📜 Инструкция по применению Кальций хлорид 100 мг
💊 Состав препарата Кальций хлорид 100 мг
✅ Применение препарата Кальций хлорид 100 мг
📅 Условия хранения Кальций хлорид 100 мг
⏳ Срок годности Кальций хлорид 100 мг

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ХЛОРИД

CALCII СHLORIDUM

Препаратнинг савдо номи: кальций хлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций хлориди

Дори шакли: вена ичига юбориш учун инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: кальций хлориди – 100 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар.

АТХ коди: А12АА07

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионларининг манбаи, аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши таъсир механизми маълум эмас, аммо кальций тузлари вена ичига юборилганда симпатик нерв тизимини қўзғатади ва буйрак усти безларини адреналин чиқаришини кучайтиради.

 

Қўлланилиши

Аллергияга қарши восита сифатида: аллергия касалликлари (зардоб касаллиги, эшакем, ангионевротик шиш, тошмали иситма ва бошқалар) ва дориларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган аллергик асоратлар; беморлар узоқ муддат сув йўқотиши оқибатида  организмдан кальций чиқарилишини кучайиши; томирлар ўтказувчанлиги ошиши, геморрагик васкулит, нурланиш касаллигининг намоён бўлиши; яллиғланиш ва экссудатив жараёнлар (зотилжам, плеврит, аднексит, эндометрит ва бошқалар): тери касалликлари (қичима, экзема, псориаз ва бошқалар); тетания ва спазмофилия билан кузатиладиган қалқонсимон бези олди безларининг етишмовчилиги; паренхиматоз гепатит, жигарнинг токсик шикастланишлари; нефрит, эклампсия, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шакли.

Қон кетишни тўхтатувчи восита сифатида: ўпка, меъда-ичак, бурун, бачадондан қон кетишларида; қон ивишини ошириш мақсадида операция аралашувидан олдин. Заҳарланишга қарши восита сифатида: магний тузлари, шовул кислотаси ва унинг эрувчан тузлари, ҳамда фтор кислотасининг эрувчан тузлари (кальций хлорид билан ўзаро таъсирида диссоциацияланмайдиган ва заҳарли бўлмаган кальций оксалати ва фториди ҳосил бўлади) билан заҳарланганда  қўлланади.

Препарат туғиш жараёнини рағбатлантириш мақсадида бошқа усуллар ва воситалар билан бирга қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига аста-секин юборилади. Катталарга 10% эритма 5-10-15 мл буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозларга мойиллик, яққол намоён бўлган атеросклероз, қонда юқори бўлган кальций миқдори. Кальций хлоридини тери остига ёки мушак орасига юборилганда кучли қўзғатиш ва тўқималар некрозини чақириши мумкинлиги туфайли, кальций хлоридини тери остига ёки мушак орасига юбориш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Кальций хлоридини вена ичига юборилганда аввал оғиз бўшлиғида, кейин бутун танада қизиш хисси пайдо бўлади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни т/о ёки м/и юбориш мумкин эмас, чунки у инъекция жойида тўқималарнинг кучли таъсирланишини ва некрозини чақиради. Тери остига ёки мушакка тушган ҳолларда кальций хлоридини иложи борича шприц ёрдамида тортиб олиш, инъекция қилинган жойга 25% 10мл натрий сульфати ёки 25% 5-10 мл магний сульфати эритмасини юбориш керак. Резорбтив таъсирини йўқотиш учун дифенгидрамин (димедрол), гиперкальциемияда – этилендиаминтетрасирка кислотаси буюрилади.

Эритма юрак мушагига тушганида коронар артерияларни шикастланиши, юрак тампонадаси ёки пневмоторакс ривожланиши мумкин.

Кальцийнинг қон зардобидаги концентрациясини тез ошишидан ва уни атрофидаги тўқималарга ўтиб, кейин уларни некрозга учрашидан сақланиш учун препаратни йирик венага ингичка игна ёрдамида юбориш тавсия қилинади.

В/и тез юборилганида юрак қоринчаларининг фибрилляцияси пайдо бўлиши ва юрак тўхтаб қолиш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

10% вена ичига юбориш учун эритма ампулаларда 5 мл ёки 10 мл.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.