📜 Инструкция по применению Седальгин – нео
💊 Состав препарата Седальгин – нео
✅ Применение препарата Седальгин – нео
📅 Условия хранения Седальгин – нео
⏳ Срок годности Седальгин – нео

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕДАЛЬГИН – НЕО®

SEDALGIN – NEO

 

Препаратнинг савдо номи: Седальгин – нео®

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 300 мг парацетамол, 150 мг метамизол натрий, 50 мг кофеин, 15 мг фенобарбитал, 10 мг кодеин фосфат гемигидрати;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, буғдой крахмали, повидон, кросповидон, натрий метабисульфити, тальк, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ  ясси, оқдан деярли оқ ранггача, икки томони фаскали ва бир томонида рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий таркибга эга анальгетик-антипиретиклар

АТХ коди: N02BE71

 

Фармакологик хусусиятлари

Седальгин-нео яққол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга мажмуавий препаратдир. Мажмуада алоҳида компонентларнинг оғриқ қолдирувчи таъсири кучаяди ва ножўя самаралари ва кўникишни ривожланиши эҳтимоли препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг паст дозаларини қўллаш натижасида камаяди. Мажмуа шунингдек қуйидаги самараларни намоён қилади: ўт чиқариш ва сийдик чиқариш йўлларига ва бачадон силлиқ мушакларига бироз бўшаштирувчи таъсир кўрсатади; марказий нерв тизимига седатив (тинчлантирувчи) таъсир кўрсатади; бош мия қон томирларига ижобий таъсир қилади ва бош мия ички босимини камайтиради (бош оғриғи камаяди). Кофеин бошқа компонентларнинг седатив таъсирини камайтиради ва умуман олганда мажмуада иш қобилиятини сезиларли даражада бузилишига олиб келмайди. Кодеин яққол йўталга қарши таъсирга эга ва метамизол ва парацетамолнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Қўлланилиши

Седальгин-нео нинг алоҳида компонентлари мустақил қўллаганда даволаш қийин бўлган, турли келиб чиқишга эга, қуйидаги оғриқларни қисқа муддатли ва симптоматик даволаш учун қўлланади:

  • бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи;
  • жароҳатлар, операциялар ва куйишлардан кейинги оғриқлар;
  • невралгиялар ва невритлар, бўғимлар ва мушаклардаги ўткир оғриқлар.

дори воситасининг қўллаш олдидан зарур бўлган маълумот

 

Қўллаш усули ва дозалари

Седальгин-неони доимо Сизнинг даволовчи шифокорингизнинг аниқ қўлланмаларига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишончингиз комил бўлмаса, шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг!

Препарат ичга қабул қилинади, даволовчи шифокор дозалашни аниқлаб беради.

Одатда бир таблеткадан суткада 3-4 марта қабул қилинади.

Максимал бир марталик доза 2 таблеткани, максимал суткалик доза эса – 6 таблеткани ташкил қилади.

Даволаш курси кўпи билан 3 кун давом этади.

Таблеткалар овқатланиш вақтида, суюқлик билан бирга қабул қилинади.

 

Болалар ва ўсмирлар

Препарат болалар ва ўсмирлар учун тўғри келмайди!

Седальгин-неони қўллаш овқат ва ичимликларни қабул қилиш

Алкоголга толерантликни пасайишини назарда тутиб, уни препарат билан даволаш вақтида қабул қилишдан сақланиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ҳар қандай дори препарати каби Седальгин-нео хам, гарчи улар барчада намоён бўлмасада, ножўя реакцияларни чақириши мумкин.

Кўпинча ножўя самаралари ўткинчи характерга эга ва даволаш тугаганидан кейин ўтиб кетади. Айрим пациентларда қуйидаги реакциялар бўлиши мумкин:

иммун тизими томонидан бузилишлар

  • анафилаксия (оғир, ҳаёт учун хавф солувчи аллергик реакция) ва агранулоцитоз (инфекцияларга мойиллик билан оқ қон таначалари сонини камайиши) хавфини ошиши, улар даволашнинг ҳар қандай босқичида намоён бўлиши мумкин ва суткалик дозага боғлиқ эмас;
  • аллергик реакциялар: қичишиш, тери тошмаси, астма хуружини қўзғаши, диспноэ (бўғилиш).

меъда-ичак йўллари томонидан – оғизни қуриши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, қабзият ёки ич кетиши, жигар трансаминазаларини ошиши.

нерв тизими томонидан – уйқучанлик, толиқиш, координацияни бузилиши, тремор, безовталик, таъсирчанлик; узоқроқ муддат қўлланилганда – қарамликни ривожланиши.

юрак-қон томир тизими томонидан – артериал босимни пасайиши, юрак уриб кетиши, экстрасистолия (мунтазам бўлмаган пульс).

буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан – юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганда буйрак шикастланиши (интерстициал нефрит, буйрак етишмовчилигини ривожланиши) бўлиши мумкин.

қон яратиш тизими ва лимфатик тизими томонидан – жуда кам холларда гемолитик анемия (қизил қон таначалари сонини камайиши, бу терини оқариши ёки сарғайиши, ҳолсизлик, бўғилишга олиб келиши мумкин), тромбоцитопения (тромбоцитлар сонини камайиши, бу қон кетиши ва қон талашлар (кўкаришлар) пайдо бўлиши хавфини оширади). Жиддий тери реакцияларининг жуда кам ҳолатлари ҳақида маълумотлар бор.

Агар бирон-бир ножўя реакция жиддийлашса ёки Сизда ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя реакциялар аниқланса, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Бу ушбу илова-варақада таърифланмаган бўлиши мумкин бўлган барча ножўя реакцияларни ўз ичига олади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Седельгин-неони қуйидагиларда қўлламанг:

  • агар Сизда бирон-бир таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг таркибидаги ёрдамчи моддага аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
  • агар Сизда қоннинг бирон-бир касаллиги (геморрагик диатез, апластик анемия, лейкопения ёки агранулоцитоз) бўлса;
  • агар Сизда бронхиал астма (“аспирин” тури) бўлса;
  • моддалар алмашинуви билан боғлиқ кам учрайдиган касалликлар (глюкозо-6-фосфатдегидрогеназани наслий танқислиги, жигар порфирияси) бўлса;
  • оғир буйрак ва жигар етишмовчилигида;
  • наркотик анальгетиклар, ухлатувчи ва седатив воситаларни суистеъмол қилганда;
  • ҳомиладорлик вақтида;
  • эмизиш даврида;
  • агар шифокорингиз Сизга, Сиз CYP2D6 нинг “жуда тез метаболизатори” эканлигингизни айтган бўлса;
  • болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Илтимос, Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилганлигингиз ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Мажмуанинг компонентлари кўпчилик дориларнинг метаболизми (ўзлаштирилиши) га аралашади ва шунинг учун бошқа медикаментлар билан бирга қабул қилинишига йўл қўймаслик керак.

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган дори воситаларидан бирини қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

  • кумарин антикоагулянтлари;
  • циклоспорин (иммунитетни сусайтириш учун);
  • трициклик антидепрессантлар;
  • ичга қабул қилиш учун ҳомиладор бўлишга қарши воситалар;
  • аллопуринол (подаграга қарши);
  • хлорамфеникол ва миелотоксик (суяк кўмиги фаолиятини сусайтириш) таъсирини кучайиши туфайли суяк кўмигини шикастловчи бошқа препаратлар;
  • аминофеназон (оғриқ ва иситмага қарши);
  • туберкулёзга қарши антибиотик рифампицин;
  • циметидин (меъдани ҳимоялаш учун);
  • алкоголь ва жигарни шикастловчи бошқа воситалар;
  • барбитуратлар, бензодиазепинлар, ухлатувчи ва тинчлантирувчи препаратлар;
  • МАО ингибиторлари ёки трициклик антидепрессантлар;
  • антихолинергик воситалар;
  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар (кетопрофен, ибупрофен, напроксен, дикофенак);
  • гризеофульвин (замбуруғларга қарши);
  • хинидин (антиаритмик воситалар);
  • доксициклин (антибиотик);
  • эстрогенлар (аёллар жинсий гормонлари);
  • фенитоин, карбамазепин (тиришишга қарши воситалар);
  • фенотиазин (руҳиятга таъсир қилувчи дори);
  • жуда кучли оғриқ қолдирувчи воситалар (наркотик анальгетиклар);
  • натрий вальпроати ва вальпроат кислотаси.

Махсус кўрсатмалар

Седальгин-неони қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг, агар:

  • Сизда метамизолга аллергия бор. Қачонлардир метамизолга аллергик реакцияси бўлган пациентлар уни яна қабул қилишлари мумкин эмас.
  • Дозани ошириб юборилиши ва жигарни жиддий шикастланиши хавфи туфайли, Сиз метамизол сақловчи бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз.
  • Сизда фаол босқичдаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлса.
  • Сизда буйрак ёки жигар шикастланиши бўлса.
  • Сиз 65 ёшдан ошган бўлсангиз, интоксикациянинг юқори хавфи туфайли.
  • Сиз оғриқ қолдирувчи воситаларни тез-тез қўлласангиз. Оғриқ қолдирувчи препаратларни тез-тез қўллаш буйракни турғун шикастланишига ва буйрак етишмовчилиги хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Агар Сизда бош оғриғининг тез-тез хуружлари бўлса ва оғриқ қолдирувчи препаратларни мунтазам қўллаш Сизга ёрдам бермаса, шифокорингизга мурожаат қилинг.

Сурункали бош оғриғини ривожланишининг олдини олиш учун оғриқ қолдирувчи воситаларнинг тавсия этилган суткалик дозаларини диққат билан назорат қилиш ва мигренга қарши дориларни ҳаддан ташқари кўп қўлланилишидан сақланиш лозим.

Анафилаксия (тери тошмаси, бўғилиш, меъда-ичак йўллари ва юрак-қон томир тизими томонидан шикоятлар билан тўсатдан оғир аллергик реакция) ва агранулоцитоз (оқ қон таначаларининг тури –гранулоцитларнинг сонини тўсатдан камайиши, тана ҳароратини ошиши, инфекцияларни ривожланиши) симптомлари бўлганида препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак.

Седальгин-неони тез-тез ва узоқ муддат қўллаганда қон манзараси ва буйрак ва жигар фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш керак.

Седальгин-нео таркибидаги метамизол сийдикни қизил рангга бўяши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Седальгин-неони узоқ муддат қўллаганда унинг таркибидаги кодеинга қарамлик ва кўникиш ривожланиши мумкин.

Метаболизмнинг алоҳида турига эга айрим пациентларда (“жуда тез” метаболизаторлар) ҳатто тавсия этилган дозалар қўлланилганида онгни чалкашиши, уйқучанлик, юзаки нафас олиш, қорачиқларни торайиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши ва иштаҳани йўқлиги каби кодеин дозасини ошириб юборилиши симптомни кутиш мумкин. Оғирроқ ҳолатларда ҳаёт учун хавф солувчи ва жуда кам холларда ўлим билан якунланиши мумкин бўлган қон айланишини бузилиши симптомлари ва нафасни сусайиши бўлиши мумкин.

АЙРИМ ПАЦИЕНТЛАР ГУРУҲИ УЧУН МАХСУС ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Бирон-бир дори воситаларни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Таъсир этувчи моддалар ҳомиладорлик вақтида қўлланганида ҳомилага зарар келтириши мумкин. Улар кўкрак сутига ўтади. Шу туфайли Седальгин-нео ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланмайди.

Агар эмизикли аёл CYP2D6 нинг “жуда тез” метаболизатори бўлса, кўкрак сутида фаол метаболит морфиннинг юқори концентрациялари бўлиши мумкин ва жуда кам холларда болада опиоид токсиклик симптомларига олиб келиши мумкин, бу ўлим билан якунланиши мумкин

Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири. 

Седальгин-неонинг кўпчилик компонентлари марказий нерв тизимига таъсир кўрсатади, сенсор ва ҳаракат реакцияларини ўзгартиради, шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида автомобилни ҳайдаш ва техника билан ишлаш ёки буларни юқори диққат билан бажаришдан вақтинчалик сақланиш керак.

Ёрдамчи моддалари тўғрисида маълумотлар

Бу препаратни целиакияси (глютеин энтеропатия) бўлган одамлар учун қўллаш мумкин. Буғдойга аллергияси бўлган (целиакиядан ташқари) пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Ёрдамчи модда сифатида сақловчи натрий метабисульфити аллергик турдаги реакцияларни, шу жумладан сезгир пациентларда бронхоспазм анафилактик симптомларни чақириши мумкин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз буюрилганидан ортиқ доза қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокор ёрдамига мурожаат қилинг.

Доза ошириб юборилганида қуйидаги симптомлардан айримлари пайдо бўлиши мумкин: яққол бош айланиши, уйқучанлик, реакцияларни секинлашиши, нафасни сусайиши, хушдан кетгунча бўладиган кучли ҳолсизлик билан намоён бўладиган марказий нерв тизимини бостирилиши, пульсни секинлашиши, артериал босимни пасайиши, жигар фаолиятини жиддий шикастланиши.

Агар Сиз Седальгин-неони қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган қабулни ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилманг. Буни кейинги мунтазам қабул қилиш вақтида бажаринг.

Агар Сизда бу препаратни қўллаш билан боғлиқ қандай бўлмасин қўшимча саволлар туғилса, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткалар ПВХ/аолюмин фольга блистерда.

1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.