ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КСИЛОМЕТАЗОЛИН-Asp
XYLOMETOZOLINE-Asp
Препаратнинг савдо номи: Ксилометазолин-Asp
Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин
Дори шакли: назал спрей.
Таркиби:
1 мл 0,05 % ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди.- 0,5 мг;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати – 2 мг, дигидрофосфат дигидрати – 2 мг; натрия хлориди – 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 1 мл гача.
1 мл 0,1% ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати – 2 мг, дигидрофосфат дигидрати – 2 мг; натрия хлориди – 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 1 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.
АТХ коди: R01AA07
Фармакологик ҳусусиятлари
Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсирга эга маҳаллий қон томирларни торайтирувчи воситалар (деконгестантлар) гуруҳига мансуб, бурун шиллиқ қаватларидаги қон томирларини торайишиини чақиради, ва шу билан бирга бурун-ҳалқум бўшлиғининг шиллиқ қаватининг шиши ва гиперемиясини бартараф қилади. Ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Терапевтик концентрацияларда шиллиқ қаватини таъсирламайди, гиперемияни чақирмайди. Препаратнинг таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 10-12 соат давом этади.
Фармакокинетикаси
Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида препарат деярли сўрилмайди, шунинг учун плазмада унинг концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).
Қўлланилиши
Ўткир ринит (шу жумладан, ўткир респиратор касалликлар фонидаги ва аллергик ринит), поллиноз, синусит, евстахиит, ўрта отитда (бурун-халқум шишини камайтириш учун) қўлланади.
Бурун бўшлиғидаги диагностик муолажалар учун беморни тайёрлаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Интраназал буюрилади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта буюрилади; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% ли эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) буюрилади (зарурати бўлганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Препарат кўпи билан 7 кун қўлланилади, кейинчалик шифокор кўрсатмасига бўйича.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланганида – бурун ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; бурун шиллик қаватини шиши.
Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, юрак урушини ҳис қилиш, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда).
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратни компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, тиреотоксикоз, мия пардаларидаги (жарроҳлик аралашувлари (анамнездаги), ҳомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли Ксилометазолин-Asp эритма учун), 6 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли Ксилометазолин-Asp учун) қўллаш мумкин эмас
Эхтиёткорлик билан:
Қандли диабет, стенокардиянинг III-IV функционал синфида эхтиёткорлик билан қўлланилади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда қўлланиши тизимли таъсирни кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас, масалан сурункали ринитда.
Хомиладорлик ва лактация
Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она учун фойда ва хомила ва болага бўлган хавф нисбати синчиклаб бахолангандан кейин, эхтиёткорлик билан, тавсия этилган дозани оширишга йўл қшймасдан қўллаш керак.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошкариш кобилияти таъсири
Тавсия қилинганидан юқори дозаларда қабул қилиш транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфлифаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, бу эхтиёткорликка риоя қилишни талаб этади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Назал томчилар 0,05% ва 0,1%. 10 мл, 20 мл дан тюбик томчилагичларда. Назал спрей 0,05% ва 0,1%. 15 мл дан препарат кўп дозали пуркагич учлик билан таъминланган ва химоя қалпоқчалари тюбикларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.