ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КОАМИД-RG
СOAMID-RG
Препаратнинг савдо номи: Коамид-RG
Таъсир этувчи модда (ХПН): коамид
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
фаол модда: коамид – 10 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 литр гача.
Таърифи: пушти рангли тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Бошқа антианемик препаратлар.
Код АТХ: В03Х
Фармакологик хусусиятлари
Кобальт тўқималарда кам миқдорда учрайдиган, микроэлементларга киради. Жигарда, буйракда, суяк кўмигида, тўлиқ қон (оқсил ва эритроцитларда) сақланади. Асосан буйраклар, ичак деворлари орқали ажиралади.
Фармакокинетика
Эритропоэтинни ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши ҳисобига қон айланишини рағбатлантиради, организм томонидан темирни сўрилишини яхшилайди ва уни моддалар алмашинувига киритади. Булардан ташқари, аминокислоталар синтезини индуцирлайди, тўқималардаги полисахаридлар, ДНК ва РНК миқдорини оширади, сукцинатдегидрогеназалар, ишқорий фосфатазалар ва цитохромоксидазалар фаоллигини оширади.
Қўлланилиши
Гипохром анемия (қонда гемоглабин миқдорининг камлиги), гипопластик анемия (суяк кўмигида қон айланиш фаолиятининг пасайиши ҳисобига қондаги гемоглабиннинг камайиши), темир танқислиги анемияси (темир моддасининг ажралиши, узлаштирилиши ва кириб келишини бузилиши оқибатида қонда гемоглабиннинг камайиши).
Қўллаш усули ва дозалари
Тери остига 1% ли эритмани кунига 1 мл дан юборилади. Кунига 3 маҳал 0.1 г дан ичга қабул ҳам буюрилиши мумкин.
Даволаш давомийлиги касаллик турига ва олинадиган натижаларга биноан белгиланади.
Тахминан даволаш курси 25-30 кун давом этади.
Ноъжўя таъсирлари
Баъзан бош айланиши ва кўнгил айнаши, кам холларда – юзнинг қизариши, тахикардия, артериал босимнинг камайиши, коллапс.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Бўғимлар ва юракнинг оғир касалликлари.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Марганец ва никельга синергист ҳисобланади. Темир сақлаган дори воситалари билан бирга қўлланилганда уларнинг камайишига олиб келади.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
1% инъекция учун эритма, 1 мл дан ампулаларда №5, №10.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.