📜 Инструкция по применению Турусол
💊 Состав препарата Турусол
✅ Применение препарата Турусол
📅 Условия хранения Турусол
⏳ Срок годности Турусол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТУРУСОЛ® 

TURUSOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Турусол®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): сорбит ва маннит

Дори шакли: ирригация учун эритма

Таркиби: 

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 27 мг сорбит ва 5,4 мг маннит; 

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эритувчилар ва суюлтириш учун воситалар, шу жумладан ирригацион эритмалар. 

АТХ коди: V07AВ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат қон томир ҳавзасига сўрилганида таркибидаги маннитол жигарда гликогеннинг ҳосил бўлиши билан кам даражада метаболизмга учрайди ва буйрак орқали экскреция қилинади. Сорбитолни сўрилиши плазмадаги лактатнинг даражасини бироз ошишини чақиради, чунки сорбитол лактатни пируватдан ҳосил бўлиши метаболизмида иштирок этади, плазмадаги лактатнинг даражаси метаболик ацидознинг ривожланиши учун етарли эмас. Препарат сўрилганида, унинг таркибий қисмлари буйрак орқали тез чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ирригацион суюқлик сифатида эндоскопик операцияларда ва диагностик муолажаларда; простата безининг трансуретрал резекциясида ва бошқа трансуретрал жарроҳлик муолажаларида, гистероскопияда, артроскопияда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Турусол® препарати қўлланганида бир марталик, стерил тизим ишлатилади. Контейнерни операция майдони сатҳи устидан жойлаштиришнинг тавсия қилинган баландлиги 60 см дан юқори бўлмаслиги лозим, бу препаратнинг томир ичидаги абсорбцияси имкониятини минималлаштиради. Препаратнинг миқдори оператив аралашувнинг ҳажми ва давомийлигига боғлиқ.

 

Ножўя таъсирлари

Моддалар алмашинуви, метаболизмни бузилишлари: организмни сувсизланиши, сув-туз балансини бузилиши, гипонатриемия, гипокалиемия, қон плазмаси гиперосмолярлиги.

Кардиал бузилишлар: тахикардия, тўш ортида оғриқ, артериал босимни пасайиши, ўпка шиши, қон айланиши етишмовчилигини кучайиши.

Неврологик бузилишлар: тиришишлар, галлюцинациялар, бош оғриғи.

Меъда-ичак йўлларида бузилишлар: диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Бошқалар: ҳолсизлик, юзни шиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, оғир юрак етишмовчилиги, дегидратация, гиперосмоляр ҳолат, буйракнинг фильтрацион фаолиятини издан чиқиши билан кечувчи буйрак етишмовчилиги, анурияни 1 соатдан ортиқ давом этиши билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги, ўпка шиши, гемморагик инсульт, гипернатриемия, гиперхлоремия, гипокалиемия, коматоз ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Юрак-қон томир тизими касалликлари ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллансин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши ўрганилмаган, шунинг учун препаратни бу тоифа пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар. 

Болаларда қўлланиши ўрганилмаган, шунинг учун препаратни бу тоифа пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Препарат фақат стационар шароитларида ишлатилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни 5000 мл дан ортиқ дозаларда тез юборилиши, ҳужайра ташқарисидаги суюқлик ҳажмини ошишига, гипонатриемияга ва гиперкалиемияга, шунингдек, айниқса ўткир ёки сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда, суюқликнинг ортиқча ҳажми туфайли юракни зўриқишига олиб келиши мумкин, организмни сувсизланиши.

Даволаш – симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

1000 мл ва 3000 мл дан полимер контейнерларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 50С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.