📜 Инструкция по применению Корвитин®
💊 Состав препарата Корвитин®
✅ Применение препарата Корвитин®
📅 Условия хранения Корвитин®
⏳ Срок годности Корвитин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРВИТИН®

CORVITIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Корвитин®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): кверцетиннинг повидон билан мажмуаси бўлган корвитин; 

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: кверцетиннинг повидон билан мажмуаси бўлган 0,5 г корвитин, у қуйидагича тайёрланади: кверцетин (100% қуруқ моддага ҳисобланганда) – 0,05 г, 7100-11000 молекуляр массали повидон (сувсиз моддага ҳисобланганда) – 0,45 г;

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди.

Таърифи: қуруқ, ғовак, оч-сариқдан то яшил тусли сариқ ранглигача бўлган гигроскопик масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: капиллярларни барқарорлаштирувчи восита.

АТХ коди: С05СХ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Препаратнинг таркибига кирувчи кверцетин эркин радикалли жараёнларга таъсир қилувчи ва хужайрада азот оксиди ва протеиназаларни биосинтезига жавоб берувчи, фосфолипидларнинг деградациясида иштирок этувчи турли ферментларнинг (фосфолипазалар, фосфогеназалар, циклооксигеназаларнинг) фаоллигини модулятори ҳисобланади. Кверцетиннинг мембранотроп ферментларга сусайтирувчи таъсири ва энг аввало 5-липоксигеназага, LTC4 ва LTВ4 лейкотриенларнинг синтезини тормозланишида акс этади. Шу билан бир қаторда кверцетин эндотелиал хужайраларида азот оксидининг даражасини дозага боғлиқ ҳолда оширади, бу уни юракнинг ишемик ва реперфузион шикастланишларида кардиопротектор таъсирини тушунтиради. Препарат шунингдек антиоксидант ва иммуномодуляторлик хусусиятларни намоён қилади, цитотоксик супероксид анионни ишлаб чиқарилишини камайтиради, лимфоцитларнинг субпопуляцион таркибини фаоллашишини нормаллаштиради ва уларни фаоллик даражасини пасайтиради. Яллиғланишга қарши ИЛ-1β, ИЛ-8 цитокинларни ишлаб чиқарилишини тормозлаб, препарат миокарднинг некрозга учраган ҳажмини камайишига ва репаратив жараёнларни кучайишига ёрдам беради. 

Препаратнинг ҳимоя қилиш таъсир механизми шунингдек тромбоцитларда хужайра ичида кальций концентрациясини ошишини ва агрегацияни фаоллашишини бартараф қилиши, тромбогенез жараёнларини тормозлаши билан ҳам боғлиқ.

Препарат регионал қон айланишини ва микроциркуляцияни қон томирларнинг тонусини сезиларли ўзгаришисиз, микротомирларнинг реактивлигини ошириб тиклайди.

Корвитин® ишемик шикастланишларда церебрал гемодинамикани меъёрлаштиради, ишемик инсультда мия қон оқимининг асимметрия коэффициентини камайтиради.

Фармакокинетикаси 

Соғлом кўнгиллилар иштрокидаги клиник тадқиқотлар

Корвитин® препаратининг терапевтик самарадорлиги кверцетин (эркин, умумий, конъюгацияланган) ва унинг фаол метаболитларининг (эркин, умумий ва конъюгацияланган изорамнетиннинг) фармакологик самаралари билан боғлиқ. Эркин кверцетин юборилганидан кейин 20 минут давомида 32,5% конъюгацияга учрайди. Изоментин 25-30 минут давомида 70% га конъюгацияга учрайди. Умумий ва эркин кверцетиннинг Тmax  – 0,25 соатни, эркин изорамнетиннинг Тmax  – 0,27 соатни ташкил қилади. 

Эркин кверцетиннинг Т1/2 – 1,08 соатни, эркин изорамнетиннинг Т1/2 – 0,18 соатни ташкил қилади, умумий кверцетиннинг, конъюгацияланган кверцетиннинг, умумий изорамнетиннинг конъюгацияланган изорамнетиннинг ва кверцетин ва изораментиннинг йиғинди концентрацияси анча юқори (6,92; 6,90; 4,39; 4,40; 5,80 соат) бўлади. Бунда кверцетин ва унинг метаболитларини Kеl тескари пропорционал қийматларни кўрсатади. Cmax нинг энг юқори кўрсаткичи кверцетин ва изорамнетиннинг йиғинди концентрациясида қайд қилинган ва 3870,9 нг/мл ни ташкил қилган, Cmax нинг энг паст кўрсаткичи эркин изорамнетинда кузатилган (251,6 нг/мл). Корвитин® парентерал юборилганидан кейин препарат сийдик билан кверцетин ва изорамнетин конъюгатлари кўринишида чиқарилади.

Шундай қилиб, препаратнинг ФК-параметрлари қуйидагилар деб ҳисоблаш мумкин:

Сmax Tmax AUC0-1 AUC0- AUC0-t(%) Kel T1/2
3870,9 0,25 4136,8 4595,9 90,87 5,23 6,92

 

Қўлланилиши

  • Коронар қон айланишини ўткир бузилишларида ва миокард инфарктида мажмуавий даволаш.
  • Декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигида мажмуавий даволаш.
  • Мия қон айланишини ўткир ишемик бузилишларини (ишемик инсульт, транзитор ишемик хуружлар) ва бош миянинг сурункали ишемик касалликларини мажмуавий даволаш. 
  • Қорин аортаси ва периферик артерияларнинг облитерацияловчи атеросклерози бўлган беморларни хирургик даволашда реперфузион синдромини даволаш ва олдини олишда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритмани тайёрлаш

Эритма икки босқичда тайёрланади:

1­босқич ­ препаратни биринчи марта эритиш учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси
15 мл миқдорда шприц билан Корвитин® флаконига юборилади, флаконни лиофилизацияланган кукун тўлиқ эригунича силкитилади. 

2­босқич ­ ҳосил бўлган эритма 0,9% натрий хлориди эритмаси бўлган идишга ўтказилади. Тайёр эритманинг умумий ҳажми, кўрсатмаларга кўра – 50-100 мл ни ташкил қилади.

1,0 г Корвитин® ни юбориш керак бўлганида икки флакондаги эритилган препарат (15 мл дан иккита) натрий хлориди эритмаси бўлган идишга ўтказилади, тайёр эритманинг умумий ҳажми ­ 50-100 мл.

Бошқа эритмалар ва препаратлар билан аралаштирилмасин! Аввал бошқа дори воситалари учун қўлланилган вена ичига юбориш учун шприц ва тизим (система) лар қўлланилмасин. Корвитин® бевосита қўллаш олдидан эритилиши керак! 100 мл дан ортиқ ҳажмдаги эритувчини қўллаш тавсия қилинмайди, чунки эритувчининг ҳажми ошиши билан тайёрланган эритманинг барқарорлигини камайишининг потенциал ҳавфи ошади. 

Мажмуавий даволашда Корвитин® ни қўллаш схемаси

 

Кўрсатма 1 сутка 2­3 сутка 4­5 сутка 6 кундан 10 кунгача (10-кунни ҳам қўшиб
Ўткир миокард инфаркти (1­нчи юбориш учун эритманинг ҳажми ­50 мл; 15-20 минут давомида юборилсин) 1-нчи юбориш – 0,5 г госпитали-зациядан кейин;

2-нчи юбориш – 0,5 г

2 соат ўтгач;

3-нчи юбориш – 0,5 г охирги юборишдан кейин 12 соат ўтгач

12 соатлик интервал билан 0,5 г дан суткада икки марта 0,5 г суткада бир марта ­
Декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги (1­нчи юбориш учун эритманинг ҳажми ­ 50­100 мл; 15-20 минут давомида юборилсин) 1-нчи юбориш – 1,0 г госпитали-зациядан кейин;

2-нчи юбориш – 0,5 г

12 соат ўтгач

12 соатлик интервал билан 0,5 г дан суткада икки марта 0,5 г суткада бир марта ­
Ўткир ишемик 

инсульт (1­нчи юбориш учун эритманинг ҳажми ­ 50­100 мл; 15-20 минут давомида юборилсин)

1-нчи юбориш – 0,5 г госпитали-зациядан кейин;

2-нчи юбориш – 0,5 г

2 соат ўтгач;

3-нчи юбориш – 0,5 г охирги юборишдан кейин 12 соат ўтгач

12 соатлик интервал билан 0,5 г дан суткада икки марта 0,5 г суткада бир марта 0,5 г суткада бир марта
Қорин аортаси ва периферик арте-рияларнинг облите-рацияловчи атеро-склерози бўлган беморларни хирур-гик даволашда реперфузион синдроми (1­нчи юбориш учун эритманинг ҳажми ­ 100 мл; 15-20 минут давомида юборилсин) 1-нчи юбориш – 0,5 г аорта қисқичини ечишдан 10 минут олдин, 2-нчи юбориш – 0,5 г

12 соат ўтгач

12 соатлик интервал билан 0,5 г дан суткада икки марта 12 соатлик интервал билан 0,5 г дан суткада икки марта ­

 

Ножўя таъсирлари 

Вена ичига тез юборилганида ёки органик нитратлар билан мажмуада юборилганида вақтинчалик ўртача артериал гипотензия пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек қуйидаги ножўя реакциялари ҳам аниқланган:

  • марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, тилни увишиши, тремор, титраш, қулоқларда шовқин, қўзғалиш ёки умумий ҳолсизлик;
  • аллергик реакциялар: тошмалар, шунингдек уртикар тошмалар, қичишиш, анафилактик шок;
  • бошқалар: юзни қизариши, тўш орқасида оғриқ, нафасни қийинлашиши, юбориш жойида ўзгаришлар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Кверцетинга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига шахсий сезувчанлик;
  • Р­витамин фаоллиги бўлган препаратларга юқори сезувчанлик;
  • яққол артериал гипотензияда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Корвитин® органик нитратлар билан мажмуада артериал гипотензияни чақириши мумкин. Препаратни фибринолитиклар билан бир вақтда қўллаш тромболитик даволашнинг самарасини ошишига олиб келади.

Корвитин® препарати учун глюкоза, реополиглюкин ва бошқа эритмалар эритувчи сифатида қўлланилмасин.

Препарат антиангинал, аритмияга қарши, антитромботик ва фибринолитик воситалари билан мажмуада қўлланади.

Препарат:

  • аскорбин кислотасининг препаратлари билан бирга қўлланганда самараларни кучайиши  кузатилади;
  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланганда ульцероген таъсир пасайиши билан бирга, охиргиларнинг яллиғланишга қарши таъсири кучаяди;
  • дигоксин билан бирга қўлланганда дигоксиннинг қон зардобидаги максимал концентрацияси ва “концентрация­вақт”  эгри чизиғи остида умумий майдони ошади;
  • циклоспорин билан бирга қўлланганда циклоспориннинг биокираолишлиги ва қондаги концентрацияси ошади;
  • паклитаксел билан бирга қўлланганда охиргисининг метаболизмига таъсир кўрсатади;
  • верапамил билан бирга қўлланганда охиргисининг биокираолишлиги ошади;
  • тамоксифен билан бирга қўлланганда охиргисининг биокираолишлиги ошади, метаболизми ва чиқарилиши пасаяди.

Номутаносиблик 

Корвитин® препарати учун глюкоза, реополиглюкин эритмаларини эритувчи сифатида қўлланилмасин. Эритувчи сифатида фақат натрий хлоридининг 9% эритмаси қўлланилади. Корвитин® препаратини бошқа дори воситаларининг эритмалари билан бир вақтда юбориш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Вена ичига томчилаб юборилади. Препарат антиангинал, аритмияга қарши, антитромбоцитар ва фибринолитик воситалари билан мажмуада қўлланади. Корвитин®  препаратини бошқа дори воситаларининг эритмалари билан бир вақтда юбориш мумкин эмас!

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. 

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди. 

Препаратни эмизиш даврида қўллаш зарурати туғилса, эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Болалар. 

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. 

Корвитин®ни автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти юзасидан маълумотлар тушмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Корвитин®нинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Ножўя реацияларни кўринишлари ошиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

5 флакондан кассетада, 1 кассета пеналда.

 

Сақлаш шароити 

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препаратнинг эритмаси 50 мл натрий хлоридининг 9% эритмасида эритилганида 25°С да ­ 12 соат давомида, 100 мл да ­ 6 соат давомида стабиллигини сақлайди. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.