ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОЗЕРИН
PROSERIN
Препаратнинг савдо номи: Прозерин
Таъсир этувчи модда (ХПН): неостигмин (neostigminе)
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,5 мг неостигмин метилсульфати;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антихолинэстераз воситалар.
АТХ коди: N07АА01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Прозерин – қайтувчан таъсирга эга холинэстеразанинг синтетик блокаторидир. Ацетилхолин билан структур яқинликка эгалиги билан боғлиқ бўлган ацетилхолинэстеразага юқори яқинликка эга. Ацетилхолин каби прозерин дастлаб холинэстеразанинг каталитик маркази билан ўзаро таъсирга киришади, лекин кейинчалик, ацетилхолиндан фарқли равишда, ўзининг карбамин гуруҳи ҳисобига у фермент билан барқарор бирикма ҳосил қилади. Фермент вақтинча (бир неча минутдан бир неча соатгача) ўзининг специфик фаоллигини йўқотади. Ушбу муддат тугаганидан кейин прозериннинг секин гидролизи ҳисобига холинэстераза блокатордан озод бўлади ва ўзининг фаоллигини тиклайди. Шундай таъсири ацетилхолиннинг холинергик синапсларда тўпланишига ва таъсирини кучайишига олиб келади. Прозерин яққол мускаринли ва никотинли таъсир кўрсатади, скелет мушакларига бевосита қўзғатувчи таъсирга эга.
Юрак қисқаришлари тез-тезлигини пасайишини чақиради, экскретор безларнинг секрециясини оширади (сўлак, бронхиал, тер ва меъда-ичак йўлларининг) ва гиперсаливация, бронхорея ривожланишига, меъда ширасининг кислоталигини ошишига ёрдам беради, қорачиқни торайтиради, аккомодация спазмини чақиради, кўз ички босимни пасайтиради, ичак ва қовуқнинг силлиқ мушаклари тонусини кучайтиради (перистальтикани кучайтиради ва сфинктерларни бўшаштиради), бронхлар спазмини чақиради, скелет мушаклар тонусини оширади.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганида прозериннинг биокираолишлиги юқори – 0,5 мг, парентерал юборилган прозерин 15 мг ичга юборилганига мувофиқ келади. Препаратнинг дозаси оширилганида биокираолишлиги ошади. Мушак ичига юборилганида қонда максимал концентрациясига эришиш вақти 30 минутни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари (альбумин) билан боғланиши – 15-25%. Препарат гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади ва марказий таъсирга эга эмас. Икки йўл билан метаболизмга учрайди: холинэстераза билан боғланган жойидаги гидролизи ҳисобига ва жигарнинг микросомал ферментлари томонидан метаболизмга учрайди. Жигарда фаол бўлмаган метаболитлари ҳосил бўлади. Юборилган дозанинг 80% буйрак орқали 24 соат ичида чиқарилади (улардан 50% – ўзгармаган кўринишда ва 30% метаболитлари кўринишида). Мушак ичига юборилганида ярим чиқарилиш даври – 51-90 минут, вена ичига юборилганида – 53 минутни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Миастения, ўткир миастеник кризис; бош мия жароҳатларидан кейинги ҳаракат бузилишлари; фалажлар; менингит, полиомиелит, энцефалит ўтакизилганидан кейинги тикланиш даври; неврит, кўрув нерви атрофияси; ичак атонияси, қовуқ атонияси; қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар томонидан нерв-мушак импульс ўтказилишини блокадасидан кейинги кўринишларни йўқотишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар
Препарат тери остига 0,5-2 мг (1-4 мл) суткада 1-2 марта буюрилади. Катталар учун максимал бир марталик доза – 2 мг, суткалик – 6 мг ни ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги (миастения, миастеник криз, операциядан кейинги ичак ва қовуқ атонияси, миорелаксантларнинг дозасини ошириб юборилишидан ташқари) – 25-30 кун. Зарурат туғилганида 3-4 ҳафтадан кейин такрорий курс буюрилади. Умумий суткалик дозанинг кўпроқ қисмини бемор кўпроқ чарчаган пайтда, яъни кундузи буюрилади.
Миастения: препарат тери остига ёки мушак ичига суткада 0,5 мг (1 мл) дозада буюрилади. Даволаш курси, юбориш йўлларини ўзгартириш билан узоқ муддатлидир.
Миастеник кризис (нафасни ва ютишни қийинлашиши билан): препарат вена ичига
0,25-0,5 мг (0,5-1 мл) дозада, кейинчалик – тери остига унча катта бўлмаган интервалларда буюрилади.
Операциядан кейинги ичак ва қовуқ атонияси, шу жумладан операциядан кейинги сийдикни тутилиши: препарат тери остига ёки мушак ичига 0,25 мг (0,5 мл) дозада операциядан кейин иложи борича вақтлироқ ва такроран – ҳар 4-6 соатда 3-4 кун давомида буюрилади.
Миорелаксантларнинг дозаси ошириб юборилганида антидот сифатида (атропин сульфати 0,6-1,2 мг дозада вена ичига олдин юборилганидан кейин, пульс тезлиги минутига 80 зарбгача ошганда): препарат вена ичига секин 0,5-2 мг дозада 0,5-2 минутдан сўнг буюрилади. Зарурат туғилганида инъекциялар, умумий дозани 5-6 мг (10-12 мл) дан оширмасдан 20-30 минут давомида (шу жумладан брадикардия ҳолида атропин) такроран бажарилади. Муолажа вақтида ўпканинг сунъий вентиляцияси таъминланади.
Болалар (фақат стационар шароитида қўлланилади).
Gravis миастенияси:
- янги туғилган чақалоқлар: бошланғич этапида препарат 0,1 мг дозада инъекция кўринишида мушак ичига буюрилади. Шундан кейин доза шахсий равишда танланади, одатда 0,05-0,25 мг ёки тана вазнига 0,03 мг/кг препарат хар 2-4 соатда мушак ичига юборилади. Янги туғилган чақалоқларда касалликнинг ўзига хослиги туфайли, препаратнинг суткалик дозаси бутунлай бекор қилингунча камайтирилиши мумкин;
- 12 ёшгача бўлган болалар: препарат заруратга қараб, 0,2-0,5 мг дозада инъекция кўринишида буюрилади. Препаратнинг дозасига пациентнинг реакциясига мувофиқ тузатиш киритилиши керак.
Миорелаксантларнинг дозаси ошириб юборилганида антидот сифатида (атропин сульфати 0,6-1,2 мг дозада вена ичига олдин юборилганидан кейин, пульс тезлиги минутига 80 зарбгача ошганда): препарат вена ичига секин тана вазнига 0,05 – 0,07 мг/кг дозада 1 минут давомида юбориш буюрилади. Болалар учун максимал тавсия қилинган доза 2,5 мг ни ташкил қилади.
Бошқа кўрсатмалар: препарат 0,125-1 мг дозада инъекция кўринишида буюрилади. Пациентнинг шахсий эҳтиёжларига мувофиқ дозалар ўзгартирилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, бради- ёки тахикардия, атриовентрикуляр блокада, тугунли ритм, ЭКГда носпецифик ўзгаришлар, юракни тўхтаб қолиши, артериал босимни пасайиши (асосан парентерал юборилганида).
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, хушдан кетиш, ҳолсизлик, уйқучанлик, тремор, тиришишлар, скелет мушакларини, шу жумладан тил ва ҳиқилдоқ мушакларини спазми ва тортишиши, оёқларни увишиши, дизартрия.
Кўриш аъзолари томонидан: миоз, кўришни бузилиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: ҳансираш, нафасни ҳатто тўхтаб қолишигача сусайиши, бронхоспазм, бронхиал секрецияни кучайиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: гиперсаливация, ичакни спастик қисқариши ва перистальтикани кучайиши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, беихтиёр ич келиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийишни тезлашиши, беихтиёр сийиш.
Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, гиперемия, эшакеми, аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.
Бошқалар: тер ажралишини кучайиши, иссиқлик ҳисси, кўз ёшини оқиши, артралгия.
Препарат қўлланганида терини қичишиши, тошмалар ва ҳатто анафилактик шоккача бўлган бошқа аллергик самаралар кўринишидаги аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
Ножўя таъсирларни йўқотиш учун препаратнинг дозаси камайтирилади ёки уни қўллаш тўхтатилади. Зарурати бўлганида атропин, метацин ва бошқа холинолитик воситалар юборилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Тутқаноқ; гиперкинезлар, ваготомия; юрак ишемик касаллиги; аритмиялар; брадикардия; бронхиал астма; яққол атеросклероз; тиреотоксикоз; меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги; перитонит; меъда-ичак йўллари ва сийдик чиқариш йўлларининг механик обструкцияси (тўсилиб қолиши); дизурия билан кечувчи простата безининг гипертрофияси; инфекцион касалликнинг ўткир даври; ўта ҳолсизланган болалардаги интоксикациялар; қутбсизлантирувчи миорелаксантлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин:
маҳаллий анестезия препаратлари ва айрим умумий анестетиклар, антиаритмик препаратлар, органик нитратлар, трициклик антидепрессантлар, тутқаноққа қарши воситалар, паркинсонизмга қарши воситалар, гуанетидин билан – прозериннинг самарадорлигини пасайиши кузатилади;
м-холиноблокаторлар билан – прозериннинг холиномиметик самараси сусаяди;
қутбсизлантирувчи миорелаксантлар билан – охиргиларининг таъсирини узайиши ва кучайиши юз беради;
қутбсизлантирмайдиган қарши миорелаксантлар билан – охиргиларининг таъсири сусайиши мумкин. Прозерин қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг дозаси ошириб юборилганида антидот сифатида қўлланади;
бошқа антихолинэстераз препаратлар билан – токсикликни кучайиши кузатилади;
м-холиномиметиклар билан – меъда-ичак йўлларининг фаолиятини бузилиши, нерв тизимига токсик таъсири;
β-адреноблокаторлар билан – брадикардияни кучайиши;
эфедрин билан – прозериннинг таъсирини потенцияланиши юз беради.
Неомицин, стрептомицин, канамицин билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Миастенияда альдостерон антагонистлари, глюкокортикостероидлар ва анаболик гормонлар билан бирга буюрилади.
Номутаносиблиги. Прозеринни ишқорий эритмалар ва оксидловчилар билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас, чунки бу уни бузилишига олиб келади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратнинг дозасини, унга юқори шахсий сезувчанлик бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан аниқлаш керак.
Артериал гипотензияда, юрак ритми бузилганида, айниқса брадикардияда, n.vagus тонуси устунлигида, гипертиреоидизмда, Аддисон касаллигида, антихолинергик воситалар қўлланганидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида, миастенияси бўлган болаларда ва қутбсизлантиришга қарши самарага эга (неомицин, стрептомицин, канамицин) антибиотиклар, маҳаллий ва умумий анестетиклар, холинергик импульс ўтказилишини кўтарувчи аритмияга қарши препаратлар қўлланганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Прозериннинг катта дозалари қўлланганида ундан аввал ёки бир вақтда атропин буюрилиши керак.
Кекса ёшли беморларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Даволаш вақтида миастеник (терапевтик дозаси етарли бўлмаганида) ёки холинергик (дозани ошириб юборилиши оқибатида) криз пайдо бўлганида, симптоматикасининг ўхшашлиги туфайли препаратни кейинги қўлланиши синчиклаб дифференциал диагностикани талаб этади.
Тиббий ёки стоматологик даволаш ва жарроҳлик аралашувидан олдин шифокорга прозеринни қабул қилаётгани ҳақида хабар бериш керак.
Дори воситасини ичак ва қовуқда операция ўтказган беморларга, паркинсонизмли беморларга алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препаратни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар.
Болаларда препарат фақат стационар шароитида қўлланади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этишининг ўзига хос хусусиятлари.
Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: холинопецепторларни ўта юқори қўзғалиши билан боғлиқ (холинергик криз): тахикардия, брадикардия, гиперсаливация, ютишни қийинлашиши, миоз, бронхоспазм, нафасни қийинлашиши, кўнгил айниши, қусиш, перистальтикани кучайиши, диарея, сийишни тезлашиши, координацияни бузилиши, тил мушакларини ва скелет мушакларини тортишиши, совуқ тер чиқиши, аста-секин умумий ҳолсизликни ривожланиши, фалажлик, артериал босимни пасайиши, хавотирлик, саросималик. Жуда юқори дозалари қаттиқ ҳаяжон, бетоқатликни чақириши мумкин. Ўлим ҳолати юракни тўхтаб қолиши ёки нафас фалажи, ўпка шиши натижасида юз бериши мумкин. Миастения gravis бўлган дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли юқори беморларда, мушакларни тортишиши ва парасимпатомиметик самаралари бўлмаслиги ёки кучсиз ифодаланган бўлиши мумкин, бу дозани ошириб юборилишини миастеник криз билан дифференциал ташхисини қийинлаштиради.
Даволаш: доза камайтирилади ёки препаратни юбориш тўхтатилади. Зарурати бўлганида атропин (1 мл 0,1% эритма), метацин юборилади. Кейинги даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
1 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қутида; 5 ампуладан блистерда, 2 блистердан қутида; 10 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.