақат ўзини ёмон хис қилиш, миалгия, нафасни бузилиши, ўсиб борувчи уйқучанлик ва меъда-ичак йўллари томонидан специфик бўлмаган бузилишлар каби специфик бўлмаган симптоматика билан намоён бўлади. Яққолроқ ифодаланган ацидозда гипотермия, артериал босимни пасайиши ва резистент брадикардия ривожланиши мумкин. Пациент хам, шифокор ҳам бу симптомлар қанчалик мухим бўлиши мумкинлигини билишлари керак. Пациентни бундай симптомлар пайдо бўлган холда, у дархол шифокорга хабар бериши кераклиги ҳақида хабардор қилиш керак. Лактатацидоз ташхисини аниқлаш учун қонда электролитлар ва кетонлар концентрациясини, қонда глюкоза концентрациясини, қон рН ни, қондаги лактат ва метформиннинг концентрациясини аниқлашни ўтказиш керак. Метформин қабул қилаётган пациентларнинг оч қоринга веноз қонидаги лактатнинг плазма концентрацияси норманинг юқори чегарасидан ортиқ, лекин 5 ммоль/л дан паст бўлишини лактатадидозни кўрсатиши шарт эмас, унинг ошиши ёмон назорат қилинувчи қандли диабети ёки семизлик, жадал жисмоний юклама ёки қонни тахлилга олишдаги техник хатоликлар каби бошқа механизмлар билан тушинтирилиши мумкин.

Кетоацидоз (кетонурия ва кетонемия) бўлмаганида метаболик ацидозли қандли диабети бўлган пациентларда лактатацидоз мавжудлигини тахмин қилиш керак.

Лактатацидоз стационар даволашни талаб қилувчи критик ҳолат ҳисобланади. Лактатацидоз холида дархол бу препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва умумий тутиб турувчи чораларни кўриш керак. Метформин қондан минутига 170 мл клиренс билан гемодиализ ёрдамида йўқотилиши туфайли, гемодинамик бузилишлар бўлмаган шароитда, тўпланган метформин ва лактатни чиқариш учун, дарҳол гемодиализ ўтказиш тавсия этилади. Бундай чоралар кўпинча симптомларни тез йўқолишига ва тузалишга олиб келади.

Даволашнинг самарадорлигини назорат қилиш

Ҳар қандай гиполипидемик даволашнинг самарадорлигини қондаги глюкозанинг ва глюкоза молекуласи билан бириккан гемоглобиннинг концентрациясини вақти-вақти билан аниқлаш йўли билан назорат қилиш керак. Даволашнинг мақсади бу кўрсатгичларни нормаллаштириш ҳисобланади. Глюкоза молекуласи билан бириккан гемоглобиннинг концентрацияси гликемик назоратни бахолашни ўтказиш имкониятини беради.

Гипогликемия

Даволашнинг биринчи ҳафтасида гипогликемия ривожланиши хавфи туфайли, айниқса унинг ривожланишини юқори хавфида (шифокорнинг тавсияларига риоя қилишни хохламайдиган ёки риоя қилаолмайдиган пациентлар, кўпинча кекса ёшдаги пациентлар; ёмон овқатланишда, овқатни номунтазам қабул қилишда, овқат қабул қилишни ўтказиб юборишда; жисмоний юклама ва углеводларни истеъмол қилиш орасидаги номутаносибликда; пархездаги ўзгаришларда, этанол истеъмол қилишда, айниқса овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш билан бирга; буйрак фаолиятини бузилишида; жигар фаолиятини оғир бузилишларида; Проглутрол G2 препаратининг дозаси ошириб юборилганида; эндокрин тизимининг айрим компенсацияланмаган бузилишларида (масалан, қалқонсимон бези фаолиятини айрим бузилишлари ва гипофизнинг олдинги бўлаги ёки буйрак усти безлари пўстлоғи гормонларининг етишмовчилиги); углеводлар алмашинувига таъсир қилувчи айрим бошқа дори препаратлари бир вақтда қўлланганида) синчиков мониторинг керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Бундай ҳолларда қондаги глюкозанинг концентрациясини синчиклаб мониторинг қилиш керак. Пациент гипогликемиянинг бу хавф омиллари ва симптомлари ҳақида, агар улар бўлса, шифокорга хабар бериши керак. Гипогликемиянинг хавф омиллари бўлганида бу препаратнинг дозасини ёки хамма даволашга тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Бундай ёндошиш хар гал даволаш вақтида бирон-бир касаллик ривожланганида ёки пациентнинг хаёт тарзида ўзгариш юз берганда ишлатилади. Ривожланаётган гипогликемияга жавобан гипогликемияга қарши адренергик бошқарилишни акс эттирувчи гипогликемия симптомлари (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), агар гипогликемия аста-секин ривожланса, шунингдек кекса пациентларда, вегетатив нерв тизимининг нейропатиясида ёки бета-адреноблокаторлар, клонидин, гуанетидин ва бошқа симпатолитиклар билан бир вақтда ўтказилаётган даволашда камроқ ифодаланган бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин.

Деярли доимо гипогликемияни дархол углеводларни (глюкоза ёки қанд, масалан, қанд бўлаги, қанд сақловчи мева шарбати, қандли чой ва х.к) қабул қилиш ёрдамида йўқотиш мумкин. Шу мақсадда пациент доимо ўзи билан бирга камида 20 г қанд олиб юриши керак. Асоратлардан сақланиш учун унга атрофдагиларнинг ёрдами талаб этилиши мумкин. Қанднинг ўрнини босувчилар самарали эмас.

Сульфонилмочевинанинг бошқа препаратларини қўллаш тажрибаси бўйича, кўрилган қарши йўналтирилган чораларнинг бошланғич таъсирига қарамасдан, гипогликемияни такрорланиши мумкинлиги маълум. Демак, пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак. Оғир гипогликемияни ривожланиши кечиктирмасдан даволашни ва шифокор кузатувини, айрим ҳолларда эса – стационар даволашни талаб қилади.

Махсус кўрсатмалар

Мажмуавий чоралар ёрдамида мақсадли гликемияни тутиб туриш керак: пархез ва жисмоний машқлар бажаришга риоя қилиш, тана вазнини пасайтириш, агар зарурати бўлса, унда гипогликемик препаратларни мунтазам қабул қилиш. Пациентларни пархез кўрсатмалариги риоя қилиш ва мунтазам жисмоний машқлар ўтказишни муҳимлиги ҳақида хабардор қилиш керак.

Қондаги гликемияни адекват бўлмаган бошқарилишининг клиник симптомларига олигурия, чанқоқлик, патологик кучли чанқоқлик, терини қуруқлиги ва бошқалар киради.

Агар пациентни даволашни даволовчи шифокор ўтказмаётган бўлса (масалан, госпитализация, бахтсиз ходиса, шифокорга дам олиш куни ташрифни зарурати ва бошқ.), пациент уни қандли диабет касали ва ўтказилаётган даволаш хақида маълум қилиши керак.

Стресс вазиятларда (масалан, жароҳат, жарроҳлик аралашуви, иситма билан кечувчи инфекцион касалликлар) гипогликемик назорат бузилиши мумкин, керакли метаболик назоратни таъминлаш учун, вақтинчалик инсулин билан давога ўтиш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак фаолиятини мониторинги

Метформинни асосан, буйрак орқали чиқарилиши маълум. Буйрак фаолияти бузилганида метформиннинг тўпланишини ва лактатацидоз ривожланишини хавфи ошади. Демак, қон зардобида креатинин концентрацияси ёшга боғлиқ норманинг юқори чегарасидан катта бўлганида, бу препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Кекса ёшдаги пациентлар учун, вақт ўтиши билан буйракнинг фаолиятини пасайиши туфайли, минимал самарали дозани танлаш учун метформиннинг дозасини синчиклаб титрлаш керак. Кекса ёшдаги пациентларда буйракларнинг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак ва одатда, метформиннинг дозасини, унинг максимал суткалик дозасигача ошириш мумкин эмас.

Бошқа дори препаратларини бир вақтда қабул қилиш буйрак фаолиятига ёки метформинни чиқарилишига таъсир қилиши ёки гемодинамиканинг аҳамиятли ўзгаришларини чақириши мумкин.

Йод сақловчи контраст моддаларни томир ичига юбориш билан рентгенологик текширишлар [масалан, вена ички урография, вена ички холанография, ангиография ва контраст моддаларни қўллаш билан компьютерли томогарфия (КТ)]: текширишларни ўтказиш учун мўлжалланган вена ички йод сақловчи контраст моддалар, буйрак фаолиятини ўткир бузилишини чақиришлари мумкин, метформин қабул қилаётган пациентларда уларни қўллаш лактатацидознинг ривожланиши билан ассоциацияланади (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Демак, агар бундай текширишни ўтказиш режалаштирилган бўлса, муолажани ўтказишгача Проглутрол G2 препаратини бекор қилиш ва муолажадан кейинги 48 соат давомида уни қабул қилишни қайта тикламаслик керак. Бу препарат билан даволашни фақат назоратдан кейин ва буйрак фаолиятини нормал кўрсатгичлари олинганидан кейин қайта тиклаш мумкин.

Гипоксия ривожланиши мумкин бўлган ҳолатлар

Хар қандай режали жаррохлик аралашувида 48 соат олдин бу препарат билан даволашни тўхтатиш керак (чекланган овқат ва суюқликни қабул қилишни талаб этиладиган катта бўлмаган муолажалардан ташқари), овқатни перорал қабул қилиш ва буйрак фаолияти нормал деб топилмагунича даволашни қайта тиклаш мумкин эмас.

Алкоголни қабул қилиш (этанол сақловчи ичимликлар)

Этанолни метформиннинг лактат метаболизмига таъсирини кучайтириши маълум. Демак, бу препаратни қабул қилиш вақтида пациентларни ичимликларни истеъмол қилишдан қайтариш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши: айрим ҳолларда жигар фаолиятини бузилишига лактатацидоз ёндош бўлганлиги туфайли, унда, одатда, жигар шикастланишини клиник ва лаборатор белгилари бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилишдан сақланишлари керак.

Илгари назорат қилинган қандли диабети бўлган пациентнинг клиник ҳолатидаги ўзгаришлар

Метформинни қабул қилиш билан илгари яхши назорат қилинадиган қандли диабети бўлган пациентлар, кетоацидоз ва лактатацидозни истисно қилиш учун, айниқса касалликни аниқлаш ноаниқ ва ёмон билинишида дархол текширилишлари керак. Текширишга киритилиши керак: қон зардобида электорлитлар ва кетон таналарини, қонда глюкоза концентрациясини ва агар зарурати бўлса қоннинг рН, қондаги лактатнинг, пируватнинг ва метформиннинг концентрациясини аниқлаш. Ацидознинг ҳар қандай шакли бўлган холда бу препаратни дарҳол бекор қилиш ва гликемик назоратни тутиб туриш учун бошқа препаратларни буюриш керак.

Пациентлар учун маълумот

Пациентларни мумкин бўлган хавф ҳақида ва бу препаратнинг афзалликлари, шунингдек даволашнинг муқобил усуллари ҳақида хабардор қилиш керак. Шунингдек парҳез бўйича, мунтазам жисмоний юкламаларни бажариш ва қонда глюкоза, глюкоза молекуласи билан бириккан гемоглобиннинг концентрациясини, буйрак фаолияти ва гематологик кўрсатгичларни, шунингдек гипогликемия ривожланиши, унинг симптомлари ва даволаш  ҳақида хам, шунингдек уни ривожланишига мойил ҳолатларни ҳам мунтазам назорат қилишни жуда мухимлигини яхшилаб тушунтириш керак.

Қондаги В12 витаминининг концентрацияси

Клиник кўринишлар бўлмаганидаги қон зардобида В12 витаминининг концентрациясини нормадан камга пасайиши Проглутрол G2 қабул қилган тахминан 7% пациентларда кузатилган, шунга қарамасдан, у жуда кам ҳолларда анемия билан бирга кечади ва бу препарат бекор қилинганида ёки В12 витамини юборилганида у тез орқага қайтади. Айрим одамлар (В12 витаминини етарли бўлмаган истеъмол қилиниши ёки ўзлаштирилиши бўлган) В12 витаминининг концентрациясини пасайишига мойил бўладилар. Бундай пациентлар учун мунтазам, ҳар 2-3 йилда қон зардобида В12 витаминининг концентрациясини аниқлаш фойдали бўлиши мумкин.

Даволашнинг хавфсизлигини лаборатория назорати

Вақти-вақти билан гематологик кўрсатгичларни (гемоглобин ёки гематокрит, эритроцитлар миқдори) ва буйрак фаолиятининг кўрсатгичларини (қон зардобидаги креатининнинг концентрациясини), буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда камида йилига бир марта, қон зардобидаги креатининнинг концентрацияси норманинг юқори чегарасида бўлган пациентларда ва кекса ёшдаги пациентларда энг камида йилига 2-4 марта назорат қилиш керак. Зарурати бўлганида пациентга мувофиқ текшириш ўтказилиши ва хар қандай аниқ патологик ўзгаришларни даволаш кўрсатилган. Метформин қабул қилинганида мегалобласт анемия кам кузатилишига қарамасдан, унга гумон қилинганида В12 витамини танқислигини истисно қилиш учун текширув ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Бу препаратни ҳомилани она қорнида ривожланишига нохуш таъсири бўлиши мумкинлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладор аёллар ва ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар, бу хақида даволовчи шифокорга хабар беришлари керак. Ҳомиладорлик вақтида бир пархез ва жисмоний юкламалар билан тўғирлаб бўлмайдиган углеводлар алмашинувини бузилишлари бўлган аёллар, инсулин билан даволаш олишлари керак.

Эмизиш даври

Бола организмига кўкрак сути билан препаратни тушишидан сақланиш учун эмизаётган аёллар бу препаратни қабул қилмасликлари керак. Гипогликемик даволашни ўтказиш зарурати бўлган холда, пациентка инсулин билан даволашга ўтказилиши керак, акс холда у эмизишни тўхтатиши керак.

Транспорт воситаларини ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Гипогликемия ва гипергликемия натижасида пациентнинг реакция тезлиги, айниқса даволашни бошида ёки даволашдаги ўзгаришлардан кейин, ёки препарат номунтазам қабул қилинганида ўзгариши мумкин. Бу автотранспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш учун зарур бўлган қобилиятга таъсир қилиши мумкин.

Пациентларни автотранспорт воситаларини бошқаришда, айниқса гипогликемия ривожланишига мойиллик ва/ёки унинг белгилари яққоллигини камайиши холида эҳтиёткорликка риоя қилиш  кераклиги хақида огоҳлантириб қўйиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Глимепириднинг дозасини ошириб юборилиши

Бу препарат глимепирид сақлаши туфайли, дозани ошириб юборилиши (ўткири хам, юқори дозаларда препаратни давомли қабул қилишда хам) оғир, хаёт учун хавф туғдирувчи гипогликемия чақириши мумкин.

Даволаш

Глимепириднинг дозаси ошириб юборилгани аниқланиши билан, дархол бу хақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Пациент шифокор келгунича дархол агар имконияти бўлса сахароза (глюкоза) кўринишида қанд қабул қилиши керак.

Хаётга хавф туғдирувчи миқдорда глимепирид қабул қилган пациентларда, меъдани ювишни ўтказиш ва фаоллаштирилган кўмир бериш керак.

Баъзида, олдини олиш чораси сифатида, госпитализация қилиш керак бўлади.

Хушдан кетиш ва неврологик кўринишларсиз енгил ифодаланган гипогликемияни декстрозани (глюкозани перорал юбориш ва препаратнинг дозасини ва/ёки пациентнинг пархезини тўғрилаш ёрдамида даволаш кекрак. Пациент хавфдан ташқари холатдалигига ишонмагунича шифокор жадал мониторингни давом эттириши керак (қонда глюкозанинг концентрацияси нормагача дастлабки тикланганидан кейин гипогликемия қайта пайдо бўлиши мумкинлигини кўзда тутиш керак).

Кома, тиришишлар ва бошқа неврологик симптомлар билан оғир гипогликемик реакция тез-тез учраб туради ва пациентни кечиктирмасдан госпитализация қилишни талаб этувчи критик холат ҳисобланади. Гипогликемик кома ташхиси қўйилганда ёки унга гумон қилинганида, пациентга вена ичига-оқим билан декстрозанинг концентрация қилинган (40%) эритмасини юбориш, шундан кейин қонда глюкозанинг 100 мг/дл дан юқори концентрациясини тутиб турилишини таъминловчи тезликда декстрозанинг 10% ли эритмасини доимий инфузион юборилишини ўтказиш керак. Катталарда муқобил даволаш, масалан, 0,5 дан 1 мг гача дозада вена ичига, тери остига ёки мушак ичига глюкагонни юбориш ҳисобланади.

Пациент камида 24-48 соат давомида синчиклаб кузатилади, чунки кўринарли клиник тузалишдан кейин гипогликемия такрорланиши мумкин. Кечиши узоқ чўзилган оғир ҳолларда гипогликемия ёки гипогликемияни қайта пайдо бўлишини хавфи хатто бир неча кунгача сақланиши мумкин.

Болалар глимепиридни тасодифан қабул қилганларидаги гипогликемияни даволашда, хавфли гипергликемия ривожланишининг хавфи туфайли, декстрозанинг юборилаётган дозасининг қондаги глюкозанинг концентрациясини доимий назорати остида жуда синчиклаб тузатиш киритиш керак.

Метформиннинг дозасини ошириб юборилиши

Симптомлари

Метформин 85 г гача меъдага тушганида гипогликемия кузатилмаган. Дозани аҳамиятли ошириб юборилиши ёки лактоацидознинг ривожланишини йўлдош хавфига эга бўлган пациентларда метформинни қўллаш лактоацидоз ривожланишига олиб келиши мумкин.

Лактоацидоз – бу шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилувчи ҳолат, ва у стационарда даволаниши керак. Лактат ва метформинни йўқотишнинг энг самарали усули гемодиализ ҳисобланади. Яхши гемодинамикада гемодиализ ёрдамида метформин 170 мл/минутгача клиренс билан чиқарилиш қобилиятига эга.

Чиқарилиш шакли

Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар 2 мг+500 мг.

19 таблеткадан ПВХ/Алюмин блистерда.

3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.