ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЕТОПРОФЕН-REMEDY
KETOPROFENI-REMEDY
Препаратнинг савдо номи: Кетопрофен-Remedy
Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда:
Кетопрофен | 50 ёки 100 мг |
ёрдамчи моддалар:
Лактоза моногидрати | 186,1 ёки 136,1 мг |
Магний стеарати | 2,4 мг |
Кремний коллоид диоксиди | 1,5 мг |
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун билан тўлдирилган, оқ рангли «2» ўлчамли, оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ).
АТК коди: М01АЕ03
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кетопрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита, пропион кислотасининг ҳосиласидир. Яллиғланишга қарши, анальгетик (оғриқ қолдирувчи), антипиретик (иситма туширувчи) ва антиагрегант таъсирга эга. 1 ва 2 циклооксигеназаларни, шунингдек қисман липооксигеназани ингибиция қилиши туфайли, кетопрофен простагландинлар ва брадикинин синтезини сусайтиради, лизосомал мембраналарни барқарорлаштиради. Кетопрофеннинг яққол анальгетик таъсири икки механизмга боғлиқ: периферик (билвосита, простагландинлар синтезини сусайтириши орқали) ҳамда марказий (марказий ва периферик нерв тизимида простагландинлар синтезини ингибиция қилиши, шунингдек орқа миядаги оғриқ медиаторларини ажралиб чиқишида асосий ролни ўйновчи бошқа нейротроп субстанцияларнинг биологик фаоллигига таъсири орқали) таъсирига боғлиқ. Бундан ташқари, кетопрофен антибрадикинин фаолликка эга, ревматоид артрити бўлган беморларда нейтрофиллар фаоллигини яққол тормозланишини чақиради ва бўғим тоғайлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) осон сўрилади, биокираолишлиги – 90% ни ташкил этади. 100 мг дозада қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cmax) 1 соату 22 минутдан сўнг эришилади ва 10,4 мкг/мл ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш кетопрофеннинг биокираолишига таъсир кўрсатмайди.
Тақсимланиши
Тақсимланиш ҳажми (Vd) 0,1-0,2 л/кг ни ташкил этади. Оқсиллар билан боғланиши – 99%. Кетопрофен синовиал суюқлигига осон кира олади.
Метаболизми ва чиқарилиши
Кетопрофен жигарнинг микросомал ферментлари ёрдамида жадал метаболизмга учрайди. Глюкоурон кислотаси билан боғланиб, организмдан глюкуронид кўринишида чиқарилади. Кетопрофеннинг ярим чиқарилиш даври (T½) – 1,6-1,9 соатни ташкил этади.
Кетопрофеннинг 80% гача қисми буйрак орқали чиқарилади, асосан (90% дан ортиқ) кетопрофен глюкурониди кўринишида ва тахминан 10% эса – ичак орқали чиқарилади.
Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар организмидан кетопрофен анча секинроқ чикарилади ва унинг T½ кўрсаткичи 1 соатга ортади.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда кетопрофен тўқималарда тўпланиши мумкин.
Кекса ёшдаги беморларда кетопрофеннинг метоболизми ва уни чиқарилиши секин кечади, лекин бу фақат буйрак фаолияти сусайган беморлар учун клиник ахамиятга эгадир.
Қўлланилиши
Турли генезли оғриқли ва яллиғланиш жараёнларини симптоматик даволаш учун:
- Таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари:
- ревматоид артрит;
- серонегатив артритлар: анкилозловчи спондилоартрит – Бехтерев касаллиги, псориатрик артрит, реактив артрит (Рейтер синдроми);
- подагра, псевдоподагра;
- остеоартрозда қўлланилади;
- оғриқли синдром:
- тендинит, бурсит, миалгия, оссалгия, невралгия, радикулит, ишиаз, артралгия;
- посттравматик ва операциядан кейинги оғриқли синдром;
- онкологик касалликларидаги оғриқли синдром;
- аднексит, альгодисменорея;
- отит, бош ва тиш оғриқларида қўлланилади.
- веналар ва лимфатик томирларнинг яллиғланиш касалликлари:
- флебит, перифлебит, юза тромбофлебит, лимфангит, юза лимфаденитда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилинади.
Доза касалликнинг оғирлиги, организмнинг ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйрак фаолиятига қараб белгиланади.
Одатдаги доза – 50 мг ли кетопрофеннинг бир капсуласи суткада 3 марта буюрилади.
Ревматик касалликларда – 1 капсула (50 мг) дан суткада 4 марта ёки 2 капсула (100 мг) дан суткада 2 марта буюрилади. Дори шаклларини мажмуада қўллаш мумкин.
Енгил ёки ўртача даражадаги оғриқли синдромни ёки альгодисменореяни даволашда – кетопрофен 50 мг дан ҳар 6-8 соатда ёки 100 мг дан ҳар 12 соатда (зарурат бўлганида ҳар 8 соатда) буюрилади.
Максимал суткалик доза (шу жумладан турли дори шакллари қўлланганда) 300 мг ни ташкил қилади.
Капсулаларни овқатланиш вақтида ёки ундан кейин дарҳол, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув ёки сут билан (суюқлик ҳажми – камида 100 мл бўлиши керак) қабул қилиш керак.
Перорал шаклларини ректал суппозиторийлар билан ёки кетопрофеннинг сиртга қабул қилинадиган дори шакллари (крем, гель) билан бирга қўллаш мумкин.
Даволаниш вақтида препаратни антацидлар билан (овқат ҳазм қилиш тизимига кетопрофеннинг ножўя самаралари эҳтимолини камайтириш учун) бирга қўллаш мумкин.
Махсус клиник ҳолатларда қўллаш усули ва дозалар
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда доза 33-50% га камайтирилади.
Кекса ёшдаги пациентларда доза уларнинг ёшига қараб мосланади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирларининг юзага келиш тез-тезлиги: жуда кенг тарқалган (>10%), кенг тарқалган (>1%, лекин <10%), кенг тарқалмаган (>0,1%, лекин <1%), кам учрайдиган (>0,01%, лекин <0,1%), жуда кам учрайдиган (<0,01%).
Аллергик реакциялар: кенг тарқалган – тери тошмаси, қичишиш, эшак еми; тарқалмаган – ринит, ҳансираш, бронхоспазм, ангионевротик шиш (Квинке шиши), анафилактоид реакциялар, кам учрайдиган – кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хавфли эксудатив эритема ёки Стивен-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактик шок.
Нерв тизими томонидан: кенг тарқалган – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, ҳолсизлик, астения, асабийлик, паришонҳотирлик, алаҳсираш; кам учрайдиган – мигрень, периферик невропатия (полиневропатия, полинейропатия, нерв нейропатияси), мушак тортишишлари; жуда кам учрайдиган – галлюцинациялар, дезориентация, нутқни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши ёки ҳушдан кетиш.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кенг тарқалмаган – тахикардия, артериал гипертензия периферик шишлар.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кенг тарқалган – диспепсия (кўнгил айниши, метеоризм, диарея ёки қабзият, қусиш, иштаҳани пасайиши ёки ошиши), қоринда оғриқ, стоматит, оғизни қуриши, кенг тарқалмаган (узоқ вақт қўлланилганида) – МИЙ шиллиқ қаватини яраланиши, жигар фаолиятини издан чиқиши; кам учрайдиган – МИЙ аъзоларининг перфорацияси, Крон касаллигини зўрайиши, мелена, МИЙ дан қон кетиши (меъда-ичакдан, геморроидал, шунингдек милкдан қон кетиши), жигар ферментлари даражасини транзитор ошиши, гепатит.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам учрайдиган – буйрак фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит, цистит, уретрит, нефротик синдром, шиш синдроми, гематурия (диуретик ва ностероид яллиғланишга қарши воситалари (НЯҚВ) узоқ вақт қўлланганда).
Сезги аъзолари томонидан: кам учрайдиган – қулоқларни шанғиллаши ёки жаранглаши, таъм билишни ўзгариши, кўриш равшанлигини сусайиши, конъюнктивит, кўз шиллиқ қаватини қуриши, кўзда оғриқ, кўз шиллиқ қавати (конъюнктива) гиперемияси, эшитишни пасайиши, алопеция, экзема, эксфолиатив дерматит.
Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитлар агрегациясини пасайиши, кам учрайдиган – анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, пурпура, лейкопения.
Бошқалар: кенг тарқалмаган – чанқаш, кўп терлаш, миалгия; кам учрайдиган – қон тупуриш, бурундан қон кетиши, метроррагия (шу жумладан вагинал қон кетиш).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- кетопрофен ёки препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек салицилатларга ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга (НЯҚП) ўта юқори сезувчанлик
- бронхиал астма (шу жумладан «аспиринли учлик»), анамнезида ацетилсалицил кислотаси (аспирин) ёки бошқа НЯҚП қабул қилиниши натижасида чақирилган ринит ёки эшакеми;
- меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини зўрайиш босқичи, пептик яра;
- носпецефик ярали колит (НЯК), Крон касаллиги (гранулематоз энтерит, маҳаллий энтерит, трансмурал илеит, маҳаллий-терминал илеит), ичакнинг яллиғланиш касалликларини зўрайиш босқичи, дивертикулит;
- гемофилия ва қон ивишининг бошқа бузилишлари;
- лейкопения, тромбоцитопения;
- болалар (15 ёшгача);
- буйрак ва/ёки жигар фаолиятини яққол бузилишлари;
- декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги (қон айланиш тизими етишмовчилиги);
- аортокоронар шунтлашдан кейинги операциядан кейинги давр;
- меъда-ичакдан, цереброваскуляр ва бошқа қон кетишлари (ёки қон кетишига гумон);
- сурункали диспепсия;
- ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
- анамнезида меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;
- анамнезида бронхиал астма;
- клиник яққол юрак-қон томир, цереброваскуляр касалликлар ва переферик артерияларнинг касалликлари;
- жигарнинг авж олувчи касалликлари, гипербилирубинемия, жигарнинг алкоголли цирози;
- буйрак етишмовчилиги;
- сурункали юрак етишмовчилиги;
- ЮИК (юрак ишемик касаллиги);
- артериал гипертензия;
- қон касалликлари (жумладан лейкопениялар, анемиялар);
- дегидратация;
- қандли диабет;
- сепсис;
- ОИТ нинг ярали (язвали) жароҳати ривожланиши тўғрисидаги анамнестик маълумотлар;
- стоматит;
- дислипидемия;
- чекиш;
- алкоголизм;
- шишлар;
- болалар (15 ёшдан катта) ва кекса ёшдаги пациентлар;
- антикоагулянтлар, антиагрегантлар, ГКС (глюкокортикостероидлар), серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлари (антидепрессантлар) билан ёндош даволашда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Кетопрофенни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Препарат ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида, она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Лактация даврида эмизишни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кетопрофен қуйидагилар– урикозурик препаратлар (пробенецид), антигипертензив воситалар (жумладан бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, диуретиклар) нинг таъсирини камайтиради
Қуйидагилар– перорал гипогликемик препаратлар (жумладан инсулин), айрим тиришишга қарши воситалар (фенитоин), антиагрегантлар (варфарин), фибринолитиклар, этанолнинг таъсирини кучайтиради.
Антикоагулянтлар (гепарин), тромболитиклар, антиагрегантлар (тиклопидин), цефоперазон, цефамандол, цефотетан билан бир вақтда қўлланганида қон кетишларини ривожланиш хавфи ошади.
Кетопрофен оқсиллар билан сезиларли даражада боғлангани туфайли, антикоагулянтлар, дифенилгидантоин (фенитоин) ёки олтингугурт сақловчи препаратларнинг дозасини камайтириш лозим.
Ацетилсалицил кислотаси (аспирин) билан бир вақтда қўлланганида кетопрофеннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши камайиши ва унинг плазма клиренси (қондан чиқарилиши) ошиши мумкин.
Қуйидагилар– ГКС (преднизолон) ва минералокортикоидлар, эстрогенлар нинг ножўя таъсирларини кучайтиради.
Бошқа НЯҚВ, салицилатлар, ГКС, кортикотропин ва этанол билан бир вақтда қўлланганида меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиши ва буйрак фаолиятини бузилиш ҳавфи ошади.
Буйрак фаолиятини бузилиш ҳавфи шунингдек, диуретиклар ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганда ҳам ошади.
Бир вақтда қўлланилганида юрак гликозидлари, секин кальций каналларининг блокаторлари (верапамил, нифедипин), литий препаратлари, циклоспорин, метотрексатнинг концентрацияларини оширади.
Кетопрофен мифепристоннинг самарадорлигини камайтириши мумкин. НЯҚВ қабул қилишни мифепристон бекор қилинганидан кейин камида 8-12 кундан сўнг бошлаш керак.
Жигардаги микросомал оксидланиш ферментлари индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар (циталопрам, сертралин)) гидроксилланган фаол метаболитларни ишлаб чиқарилишини оширади.
Натрий вальпроати билан бирга қўлланилиши тромбоцитлар агрегациясини бузилишини чақиради.
Антацидлар ва колестирамин кетопрофенни сўрилишини сусайтиради.
Миелотоксик дори препаратлар кетопрофеннинг гематотоксиклигини намоён бўлишини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Меъда-ичак бузилишлари частотасини камайтириш мақсадида кетопрофенни сут ёки антацид препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин (сут ва антацидлар кетопрофенни сўрилишига таъсир қилмайди).
НЯҚВ узоқ вақт қўлланганда, айинқа кекса ёшдаги беморларда қоннинг ҳолатини, шунингдек жигар ва ичак фаолиятини кузатиш лозим.
Суюқликни организмда тутилишига олиб келувчи юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензияси бўлган беморларни даволаш учун кетопрофен қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш ва АБ (артериал босим) ни тез-тез назорат қилиб туриш зарур.
Бошқа НЯҚВ каби, кетопрофен ҳам юқумли касалликларнинг симптомларини ниқоблаши мумкин.
17-кетостероидларни аниқлаш зарурати туғилганида препаратни текширув ўтказишдан 48 соат олдин бекор қилиш лозим.
Препарат билан даволаш даврида автомобилни бошқариш ва юқори диққатни ҳамда психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш (қон аралаш бўлиши мумкин), қоринда оғриқ, мелена, уйқучанлик, онгни бузилиши, нафасни сусайиши, тиришишлар, буйрак фаолиятини бузилиши, буйрак етишмовчилиги.
Даволаш: симтоматик, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни (ёки бошқа сорбентларни) буюриш, кетопрофеннинг МИЙга таъсирини Н2-гистамин рецепторлари антагонистлари, протон помпаси ингибиторлари ва простагландинлар ёрдамида сусайтириш мумкин. Специфик антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар 50 ёки 100 мг дан, 10 капсула поливинилхлорид ёки чоп этилган лакланган алюмин фольга ёки полимер қопламали қоғоздан тайёрланган контур уяли ўрамда. Бир ёки иккитадан контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.