📜 Инструкция по применению Рамлепса
💊 Состав препарата Рамлепса
✅ Применение препарата Рамлепса
📅 Условия хранения Рамлепса
⏳ Срок годности Рамлепса

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАМЛЕПСА®

RAMLEPSA®

 

Препаратнинг савдо номи: Рамлепса®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, трамадол

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

трамадол гидрохлориди            – 37,5 мг

парацетамол                               – 325,0 мг

ёрдамчи моддалар: қайта желатинланган крахмал, натрий крахмал гликолят (А тур), микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Плёнка қобиғи: Сариқ Опадрай 15В82958*

* Сариқ Опадрай 15В82958: гипромеллоза 3 mPas, гипромеллоза 6 mPas, полиэтиленгликоль 400, полисорбат 80, титан диоксиди, темир (III) оксиди.

Таърифи: овал, бироз икки томон ёқлама қавариқ, сариқ-жигарранг рангли пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий анальгетик восита (аралаш таъсир механизмли анальгетик восита + анальгетик нонаркотик восита)

АТХ коди: N02AX52

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Трамадол –марказий нерв тизимига (МНТ) таъсир қилувчи синтетик наркотик анальгетик. Бош мия ва меъда-ичак йўлларидаги (МИЙ) ноцицептив тизимидаги афферент толаларининг пре- ва постсинаптик мембраналаридаги опиоид рецепторларнинг (µ-, δ-, к-) носелектив агонисти хисобланади.

Анальгетик таъсирининг бошқа механизмлари нейронларда норадреналинни қайта қамраб олинишини ингибиция бўлиши ва серотонинни ажралиб чиқишини кучайиши хисобланади. Трамадол йўталга қарши таъсирга эга. Морфиндан фарқли равишда трамадол анальгетик дозаларда нафас фаолиятини сусайтирмайди ва меъда-ичак йўлларининг моторикасига таъсир қилмайди. Трамадолни юрак-томир тизимига самаралари одатда енгил ифодаланган. Анальгетик таъсирининг яққоллиги марфиндан 6-10 марта кучсиз.

Парацетамол: анальгетик таъсирининг аниқ механизми номаълум, эҳтимол марказий ва периферик самараларидан иборатдир.

Оғриқни бартараф қилиш бўйича ЖССТ тавсияларида Рамлепса® II босқичли анальгетикларга киради; тавсияларга мувофиқ қўллаш керак.

Фармакокинетикаси

Трамадол икки энантиомер: ўнгга айланувчи (+) ва чапга айланувчи (-) энантиомерларнинг рацемик аралашмасидан иборат. Қонда Моно-О-дезметилтрамадол метаболити (М1) аниқланади. Трамадолни сўрилиши, парацетамолга нисбатан секин юз беради, айни вақтда трамадолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) узунроқ.

Парацетамол/трамадол (37,5 мг/325 мг) таблеткалари бир марта ичга қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрация (Сmax) [(+)-трамадол/(-)-трамадол] –
64,3/55,5 нг/мл га ва парацетамол 4,2 мкг/кг га мувофиқ [(+)-трамадол/(-)-трамадол] 1,8 соат ўтгач, парацетамол 0,9 соат ўтгач эришилади.

Парацетамол/трамадол ичга қабул қилинганида препаратнинг таъсир қилувчи моддаларидан хар бири алохида қабул қилинганда кузатиладиган кўрсаткичларга фармакокинетик параметрларининг аҳамиятли ўзгаришлари нисбатан аниқланмаган.

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганида трамадолнинг рацемати тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Бир марталик 100 мг дозанинг мутлоқ биокираолиши тахминан 75% ни ташкил қилади, такроран қўлланганида – тахминан 90% гача ошади.

Ичга қабул қилинганидан кейин парацетамолнинг ингичка ичакда сўрилиши тез ва деярли тўлиқ юз беради. Қон плазмасидаги парацетамолнинг Сmax га 1 соат ўтгач эришилади ва трамадол билан бир вақтда қўлланганида ўзгармайди.

Овқат қабул қилиш трамадол ва парацетамолнинг Сmax ёки сўрилиш даражасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, шунинг учун препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Тақсимланиши

Трамадол тўқималарга юқори яқинликка эга (V=203±40 л). Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 20% ни ташкил қилади.

Парацетамол организмнинг ёғдан ташқари, кўпчилик тўқималарига, яхши тақсимланади. Тахмин қилинган тақсимланиш хажми тахминан 0,9 л/кг ни ташкил қилади. Парацетамолнинг нисбатан кам қисми (≈20%) қон плазмаси оқсиллари билан боғланади.

Метаболизми

Ичга қабул қилинганидан кейин трамадол О-метилланиш йўли билан (CYP2D6 изоферменти томонидан катализланади) М1 метаболитигача, сўнгра эса – N-деметилланиш (CYP3А изоферменти томонидан катализланади) йўли билан М2 метаботитигача метаболизмга учрайди. кейинчалик глюкурон кислотаси билан конъюгация бўлади. М1 Қон плазмасидан Т1/2 7 соатни ташкил қилади. М1 метаболити анальгетик самарага эга ва трамадолнинг ўзига нисбатан яққолроқ таъсир кўрсатади. Қон плазмасидаги М1 концентрацияси трамадолнинг концентрациясига нисбатан бир неча марта паст.

Парацетамол асосан жигарда иккита асосий йўл: глюкуронизация ва сульфация йўллари билан метаболизмга учрайди. Агар доза терапевтик дозадан юқори бўлса, охирги йўли тез тўйинади. Дозанинг катта бўлмаган (4% дан камроқ) қисми цитохром Р450 таъсири остида фаол метаболити (N-ацетилбензохинонимин) гача метаболизмга учрайди, у нормада глютатион томонидан тез нейтралланади ва цистеин ва меркаптопурин кислотаси билан конъюгация бўлганидан кейин буйраклар орқали чиқарилади. Лекин дозаси яққол ошириб юборилганида, бу метаболитнинг концентрацияси ошади.

Чиқарилиши

Трамадол ва унинг метаболитлари, асосан буйраклар орқали чиқарилади: 30% ўзгармаган холда, 60% эса – метаболитлари шаклида чиқарилади.

Парацетамолнинг Т1/2 катталарда 2 дан 3 соатгача бўлган вақтни ташкил қилади. Болаларда у бироз қисқа, янги туғилган чақалоқларда ва жигар циррози бўлган пациентларда эса – узайган. Парацетамол асосан глюкурон ва сульфон конъюгатлари кўринишида чиқарилади, уларни хосил бўлиши парацетамолнинг дозасига боғлиқ. Парацетамолнинг 9% дан камроқ қисми ўзгармаган холда буйраклар орқали чиқарилади.

Буйрак етишмовчилигида препаратнинг хар иккала фаол компонентларининг Т1/2 узаяди.

Қўлланилиши

  • Турли этиологияли ўртача ва кучли жадалликдаги оғриқ синдроми, шу жумладан яллиғланиш, жароҳат, қон томирларни шикастланиши оқибатида ривожланган оғриқ синдромини симптоматик даволаш; (трамадол ва парацетамол билан мажмуавий даволашнинг заруратида) бўлганда.
  • Оғриқли диагностик ва даво муолажаларини ўтказишда оғриқсизлантириш учун қўлланади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқаланишдан қатъий назар қабул қилинади. Рамлепса® таблеткалари бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан ютилади. Чайнаш ёки қисмларга бўлиш мумкин эмас.

Рамлепса® препарати шифокор кузатуви остида қўлланади. Препаратининг дозаси оғриқ синдромининг яққоллик даражаси ва ўтказилаётган даволашнинг самарасига қараб шахсий равишда танланади. Оғриқсизлантириш мақсадида одатда минимал самарали доза буюрилади. Рамлепса® препаратини такрорий ва узоқ муддат қилиш зарурат бўлганида, даволашни шифокорнинг синчков назорати остида ўтказиш керак. Даволашни давом эттириш заруратини бахолаш учун, даволашда иложи борича танаффуслар билан қабул қилиш керак.

Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирлар

Рамлепса® препаратининг тавсия этилган бошланғич дозаси 1-2 таблеткани ташкил қилади препаратни қабул қилишлар ўртасида камида 6 соатлик интервал бўлиши керак. Рамлепса® препаратининг максимал суткалик дозаси – 8 таблетка (300 мг трамадол ва 2600 мг парацетамолга эквивалент) ни ташкил этади.

Болалар

14 ёшдан кичик болаларга Рамлепса® препаратини қабул қилиш мумкин эмас, чунки 14 ёшдан кичик болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Кекса ёшли пациентлар (75 ёш ва ундан катта)

Рамлепса® препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Лекин, трамадолни секин чиқарилиши мумкинлиги туфайли, препаратни қабул қилишлари орасидаги интервал оширилиши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда трамадолни чиқарилиши секинлашади. Оғир буйрак етишмовчилиги (КК минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак. Буйрак фаолиятини бузилиши (КК 10-30 мл/мин) бўлган пациентларда препаратни қабул қилишлари орасидаги интервал камида 12 соатни ташкил қилиши керак.

Гемодиализ ёки гемофильтрация ўтказилганида трамадол организмдан жуда секин чиқарилиши туфайли, диализ муолажасидан кейин одатда препаратни қўллаш талаб этилмайди.

.Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда трамадолни чиқарилиши секинлашади. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда Рамлепса® препаратини қўллаш мумкин эмас. Жигар фаолиятини ўртача даражада бузилиши бўлганида, препаратни қабул қилишлари орасидаги интервални узайтириш керак.

Ножўя таъсирлари

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ножўя самараларни ривожланиш тезлигини таснифи:

жуда тез-тез               ≥1/10

тез-тез                        ≥1/100 дан ˂1/10 гача

тез-тез эмас               ≥1/1000 дан ˂1/100 гача

кам ҳолларад             ≥1/10000 дан ˂1/1000 гача

жуда кам ҳолларад   ≤1/100000 дан

учраш-тезлиги номаълум: мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас.

Ҳар бир гурухда нохуш самаралари уларнинг жиддийлигини камайиши тартибида берилган. Клиник тадқиқотлар давомида энг кўп аниқланган ножўя кўринишлар: кўнгил айниши, бош айланиши ва уйқучанлик, улар 10% дан кўпроқ пациентларда кузатилган.

Метаболизмни ва овқатланишни  бузилишлари:

номаълум: гипогликемия

Рухиятни бузилишлари:

тез-тез: онгни чалкашиши, кайфиятни беқарорлиги (хавотирлик, асабийлик, эйфория), уйқуни бузилиши;

тез-тез эмас: депрессия,галюцинациялар, “даҳшатли” тушлар кўриш, амнезия;

кам ҳолларда: дорига қарамлик;

Постмаркетинг кузатувлар:

жуда кам ҳолларда: суиистеъмол қилиш.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

жуда тез-тез: бош айланиши, уйқучанлик

Тез-тез: бош оғриғи, тремор;

тез-тез эмас: мушакларни ихтиёрсиз қисқариши, парастезия;

кам ҳолларда: атаксия, тиришишлар.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: кўришни ноаниқлиги.

Эшитиш аъзоси томонидан ва лабиринтдаги бузилишлар:

тез-тез эмас: қулоқларни шанғиллаши.

Юрак томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: аритмия, тахикардия, юрак уришини хис қилиш.

Қон-томирлар томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: артериал босимни (АД) ошиши, юз терисига қонни “оқиб келиши” ҳисси.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс аъзолари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: хансираш.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

жуда тез-тез: кўнгил айниши;

тез-тез: кўнгил айниши;

тез-тез: қусиш, қабзият, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуруши, диарея қоринда оғриқ, диспепсия, метеоризм;

тез-тез эмас: дисфагия, мелена.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

тез-тез: кучли терлаш, терини қичишиши;

тез-тез эмас: тери тошмаси, эшакеми.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: сийишни бузилиши (дизурия ва сийдикни тутилиши), альбуминурия.

жуда кам ҳолларда: жиддий тери реакциялари. Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар;

тез-тез эмас: иситма, кўкракда оғриқ (умуман организмда: кам ҳолларда: қалтираш, юз терисига қонни “оқиб келишлари”ни хис қилиш, кўкрак қафасида оғриқ)

Лаборатор ва инструментал маълумотлар:

тез-тез эмас: трансаминазалар фаоллигини ошиши.

Клиник синовларда учрамаган нохуш самаралари, лекин уларни трамадол ёки парацетамолни қўллаш билан боғлиқлигини истисно қилиш мумкин эмас

Трамадол:

  • ортостатик гипотензия, брадикардия, коллапс;
  • клиника амалиётида варфарин билан бир вақтда қўлланганида кам ҳолларда варфариннинг самарасини ўзгариши, шу жумладан протромбин вақтини узайишини кузатилган;
  • кам ҳолларда: респиратор симптомлар (масалан, хансираш, бронхоспазм, хуштаксимон нафас, ангионевротик шиш) билан кечувчи аллергик реакциялар ва анафилактик шок;
  • кам ҳолларда: иштахани ўзгариши, мушакларни кучсизлиги ва нафасни сусайиши;
  • руҳий бузилишлар, улар жадаллиги ва табиати бўйича (шахснинг тури ва даволашнинг давомийлигига қараб) фарқланадилар: кайфиятни ўзгаришлари (одатда, эйфория, баъзида дисфория), харакат фаоллигини ўзгариши (одатда кучли толиқиш, камроқ фаолликни ошиши) ва когнитив фаолиятлар ва сезувчанликни ўзгариши (яъни хис қилишни ва хулқни ўзгариши);
  • бронхиал астманинг кечишини зўрайиш ҳоллари таърифланган. Сабаб-оқибат алоқаси аниқланмаган;
  • наркотик анальгетикларни бекор қилинганида кузатиладиган белгиларга ўхшаш “бекор қилиш” синдромининг белгилари: ажитация, ховотирлик, асабийлик, уйқусизлик, гиперкинезия, тремор ва меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар. Жуда кам ҳолларда трамадол тўсатдан бекор қилинганида бошқа симптомлар аниқланган: саросима хуружлари, яққол ховотирлик, галлюцинациялар, парастезия, қулоқларда шовқин ва МНТ томонидан характерли бўлмаган симптомлар кузатилган.

Парацетамол:

  • парацетамол қўлланганида нохуш реакциялар кам ҳолларда кузатилган, , ўта юқори сезувчанлик реакцияси шу жумладан тери тошмаси бўлиши мумкин. Қон яратиш аъзолари томонидан бузилишлар, шу жумладан тромбоцитопения ва агранулоцитоз ҳоллари таърифланган. Парацетамолни қабул қилиш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.
  • парацетамолни билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш гипопротромбинемия чақириши мумкинлиги хақида бир неча хабарлар бор.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препаратнинг фаол моддалари ёки ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • нафас фаолиятини сусайиши ёки МНТ нинг фаолиятини жиддий сусайиши билан кечувчи холатлар (яъни алкогол, уйқу дори воситалари (ДВ), наркотик анальгетиклар ва бошқа психофаол ДВ билан ўткир захарланиши);
  • моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда ва улар бекор қилинганидан кейин 2 хафта давомида қўллаш;
  • оғир даражадаги жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 10 мл дан кам);
  • даволаш билан назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ;
  • наркотик ДВ ни тўхтатиш оқибатидаги “бекор қилиш” синдроми;
  • болалар (14 ёшгача) (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
  • ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ўртача оғирлик даражадаги жигар етишмовчилиги; ўртача оғирлик даражали буйрак етишмовчилиги (КК 10-30 мл/мин); опиоидларга қарамлилиги бўлган пациентлар, тиришиш синдромига мойиллиги бўлган бош-мия жароҳати ёки назорат қилиш мумкин бўлган тутқаноғи бўлган пациентлар, ёки тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи препаратларни (айниқса серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар, марказий таъсирга эга анальгетиклар ёки махаллий анастезияловчи воситалар) бир вақтда қабул қилиш; ўт- чиқариш йўлларини дисфункцияси, шок холатида, номаълум этиологияли онгни бузилиши, нафас маркази фаолиятини бузилиши ёки нафас етишмовчилиги бўлган пациентлар; бош мия ички гипертензияси бўлган пациентлар; опиоид рецепторларнинг агонистлари-антагонистлари ёки қисман агонистлари (бупренорфин, налбуфен, пентазоцин) билан, махаллий анастезия воситалари билан бир вақтда қўллаш; юзаки умумий анастезия (масалан, энфлуран ва динитроген оксиди) ни ўтказишдан олдин эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трамадол серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ), серотонинни ва норэпинефрин қайта қамраб олинишини ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, антипсихотиклар ва тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи бошқа препаратлар (бупропион, миртазапин кабилар) қўлланганида тиришишларни чақириши ва тиришишлар ривожланишига ёрдам бериши мумкин.

Трамадол ва серотонинергик препаратлар (СҚҚОСИ), серотонинни ва норэпинефрин қайта қамраб олинишини ингибиторлари, МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар ва миртазапин) бир вақтда қўлланганида, серотониннинг токсиклигини чақириши мумкин.

Қуйидаги симптомлардан бири бўлганида серотонин синдромини тахмин қилиш мумкин:

  • спонтан клонус,
  • ажитация ва терлаш билан кечувчи индукцияланган ёки окуляр клонус,
  • тремор ва гиперрефлексия,
  • артериал гипертензия, тана хароратини >38оС дан ошиши, индукцияланган ёки окуляр клонус.

Серотонинергик препаратларни бекор қилиш одатда тез яхшиланишга олиб келади. Даволаш симптомларнинг оғирлик турига боғлиқ.

Қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас:

  • МАО ни носелектив ингибиторлари, МАО ни селектив ингибиторлари А (қайтувчи) ва МАО ни селектив ингибиторлари В (қайтмас): серотонин синдромини (диарея, тахикардия, терлаш, тремор, онгни хатто комагача чалкашиши) ёки МНТ қўзғалашини, уни эслатувчи симптомларни ривожланиш хавфи бор. Рамлепса® препаратини МАО ингибиторлари бекор қилинганидан кейин 2 хафта ўтгач қабул қилиш керак.

Қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди:

  • алкоголь: трамадолнинг седатив таъсирини кучайиши, диққатни сусайиши. Алкоголли ичимликлар ёки спирт сақловчи дори препаратларини қабул қилишдан сақланиш керак.
  • карбамазепин ва жигарнинг микросомал ферментларини бошқа индукторлари (масалан, фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар): қон плазмасида трамадолнинг концентрациясини камайиши оқибатида самарадорлиги пасайиши (оғриқ қолдирувчи самараси ва унинг давомийлигини камайиш) мумкин.
  • опиоид рецепторларнинг агонистлари-антагонистлари ёки қисман агонистлари (бупренорфин, налбуфин, пентазоцин): рецепторларни рақобатли блокланиши хисобига самарадорлик пасайиши (оғриқ қолдирувчи самараси камайиши), “бекор қилиш” мумкин синдромини ривожланиш хавфи бор.

Бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади:

  • Трамадолни бошқа серотонинергик воситалар (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ва триптанлар) билан бир вақтда қўллаш билан хронологик боғлиқ бўлган серотонин синдроми (онгни чалкашиши, ажитация, иситма, терлаш, атаксия, гиперрефлексия, миоклонус ва диарея) ҳоллари таърифланган.
  • Бошқа наркотик анальгетиклар (йўталга қарши воситалар ва опиоид қарамликда ўринбосар даволаш сифатида қўлланадиган воситалар), бензодиазепинлар ва барбитуратлар: нафас фаолиятини сусайиш хавфи, у доза ошириб юборилганида ўлим билан якунланиши мумкин.
  • МНТ нинг фаолиятини сусайтирувчи бошқа препаратлар: наркотик анальгетиклар (шу жумладан йўталга қарши воситалар ва опиоид қарамликда ўринбосар даволаш сифатида қўлланадиган воситалар), барбитуратлар, бензодиазепинлар, анксиолитиклар, уйқу воситалари, седатив антидепрессантлар, седатив хусусиятлари бўлган Н1-гистамин рецепторларининг блокаторлари, нейролептиклар, марказий таъсирга эга бўлган гипотензив препаратлар, талидомид ва баклофен – МНТ нинг фаолиятини трамадол таъсирида қўшимча сусайиши.
  • Билвосита антикоагулянтлар (масалан, варфарин): гарчи Халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошиши хақида хабарлар бўлса-да, вақти-вақти билан протромбин вақтини назорат қилиш керак.
  • CYP3A4 изоферментининг бошқа ингибиторлари, масалан, кетоконазол ва эритромицин трамадол (N-деметилланиш) ва фаол О-деметилланган (М1) метаболитини метаболизмни ингибиция қилиши мумкин. Бундай ўзаро таъсирнинг клиник ахамияти ўрганилмаган.
  • Бупропион каби тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи дори препаратлари, серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари (антидепрессантлар), трициклик антидепрессантлар ва нейролептиклар: тиришишларни пайдо бўлиш хавфи бор.
  • Метоклопрамид ёки домперидоннинг таъсири остида парацетамолнинг сўрилиш тезлиги ошади, колестерамин таъсири остида эса сўрилиши пасаяди.
  • Қусишга қарши дори воситаси ондансетронни (5-НТЗ-серотонин рецепторларининг блокатори) операциядан олдин ёки кейин қўллаш, операциядан кейинги оғриқ синдроми бўлган пациентларда трамадолнинг юқорироқ дозаларини қўллашни талаб қилади.

Махсус кўрсатмалар

Катталар ва 14 ёш ва ундан катта болаларда Рамлепса® препаратининг максимал суткалик дозаси 8 таблеткадан ошмаслиги керак. Пациентлар тавсия этилган дозадан ошириш ёки шифокорнинг маслахатисиз бир вақтда трамадол ва парацетамол (шу жумладан рецептсиз бериладиган) сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш мумкин эмасликлари хақида огохлантирилган бўлишлари керак.

Рамлепса® препаратини оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК минутига 10 мл дан кам) да тавсия этилмайди. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Рамлепса® препаратини қўллаш мумкин эмас. Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиш хавфи жигарни ноцирротик алкоголли шикастланиши бўлган пациентларда юқори бўлади. Жигар фаолиятини ўртача ифодаланган бузилишларида препаратни қабул қилишлари орасидаги интервални узайтириш керак.

Оғир даражадаги нафас етишмовчилигида Рамлепса® препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Опиоид қарамлиги бўлган пациентларда трамадол ўринбосар даволаш сифатида қўлланмайди. Трамадол морфиннинг “бекор қилиш” синдромини бартараф қилмайди.

Тиришиш синдромини ривожланишига мойиллиги бўлган ёки бир вақтда тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи препаратларни (айниқса серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар, марказий таъсирга эга бўлган анальгетиклар ёки махаллий оғриқсизлантирувчи воситалар) қабул қилаётган пациентларда, трамадолни қўллаш фонида тиришишларни ривожланиши кузатилган. Трамадолни тавсия этилгандан максимал дозадан юқори дозаларда қўлланганида тиришишлар пайдо бўлишини хавфи ошади. Назорат қилиш мумкин бўлган тутқаноғи билан хасталанган пациентларда ва тиришиш синдроми ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда, Рамлепса® препарати фақат хаётий кўрсатмалар бўйича қўлланади. Опиоид рецепторларнинг агонистлари-антагонистлари ёки қисман агонистларини (бупренорфин, налбуфен, пентазоцин) бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Рамлепса® препаратини опиоид қарамлиги, тиришиш синдроми ривожланишига мойиллиги, анамнезида бош-мия жароҳати бўлган, ўт чиқариш йўлларининг касалликлари, шок холатида бўлган, номаълум этиологияли онгни бузилиши, нафас етишмовчилиги ва бош мия гипертензияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Парацетамол юқори дозаларда гепатотоксикдир.

Терапевтик дозаларда қўлланган трамадол бекор қилинганида, “бекор қилиш” синдромининг белгилари кузатилиши мумкин. Кам ҳолларда, препарат узоқ муддат назоратсиз қўлланганида дорига қарамлик ривожланиши мумкин.

Наркотик анальгетикларни бекор қилинганида кузатиладиган симптомларга ўхшаш “бекор қилиш” синдроми пайдо бўлиши мумкин.

Динитроген оксиди билан умумий юзаки анастезия ўтказиш вақтида трамадолни қўллаш таърифланган, у операция вақтида уйғонишга ёрдам берган. Ўтказиш вақтида, Юзаки анастезия (масалан, энфлуран ва динитроген оксиди билан) қўшимча маълумот олингунича трамадолни қўллашдан сақланиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Рамлепса препаратини хомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Алохида эътибор ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (масалан, автотранспортни бошқариш, харакатланаётган механизмлар билан ишлаш) бажариш қобилиятига таъсири: Рамлепса® препарати транспортни бошқариш ва харакатланаётган механизмлар билан ишлаш қобилиятига яққол таъсир кўрсатади. Трамадол уйқучанлик ва бош айланиши чақириши мумкин, улар алкоголь ва МНТ нинг фаолиятини сусайтирувчи бошқа воситалар таъсири остида кучайиши мумкин, шунинг учун даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Рамлепса® препаратининг дозасини ошириб юборилиш симптомлари, трамадол ёки парацетамолнинг, шунингдек хар иккала фаол компонентларнинг дозасини ошириб юборилиш симптомларидан иборат бўлиши мумкин.

Трамадолнинг дозасини ошириб юборилиш симптомлари (наркотик анальгетиклар учун характерли бўлган):

Миоз, қусиш, коллапс, онгни хатто кома ривожланишигача бўлган бузилиши, тиришишлар, нафас фаолиятини апноэгача сусайиши.

Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиши:

Парацетамолнинг дозасини ўткир ошириб юборилиш: (парацетамол қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида ривожланади): тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, иштахани анорексиягача пасайиши, қоринда оғриқ.

Парацетамолнинг дозасини сурункали ошириб юборилиши: (парацетамол қабул қилинганидан кейин 12-48 соат ўтгач ривожланади): оғир захарланишда жигар етишмовчилиги энцефалопатия, кома ва ўлим ҳолати ривожлангунигача зўрайиб бориши мумкин; мия шиши, гипокоагуляция, ДВС-синдромини ривожланиши, глюкоза метаболизмини бузилиши (гипогликемия) ва метаболик ацидоз; юрак аритмияси ва панкреатит, коллапс ривожланиши мумкин. Ўткир буйрак етишмовчилиги (ўткир тубуляр некроз) хатто жигарни оғир даражада шикастланиши бўлмаганида хам ривожланиши мумкин.

Жигарни шикастланиши катталарда парацетамол 4 г ёки ундан кўпроқ қабул қилинганда бўлиши мумкин. Токсик метаболитининг ортиқча миқдори ( парцетамол адекват равишида дозаланганида глютатион томонидан фаолсизлантирилади) жигар тўқимаси билан қайтмас боғланади.

Даволаш

Ихтисослаштирилган бўлимга шошилинч госпитализация қилинади. Агар пациент хушида бўлса, қусишни чақириш ва меъдани ювиш ва адсорбентларни (фаоллаштирилган кўмир) қабул қилиш керак. Даволаш бошланишидан олдин, иложи борича парацетамол ва трамадолнинг плазмадаги концентрацияларини аниқлаш, ва жигар фаолиятини бахолаш (бошида ва динамикада (хар 24 соатда)) керак. Одатда “жигар” ферментларининг (аспартатаминотрансфераза (АСТ), аланин аминотрансфераза (АЛТ)) фаоллигини ошиши аниқланади, у сўнгра бир-икки хафтадан кейин нормаллашади. Нафас ва юрак-томир тизимларининг фаолиятини тутиб туриш керак; нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш; нафас фаолияти сусайганида (трамадолнинг дозаси ошириб юборилганида) налоксон юборилади, тиришишларда – вена ичига диазепам юборилади.  Парацетамолни тахминан 4 г ёки ундан кўпроқ миқдорда қабул қилган катталар ёки ўсмирларга охирги 4 соат давомида, парацетамолни 150 мг/кг қабул қилган болага кейинги 4 соат давомида меъдани ювиш ўтказилади. Доза ошириб юборилганидан кейин 4 соат ўтгач жигарни шикастланиш хавфини бахолаш учун қон плазмасида парацетамолнинг концентрациясини (Румакк-Мэтью номограммаси ёрдамида) аниқлаш керак. Ичга метеонин ёки вена ичига ацетилцистеинни қўллаш талаб этилиши мумкин, бу, хеч бўлмаганда, доза ошириб юборилганидан кейин биринчи 48 соат давомида ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Парацетамол қабул қилинганидан кейин биринчи 8 соатда ацетилцистеинни қўллаш (вена ичига юбориш) энг самарали хисобланади. Агар парацетамол қабул қилинганидан кейин 8 соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, бутун даволаш даври давомида ацетилцистеинни ичга ёки вена ичига қўллаш керак. Дозаси оғир даражада ошириб юборилишига гумон қилинганда ацетилцистеин билан даволашни дархол бошлаш керак. Гемодиализ ёки гемофильтрация самарали эмас.

Парацетамолнинг қабул қилинган дозасидан қатъий назар, антидот (ацетилцистеин) иложи борича тезроқ, доза ошириб юборилганидан кейин биринчи 8 соат давомида, ичга ёки вена ичига юборилиши керак.

Чиқарилиш шакли

Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 37,5 мг+325 мг.

10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ оқ фольга ва алюмин фольгали блистерда.

1, 2, ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Фақат рецепт бўйича

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.