📜 Инструкция по применению Дексилант
💊 Состав препарата Дексилант
✅ Применение препарата Дексилант
📅 Условия хранения Дексилант
⏳ Срок годности Дексилант

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКСИЛАНТ

DEXILANT

 

Препаратнинг савдо номи: Дексилант

Таъсир этувчи модда (ХПН): декслансопразол

Дори шакли: ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар.

Таркиби:

1 капсула 30 мг қуйидагиларни сақлайди:

фаол мода: декслансопразол – 30 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд крупкаси*(500 мкм дан 710 мкм гача) 28,8 мг, мангий карбонати 11,5 мг, сахароза 41,5 мг, қуйиалмашинган гипролоза 8,64 мг, гипролоза 0,34 мг, гипромеллоза 2910 7,54 мг, тальк 16,64 мг, титан диоксиди 5,5 мг, метакрил кислотасининг сополимери дисперсияси** 9,66 мг, макрогол – 8000 0,96 мг, полисорбат-80 0,44 мг, коллоид кремний диоксиди 0,09 мг, метакрил кислотаси ва метилметакрилат сополимери (1:2) 15,95 мг, метакрил кислотаси ва метилметакрилат сополимери (1:1) 5,32 мг, триэтилцитрат 2,12 мг;

капсула қобиғи: каррагинан 0,192-0,624 мг, калий хлориди 0,144-0,48 мг, титан диоксиди 2,4768 мг, индиготин бўёвчиси Е132 0,3456 мг, сариқ ва қизил темир оксиди бўёвчиси 0,0576 мг, гипромеллоза q.s. 48 мг гача, маркировка учун кулранг тозаланган сиёх*** жуда оз миқдорда.

*Қанд крупкасининг таркиби: сахароза 18-26,352 мг, маккажўхори крахмали 2-448-10,8 мг;

**Метакрил кислотаси сополимери дисперсиясининг таркиби: метакрил кислота 4,4436 мг, этакрилат 4,2504 мг, натрий лаурилсульфати 0,2254 мг, полисорбат-80 0,7406 мг;

***Маркировка учун кулранг тозаланган кулрангли сиёх қизил темир оксиди бўёвчиси, сариқ темир оксиди бўёвчиси, индиготин бўёвчиси Е132, карннауб муми, шеллак, глицерил моноолеатидан ташкил топган.

1 капсула 60 мг қуйидагиларни сақлайди:

фаол мода: декслансопразол – 60 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд крупкаси*(500 мкм дан 710 мкм гача) 40,0 мг, мангий карбонати 16,0 мг, сахароза 39,52 мг, қуйиалмашинган гипролоза 12,0 мг, гипролоза 0,48 мг, гипромеллоза 2910 10,5067 мг, тальк 27,5499 мг, титан диоксиди 6,9933 мг, метакрил кислотасининг дисперсиянинг сополимери** 7,02 мг, макрогол-8000 0,7 мг, полисорбат-80 0,32 мг, коллоид кремний диоксиди 0,13 мг, метакрил кислотаси ва метилметакрилат сополимери (1:2) 31,19 мг, метакрил кислотаси ва метилметакрилат сополимери (1:1) 10,64 мг, учэтилцитрат 4,24 мг;

капсула қобиғи: каррагинан 0,24-0,78 мг, калий хлориди 0,18-0,6 мг, титан диоксиди 2,52 мг, индиготин бўёвчиси Е132 1,08 мг, гипромеллоза q.s. 60 мг гача, маркировка учун кулранг тозаланган сиёх*** жуда оз миқдорда.

*Қанд крупкасининг таркиби: сахароза 25-36,6 мг, маккажўхори крахмали 3,4-15 мг;

**Метакрил кислотаси сополимери дисперсиясининг таркиби: метакрил кислота 3,2292 мг, этакрилат 3,0888 мг, натрий лаурилсульфати 0,1638 мг, полисорбат-80 0,5382 мг;

***Маркировка учун кулранг тозаланган сиёх қизил темир оксиди бўёвчиси, сариқ темир оксиди бўёвчиси, индиготин бўёвчиси Е132, карнгауб муми, шеллак, глицерил моноолеатидан ташкил топган.

Таърифи:

Доза 30 мг

Тиниқ бўлмаган хаворанг қопқоқча ва тиниқ бўлмаган кулранг корпусли капсулалар. Қопқоқчасига тўқ-кулранг сиёх билан “ТАР” логотипи, корпусига – “30” ёзуви туширилган.

Капсулаларнинг ичидагиси – оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган гранулалар.

Доза 60 мг

Тиниқ бўлмаган хаворанг қопқоқча ва корпусли капсулалар. Қопқоқчасига тўқ-кулранг сиёх билан “ТАР” логотипи, корпусига – “60” ёзуви туширилган.

Капсулаларнинг ичидагиси – оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган гранулалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Протон насоси ингибитори.

АТХ коди: А02ВС06

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Декслансопразол лансопразолнинг R-энантиомери бўлиб, протон помпасининг ингибитори ҳисобланади. Меъдадаги париетал ҳужайраларининг Н+/К+ АТФ-азаси фаоллигини сусайтириш йўли билан меъда ширасининг секрециясини якуний босқичини сусайтиради. Ингибиция қилиши дозага боғлиқ ва қайтувчи характерга эга бўлиб, меъда ширасининг ҳам базал, хам рағбатлантирилган секрециясига таъсир қилади. Декслансопразол париетал ҳужайраларда тўпланади ва уларнинг кислотали мухитида фаоллашади, шундан сўнг у, Н+/К+ АТФ-азанинг сульфгидрил гурухи билан реакцияга киришиб, ферментлар фаоллигини ингибиция қилинишини чақиради.

Антисекретор фаоллиги

Дексилант учун меъданинг ўртача рН 4,55 ни ташкил қилади. Кун давомидаги меъда ички рН кўрсаткичини 4 дан ортиқ вақтнинг ўртача фоизи Дексилант учун 71% (17 соат давомида), ва лансопразол учун 60% (14 соат давомида) ни ташкил қилади.

Зардобдаги гастринга таъсири

Дексилантни зардобдаги гастринга таъсири клиник тадқиқотларда 1 йилгача иштирок этган пациентларда ўрганилган. Дексилант билан 30 мг ва 60 мг дозада даволаш вақтида, оч қоринга гастриннинг ўртача концентрацияси кўрсаткичларини ошиши кузатилган. 6 ойдан кўпроқ даволанган пациентларда даволашнинг биринчи 3 ойи давомида зардоб гастринининг ўртача қайматини ошиши ва даволашнинг охиригача сақланиб қолиши кузатилган.

Зардоб гастринининг қиймати дастлабки кўрсаткичларига қабул қилиш тўхтатилгандан кейин 1 ой давомида қайтган.

Антисекретор препаратлар билан даволаш вақтида, хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини пасайишига жавобан, зардоб гастрини ошади. Шунингдек меъданинг кислотали муҳитининг пастлиги туфайли, Хромогранин А (CgA) даражасини ошиши кузатилади. Хромогранин А (CgA) даражасини юқори бўлиши нейроэндокрин ўсмаларга текширув натижаларига таъсир қилиши (интерференция) мумкин.

Хозирги вақтдаги бор бўлган исботли маълумотларга қўра, Хромогранин А (CgA) га ўтказилган текширишгача 5 кундан 2 ҳафтагача муддатларда протон насоси ингибиторларини қабул қилиш тўхтатиш тавсия этилади. Бу Хромогранин А (CgA) даражасини референс қийматлар даражасига қайтариш имкониятини беради, протон насоси ингибиторларини қабул қилиш вақтида уларни сохта ошиши кузатилиши мумкин.

Энтерохромаффинсимон ҳужайралар (ECL). 30 мг, 60 мг, 90 мг дозада декслансопразол билан 12 ойгача даволанган пациентлар меъдасини биопсиясида, энтерохромаффинсимон ҳужайраларнинг гиперплазияси хақида хабарлар тушмаган.

Юрак реполяризациясига таъсири

Дексилант 90 мг ёки 300 мг дозада соғлом синалувчиларда плацебога нисбатан юрак реполяризациясини секинлашишини чақирмаган.

 

 

 

Фармакокинетикаси

Икки томонлама ажралиб чиқиши секинлаштирилган технологиясини ишлатиш билан аниқланган. Дексилантнинг фармакокинетик профили плазмада декслансопразолнинг концентрациясини иккита чўққига эгалигини кўрсатди, биринчи чўққи қабул қилгандан кейин 1-2 соат ўтгач кузатилади, навбатдаги иккинчи чўққи қабул қилгандан кейин 4-5 соат ўтгач аниқланади.

Сўрилиши

Дексилант 30 мг ва 60 мг дозада ичга қабул қилгандан кейин соғлом синалувчиларда, плазмада декслансопразолнинг максимал концентрацияси (Сmax) ва эгри чизиқ остидаги майдони (AUC), тахминан қабул қилинган дозага пропорционал ошган. Қон плазмасидаги чўққи даражалари 4 дан 6 соатгача вақт давомида пайдо бўлган.

Тақсимланиши

Соғлом кўнгиллиларда декслансопразолнинг плазма оқсиллари билан боғланиши 96,1% ва 98,8% орасида ўзгариб туради ва мл да 0,01 дан 20 мкг гача чегараларда бўлган концентрацияга боғлиқ бўлмаган. Симптоматик гастро-эзофалеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) ли пациентларда бир неча дозалардан кейин тақсимланиш хажми 40,3 л ни ташкил қилган.

Метаболизми

Декслансопразол жигарда оксидланиш, қайтарилиш жараёнлари ва кейинчалик сульфатли, глюкуронидли ва глутатионли бирикмалар хосил бўлиши билан нофаол метаболитлари ҳосил бўлиши билан жадал метаболизмга учрайди.

Оксидланиш цитохром Р450 тизими ферментлари ёрдамида амалга оширилади, у гидроксилланиш (асосан CYP2C19 изоферменти томонидан) жараёнларида ҳам, оксидланиш (CYP3A4 изоферменти томонидан) жараёнларида хам иштирок этади. CYP2C19 изоферменти полиморф жигар изоферменти ҳисобланади, у субстратлар метаболизмида турли хусусиятлар номоён қилувчи (тез, ўртача ва секин метаболизаторлар) 3 хил фракцияларда мавжуд бўлади.

Одатда, ўртача ва кучсиз метаболизаторларда декслансопразолнинг AUC (эгри чизиқ ости майдони) кўрсаткичи юқори бўлади.

CYP2C19 изоферментининг ўртача ва кучли метаболизаторлари бўлгани холларда, қон плазмасидаги асосий метаболити 5-гидроксидекслансопразол ва унинг глюкуронли бирикмаси хисобланади. CYP2C19 изоферментининг кучсиз метаболизаторлари бўлган холларда эса – декслансопразол сульфон асосий метоболит ҳисобланади.

Чиқарилиши

Дексилант қабул қилгандан кейин, декслансапразол сийдикда ўзгармаган холда аниқланмайди.

Соғлом кўнгиллилар нишонланган [14C] декслансопразол қабул қилганларидан кейин, тахминан 50,7% сийдик билан ва 47,6% ахлат билан чиқарилган. 30 ёки 60 мг суткалик доза 5 кун қабул қилгандан кейин соғлом синалувчиларда клиренс мувофиқ 11,4 дан 11,6 л/с гачани ташкил қилган.

Препарат жигарда жадал метаболизмланиши туфайли, буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда декслансопразол қўлланганда, дозани пасайтириш талаб этилмайди.

Тўғри чизиқлилик/тўғри чизиқлилик эмас

Соғлом кўнгилликлар декслансопразолнинг 30 дан 120 мг гача бир марталик ва кўп марталик дозаларини қабул қилганларидан кейин, Сmax ва AUC нинг ўртача қийматлари дозага пропорционал равишда ошган. Декслансопразолнинг фармакокинетикаси доза ва вақтга боғлиқ эмас, ярим чиқарилиш даври t1/2 тахминан 1-2 соатни ташкил қилган. Декслансопразолнинг бир марталик суткалик дозаси қабул қилингандан кейин фаол моддаларнинг кумуляцияси ахамиятсиз ёки мавжуд эмас, бу хақида, суткалик доза бир марта ва кўп марта қабул қилинганидан кейин, мувозанат концентрацияга эришилганда Сmax ва AUC нинг ўхшаш қийматлари далолат беради.

Овқатнинг таъсири

Овқат истеъмол қилиш декслансопразол томонидан меъда рН ни 24 соатлик назоратига клиник ахамиятли таъсир кўрсатмайди.

Пациентларнинг алоҳида гурухи

Кексалик ёши

Дексилантни 60 мг бир марта дозада қабул қилган соғлом кекса эркаклар ва аёлларда ўтказилган тадқиқотлар, терминал ярим чиқарилиши даврининг (t1/2) тезлиги ёш кўнгиллиларга нисбатан статистик аҳамиятли пастлигини кўрсатади (мувофиқ равишда 2,23 ва 1,5 соат). Шунингдек десклансопразол, ёш кўнгиллиларга нисбатан кекса ёшдаги текширилувчиларда юқори тизимли экспозицияни кўрсатган (35,4% га). Бу маълумотлар клиник ахамиятли ҳисобланади. Кекса пациентларда доза индивидуал равишда танланади ва агар суткалик дозани оширишга алохида кўрсатмалар бўлмаса, доза суткада 60 мг дан ошмаслиги керак.

Буйрак функциясини бузилиши

Декслансопразол жигарда нофаол метаболитларигача жадал метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинганидан кейин сийдикда фаол метаболитлари аниқланмайди. Демак, буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган. “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар функциясини ўртача бузилишлари бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотларда Дексилантнинг 60 мг бир марталик дозаси қабул қилингандан кейинги жигар функцияси нормал бўлган кўнгиллиларга нисбатан, плазмада боғланган ва боғланмаган декслансопразолнинг миқдорини (AUC) 2 марта ошиши аниқланган.

Жигар функциясини енгил бузилишлари бўлган пациентлар учун декслансопразолнинг дозасига тузатиш киритиш этилмайди. Жигар функциясини ўртача бузилишлари бўлган пациентлар кўпроқ кузатув остида бўлишлари керак, максимал тавсия этитладиган суткалик доза, суткада 30 мг дан ошмаслиги керак. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларга декслансопразолни қабул қилиш тавсия этилмайди, маълумотлар мавжуд эмас. “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Болалар

Симптоматик ГЭРК бўлган 12 дан 17 ёшгача бўлган 36 нафар пациентларда декслансопразолнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган кўп марказли тадқиқотлар, бу ёш гурухи пациентларида декслансопразолнинг фармакокинетикаси умуман олганда, катта соғлом кўнгиллилардаги фармакокинетикаси билан ўхшашлигини кўрсатган.

Жинс

Дексилантнинг 60 мг ли бир марталик дозасини қабул қилган соғлом эркаклар ва аёллардаги тадқиқотларда, эркакларга нисбатан аёлларда тизимли экспозицияси (AUC) юқори (42,8% га) бўлган. Жинсга қараб, Дексилантнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Қўлланиши

Катталар ва 12 дан 17 ёшгача бўлган болаларда:

  • эрозив рефлюкс эзофагитни даволаш;
  • битган эрозив рефлюкс эзофагитни тутиб турувчи даволаш ва жиғилдон қайнаши кўринишларини енгиллаштириш учун;
  • симптоматик ноэрозив гастроэзофагал рефлюкс касаллигида (ГЭРК) жиғилдон қайнаши ва кислотали регургитацияни қисқа муддатли даволаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга: капсула бутунлигича, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Шунингдек капсулани очиш ундан гранулаларни ош қошиққа тўкиш ва уларни олма пюресига аралаштириш; сўнгра дархол, чайнамасдан ютиш керак.

Эрозив рефлюкс эзофагитни даволаш

Катталар ва 12 дан 17 ёшгача бўлган болалар

Тавсия этилган доза 60 мг суткада 1 марта хисобланади, даволаш 4 хафта давом этади. 4 хафтада тўлиқ битиш юз бермаган пациентларда, даволаш уша дозада яна 4 хафтага узайтирилиши мумкин.

Битган эрозив рефлюкс эзофагитни тутиб турувчи даволаш ва жиғилдон қайнаши кўринишларини енгиллаштириш учун

Катталарга:

Кислотали муҳитни узоқ муддатли сусайтирилишига мухтож бўлган пациентларга тавсия этилган доза 30 мг суткада 1 марта хисобланади, даволаш 6 ойгача давом этади.

Катталар ва 12 дан 17 ёшгача бўлган болалар:

Тавсия этилган суткалик доза суткада 1 марта 30 мгни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги мутахассис томонидан белгиланади.

Симптоматик ноэрозив гастроэзофагал рефлюкс касаллиги (ГЭРБ)

Катталар ва 12 дан 17 ёшгача бўлган болалар:

Тавсия этилган суткалик доза 30 мг суткада 1 марта хисобланади. Даволаш курси – 4 хафтагача давом этади.

Пациентларнинг алоҳида гурухлари

Кексалар

Кекса ёшдаги пациентларда декслансопразолнинг клиренсини пастлиги туфайли, дозани танлаш индивидуал равишда амалага оширишиши керак. Кекса пациентларда суткалик доза, мажбур бўлган клиник кўрсатмалар холларидан ташқари, 60 мг дан ошмаслиги керак (Фармакокинетика бўлимига қаранг).

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Фармакокинетикаси бўлимига қаранг.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар функциясини енгил бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар функциясини ўртача бузилишлари бўлган пациентлар синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак, максимал суткалик доза 30 мг ни ташкил қилади. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда маълумотлар йўқлиги туфайли (Махсус кўрсатмалар ва Фармакокинетикаси бўлимларига қаранг), бу гурух пациентларга декслансопразолни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Болалар

12 дан 17 ёшгача бўлган болалар

Эрозив рефлюкс эзофагитни даволаш

12 дан 17 ёшгача бўлган болаларга Дексилантнинг дозаси, катталардаги каби бўлади.

Битган эрозив рефлюкс эзофагитни тутиб турувчи даволаш ва жиғилдон қайнаши кўринишларини енгиллаштириш учун

12 дан 17 ёшгача бўлган болаларга Дексилантнинг дозаси, катталардаги каби бўлади.

Симптоматик ноэрозив гастроэзофагал рефлюкс касаллиги (ГЭРБ)

12 дан 17 ёшгача бўлган болаларга Дексилантнинг дозаси, катталардаги каби бўлади.

12 ёшгача бўлган болалар

12 ёшгача бўлган болаларда Дексилантнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаганлиги туфайли. Маълумотлар йўқ.

Ножўя таъсирлари

Хавфсизлик профилининг қисқача баёни

Катталар

Препаратни 1 йилгача қабул қилган пациентларда 30, 60, ёки 90 мг дозаларда Дексилантнинг хавфсизлигини бахолаш ўтказилган. Бу клиник тадқиқотларнинг натижаларига мувофиқ, Дексилантни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар, плацебо ёки лансопразолни қабул қилишда хам пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича асосан енгил ёки ўртача бўлган. Энг кўп диарея, қоринда оғриқ, бош оғриғи, кўнгил айниши, қоринда дискомфорт, метеоризм ва қабзиятлар кўринишидаги ножўя реакциялар хақида хабар берилган. Бу ножўя реакцияларни намоён бўлиш тезлиги жинс, ёш ёки ирққа боғлиқ бўлмаган.

Ножўя реакциялар жадвали

Қуйида клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг тажриба давомида олинган ножўя реакциялар тўғрисидаги хабарлар (MedDRA-Бошқарув фаолияти учун Тиббий луғат бўйича атамаларга мувофиқ) тизим-аъзо-синф ва мутлоқ тез-тезлик таснифи бўйича. кўрсатилган.

Намоён бўлиш тез-тезлиги қуйдаги тарзда аниқланган:

жуда тез-тез (≥ 1/10);

тез-тез (≥ 1/100 дан ≤ 1/10 гача);

тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан ≤ 1/100 гача);

кам холларда (≥ 1/10000 дан ≤ 1/1000 гача);

жуда кам холларда (≤ 1/10000);

номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Хар бир гурух доирасида ножўя реакциялар намоён бўлиш оғирлигини камайиши тартибида берилган:

Тизим-аъзо-аъзолар синфи       Тез-тез  Тез-тез эмас           Кам       Номаълум
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлари       Аутоиммун гемо-

литик анемия1,2

Идиопатик тромбо-

цитопеник пурпура2

Иммун тизимининг бузилишлари       Анафилактик реакция

Ўта юқори

сезувчанлик1,2

Анафилактик шок2

Моддалар алмашинуви ва овқатланишни бузилишлари       Гипомагниемия2

(Махсус кўрсатма-

лар бўлимига қаранг)

Таянч-харакат аппарати ва бириктирувчи тўқиманинг бузилишлари   Сон, билак ёки умуртқа поғонасини синиши (Махсус кўрсатмалар

бўлимига қаранг)

   
Рухий бузилишлар   Уйқусизлик

Депрессия

Эшитиш галлюцинациялари  
Нерв тизимининг бузилишлари Бош оғриғи Бош айланиши

Ўзгариши таъмни

Тиришишлар

Парастезиялар

 
Кўришни бузилишлари     Кўришни бузилиши Кўришни хиралашиши2
Эшитиш ва координацияни бузилишлари     Фазовий ориентацияни бузилиши Карлик2
Қон томир бузилишлари   Гипертензия

Қизиб кетишлар ҳисси

   
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзоларининг бузилишлари   Йўтал    
Меъда-ичак бузилишлари Диарея1

Қоринда оғриқ1 Кўнгил айниши

Қоринда дискомфорт

Метеоризм

Қабзият

Фундал безлардан полиплар (хавфсиз)

Қусииш

Оғизни қуриши

Кандидоз  
Гепатобилиар

Тизимининг бузилишлари

  Жигар функциясини бахолаш тестини нормадан оғиши   Доривор гепатит
Тери ва тери ости тўқимасининг бузилишлари   Эшакеми

Қичишиш

Тошма

  Нимўткир тери қизил югирик (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)

Стивенс-Джонсон синдроми2

Токсик эпидермал некролиз2

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакция   Астения

Иштахани ўзгариши

   

1 “Айрим ножўя реакцияларнинг таърифи” бўлимига қаранг.

2 декслансопразол мақулланганидан  кейин кузатилган ножўя реакциялар (бу реакциялар хақидаги хабарлар аниқланмаган миқдорда аҳоли томонидан

 ихтиёрий равишда йўлланганлиги туфайли, бор бўзлган маълумотлар асосида намоён бўлиши тезлигини бахолаш мумкин эмас.

Айрим ножўя реакцияларни таърифи

Диарея ва қоринда оғриқ

клиник тадқиқотларнинг III фазаси давомида энг кўп учрайдиган реакция диарея (инфекцион диареяни хисобламаганда) бўлган, кўпчилик холларда у жуда жиддий бўлмаган.

Умуман, текширилаётган кўп бўлмаган пациентлар (2,4%) ножўя реакциялари туфайли, декслансопразол билан даволашдан муддатидан олдин воз кечганлар.

Муддатидан олдин бекор қилишга олиб келган энг кўп (≥ 0,5%) ножўя реакциялар диарея, меъда-ичак йўллари ва қоринда оғриқ бўлган. Диарея ва қоринда оғриқларнинг дастлабки бошланиши таъсир қилишнинг давомийлигига боғлиқ бўлмаган ва кўпчилик холларда оғирлиги енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бўлган. Бу кўринишларнинг тез-тезлиги дозага боғлиқ характерга эга бўлмаган.

Ўта юқори сезувчанлик

Постмаркетинг  кузатишларда жиддий ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг бир неча холлари тўғрисида хабар берилган. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари холлари кўпроқ (74%) аёлларда кузатилган. Кўпчилик жиддий холатлар стероидлар ва/ёки антигистамин парепаратлари ёрдамида ва дори воситасини бекор қилиш йўли билан бартараф этилган. Оғир реакциялар, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кўп бўлмаган пациентларда қайд этилган.

Гемолитик анемия

Постмаркетинг кузатувлар давомида декслансопразол 60 мг дозада 4 дан 7 ойгача қабул қилинганда гемолитик анемиянинг жиддий холлари тўғрисида хабар берилган.

Болалар

12 дан 17 ёшгача бўлган болаларда хавфсизлик профили катталардаги хавфсизлик профили билан ўхшаш бўлган. 166 нафар катталарда  тадқиқотларда, бир пациентдан кўпроғида кузатилган ножўя таъсири қоринда оғриқ бўлган. Хар бир пациентда диарея, эшакеми, оғизни қуриши ва бош оғриғи, қўшимча ножўя таъсири кузатилган.

Дори препаратларининг ножўя реакцияларига гумон тўғрисидаги пострегистрацион хабарлар мухимдир. Улар дори препаратининг фойда/хавф балансини узулуксиз мониторингини амалга ошириш имкониятини беради. Хаар қандай ножўя реакцияга гумон қилинганда, соғлиқни сақлаш мутахассисларидан махаллий формани тўлдириш ва жойлардаги органларга ножўя реакциялар хақида хабар бериш талаб этилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан хар қандайига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган.

Бошқа препаратларни декслансопразолга таъсири.

CYP2C19 ва CYP3A4 ни декслансопразолнинг метаболизмида иштирок этиши кўрсатилган.

CYP2C19 ни ингибиция қилувчи препаратлар

CYP2C19 ингибиторлари (масалан, флувоксамин), кўпроқ, декслансопразолнинг тизимли таъсирини оширади.

CYP2C19 ва CYP3A4 ни индукция қилувчи препаратлар

Рифампицин ва далачой (Hypericum perforatum) каби CYP2C19 ва CYP3A4 га таъсир этувчи ферментларнинг индукторлари, қон плазмасида декслансопразолнинг концентрациясини пасайтиришлари мумкин.

Бошқа препаратлар

Сукральфат/Антацидлар

Сукральфат/Антацидлар декслансопразолнинг биокираолишини пасайтиришлари мумкин. Шунинг учун декслансопразолни бу препаратлар қабул қилингандан кейин 1 соат ўтгач қабул қилиш керак.

Декслансопразолни бошқа дори препаратларга таъсири

Сўрилиши рН га боғлиқ бўлган дори препаратлари

Биокираолишлигида меъданинг рН хал қилувчи ахамиятга эга бўлган препаратларнинг сўрилишига декслансопразол таъсир кўрсатиши мумкин.

ОИТВ протеаза ингибиторлари

Декслансопразолни атазанавир ва нелфинавир (уларнинг сўрилиши рН га боғлиқ) каби ОИТВ протеаза ингибиторлари билан уларнинг биокираолишлигини ахамиятли пасайиши туфайли, бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг.

Кетоконазол, итраконазол ва эрлотиниб

Меъда-ичак йўлларида кетоконазол, итраконазол ва эрлотинибни сўрилиши меъда кислотасининг таъсири остида кучаяди. Декслансопразолни қабул қилиш кетоконазол, итраконазол ва эрлотинибнинг суб-терапевтик концентрацияларига олиб келиши мумкин. Декслансопразолни кетоконазол, итраконазол ва эрлотиниб билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Дигоксин

Декслансопразол ва дигоксинни бирга қабул қилиш, қон плазмасида дигоксиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун плазмада дигоксиннинг даражасини назорат қилиш керак, зарурати бўлганда декслансопразол билан даволаш бошланганда ва якунланганда дигоксиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Цитохром Р450 тизими ферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган дори препаратлари

CYP ферментлари (CYP 1А1, 1А2, 2А6, 2В6, 2C9, 2С8, 2D6, 2E1 ёки 3А4 изоформалар) томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Бундан ташқари, in vivo шароитидаги тадқиқотлар, Дексилант бирга қабул қилинганда фенитоиннинг (CYP2C9 субстрати) ёки теофиллин (CYP1А2 субстрати) нинг фармакокинетикасига таъсир қилмаслигини кўрсатган. In vitro шароитидаги тадқиқотларда Дексилантни CYP2C9 тизимини ингибиция қилиши аниқланганлигига қарамай, CYP2C9 ни тез ва ўртача метаболизаторлари бўлган иштирокчиларидаги  дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан in vivo шароитидаги тадқиқотлар, диазепамнинг (CYP2C9 субстрати) фармакокинетикасига Дексилантнинг таъсири йўқлигини кўрсатган.

Такролимус

Декслансопразолни бирга қўллаш, қон плазмасида такролимуснинг (CYP3А ва Р-гликопротеиннинг [P-gp] cубстрати) концентрациясини, айниқса аъзоларнинг трансплантацияси ўтказилган пациентларда ошириши мумкин, улар CYP2C9 нинг секин ёки ўртача метаболизаторлари хисобланадилар. Декслансопразол билан бирга қўллашни бошида ёки тугатилганда қон плазмасида такролимуснинг концентрациясини кузатишни ўтказиш тавсия этилади.

Варфарин

Бир вақтда ППИ ва варфарин қабул қилаётган пациентларда, ХНН ва протромбин вақтини назорат қилиш талаб этилиши мумкин.

Клопидогрел

Декслансопразолни клопидогрел билан бирга қабул қилиш, клапидогрелнинг фармакокинетикасига декслансопразолнинг клиник ахамиятли таъсирини кўрсатмайди. Дексилантнинг белгиланган дозаси бирга қабул қилинганда клопидогрелнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Метотрексат

Клиник холатлар хақидаги хабарлар, аҳолидаги фармакокинетика бўйича чоп этилган тадқиқотлар ва ретроспектив тахлиллар, ППИ ва метотрексатни (авваламбор метотрексатнинг юқори дозалари, метотрексатни қўллаш бўйича йўриқномасига қаранг) бир вақтда қўллаш қон зардобида метотрексат ва/ёки унинг гидрометотрексат метаболитининг даражасини ошириши ва узайтириши мумкинлигини кўрсатади, бу эҳтимол метотрексатнинг токсиклигини келтириб чиқариши мумкин. Демак, метотрексатнинг катта дозалари буюрилганда, декслансопразолни қабул қилишни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Лекин, ППИ билан метотрексатнинг юқори дозаларини қўллаш билан дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш тадқиқотлари ўтказилмаган.

Р-гликопротеин томонидан олиб ўтиладиган дори препаратлари

In vitro шароитидаги тадқиқотларда лансопразол транспорт оқсили Р-gp ни ингибиция қилиши аниқланган. Декслансопразол қўлланганда хам ножўя самарани кутиш мумкин. Клиник ўзаро алоқаси номаълум.

Бошқа препаратлар

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан декслансопразолни клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган, ўзаро таъсир бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Декслансопразол билан даволашни бошлашдан олдин меъдада хавфли ўсма борлигини истисно қилиш керак, чунки препарат симптомларни ниқоблаши ва тўғри ташхис қўйишни кечиктириши мумкин.

Декслансопразолни атазанавир ва нелфинавир каби сўрилиши рН га боғлиқ бўлган ОИТВ протеаза ингибиторлари бўлган препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш, уларнинг биокираолишлигини ахамиятли пасайиши туфайли тавсия этилмайди; (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Жигар функциясини ўртача бузилишлари бўлган пациентларга декслансопразол эхтиёткорлик билан буюрилади. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларга декслансопразолни қабул қилиш тавсия этилмайди (Қўллаш усули ва дозалари шунингдек Фармакокинетикаси бўлимларига хам қаранг).

Турли сабаблар оқибатида, шу жумладан ППИ таъсирида, меъда кислотали муҳитини пасайиши нормада МИЙ бўлган бактериялар сонини ошишига ёрдам беради. ППИ ни қўллаш Salmonella, Campilobacter ва Clostridium difficile каби меъда-ичак инфекциялари хавфини бироз ошириши мумкин.

1 йилдан кўпроқ муддатли даволашда пациентлардаги хавфсизлиги бўйича маълумотлар чекланганлиги туфайли, бу гурух пациентларда даволашнинг фойда/хавфини синчков мунтазам бахолашни ўтказиш талаб этилади.

3 ойлан кам бўлмаган, кўпчилик холларда 1 йилгача  декслансопразолга ўхшаш ППИ қабул қилган пациентларда оғир гипомагниемия ривожланишини холлари тўғрисида хабар берилган. Гипомагниемия симптомлари сезилмасдан бошланади ва назардан четда қолиши мумкин, чарчоқ, алахсираш, тиришишлар, бош айланиши ва юрак қоринчалари аритмияси ривожланиши мумкин. Гипомагниемия холати магний билан ўринбосар даволаш йўли ва ППИ қабул қилишни тўхтатиш билан бартараф қилинади. Давомли даволаш кўзда тутилган  пациентларга, ёки ППИ ни дигоксин ёки гипомагниемияни чақириши мумкин бўлган дори препаратларини (масалан, диуретиклар) қабул қилаётганлар учун, даволаовчи шифокор ППИ ни қўллаш билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида вақти-вақти билан магнийнинг даражасини кузатиши керак.

В-12 витаминини сўрилишига таъсири

Кислотани ишлаб чиқарилишининг барча блокаторлари каби, декслансопразол хам гипо- ёки ахлоргидрия оқибатида В12 витаминини (цианокобаламин) сўрилишини пасайтириши мумкин.

В12 витаминининг миқдори паст ёки В12 витаминини сўрилишини бузилишини ривожланиш хавф омиллари бўлган пациентларда узоқ муддатли даволашда ёки  В12 витаминининг танқислигини клиник симптомларининг мувофиқ кўринишларида буни хисобга ошиш керак. Лансопразол қабул қилаётган пациентларда жуда кам холларда колит холлари кузатилган. Декслансопразол қўлланганда хам бундай кўринишларни кутиш мумкин. Шунинг учун, оғир ва/ёки вақти-вақти билан авж олувчи диарея холларида даволашни тўхтатиш керак.

Протон помпасининг ингибиторлари, айниқса катта дозаларда ва узоқ вақт давомида (≥ 1 йил) ишлатилганида, сон, билак ва умуртқа поғонасини синишлари хавфини, кўпроқ кекса одамларда ёки бошқа маълум хавф омиллари мавжудлигида, бироз ошириши мумкин. Ўтказилган умумий тадқиқотлар асосида, протон помпасининг ингибиторлари суяк синишларнинг умумий хавфини 10-40% га ошириши мумкинлиги аниқланган. Бундай ошишнинг айрим қисми бошқа хавф омиллари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Остеопороз хавфи бўлган пациентлар амалдаги клиник қўлланмаларга мувофиқ ёрдам олишлари керак, шунингдек улар керакли миқдорда Д витамини ва кальций олишлари керак.

Метотрексан ППИ билан бирга қабул қилинганда, айрим пациентларда метотрексатнинг даражасини ошиши хақида хабарлар бор. Метотрексатнинг катта дозалари буюрилганда, декслансопразолни қабул қилишни вақтинчалик бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Дексилант сахароза сақлайди, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши ёки сахароза-изомальтоза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар, бу дори препаратини қабул қилмасликлари керак.

Нимўткир тери қизил югирик (НТҚЮ)

Протон помпасининг ингибиторлари жуда кам нимўткир тери қизил югирик холлари билан боғлиқ бўлади. Агар  тананинг очиқ сохаларида артралгия билан бирга кечувчи терининг шикастланишлари бўлса, пациент дархол тиббий ёрдамга мурожаат қилиши керак, соғлиқни сақлаш мутахассиси Дексилант препаратини бекор қилиш масаласини кўриши керак. Протон помпасининг ингибиторлари билан аввалги даволаш фонида ривожланган нимўткир тери қизил югирик, протон насосининг бошқа ингибиторлари билан НТҚЮ ривожланиши хавфини ошириши мумкин.

Лаборатория текширишларининг натижаларига таъсири (Интерференция)

Хромогранин А (СgA) нинг юқори даражаси нейроэндокрин ўсмаларга текшириш натижаларига таъсир қилиши мумкин. Ушбу интерференциядан сақланиш учун, Хромогранин А (СgA) ни текширишдан 5 кун олдин Дексилант препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Фармакодинамика бўлимига қаранг.  Агар биринчи текширишда Хромогранин А ва гастрин даражаси референс қийматлар (норма чегаралаида) доирасида бўлмаса, протон помпаси ингибиторлари билан даволаш тўхтатилганидан кейин 14 кун ўтгач текширишни такрорлаш керак.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Хомиладорлик

Хомиладорларда декслансопразолни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ ёки чекланган. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар бевосита ёки билвосита репродуктив токсиклик йўқлигини кўрсатган. Эхтиёткорлик чораси сифатида, хомиладорлик вақтида Дексилант препаратини қўллашдан сақланиш керак.

Лактация

Декслансопразолни одамларда кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар лансопразолни сут билан чиқарилишини кўрсатади.

Янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларга таъсирининг хавфи истисно қилинмайди. Гўдак учун эмизишнинг фойдаси ва она учун даволашнинг фойдасини эътиборга олиб, эмизишдан ёки даволашдан воз кечиш хақида қарор қабул қилиш лозим.

Фертиллик

Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, лансопразол қабул қилингандан кейин фертилликнинг бузилиши кузатилмаган. Декслансопразол билан хам ўхшаш натижаларни кутиш мумкин.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бош айланиши, кўришни бузилишлари ва уйқучанлик кўринишидаги ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин (Ножўя реакциялар бўлимига қаранг). Бундай холларда реакция пасайиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Одамларда дозани ошириб юборилиши (ўткир токсикликнинг эхтиимоли камлигига қарамай) белгилари номаълум, демак, даволаш бўйича тавсиялар бериш мумкин эмас. Дексилант препаратининг дозасини ошириб юборилишини ахамиятли холлари тўғрисида хабарлар мавжуд эмас. Дексилантнинг 120 мг кўп марталик дозалари ва 300 мг дозада Дексилантни бир марта қабул қилиш ўлим ёки бошқа жиддий ножўя кўринишлар чақирмаган. Дексилантнинг 60 мг икки баробар суткалик дозаси қабул қилинганда артериал босимни ошиши каби жиддий ножўя реакциялар хақида хабар берилган. Дексилантнинг 60 мг икки баробар суткалик дозаси билан жиддий бўлмаган нохуш ножўя реакциялар, шу жумладан қизиб кетишлар ҳисси, қонталашлар, томоқ оғриғи ва тана вазнини пасайиши кузатилган.

Доза ошириб юборилганига гумон қилинган холларда пациентни кузатиш керак. Декслансопразол гемодиализ ёрдамида сезиларли даражада организмдан чиқарилмайди. Зарурати бўлганида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

14 таблетка ПВХ/ПЭ 100мкм/ПХТФЭ ва алюмин фольга блистерда.

1 (№14 учун) ва 2 (№28 учун) блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25 С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.