ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕРУЛЕН
FERULEN
Препаратнинг савдо номи: Ферулен
Таъсир этувчи моддалар: ферутинин ва тенуферидин
Дори шакли: Таблеткалар
Таркиби:
Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ферулен 40 мг
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кальций стеарати, картошка крахмали.
Таърифи: Оқ ёки оч-сариқ ёки сарғиш тусли оқ рангли доғлари бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: Эстрогенлар.
АТХ коди: G03CA
Фармакологик хусусиятлари
Ферулен – Ferula tunisektae ўсимлигининг илдиз қисмидан олинадиган, сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирларининг табий аралашмаси бўлиб, унинг йиғиндиси, асосий компонентлари ферутинин ва тенуферидин ҳисобланди.
Препарат эркакларни жинсий аъзоларига танлаб таъсир қилади, андроген қарам аъзолари (простата бези, уруғ пуфакчалари, уруғдон) ҳажмини камайтиради. Қийинлашган сийишни енгилаштиради ва тез-тез сийишни қисташлари сонини қисқартиради, препаратни қабул қилинганда сийдик билан қонни ажралиб чиқишини тўхтатади ва сийганда оғриқ йўқолади. Ферулен қон зардобидаги простатага специфик антигенни миқдорини нормаллаштиради, эркакларни жинсий гормонларини (тестостерон, лютеинизацияловчи гормон) миқдорини камайтиради. Яллиғланишга қарши, иммунитетни рағбатлантирувчи ва эстроген таъсирга эга, қон ивиш вақтини узайтиради. Препарат терапевтик дозаларда марказий нерв тизими фаолиятига, артериал қон босимига, нафас ва юракни ўтказувчи тизимига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Простата безининг аденомаси ва раки (аденокарцинома) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Простата безининг аденомасида 2-таблеткадан (0,08 г) суткада уч марта 30 кун давомида буюрилади. Зарурат бўлганда препарат билан йил давомида 1-3 ойлик интервал билан яна 1-3 даволаш курси ўтқазилади.
Простата безининг ракида 2-таблеткадан (0,08 г) суткада уч марта 60 кун давомида қўлланади. Препаратнинг умумий дозаси ва даволаш давомийлиги простата безидаги ўзгаришларга, метастазларнинг бор ёки йўқлигига ва беморнинг умумий холатига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Фармако-токсикологик текширишларнинг натижаларига бўйича препаратнинг ножўя таъсирлари аниқланмаган. Препаратни узоқ муддат давомида қўлланганда феминизация холати (жинсий фаолиятни сусайиши, кўкрак безларининг шишиши ва кўкрак безини сўрғичини пигментация бўлиши тухумдонларнинг ўлчамини кичиклашиши) кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Декомпенсация босқидаги ўткир ёки сурункали юрак етишмовчилиги, фаолиятини бузилиши билан кечадиган оғир жигар ва буйрак касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўзаро таъсирлашуви бўйича клиник тадқиқотларни йўқлигига қарамасдан Феруленни антиандрогенлар, ЛГ-РГ аналоглари билан мажмуавий қўлланганда, шунингдек простата безининг аденокарциномаси бўлган пациентларда орхиэктомиядан кейин антиандроген самара кучаяди.
Махсус кўрсатмалар
Ферулен билан даволаш вақтида юрак-қон томир тизимини, жигар ва буйрак фаолиятини мунтазам назоратини ўтқазиш лозим. Препаратни жинсий етилиши тугаланмагунича қўллаш мумкин эмас.
Препарат следует хранить в недоступном для детей месте и не использовать после истечения срока годности.
Дозани ошириб юборилиши
Ферулен – токсик модда эмас (V синф). Препаратни тасодифан бир марта терапевтик дозасида билмасдан қабул қилиб қўйингандан кейин умумий интоксикация ҳавфини эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 0,04 г дан. Уч бўрчакли гултожини 30 та таблеткадан шиша идишда ёки 10, 30 таблеткадан контур – уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Қурук, ёруғликдан химояланган жойида, 250С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналарда бериш тартиби
Рецепт бўйича.