ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЕТОПРОФЕН
KETOPROFENUM
Препаратнинг савдо номи: Кетопрофен
Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен (ketoprofen)
Дори шакли: ректал суппозиторийлар
Таркиби:
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: кетопрофен 100 мг;
Ёрдамчи моддалар: миглиол 812 N, қаттиқ ёғ.
Таърифи: оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Суппозиторий кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. Пропион кислотаси ҳосилалари.
АТХ коди: М01АЕ03
Фармакологик хусусиятлари
Кетопрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита, пропион кислотаси ҳосиласи. Кетопрофеннинг таъсир механизми простагландинлар биосинтезини сусайиши, лизосомал мембраналарни барқарорлашиши ва тромбоцит агрегациясини бостирилиши билан боғлиқ.
Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва антиагрегацион таъсир кўрсатади. Бўғим синдромида тинч ҳолатда ва ҳаракат вақтида артралгияни сусайишини чақиради, эрталабки танглик ва бўғимларни шиши камайтиради.
Фармакокинетикаси
Ректал юборилганда кетопрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига 2,4-4 соатдан кейин эришилади. Сўрилган кетопрофеннинг 99% плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Кетопрофен синовиал суюқликка ва бириктирувчи тўқималарга яхши киради. Гарчи кетопрофеннинг синовиал суюқликдаги концентрацияси плазмадагига қараганда бироз пастроқ бўлсада, у анча барқарордир (30 соатгача сақланиб туради), шу сабабли оғриқ синдроми ва бўғимларнинг танглиги узоқ вақтга камаяди.
Кетопрофен асосан жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали ва анча кам даражада (тахминан 1%) ичак орқали чиқарилади. Ректал юборилгандан кейин кетопрофенни плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши
– ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагра;
– таянч-ҳаракат аппаратини яллиғланишли – дегенератив касалликларини (периартрит, артросиновит, тендинит, тендосиновит, бурсит, люмбаго) симптоматик даволаш, умуртқадаги оғриқлар, невралгиялар, миалгиялар.
– травмалар, хусусан спортив, чиқишлар, боғламлар ва пайларни чўзилиши ва узилиши, лат ейишлар, посттравматик оғриқлар;
– флебит, перифлебит, лимфангиит, юза лимфаденитда мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ректал буюрилади. Суппозиторийларни, пациент ётган ҳолатида тўғри ичакка иложи борича чуқурроқ киритилади, ич келганидан кейин юборган афзал. Катталарга одатда 1 суппозиторийдан суткада бир ёки икки марта буюрилади. Максимал суткалик доза 300 мг ни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг терапевтик дозалари ишлатилганда ножўя таъсирлар кам юз беради ва ўткинчи характерга эга бўлади.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, абдоминал оғриқлар, метеоризм, диарея, қабзият, стоматит;
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, уйқучанлик, депрессия, уйқусизлик, асабийлашиш;
Маҳаллий реакциялар: ачишиш ҳисси, ректал қон кетишлари, оғриқли ич келиши, тенезмлар;
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тери тошмаси;
Иммун тизими томонидан: анафилактик шок;
Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, бронхиал астма хуружи.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига, салицилатларга ва бошқа НЯҚП га ўта юқори сезувчанлик;
– ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
– 14 ёшгача бўлган болалар;
– зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак касаллиги, меъда-ичакдан қон кетишлари;
– жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари;
– геморрой, анус соҳаси ва тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари, анамнездаги тўғри ичакдан қон кетиши.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кетопрофенни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки салицилатлар (ацетилсалицил кислотаси) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Антигипертензив воситалар ва диуретик воситалар билан бир вақтда қўлланиши, уларнинг самарасини пасайтиради. Тиришишга қарши ва диабетга қарши препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Диуретиклар ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан мажмуада қўлланганда нефротоксиклик хавфи ошади. Антикоагулянтлар ва кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланиши қон кетишлари хавфини оширади. Кетопрофен юрак гликозидлари, литий препаратлари, циклоспорин ва метотрексатни чиқарилишини сусайтириб, уларнинг токсиклигини оширади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар бирга қўлланганда мифепристоннинг самарадорлигини пасайтиради. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни, мифепристон бекор қилинганидан кейин 8-12 кунлик танаффусга риоя қилинган ҳолда буюриш тавсия қилинади.
Махсус кўрсатмалар
Кетопрофенни буюришда меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек кумарин гуруҳи антикоагулянтларини ёки литий препаратларини қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия қилинади. Кетопрофенни узоқ муддат қўлланганда периферик қон таркибини, жигар ва буйрак фаолиятини, айниқса кекса ёшдаги шахсларда мунтазам назорат қилиш керак. Буйрак фаолияти бузилганида дозага тузатиш киритиш лозим.
Кетопрофен инфекцион касалликларнинг симптомлари ва белгиларини ниқоблаши мумкин. Кетопрофен билан даволаниш вақтида тамаки чекиш ва алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кетопрофенни қўллаш тавис қилинмайди.
Автомобиль ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида бош айланиши ёки уйқучанлик пайдо бўладиган пациентлар транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан воз кечишлари лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, онгни чалкашиши, МИЙ бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, қон кетишлари), буйрак фаолиятини бузилиши.
Даволаш: тозаловчи хўкна, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Ректал суппозиторийлар 100 мг дан. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.