ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
УНОПРОГ
UNOPROG
Препаратнинг савдо номи: Унопрог
Таъсир этувчи модда (ХПН): прогестерон
Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: прогестерон – 50 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, этилолеат.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: прогестинлар ва уларнинг синтетик аналоглари.
АТХ коди: G03DA04
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Прогестерон табиий прогестин ёки таббий аёллар жинсий гормони – прогестероннинг синтетик шакли ҳисобланади. Прогестерон прогестинларнинг фармакологик таъсири билан бир хил таъсирга эга. У погестерон ва эстрогеннинг рецепторлари билан боғланади, бунда асосий ҳужайралар аёллар репродуктив аъзолари, сут безлари, гипоталамус ва гипофиздан иборат бўлади. Рецепторлар билан боғланиб, прогестинлар, шу билан бирга прогестерон гипоталамусдан гонадотропин-рилизинг гормон (ГнРГ) ни ажралиб чиқиш тезлигини секинлаштиради ва ЛГ (лютеинловчи гормон) ни овуляциядан олдинги ишлаб чиқарилиш тезлигини сусайтиради. Эстрогеннинг миқдори етарли даражада бўлганида прогестерон прогестерон эндометрийнинг пролифератив фазадан секретор фазага ўтишини белгилайди. Прогестерон децидуал тўқимани ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга ва эндометрийга эмбрионни имплантация бўлишига эндометрийнинг берилувчанлик ҳусусиятини ошириши учун зарур. Эмбрион имплантация бўлганидан сўнг прогестерон ҳомиладорликни тутиб туриш ва сақланишини таъминлайди. Шунингдек прогестерон сут безидаги альвеоляр тўқимани ўсишини рағбатлантиради ва бачадоннинг силлиқ мушакларини бўшаштиради. Эстроген ва анроген фаоллиги кам.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Прогестероннинг 10 мг мойли эритмаси мушак ичига юборилганидан сўнг қон зардобида максимал концетрациясига инъекциядан сўнг тахминан 8 соат давомида эришилган, бунда плазмасидаги концентрацияси инъекциядан сўнг тахминан 24 соат давомида дастлабки кўрсаткичлардан юқори қийматларда қолган. 10, 25 ва 50 мг прогестерон юборилганидан сўнг плазмадаги максимал концентрацияси (Cmax) нинг геометрик ўртача эгри чизиғи мувофиқ равишда 7, 28 ва 50 нг/мл ни ташкил этган.
Тақсимланиши
Прогестерон плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан (50-54%) ва кортикостероидни-боғловчи глобулин билан (43-48%) боғланади.
Метаболизми
Прогестерон асосан жигарда метаболизмга учрайди, у ерда асосан прегнандиол, прегнантриол ва прегнанолонга айланади, сўнгра конъюгацияга учраб, глюкуронидлар ва сульфатларни ҳосил қилади.
Чиқарилиши
Прегнандиол ва прегнанолоннинг конъюгатлари глюкурон ва олтингугурт кислоталарининг қолдиқлари билан бирга сийдик ва сафро билан чиқарилади. Сафро билан экскреция бўладиган прогестероннинг метаболитлари ахлат билан чиқарилади ва энтерогепатик рециркуляцияга учрайди.
Қўлланилиши
Препарат бачадондан дисфункционал қон кетишларини даволаш учун қўлланади.
Шунингдек анамнезида уч ёки ундан ортиқ номаълум бола ташлаш ҳолатлари бўлганида эрта ҳомиладорликни тутиб туриш учун ва айрим ҳолларда экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) ёки уруғланган тухум ҳужайрасини имплантация бўлишини енгиллаштириш учун гаметаларни бачадон найларига ўтказиш (ГБНЎ) каби усуллар ёрдамида бепуштликни даволашга қўшимча сифатида буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Бачадондан дисфункционал қон кетишлар: 5-10 мг дан ҳар куни 5-10 кун давомида, тахмин қилинган ҳайз кўриш муддати бошланишидан олдин 2 кун вақт қолгунигача юборилади.
Ҳомиладорликни сақлаб туриш: инъекция 25-100 мг дан ҳафтада икки марта ёки ундан кўпроқ, ҳомиладорликни тахминан 15 кунидан бошлаб ёки эмбрион ёки гамета бачадонга ўтган кундан бошлаб, одатда ҳомиладорликни 8-16 ҳафтасигача, прогестеронни плацентадан секрецияси бир маромга тушганида юборилади.
Суткалик дозаси шифокорнинг кўрсатмасига қараб, 200 мг гача оширилиши мумкин.
Прогестерон фақат туғруқ ёшидаги аёлларга қўлланганлиги сабабли, болалар ва кекса ёшдаги пациентларга препаратнинг дозаси бўйича тавсиялар бериш ўринли эмас.
Препарат мушак ичига инъекция ҳолида юборилади. 3,8 см игнали шприцни ёрдамида думбага чуқур киритилади (сонга ёки дельтасимон мушакка инъекция қилиш тавсия этилмайди). Думбада ёғ тўқималари кенг тарқалган, бу прогестеронни секин ажралиб чиқиши учун унинг заҳирасини шакллантириш имконини беради.
Ножўя таъсирлари
Шиддатли қон кетиши, ҳайз кўриш циклини ўзгариши, аменорея, бачадон бўйни эрозиясида ва секрециясида ўзгаришлар, сут безларини ўзгариши, шиш, тана вазнини ошиши, катаболизм, холестатик сариқлик, аллергик реакциялар ва тошма, акне, хлоазма, руҳий депрессия, тана ҳароратини ошиши, уйқусизлик, уйқучанлик, кўнгил айниши, сочларни тўкилиши, гирсутизм, инъекция жойида реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Прогестинларга юқори сезувчанлик, номаълум генезли вагинал қон кетишлар, амалга ошмаган ёки тўлиқ бўлмаган ҳомила ташлаш, сут безлари ва жинсий аъзолар раки, тромбофлебит, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишлари, жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликни аниқлаш учун диагностик синама сифатида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Прогестерон бромкриптиннинг самарасига таъсир қилиши мумкин. Препаратни қабул қилиш жигар ва/ёки эндокрин тизимининг таҳлил натижаларида акс этиши мумкин.
Прогестерон плазмада циклоспориннинг концентрациясини ошириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Организмда ушланиб қолишини кучайиши мумкин бўлган патологияли (масалан, гипертония, юрак қон-томир касалликлари, буйрак касалликлари, тутқаноқ) беморларга, касаллик тарихида руҳий депрессия, диабет, енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги, ўткир интермитацияланувчи порфирия, мигрен ёки ёруғликка сезувчанлик бўлган пациентларга прогестеронни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат билан даволаниш вақтида кўришни номаълум генезли қисман ёки тўлиқ йўқолишида (тўсатдан ёки аста-секин авж олувчи), проптоз ёки диплопия пайдо бўлганида, папиллэдема (кўрув нерви дискини шиши), тўр парда томирларини шикастланиши ёки мигрен ривожланганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ диагностик ҳамда терапевтик чораларни кўриш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Прогестерон сариқ тананинг фаолияти эндоген прогестероннинг миқдорини етарли даражада синтез бўлишини таъминлаш учун етарли бўлмаганида, ҳомиладорликни тутиб туриш учун ишлатилиши мумкин. Йўлдош прогестерони етарли миқдорда секрецияси ўз ўрнига тушганидан сўнг прогестеронни қўллаш зарурати йўқ. Препарат табиий секрецияланадиган прогестеронга мутлоқ эквивалент миқдорда прогестерон сақлайди, ва синтетик прогестеронлардан фарқли равишда қиз бола ҳомила учун гиперандрогенемия ҳавфини чақирмайди.
Эмизиш даври
Прогестерон кўкрак сутига ўтиши мумкин. Прогестеронни гўдакка таъсири бутунлай аниқланмаганлиги сабабли, уни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Қайд этилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам ва бирор бир ножўя самараларни ривожланишига сабаб бўлиши мумкин эмас. Пациентларни кузатиш керак, ва зарурат бўлганида симптоматик ва ёрлдамчи даволаш кўрсатиш керак.
Чиқарилиш шакли
Бир ампула 1 мл эритмада 50 мг/мл дозали фаол модда сақлайди. 1 мл дан тиниқ рангсиз I турдаги шиша ампулаларда, оқ рангли халқаси ва мовий рангли нуқтаси мавжуд, 5 ампула пластик поддонда, бир поддон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.