📜 Инструкция по применению Ксило Эко
💊 Состав препарата Ксило Эко
✅ Применение препарата Ксило Эко
📅 Условия хранения Ксило Эко
⏳ Срок годности Ксило Эко

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КСИЛО ЭКО

XYLO EKO

 

Препаратнинг савдо номи: Ксило Эко

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин

Дори шакли: бурун учун томчи ёки спрей кўринишида

Таркиби:

1 мл 0,05% ли эритма қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид – 0,5 мг;

ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, натрий гидрофосфат х 12Н2О, натрий дигидрофосфат х 2 Н2О, натрий хлорид,  бензалконий хлорид, сорбитол, этил спирти 96%, тозаланган сув – 1 мл гача.

1 мл 0,1% ли эритма қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид – 1,0 мг;

ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, натрий гидрофосфат х 12Н2О, натрий дигидрофосфат х 2 Н2О, натрий хлорид,  бензалконий хлорид, сорбитол, этил спирти 96%, тозаланган сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиник рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  Антиконгестив восита – альфа–адреномиметик.

Код АТХ: R01АА07

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетика

Махаллий кулланилганда ксилометазолин амалда конга сурилмайди, шу сабабли кон плазмасида унинг концентрацияси жуда паст.

Фармакодинамика

Ксилометазолин альфа–адреномиметик таъсирни намоён қилади ва қон томирларини торайтиради. Қон томирларини торайтириши натижасида бурун шиллик қаватида шишлар  ва ажратмалар камайишига олиб келади. Ушбу таъсир сабабли бурун йўллари очилади ва нафас олиш енгиллашади. Тумов ва бурун оқишини самарали даволайди. Таъсир бир неча дақиқада бошланиб, бир неча соат давом этади.

Эвкалипт мойи бактерицид, вирусларга ва замбуругларга карши таъчир курсатади.

Қўлланилиши

  • Ўткир респиратор касалликларида
  • Аллергик ринитда
  • Вазомотор ринитда
  • Отитда (бурун-томок йуллари шишини камайтириш учун)
  • Синуситда
  • Диагностика учун бурн йулларини тайёрлашда

Қўллаш усули ва дозалари

Интраназал.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта; кунига 3 мартадан ортик қўллаш мумкин эмас.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% эритма: Хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) (зарурати булганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортик қўллаш мумкин эмас. Препарат кўпи билан 7 кун қўлланилади, кейинчалик шифокор курсатмаси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Тез-тез ва/ёки узок вақт қўлланганида – бурун – халкум шиллик қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция.

Кам – бурун шиллик қаватини шиши, юрак уриши, тахикардия, аритмиялар, артериал босимни ошиши, бош оғриги, қусиш, уйкусизлик, кўришни бузилиши.

Жуда кам- тери юзасида тошмалар.

Юкори дозаларда узок вақт қўлланилганда – депрессив холат, бурун шиллиқ қаватларида атрофия кузатилади.

Қўллаш мумкин булмаган холатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яккол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, тиреотоксикоз, мия пардаларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнездаги), хомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар (0,05% КСИЛО эко); 6 ёшгача бўлган болалар (0,05% КСИЛО эко). Эхтиёткорлик билан: қандли диабет, II-IV функционал синфи стенокардияси, гипертириоз.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трициклик анитдепрессантлар, МАО ингибиторлари, мапротилинлар ва адреномиметиклар  билан бирга кулланилганда зарарли таъсирлари ортади. Адреноблокаторлар ва кальций антогонистлари ксилометазолин таъсирини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Артериал гипертония, юрак қон-томир касалликлари, гипертиреоз ва адренергик воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларга эхтиётлик билан қўллаш тавсия этилади. Препаратни 6 ёшгача булган болаларда шифокор кўриги остида қўллаш тавсия қилинади. Дори воситасини узок вақт давомида қўллаш таъсирининг камайишига ва бурун шиллик каватин атрофиясига олиб келиши мумкин. эмизикли даврда қўлланилганда болани кўкрак сути билан озиқлантиришни тўхтатиш тавсия этилади. Дори воситасини юқори дозаларда ва тизимли қўлланилганда транспорт воситаларини ва ускуналарни бошқаришга таъсир килади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларнинг кучайиши, бехос дори воситасини ютиб юборганда аритмия, тахикардия, кон босимининг ошиши, хушнинг ёкотилиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик, шифокор кўриги остида.

 

Чиқарилиш шакли

Бурун учун томчи ёки спрей 0,05% ёки 0,1% мл дан.

Препарат 10 мл дан пластик флакон-томчилагичларда. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Саклаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроклилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.