ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR РИБОКСИН
MR RIBOXINUM
Препаратнинг савдо номи: MR Рибоксин
Таъсир этувчи модда (ХПН): инозин
Дори шакли: 2% инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: инозин – 20 мг;
ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки кучсиз бўялган суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
АТХ коди: B01EB
Фармакологик хусусиятлари
Рибоксин метаболик жараёнларни рағбатлантирувчи анаболик моддалар гуруҳи дори воситаларига киради. Пурин (нуклеозид) ҳосиласи, аденозинтрифосфатнинг (АТФ) ўтмишдоши. Миокардда алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Кребс циклининг қатор ферментларининг фаоллигини оширади ва энергетик мувозанатни яхшилайди, юрак қисқаришларининг кучини оширади ва миокардни диастолада тўлиқ бўшашига ёрдам беради (қўзғалиш вақтида цитоплазмага тушган кальций ионларини боғлайди), тўқималарнинг қон билан таъминланишини яхшилайди, шу жумладан коронар қон айланишини, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, тўқималарнинг регенерациясини фаоллаштиради (айниқса миокард ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини). Операция вақтида ишемияга учраган буйракларнинг фармакологик ҳимоясини оширади. Аденил нуклетоидларининг синтезини субстратли рағбатлантиради.
Фармакокинетикаси
Вена ичига(в/и) юборилганида организм тўқималарида тақсимланади. Жигарда глюкурон кислотасини ҳосил бўлиши ва уни кейин оксидланиши билан метаболизмга учрайди. Кам миқдорда сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Ўтказилган миокард инфаркти, юрак ишемик касаллиги, юрак гликозидларини қабул қилиш оқибатидаги юрак ритмининг бузилиши, инфекцион касалликларни ўтказгандан кейинги миокардиодистрофияни комплекс даволашда ишлатилади. Шунингдек, препарат жигар касалликлари (гепатитлар, циррозлар, жигар дистрофияси), урокопропорфирияни даволаш учун ҳам кўрсатилган. Ундан ташқари, рибоксин ажратилган буйракдаги жарроҳлик операцияларда, операция қилинаётган аъзода қон айланиши вақтинча тўхтатилганида, фармакологик ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат в/и аста-секин оқим билан ёки томчилаб (минутига 40-60 томчидан) юборилади. Даволаш кунига бир марта 200 мг (10 мл 2% ли эритма) дан юбориш билан бошланади, сўнгра яхши ўзлаштирилганида, доза кунига 1-2 марта 400мг (20 мл 2% ли эритма) гача оширилади. Даволаш давомийлиги 10-15 кун. Юрак ритмининг ўткир бузилишларида препаратни бир марталик 200-400 мг (10-20 мл 2% ли эритма) дозада оқим билан юбориш мумкин. Ишемияга учраган буйракни фармакологик ҳимоя қилиш мақсадида рибоксин 1,2 г (60 мл 2% ли эритма) бир марталик дозада буйрак артериясини бўғишдан 5-15 минут олдин в/и оқим билан, сўнгра қон айланиши ўз ҳолига келган заҳоти яна 0,8 г(40 мл 2% ли эритма) юборилади. В/и томчилаб юбориш учун препаратнинг 2% ли эритмасини 5% ли глюкоза эритмасида ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади.
Ножўя таъсирлари
Қичишиш, терининг гиперемияси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилиш тўхтатилади. Кам ҳолларда рибоксин билан даволашда қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши кузатилади. Узоқ вақт қўлланганида подаграни зўрайиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, подаграда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Рибоксин мажмуавий даволаш таркибида қўлланганида аритмияга қарши, антиангинал ва инотроп дори препаратларининг самарасини ошишига ёрдам беради. Рибоксинни бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник сезиларли ўзаро таъсири таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Терини қичишиши, қизариши пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Хомиладорликда ва эмизишда ҳам эҳтиёткорлик билан (юқори дозаларни қабул қилиш мумкин эмас) буюрилади.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: терининг қичишиши, подагранинг зўрайиши.
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулада. 10 ампуладан поливинилхлори плёнкали контур уяли ўрамда. Контур уяли ўрам картон пеналда. Ҳар бир пеналга қўллаш бўйича йўриқномаси жойланади. Пеналлар картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.