📜 Инструкция по применению Фильтрум®
💊 Состав препарата Фильтрум®
✅ Применение препарата Фильтрум®
📅 Условия хранения Фильтрум®
⏳ Срок годности Фильтрум®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФИЛЬТРУМ®

FILTRUM

 

Препаратнинг савдо номи: Фильтрум®

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: гидролизланган лигнин (100% моддага ҳисоблаганда) – 400 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон К 17 (поливинилпирролидон), кальций стеарати, натрий кроскармеллоза.

Таърифи: тўқ-жигарранг рангли, кулранг-жигарранг доғлари бўлган, икки томонлама қавариқ, капсуласимон шаклли, рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: энтеросорбент восита.

АТХ коди: А07ВС

 

Фармакологик хусусиятлари

Фильтрум® – ёғоч компонентларининг гидролизи маҳсулотларидан ташкил топган табиий энтеросорбент – лигнин полимери, фенилпропан ва гидроцеллюлоза ҳосилалари унинг структура элементларидир.

Юқори сўриб олувчи фаолликка ва носпецифик дезинтоксикацион таъсирга эга.

Патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори препаратлари, заҳарлар, оғир металл тузлари, алкоголь, аллергенлар, ҳамда ошиқча айрим модда алмашинуви маҳсулотларини, шу жумладан билирубин, холестерин, мочевина, эндоген токсикоз ривожланишига маъсул бўлган метаболитларни боғлаб олади ва организмдан чиқаради.

Заҳарли эмас, сўрилмайди, ичакдан 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Дезинтоксикацион восита сифатида катталар ва болалардаги келиб чиқиши турлича бўлган қуйидаги экзоген ва эндоген интоксикацияларда қўлланади:

  • дори препаратлари, алкалоидлар, оғир металл тузлари, алкоголь ва бошқа заҳарлар билан ўткир заҳарланиш;
  • озиқ-овқат токсикоинфекциялари, сальмонеллёз, дизентерия, диспепсияларини мажмуавий даволаш;
  • яққол интоксикация билан бирга кечувчи йирингли-яллиғланиш касалликлари;
  • гипербилирубинемия ва гиперазотемия (жигар ва буйрак етишмовчилиги);
  • озиқ-овқат ва дори аллергияси;
  • зарарли ишлаб чиқариш ходимлардаги сурункали интоксикацияни олдини олиш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, олдиндан майдалангандан кейин, овқатланишдан ва бошқа дори препаратларини қабул қилишдан бир соат олдин сув билан ичиш мақсадга мувофиқдир.

Препаратнинг дозаси ёшга, тана вазнига ва касалликнинг оғирлигига боғлиқ, препарат кунига 3-4 марта қабул қилинади, ўртача бир марталик дозаси 1 ёшгача бўлган болалар учун – ½ таблетка; 1-3 ёшгача ½-1 таблетка; 4-7 ёшгача 1 таблетка, 7-12 ёшгача – 1-2 таблетка; катталар учун 2-3 таблетка.

Зарурати бўлганида, шифокор тавсиясига кўра суткалик дозани 20-30 г гача, 3-4 қабулда, ошириш мумкин.

Ўткир ҳолатларда даволашнинг давомийлиги 3-5 кун, аллергик касалликларда ва сурункали интоксикацияларда 14-21 кунгача.

Даволашнинг қайта курслари шифокор тавсиясига кўра 2 ҳафтадан кейин.

 

Ножўя таъсирлари

Кам – аллергик реакциялар, қабзият.

Узоқ вақт қўллаш витаминларнинг, кальцийнинг сўрилишини бузилишига олиб келиши мумкин, шу сабабли поливитаминлар ва кальций препаратларини профилактик қабул қилиш тавсия этилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик. Препаратни меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайишида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда ичга қабул қилинадиган айрим дори воситаларининг даволовчи самараси пасайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат алоҳида қабул қилиш қоидасига риоя қилинганида, бошқа дори воситалари билан мажмуавий даволашда қўлланиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Чиқарилиш шакли

10 ёки 15 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва 3 турдаги босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

10 таблеткадан 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрам ёки 15 таблеткадан 2 ёки 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.