ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИВЕРЭСС® ФОРТЕ
LIVERESS® FORTE
Препаратнинг савдо номи: Ливерэсс® Форте
Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма
Таркиби:
Ҳар бир ампула (5 мл) қуйидагиларни саклайди:
фаол моддалар: эссенциал фосфолипидлар= субстанцияси EPL (келиб чиқиши табиий бўлган холин-фосфор кислотаси – соя дуккаклари экстракти – тўйинмаган ёғ кислоталари,асосан линолен (70%), линолен ва олеин кислоталари мажмуаси) 250 мг;
ёрдамчи моддалар: натрия дезоксихолати, бензил спирти, пропилен гликоль, суюқ Е витамини, бутил гуруҳи қўшилган гидрокси толуол, бутил гуруҳи қўшилган гидрокси анизол, рибофлавин натрий фосфати, инъекция учун сув.
Таърифи: сариқ рангли тиниқ эритма, қаҳрабо рангли ампулада.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор.
АТХ коди: A05C
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг фаол моддаси фосфатидилхолиннинг юқори даражада тозаланган фракциясидан иборат эссенциал фосфолипидлар (EPL-субстация) деб номланувчи моддадан иборат. Бу фракциянинг асосий компоненти бўлиб дилинолеоилфосфатидилхолин ҳисобланади. Эссенциал фосфолипидлар ўзининг кимёвий тузилиши бўйича эндоген мембрана фосфолипидларига ўхшайди, ўзида кўп тўйинмаган ёғ кислоталари, айниқса линолен кислотасини кўп миқдорда сақлаши туфайли ўзининг функционал хусусиятлари бўйича устун туради. Фосфолипидлар хужайра мембраналари ва органелларининг асосий структур элементлари бўлиб ҳисобланади. Улар хужайралар дифференциацияси, бўлиниши ва регенерациясида иштирок этади.
Фосфолипидларнинг функционал аҳамияти уларнинг амфифил хусусиятларидан иборат, улар хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини бошқариш имконини беради. Улар мембрана фаолиятини яхшилайди, хусусан ион алмашинуви, хужайра ички нафас жараёни, биологик оксидланиш, митохондрияларда хужайра ички нафас ферментларини боғланишига, шунингдек хужайранинг энергетик алмашинувида оксидланишли фосфорланиш жараёнига таъсир кўрсатади. Физиологик шароитда фосфолипидлар синтези фосфолипидларни етарли миқдорда сақловчи гепатоцитларнинг нормал эҳтиёжини қондиради. Жигар касалликларида хужайра мембраналари структуралари ва фермент тизимлари фаолияти издан чиқиши маълум. Фосфолипидлар биосинтези бузилади, уларнинг танқислиги хужайра мембранасининг фаолиятини бузилишига олиб келади. Бу жараёнлар айниқса митохондрияларда намоён бўлади, улар тахминан 30% фосфолипидлардан иборат ва уларда муҳим алмашинув жараёнлари, шу жумладан оксидланишли фосфорланиш амалга оширилади. Фосфолипидлар танқислигида ёғлар алмашинуви издан чиқади, бу жигарнинг ёғли дистрофиясига олиб келади. Ўзининг фармакологик хусусиятлари туфайли препарат кўрсатилган бузилишларни бартараф этади, хужайралар мембранаси регенерациясига ёрдам беради, мембранага боғлиқ фермент тизимлари ва рецепторлар бузилишларини қайта фаоллаштиради, жигарнинг детоксикацион қобилиятини оширади ва шундай қилиб унинг фаолиятини нормаллаштиради.
Фармакокинетикаси
Холин компонентининг ярим чиқарилиш даври 66 соат, тўйинган ёғ кислоталарники -32 соатни ташкил этади.
Фармакокинетик тадқиқотларда одам организмида юборилган Н3 ва С14 изотоплар ҳар бири 5% дан кам миқдордааҳлат билан чиқарилган.
Қўлланилиши
Жигарнинг ёғли дегенерацияси (шунингдек диабетда); ўткир ва сурункали гепатитлар, цирроз, жигар хужайралари некрози, жигар комаси ва кома олди холати, жигарни токсик шикастланиши, шу жумладан ҳомиладорлар токсикози; опарациядан олдинги ва операциядан кейинги даволаш, айниқса гепатобилиар соҳадаги операцияларда; псориаз, нейродермитлар; радицион синдромда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Агар шифокорнинг бошқа кўрсатмаси бўлмаса, катталар ва ўсмирларга вена ичига аста-секин кунига 250-500 мг (1-2 амп.) дан кунига, оғир холатларда 500 мг-1 г (2-4 амп.) дан кунига. Бир марталик дозани 10 мл дан ошириш мумкин эмас. Зарурати бўлганда эритмани суюлтириш лозим. Бемор қони билан 1:1 нисбатда суюлтириш тавсия қилинади. Вена ичига юбориш 10 кун давом этади. 2 ампула ичидагисини бир вақтда юбориш мумкин. Фақат тиниқ эритма қўллансин. Бошқа физиологик эритмалар билан аралаштирилмасин.
Инфузион эритма тайёрлашда бир вактда қуйидаги электролитсиз эритмалар билан қўлланилсин: 5% ёки 10% ли декстроза эритмаси (1:1 нисбатда), 5% ли ксилитол эритмаси.
Парентерал йўли билан даволашни иложи борича тезроқ таркибида эссенциал фосфолипид бўлган капсулани оғиз орқали қабул қилиш билан тўлдириш тавсия қилинади.
Стандарт даволаш курси – 3 ой. Зарурати бўлганида даволаш курси давом эттирилиши мумкин. Псориазда даволаш курси псориазни умумий қабул қилинган даволаш усуллари билан бирга 2-3 ойни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Ливерэсс Форте препарати билан даволаш вақтида диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қоринда оғриқ), аллергик кўринишлар каби нохуш самаралар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя реакциялар пайдо бўлганда ушбу препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Ливерэсс Форте препаратини фаол моддага ва ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат ва алкоголь: препарат билан бир вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Вена ичига юбориш учун эритмани суюлтириш учун электролитлар эритмасини қўллаш мумкин эмас. Фақат тиниқ эритмаларни ишлатиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратнинг таркибида йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин бўлган бензил спирти мавжудлиги туфайли (муддатида туғилган чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқларда бензил спиртини сақловчи препаратларни қўллаш уларда ўлимга олиб келувчи ҳансирашни ривожланиши билан ассоциацияланган), ҳомиладорликда препаратни фақат даволашдан она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Болаларда қўлланиши
3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 3 ёшдан ошган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
5 мл дан 5 дона ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, қоронғи жойда, 2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.